Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3481-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 сентябрь,
569-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 7 сентябрдаги 569-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда:
«г» кичик банддаги «ўттиз ёшдан» деган сўзлар «ўттиз беш ёшдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«д» кичик банднинг бешинчиси хатбошиси «юридик таъминлаш» деган сўзлардан кейин «ҳамда жамоат хавфсизлиги авиацияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, жамоат хавфсизлиги авиацияси ва ахборот технологиялари бўлинмаларига хизматга кириш истагини билдирган жамоат хавфсизлиги авиацияси ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис номзодлар ўрганиш босқичидан антропометрик параметрлар татбиқ этилмаган ҳолда соғлиғининг умумий хизматга яроқлилик даражасига оид талаблар асосида ўтади.».
3. 3-иловада:
номидаги «ўттиз ёшдан» деган сўзлар «ўттиз беш ёшдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«мактаб директори ва ўринбосари;
шўба мудири ва ўринбосари;»
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2026 й., 10/26/3481-4/0947-сон)