ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3943]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 сентябрь,
32-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 17 сентябрдаги 32-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори 21.02.00.00 "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси Раҳбарининг ҳужжатлари;
21.02.00.00 коддан кейин қуйидаги кодлар билан тўлдирилсин:
«21.02.01.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
21.02.02.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари».
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3686, 2025 йил 9 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 10/25/3686/0927-сон) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида:
1) 4-бандда:
биринчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 5-банднинг учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 25-банднинг иккинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 101-банднинг учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2026 й., 10/26/3943/0954-сон)