10.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3937
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 10.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3937
Kuchga kirish sanasi
01.01.2027
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 10 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3937]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22/3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги 22/3-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) пруденциал назорати мақсадларида банклар, шу жумладан микромолия банклари, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар сифатини таснифлаш — активларни сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифалардан бирига гуруҳлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар — стандарт активларга яратиладиган захиралар ва махсус захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандарт активларга яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида шакллантирилувчи захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус захиралар — сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича аниқланган йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи (контрагент) — мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган активлар бўйича банк олдида мажбурияти мавжуд бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз — мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган активлар бўйича банк олдидаги мажбурият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реструктуризация — банк олдидаги мажбуриятларини бажаришда молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган қарз олувчига енгиллик тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгиллик — қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида банк томонидан шартномага бошқа ҳолатларда кўриб чиқилмайдиган, қулай шартларга асосланган ўзгартиришлар киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таваккалчилиги — қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятлари шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва (ёки) режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтган қарздорлик — қарз олувчи томонидан шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган), шу жумладан тўловлар камида бир кунга кечиктирилган банк олдидаги мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг жами қиймати — активнинг банк балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг мазкур актив бўйича яратилган захира чегирилгунига қадар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоли активлар — сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган, шу жумладан қадрсизланган активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қадрсизланган активлар — 9-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (бундан буён матнда 9-сон МҲХС деб юритилади) мувофиқ қадрсизланган деб таснифланган активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектив мезонлар — қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги ёмонлашувидан дарак берувчи омилларни, шу жумладан қарз олувчининг банк ёки бошқа кредит ташкилоти олдида муддати ўтган қарздорлигининг мавжудлиги ёки унга тақдим этилган актив реструктуризация қилинганлигини инобатга олувчи мезонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари — қарз олувчининг актив бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжудлигидан қатъи назар, банк томонидан тегишли чоралар кўрилмаса, шу жумладан мазкур актив бўйича таъминот (агар мавжуд бўлса) реализация қилинмаган тақдирда, ушбу актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишининг эҳтимоли паст бўлишини назарда тутувчи мезонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро алоқадор қарз олувчилар — Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) талабларига мувофиқ ўзаро алоқадор деб топилган қарз олувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоизларни ўстирмаслик — актив бўйича ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш ва (ёки) активнинг асосий суммасини қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлмаганда, актив бўйича фоизларни ҳисоблашнинг тўхтатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта молиялаштириш — банк ва (ёки) бошқа кредит ташкилотлари томонидан қарз олувчининг амалдаги активи (активлари) бўйича асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловларни янги шартнома асосида тўлиқ ёки қисман сўндириш мақсадида янги актив тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров қиймати — келажакдаги йўқотишларни ўз ичига олган ҳолда бозор нархлари асосида шаклланган ва бозор нархидан ошиб кетмаган ҳамда баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тартибда аниқланган ҳолда таъминот сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасида кўрсатилган мулк нархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклараро депозитлар ва кредитлар, вакиллик ҳисобварақларидаги пул маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклараро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган маблағлар ва банкларга жойлаштирилган бошқа маблағлар, шу жумладан РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар билан таъминланган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг кредит бўйича талаблари, шу жумладан қарз, кредит, микроқарз, микрокредит, овердрафт (мижозларнинг депозит ҳисобварақларидаги дебет қолдиғи), лизинг, факторинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган активлар бўйича талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлаб берилган бўнаклар ва дебиторлик қарздорликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан банк кафолати ва аккредитивнинг банк томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлар, шу жумладан фойдаланилмаган кредит линиялари, кафолатлар, чақириб олинмайдиган мажбуриятлар, савдога оид молиялаштиришлар (аккредитив ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур бандда белгиланган активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлар, бундан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган активлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидаги активларга нисбатан мазкур Низом талаблари қўлланилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкка ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нисбатан тўғридан-тўғри талабларга, шу жумладан сотиб олинган давлат қимматли қоғозларига, башарти банк мазкур активларнинг таснифини 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ ушбу Низом мақсадларида қўллаш бўйича қарор қабул қилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг савдо портфелига киритилган активларга, шу жумладан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳосилавий инструментларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг номоддий активларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг молиявий ва (ёки) молиявий бўлмаган ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга қилинган инвестицияларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Банк активлари сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк активларини сифатига кўра таснифлашда объектив мезонлар ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонларидан бир хил устуворликда фойдаланилади, бундан бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активларни таснифлаш мустасно. Бунда ушбу мезонларга мувофиқ актив сифати турли хил тоифаларга мансуб бўлса, актив сифатини таснифлашда энг паст (ёмон) тоифа қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк активларни сифатига кўра таснифлашда ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботи ва бошқа расмий манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда камида ушбу Низомда келтирилган мезонлардан фойдаланилади. Банк активнинг тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлаш мақсадларида қуйидаги мезонларга қўшимча равишда ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган мезонларни ҳам инобатга олиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредит тарихи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг фаолиятида ва (ёки) у фаолият юритувчи соҳада юз берган сезиларли ўзгаришлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи фаолиятининг молиявий таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг фаолиятига таъсир ўтказиши мумкин бўлган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда ушбу кўрсаткичлар бўйича кутилмалар ва (ёки) сценарийлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йил 1 январдан бошлаб қолдиқ суммаси банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизи ва ундан юқори бўлган актив тақдим этилган юридик шахс бўлган қарз олувчиларнинг тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган мезонлар инобатга олиниши лозим, бундан ташкил этилганига 15 ойдан ошмаган юридик шахс бўлган қарз олувчилар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Активлар бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича қарз олувчининг муддати ўтган қарздорликлари миқдори кичик миқдорга тенг ёки ундан кам бўлганда, ушбу актив сифатининг таснифи пасайтирилиши талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик миқдор деганда жисмоний шахсга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсга ажратилган актив бўйича 100 000 сўмдан, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга ажратилган актив бўйича 1 000 000 сўмдан кўп бўлмаган ҳамда активнинг жами қийматининг 1 фоизидан ошмаган миқдор тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Банк томонидан қарз олувчига берилган бир нечта активлар мавжуд бўлса, банк ўзи тақдим этган активни мазкур банк томонидан ушбу қарз олувчига берилган барча активлар ичида объектив ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида энг паст (ёмонроқ) тоифада таснифланган актив сифатидек таснифлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан ўзаро алоқадор қарз олувчиларга берилган активлар мавжуд бўлса, ушбу қарз олувчилардан бирига тақдим этилган актив сифатининг ёмонлашуви унга алоқадор бўлган бошқа қарз олувчиларга тақдим этилган активлар сифатининг таснифини мазкур Низомда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Актив сифатини таснифлаш активнинг жами қиймати бўйича ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақнинг чақириб олинмайдиган қисмининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Актив бўйича тақдим этилган таъминот ҳамда активнинг таъминланганлик даражаси ушбу актив сифатини таснифлашда ягона мезон сифатида инобатга олинмайди. Бунда гаров қиймати ёки гаров ликвидлилигининг пасайиши ёхуд кафолат (кафиллик) тақдим этувчи шахс молиявий ҳолатининг ёмонлашуви қарз олувчининг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида актив сифатига нисбатан пастроқ (ёмонроқ) тоифа белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Актив сифатини таснифлаш ва уни банк балансида ёки балансдан ташқари ҳисобварақларида акс эттириш банк ҳамда қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарз олувчидан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банк ҳисоботлари унинг активлари сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоботларнинг ҳаққоний бўлмаслиги банк омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом банк амалиёти деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлиши Марказий банк томонидан банкнинг муайян активлари сифатини салбий деб таснифлаш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг кредит таваккалчилигини бошқариш тизими Марказий банк талабларига номувофиқ бўлса, шу жумладан унинг ишончлилиги ва самарадорлигига шубҳа бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк активларининг, шу жумладан кредит (молиялаштириш) портфели умумий ҳолатининг ёмонлашуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкда активларни беришга доир етарли таҳлил мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг маълум бир тармоқ ва соҳага берилган активлар концентрациялашуви натижасида зарар кўрганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик активларнинг тўпланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номақбул иқтисодий йўналиш ва шароитлар, хусусан, қарз олувчиларнинг бир ёки бир неча саноат тармоқлари ёки ҳудудда катта миқдорда тўпланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан тақдим этилган ҳисоботни таҳлил қилиш ёки Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширишлари натижасида қарз олувчининг ёхуд банкнинг молиявий аҳволига тааллуқли бошқа аниқланган ҳолатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказий банк мазкур Низом талабларига мувофиқ банкдан айрим активлар сифатининг таснифини ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни қайта кўриб чиқишни ва (ёки) қўшимча захиралар шакллантиришни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банк кузатув кенгаши ва бошқаруви банк активларининг сифати тўғри таснифланишини ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг етарлилигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банк балансида ва балансдан ташқари ҳисобварақларида юритилаётган муаммоли активларнинг улуши банк жами активларининг 10 фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан банк бошқарувининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топилишига ҳамда банкнинг кузатув кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назорат етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банк активлар сифатини таснифлаш ва эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар шакллантириш бўйича ички ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ҳамда жорий этиши лозим. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектив мезонлар ҳамда тўлов эҳтимоли пастлиги мезонларининг амалиётда қўлланиши, шу жумладан активлар сифати ўз вақтида ва тўғри таснифланиши ҳамда улар бўйича етарли захиралар шакллантирилишини таъминлаш учун қўлланилувчи автоматлаштирилган ва инсон аралашувига асосланган жараёнлар ҳужжатлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив сифатининг ёмонлашуви натижасида мазкур Низом талабларига мувофиқ уни ёмонроқ тоифага таснифлаш ҳамда захираларни шакллантиришда кечикишларга йўл қўйилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар сифатини таснифлашда қўлланилувчи мезонлар банк бошқаруви ва ходимлари учун тушунарли бўлиши ҳамда камида мазкур Низомда белгиланган мезонлар инобатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички рейтинглари, 9-сон МҲХС ва мазкур Низом талабларига мувофиқ активлар сифатининг таснифи ўртасида имкон қадар изчиллик ва ўзаро мувофиқлик таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчилар тўғрисидаги маълумотлар уларга берилган актив миқдори ва риск-профилига, шу жумладан актив сифатининг таснифига мутаносиб даврийликда ва актив сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган воқеалар юз берганда янгиланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ахборот тизимлари мазкур Низом талаблари кечикишларсиз ва тўғри бажарилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Активлар сифатини таснифлаш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Активлар сифатини таснифлаш тизимига доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Активлар сифатини таснифлаш қуйидаги жадвалга мувофиқ объектив мезонлар ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида амалга оширилади, бундан мазкур Низомда белгиланган алоҳида ҳолатлар мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тасниф гуруҳи

Объектив мезонлар

Тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари

Стандарт

Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса

Мазкур Низомнинг 17-бандида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса

Субстандарт

Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 31 кун ва ундан ортиқ, бироқ 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса

Мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса

Қониқарсиз

Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 91 кун ва ундан ортиқ, бироқ 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса

Мазкур Низомнинг 20-бандида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса

Шубҳали

Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 181 кун ва ундан ортиқ, бироқ 365 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса

Мазкур Низомнинг 22-бандида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса

Умидсиз

Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса

Мазкур Низомнинг 24-бандида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар ўз муддатида ва тўлиқ тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати «стандарт» деб таснифланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳамда молиявий кўрсаткичлари банк ички ҳужжатларига мувофиқ қониқарли бўлиши, қарзнинг (мажбуриятларнинг) қарз олувчи активлари, капитали ва даромадига нисбати банк ички ҳужжатларига мувофиқ паст бўлиши, қарзни (мажбуриятни) ўз муддатида ва тўлиқ, шу жумладан у ифодаланган валютада қайтариш учун етарли бўлган пул оқимларига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи жисмоний шахснинг, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳамда биргаликда қарз олувчининг қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи банк ички ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлиши ҳамда даромадлари барча мавжуд мажбуриятларни ўз муддатида ва тўлиқ қайтариш учун барқарор ва етарли бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредит тарихи банк ички ҳужжатларига мувофиқ ижобий бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив таъминланган бўлса, таъминот, шу жумладан гаров ва кафолатга (кафилликка) доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, таъминот сифати ва қиймати қарзни қоплаш учун етарли бўлиши, таъминот тақдим этувчи шахснинг, шу жумладан кафилнинг молиявий ҳолати барқарор бўлиши, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг гаровни сўзсиз назорат қилиш ва тасарруф эта олиш ҳуқуқи ва (ёки) банкда кафилдан кафолат (кафиллик) бўйича тўловни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ активнинг кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қарз олувчининг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланса, бироқ унинг фаолиятида юзага келган айрим заифликлар, салбий ҳолатлар ёки тенденциялар ўз вақтида бартараф этилмаслиги келгусида мазкур қарз олувчининг активни ўз муддатида ва тўлиқ тўлаш қобилиятига салбий таъсир этса, мазкур қарз олувчига тақдим этилган актив сифати «субстандарт» деб таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит (молиялаштириш) ҳужжатлари лозим даражада расмийлаштирилмаса ва бунинг оқибатида банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти чекланиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг пул оқимлари секинлашуви ва (ёки) қарз олувчи фаолият юритувчи тармоқ ёки бозор шароитларида кузатилаётган салбий тенденциялар унинг молиявий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин бўлса, бунда қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ва кутилаётган пул оқимлари активни ўз муддатида ва тўлиқ қайтариш учун етарли деб баҳоланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив таъминланган бўлса, гаров ликвидлилиги ва (ёки) қийматининг пасайишига ёки кафилнинг молиявий ҳолати ёмонлашувига оид салбий тенденциялар пайдо бўлиши ёки банкнинг гаровни мониторинг қилиш имконияти чекланган бўлиши натижасида активнинг тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши борасида шубҳалар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг «Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings», «Moodyʼs Investors Service» ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) унга актив тақдим этилган санадаги рейтинг баҳоларидан мос равишда икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи актив бўйича шартнома шартларида назарда тутилган шартларни (ковенантларни) бузган бўлса, бироқ мазкур ҳолат ушбу қарз олувчининг актив бўйича тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш қобилиятига салбий таъсир этмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив бўйича кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг 3 ойдан кам бўлмаган муддат ўтиши ва мазкур муддат давомида қайтариш жадвалига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ойда камида бир маротаба тўланадиган активлар бўйича камида кетма-кет 3 та тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ойдан узоқроқ даврийликда тўланадиган активлар бўйича камида 1 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда мазкур Низомга мувофиқ сифати «стандарт» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса, ушбу активнинг сифати «стандарт» деб қайта таснифланиши мумкин (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий тўлов манбалари қарзни тўлаш учун етарли бўлмаса, бунда қарзни тўлаш учун актив бўйича таъминотга қўйилган мулкни ва (ёки) қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш ёхуд қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи жисмоний шахснинг, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахснинг қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи банк ички ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг капитали банк ички ҳужжатларида белгиланган талабдан паст даражада бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолатини тўлиқ баҳолаш учун етарли, ишончли ва охирги маълумот мунтазам тарзда мавжуд бўлмаса ва бунинг оқибатида банк актив бўйича кредит таваккалчилигини лозим даражада баҳолай олмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив таъминланган бўлса, таъминот, шу жумладан гаров ва кафолатга (кафилликка) доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаса, таъминот сифати ва қиймати қарзни қоплаш учун етарли бўлмаса, гаров қиймати ёки ликвидлилигининг пасайиши ёки кафолат (кафиллик) тақдим этувчи шахснинг молиявий ҳолатининг ёмонлашуви қарз олувчининг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилиятига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ходимлар сони бўйича нол кўрсаткичли ҳисобот топширган бўлса, бундан ташкил этилганига 15 ойдан ошмаган юридик шахслар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчига тақдим этилган активлардан бири бошқа кредиторга сезиларли иқтисодий йўқотишлар билан сотилган ёки ҳисобдан чиқарилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Активнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда, ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ «субстандарт» деб қайта таснифланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг 3 ойдан кам бўлмаган муддат ўтиши ва мазкур муддат давомида активни қайтариш жадвалига асосан 1 ойда камида бир маротаба тўланадиган активлар бўйича камида кетма-кет 3 та тўлов ёки 1 ойдан узоқроқ даврийликда тўланадиган активлар бўйича камида 1 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий аҳволи актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун барқарор даражада яхшиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив сифати «қониқарсиз» деб таснифланишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив сифати «стандарт» ёки «субстандарт» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Сифати «шубҳали» деб таснифланган активлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда тўлиқ қайтарилишининг эҳтимоли сезиларли даражада пасайган активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади. Бунда йўқотишлар кўриш эҳтимоли юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллар мавжуд бўлган активлар сифати шароит ойдинлашгунча «умидсиз» деб таснифланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолати сезиларли даражада ёмонлашиб, мавжуд пул оқимлари актив бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун етарли бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг тўловга қобилиятсизликка учраш эҳтимоли юқори бўлса ёки тўловга қобилиятсизлиги ҳақида ариза берилган бўлса ёхуд қарз олувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорлик бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинса ва (ёки) ижрога қаратилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив таъминланган бўлса, гаров қиймати ёки ликвидлилигининг пасайиши ёхуд кафилнинг молиявий ҳолати ёмонлашуви активнинг тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши эҳтимолини сезиларли даражада пасайтирган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активни қайтариш учун гаровни мусодара қилиш (сотиш) зарурияти вужудга келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) «CCC+»дан «C»гача («Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings») ва (ёки) «Caa1»дан «Ca»гача («Moodyʼs Investors Service») ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Активнинг сифати «шубҳали» деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қониқарсиз» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса, мазкур актив сифати «қониқарсиз»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 21-банди талабларига мос бўлса, мазкур актив сифати «субстандарт» деб қайта таснифланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан қарзни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши бўйича банкнинг асосли кутилмалари мавжуд бўлмаса ёки актив қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг фаолияти тугатилган (тугатилаётган) бўлса ва (ёки) қарз олувчи суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчига онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушса. Бунда суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда онлайн кредит сифатининг таснифи мазкур Низом талабларига мувофиқ яхшироқ тоифага ўзгартирилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг рейтинг баҳоси (агар мавжуд бўлса) «D» («Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings») ва (ёки) «С» («Moodyʼs Investors Service») ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Активнинг сифати «умидсиз» деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифати «шубҳали» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса — актив сифати «шубҳали»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса — актив сифати «қониқарсиз»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 21-банди талабларига мос бўлса, мазкур актив сифати «субстандарт» деб қайта таснифланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) активларнинг сифати мазкур Низом талабларига мувофиқ «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларидан бирида таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активларни таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Банк томонидан бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активлар, шу жумладан вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар, кредитлар ва бошқа талабларнинг сифати мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектив мезонлар асосида таснифланиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида (объектив мезонларга қўшимча равишда) таснифланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активлар сифатининг таснифини баҳолашда инобатга олинувчи мезонлар қуйидаги жадвалда белгиланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тасниф гуруҳи

Объектив мезонлар

Тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари

Стандарт

асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаса;

9-сон МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) актив бўлмаса.

ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи ижобий бўлса;

ваколатли назорат органи томонидан белгиланган пруденциал талабларга мувофиқ бўлса;

молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатмаса;

аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлмаса ёки салбий фикр билдирилмаган бўлса.

Субстандарт

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 3 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса;

контрагентнинг «Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings», «Moodyʼs Investors Service» ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) унга актив тақдим этилган санадаги рейтинг баҳоларидан мос равишда икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса;

9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив бўйича кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) бўлса.

ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи ижобий бўлса;

ваколатли назорат органи томонидан белгиланган пруденциал талабларга мувофиқ бўлса;

молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатмаса;

аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлмаса ёки салбий фикр билдирилмаган бўлса.

Қониқарсиз

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 4 кун ва ундан ортиқ, лекин 10 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса;

9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса.

ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги ва ликвидлилик коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлса, бироқ бошқа пруденциал талаб(лар)га мувофиқ бўлмаса;

молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси баъзи огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатса;

аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлса ёки салбий фикр билдирилган бўлса.

Шубҳали

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 11 кун ва ундан ортиқ, лекин 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса;

9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса;

контрагентнинг рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) «CCC+»дан «C»гача («Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings») ва (ёки) «Caa1»дан «Ca»gachaMoodyʼs Investors Service») ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.

ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи салбий бўлса;

ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлса, бироқ ликвидлилик коэффициентлари ва бошқа пруденциал талаб(лар)га мувофиқ бўлмаса;

молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси қарз олувчининг молиявий ҳолати яққол ёмонлашганини кўрсатса;

аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлса ёки салбий фикр билдирилган бўлса.

Умидсиз

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилса ва (ёки) банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилотининг лицензияси бекор қилинган ёки бошқа тартибда тугатиш бўйича ишлар бошланган бўлса;

9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса;

контрагентнинг рейтинг баҳоси (агар мавжуд бўлса) «Д» («Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings») ва (ёки) «С» («Moodyʼs Investors Service») ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.

ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи салбий бўлса;

ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги ва ликвидлилик коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлмаса;

молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси қарздорнинг молиявий ҳолати яққол ёмонлашганини кўрсатса;

аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини беришдан бош тортса.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Банк активлари жойлаштирилган банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотлари «Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings», «Moodyʼs Investors Service» ҳамда Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккита рейтинг баҳосига эга бўлганда мазкур рейтинг баҳоларининг пастроғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учта ёки ундан ортиқ рейтинг баҳосига эга бўлганда — иккита энг юқори рейтинг баҳосидан пастроғи ушбу Низом ҳисоб-китобларида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Инвестицияларни таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар сифатининг таснифи ушбу қимматли қоғозлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилоти бўлмаган юридик шахслар томонидан чиқарилган бўлса — мазкур Низомнинг 2-бобига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилоти томонидан чиқарилган бўлса — мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. «Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings», «Moodyʼs Investors Service» ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳосига эга бўлган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозларнинг рейтинг баҳоси икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса, мазкур қимматли қоғозлар сифатининг таснифи камида «субстандарт» деб таснифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Банк ўзида мавжуд қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар эмитентининг молиявий ҳолатини ҳар чоракда камида бир маротаба, шунингдек эмитентнинг молиявий ҳолатига таъсир қилувчи муҳим ҳодисалар юзага келганда қайта баҳолаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақларни таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кредит таваккалчилиги мавжуд балансдан ташқари ҳисобварақлар банк томонидан чақириб олинадиган мажбуриятлар ҳисобланса, мазкур ҳисобварақлар сифатининг тоифаси «стандарт» деб таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган, бироқ чақириб олинадиган мажбурият ҳисобланмайдиган балансдан ташқари ҳисобварақлар сифатининг таснифи мазкур Низомга мувофиқ объектив ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда банк кафолати ва аккредитивнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган кафолат ва (ёки) аккредитив бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
принципиалнинг кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
принципиалда тўловга қобилиятсизлик аломатларининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Реструктуризация қилинган активлар сифатини таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Активларни реструктуризация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Банк томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган қарз олувчига берилган актив бўйича мазкур Низомда назарда тутилган енгиллик тақдим этилса, бундай актив реструктуризация қилинган актив ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Молиявий қийинчиликларга дуч келмаган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлмаган қарз олувчига берилган актив бўйича енгиллик тақдим этилиши (бундан мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган енгилликлар мустасно), шу жумладан бундай қарз олувчига берилган актив қайта молиялаштирилиши реструктуризация чораси ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Актив бўйича шартнома шартларига мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган ўзгартиришлар киритилса, бундай қарз олувчилар молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Актив бўйича реструктуризация чоралари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив сифатининг ҳақиқий таснифини яшириш ҳамда ушбу актив бўйича зарарлар тан олинишини кечиктириш мақсадида қўлланилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг реструктуризациядан сўнг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилияти молиявий таҳлил, пул оқимлари прогнози ва тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланган ҳолларда қўлланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Активни (активларни) реструктуризация қилиш тўғрисидаги қарор банкнинг тегишли ваколатли органи томонидан лозим даражадаги таҳлил асосида қабул қилиниши, ушбу қарор банк ички ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ушбу қарорга тасдиқловчи ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчига берилган ҳамда жами қолдиқ суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган активни (активларни) реструктуризация қилиш тўғрисидаги қарор банк кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Бунда қуйида келтирилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активни реструктуризация қилишнинг асослари (сабаблари), шу жумладан қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи молиявий ҳолатининг батафсил таҳлили, шу жумладан реструктуризациядан сўнг янги шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги, шунингдек иқтисодий ҳолат, тармоқ тенденцияси ва истиқболини инобатга олган ҳолда қарз олувчининг молиявий ҳолати прогнози;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий валютада берилган актив бўлса, валюта курсининг эҳтимолий сезиларли қадрсизланиши ҳолатида реструктуризация қилинган активни сўндириш учун қарз олувчи пул оқимларининг етарлилиги ва барқарорлиги таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив бўйича аввал тақдим этилган енгилликларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги шартнома шартларининг дастлабки шартнома шартларидан асосий фарқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Қарз олувчининг молиявий қийинчиликларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйида келтирилган ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарз олувчи молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгиллик тақдим этиш санасида қарз олувчида банк ва (ёки) бошқа кредит ташкилоти томонидан берилган актив (активлар) бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги, бундан муддати ўтган қарздорлик миқдори кичик миқдорга тенг ёки ундан кам бўлган ҳолатлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан қарз олувчига берилган актив сифати енгиллик тақдим этиш санасида ушбу Низомга мувофиқ «субстандарт» ёки ундан ёмонроқ тоифада ёхуд 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) актив сифатида таснифланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчида сўнгги 6 ой ичида умумий ҳисобда 60 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан енгиллик тақдим этилмаган тақдирда қарз олувчи кейинги 6 ой ичида ўзининг молиявий мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслиги эҳтимолининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички кредит рейтинг тизимига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) сўнгги 6 ой ичида қарз олувчининг тўловга лаёқатсизликка учраш эҳтимоли ошганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан банк билан тузилган шартномада белгиланган шартларга (ковенантларга) риоя этилмаслиги натижасида банкда қарз олувчидан активни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим ҳодисалар юз берган бўлса, шу жумладан қарз олувчининг қимматли қоғозлари хорижий ва (ёки) маҳаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан листинг талабларига номувофиқлик ёки молиявий сабаблар туфайли чиқарилиши ёки чиқарилиш жараёнида бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ қарз олувчи молиявий қийинчиликларга дуч келганлигини ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд эканлигини ифодаловчи бошқа ҳолатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Енгиллик ва унинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ўзгартириш киритилганидан кейинги (янги) шартнома шартлари ҳамда ўзгартириш киритилгунига қадар (аввалги) шартнома шартлари ўртасида фарқ(лар) мавжуд бўлиб, у(лар) актив қарз олувчига қулай шартлар асосида тақдим этилишини назарда тутса, бундай ҳолатлар енгиллик сифатида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Актив бўйича шартнома шартларига киритилган қуйидаги ўзгартиришлар енгиллик сифатида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив бўйича тўловлар, жумладан асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни тўлаш муддати узайтирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича имтиёзли давр тақдим этилиши ва (ёки) узайтирилиши, шу жумладан актив бўйича асосий қарз ва фоизлар тўлови маълум муддат оралиғида фақат фоиз тўланадиган шаклга ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкасининг пасайтирилиши, бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив валютаси ўзгартирилиши, бундан кредит валютаси хорижийдан миллий валютага ўзгартирилганда кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаган ҳолатлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёки таъминот даражасининг пасайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 44-банди учинчи хатбошисида келтирилган ҳолатлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг қарз олувчи акцияларига (улушларига) конвертация қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг қайта молиялаштирилиши. Бунда қайта молиялаштирилган актив деб қайта молиялаштириш доирасида қарз олувчига берилган янги актив ҳамда мазкур актив ҳисобидан қисман сўндирилган амалдаги актив ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланиши лозим бўлган фоиз ва (ёки) бошқа тўловларнинг капитализация қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши, бундан активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган мол-мулкни банк балансига қабул қилиш эвазига актив бўйича тўловлардан қисман воз кечилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг бошқа қарз олувчига ўзгартирилиши, бундан вафот этган қарз олувчининг мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига ўтиши мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Реструктуризация сифатида баҳоланмайдиган ҳолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қарз олувчининг молиявий аҳволидан қатъи назар, актив бўйича шартнома шартларига киритилган қуйидаги ўзгартиришлар реструктуризация сифатида баҳоланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активни қайтариш жадвалида асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминот турининг ўша сифатдаги (ликвидлилик, қиймат) ёки юқорироқ сифатдаги таъминот турига ўзгартирилиши, гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёхуд кредитнинг таъминланганлик даражасининг пасайтирилиши, бунда кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган чегарага тенг ва (ёки) ундан юқори бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Реструктуризация қилинган активларни таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Банк реструктуризация қилинган активларни сифатига кўра таснифлашда мазкур Низомга мувофиқ тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари ҳамда ушбу Низомнинг 54-бандида белгиланган объектив мезонлардан фойдаланади. Бунда мазкур параграфда реструктуризация қилинган активларни сифатига кўра таснифлашга оид алоҳида тартиб белгиланган бўлса, мазкур тартиб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилган пайтда ушбу актив сифати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёмонроқ тоифада таснифланмаслиги мумкин (бундан реструктуризацияга қадар сифати «стандарт» деб таснифланган активлар мустасно), башарти ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ ёмонроқ тоифага мос бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Сифати «стандарт» деб таснифланган актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилса, ушбу активнинг тоифаси камида «субстандарт» деб таснифланиши лозим. Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Сифати «субстандарт», «қониқарсиз» ва «шубҳали» деб таснифланган актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилса, банк реструктуризация қилинган актив сифатини мазкур Низомда белгиланган мезонлар асосида қайта баҳолаши ҳамда унинг сифати ёмонроқ тоифага мос келса, мазкур актив сифатининг тоифасини ёмонроқ тоифага ўзгартириши лозим. Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Реструктуризация қилинган актив тоифаси қуйидаги ҳолатларда камида «қониқарсиз» деб таснифланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив бўйича шартнома шартларига мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган ўзгартиришлар киритилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича қўшимча ёки янги имтиёзли давр 24 ойдан ошган муддатга тақдим этилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Актив бўйича реструктуризация чораси (бундан мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари мустасно) қўлланилгандан сўнг қуйидаги барча шартлар бажарилганда мазкур активнинг сифати яхшилаб борилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синов даври давомида реструктуризация қилинган актив бўйича асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида, тўлиқ ва камида кетма-кет 3 маротаба тўланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ тўланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реструктуризация қилинган актив сифати мазкур Низомга мувофиқ яхшироқ актив талабларига мувофиқ бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реструктуризация қилинган актив сифати «қониқарсиз» деб таснифлангандан сўнг қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда, ушбу актив сифати «субстандарт» деб таснифланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий аҳволи актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун етарли даражада яхшиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив сифати «қониқарсиз» деб таснифланишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифати «стандарт» ёки «субстандарт» деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синов даври янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига асосан имтиёзли давр тугаганидан сўнг (агар мавжуд бўлса) биринчи тўловни амалга ошириш кунидан бошланади ҳамда реструктуризация чорасини қўллаш пайтида сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар бўйича камида 6 ойни ҳамда «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича камида 12 ойни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда реструктуризация қилинган актив бўйича синов даври ушбу актив бўйича қўшимча реструктуризация чораси қўлланилган санадан бошлаб қайта бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Синов даври мазкур Низомнинг 49-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, реструктуризация қилинган актив сифатининг таснифи яхшиланмайди ҳамда мазкур актив реструктуризация қилинган актив тоифасидан чиқарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Реструктуризация қилинган актив сифатининг тоифаси бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ тоифага яхшиланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Актив бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 12 ой давомида икки маротаба реструктуризация чоралари қўлланилган бўлса, ушбу актив сифатининг таснифи камида бир тоифага пасайтирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 36 ой давомида камида уч маротаба реструктуризация чоралари қўлланилган бўлса, ушбу активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Синов даври мобайнида реструктуризация қилинган актив бўйича янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ 31 кун ёки ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда, синов даври ушбу қарздорлик юзага келган санадан бошлаб тўхтатилади. Қарз олувчи мазкур қайтариш жадвалига мувофиқ асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни бошлаганидан сўнг янги синов даври (бошидан) бошланади. Бунда ушбу актив бўйича аввалги синов даврида ўтган вақт янги синов даврида ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Реструктуризация қилинган активлар объектив мезонлар асосида қуйидаги жадвалга мувофиқ таснифланади, бундан ушбу Низомга мувофиқ реструктуризация қилинган актив сифати ёмонроқ тоифада таснифланиши лозим бўлган ҳолатлар мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Реструктуризация чораси қўлланилган санада актив сифатининг тоифаси

Реструктуризация чораси қўлланилгандан сўнг муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган кунлар сони

31 — 90 кун

91 — 180 кун

181 — 365 кун

366 кун ва ундан ортиқ

Субстандарт

Субстандарт

Қониқарсиз

Шубҳали

Умидсиз

Қониқарсиз

Қониқарсиз

Шубҳали

Умидсиз

Умидсиз

Шубҳали

Шубҳали

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Умидсиз

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мазкур Низомнинг 54-бандида белгиланган объектив мезонлар ушбу Низомнинг 58-бандига мувофиқ тўловлар муддати кечиктирилган ёки узайтирилган активларга нисбатан қўлланилганда муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган кунлар сонининг ҳисоби кечиктирилган ёки узайтирилган муддат тугаган санадан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Реструктуризация қилинган актив қуйидаги барча шартларга мувофиқ бўлса, бундай актив реструктуризация қилинган актив деб ҳисобланиши тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синов даври давомида асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ тўланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилига асосан унинг молиявий қийинчиликлари бартараф этилган ҳамда мазкур таҳлил ҳужжатлаштирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг банк ёки бошқа кредит ташкилоти олдида 30 кундан ошган, миқдори кичик миқдордан катта бўлган муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Актив ушбу Низомнинг 39 ва 40-бандлари талабларига риоя қилинмасдан реструктуризация қилинган бўлса, шу жумладан қарз олувчининг янги (ўзгартирилган) шартнома шартларига мувофиқ тўловларни амалга ошира олиш қобилиятини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаса ва (ёки) реструктуризация чораси актив сифатини ёмонроқ тоифада таснифламаслик учун амалга оширилган бўлса, Марказий банк банкдан ушбу актив сифатини реструктуризация чорасига қадар тузилган аввалги қайтариш жадвалига асосан қайта таснифлашни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Муайян ҳолларда тўловлар муддати кечиктирилган ёки узайтирилган активлар сифатини таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Жисмоний шахс бўлган қарз олувчининг мурожаатига кўра банк томонидан актив шартномаси муддати мобайнида тўловлар муддати биринчи маротаба қуйидаги ҳолатлар натижасида кечиктирилганда ёки узайтирилганда актив таснифи ёмонроқ тоифага ўзгартирилмаслиги, мазкур чора реструктуризация чораси сифатида баҳоланмаслиги ҳамда ушбу Низомга мувофиқ реструктуризация қилинган активларни таснифлашга оид қоидалар қўлланилмаслиги мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг 2 ойдан ортиқ давр мобайнида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг меҳнат шартномаси бекор қилиниши ва иш қидираётган шахс сифатида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида рўйхатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг биргаликда қарз олувчиси ва (ёки) кафили бўлган турмуш ўртоғи вафот этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қарз олувчининг қарамоғига олиниши ёки унинг қарамоғидаги I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сонининг ортиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчига нисбатан ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс бўлган қарз олувчининг соғлиғига зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда унинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзасидан қарз олувчи томонидан актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш тўғрисида банкка мурожаат қилинганда мазкур мурожаат санасидан олдинги 2 ой давомида қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари сўнгги 12 ой ичидаги ўртача ойлик даромадларига нисбатан камида 30 фоизга камайган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатлар қарз олувчи актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш юзасидан банкка мурожаат қилган санадан олдинги 4 ой ичида рўй берган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Актив таснифи ўзгартирилмаслиги учун актив шартномаси бўйича тўловлар мазкур банднинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — еттинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатларда 6 ойдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбошисида белгиланган ҳолатда 10 ойдан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилган ёки узайтирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк қарз олувчининг мурожаатига кўра актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтиришда қарз олувчи томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлардан ёки бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Бунда банк мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш чораларини кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Реструктуризация қилинган активлар ҳамда мазкур Низомнинг 58-бандида белгиланган тўловлар муддати биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган активлар ҳисоби алоҳида юритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши натижасида қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва реструктуризация қилинган актив деб ҳисобламаслик Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. «Фоизларни ўстирмаслик» мақомидаги активни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. 2028 йил 1 январдан бошлаб муаммоли деб таснифланган активларга мазкур Низом мақсадларида «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилганидан сўнг барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли ва бошқа даромадлар тескари бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган ҳолда, балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилади. Фоизли ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилганидан сўнг кейинги фоизлар (даромадлар) ҳисобланиши фақат мазкур ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилиши қарз олувчини ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни, шу жумладан банкнинг балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисобга олинган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарз олувчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарз олувчининг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган қарз олувчининг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушган кундан бошлаб мазкур онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни тўхтатади. Бунда суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда банк онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Судгача санация даврида банклар қарз олувчи билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарз олувчининг кредитлар бўйича фоизларини ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобланган фоизли ва бошқа даромадлар банкка ҳақиқатда кирим қилинган санада, шу жумладан банк айланма кассасига ва (ёки) мижознинг тегишли банк ҳисобварағига маблағ келиб тушганда, банк даромади сифатида тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Актив мазкур Низом талабларига мувофиқ «стандарт» ёки «субстандарт» деб қайта таснифланганидан сўнг, унинг «фоизларни ўстирмаслик» мақоми бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захираларни яратиш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захираларни яратиш мақсадида актив сифатининг тоифасидан келиб чиқиб, активнинг жами қийматига қуйидаги жадвалда белгиланган захира меъёри кўпайтирилган миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Захира турлари

Актив сифатининг тоифаси

Захира меъёри

Стандарт активларга яратиладиган захиралар

Стандарт

1 фоиз

Махсус захиралар

Субстандарт

10 фоиз

Қониқарсиз

25 фоиз

Шубҳали

50 фоиз

Умидсиз

100 фоиз

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Банк махсус захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантириши ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захираларни яратиш мақсадида балансдан ташқари ҳисобварақ номинал қийматининг (фойдаланилмаган қисми) капитал монандлиги ҳисоб-китобларидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан баланс эквиваленти тегишлилиги бўйича захира меъёрига кўпайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Актив қайси валютада вужудга келган бўлса махсус захира ҳам ушбу актив валютасида ҳар бир актив учун алоҳида шакллантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар актив қайси валютада вужудга келган бўлса, ушбу валютада ёки миллий валютада шакллантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланишга оид бухгалтерия ўтказмалари Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Активлар мақбул таъминот билан таъминланганда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
З = (АЖМ - ТҚ × (1 - Ч)(1 - х)) × м
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
З — шакллантирилиши лозим бўлган захира миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЖМ — активнинг жами қиймати суммаси (балансдан ташқари ҳисобварақ номинал қийматининг (фойдаланилмаган қисми) капитал монандлиги ҳисоб-китобларидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан баланс эквиваленти);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ — мазкур Низомнинг 80-бандида белгиланган мақбул таъминот қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ч — чегирма омилининг мазкур Низомнинг 80-бандида белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х — валютадаги тафовутни ҳисобга олиш омили. Мазкур омил актив ифодаланган валюта у бўйича қабул қилинган таъминот валютасидан фарқ қилмаса 0 га, фарқ қилса 0,1 га тенг бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м — актив таснифи бўйича шакллантирилиши лозим бўлган захира яратиш меъёри.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори 0 ёки ундан кичик (манфий) бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур актив бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира шакллантирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур актив капитал монандлиги ҳисоб-китобларида эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира шакллантирилмаган актив сифатида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар миқдори ойига камида бир маротаба қайта кўриб чиқилиши (тузатилиши) лозим. Бунда банк ички ҳужжатларига мувофиқ активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар миқдори ҳисобот санасидан бошқа кунларда қўшимча равишда қайта кўриб чиқилиши (тузатилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Захиралар етарли бўлмаган ҳолларда банк томонидан захираларга қўшимча ажратмалар захираларнинг етишмовчилиги аниқланган даврда амалга оширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Қуйидаги ҳолларда актив у бўйича шакллантирилган захира ҳисобига балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қайтарилиши бўйича асосли кутилмалар мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланган санадан бошлаб беш йил ўтган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчига онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Белгиланган меъёрларга мувофиқ яратилган захирага нисбатан актив бўйича эҳтимолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи омиллар ва шароитлар аниқланганда, мазкур актив бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун қўшимча захира яратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимидаги маълумотларга мувофиқ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд қарз олувчиларга тақдим этилган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар қўшимча захираларни инобатга олган ҳолда активнинг жами қийматига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ жами захира меъёри кўпайтирилган миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча захираларни шакллантириш мақсадларида дебитор қарздорлиги улуши қарз олувчининг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги суммасининг мазкур қарз олувчининг ташқи савдо операциялари бўйича жами дебитор қарздорлиги суммасига нисбати асосида қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Дебитор қарздорлиги улуши

=

Муддати ўтган дебитор қарздорлиги

×

100 фоиз

Жами дебитор қарздорлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Мазкур Низомнинг 76-бандига мувофиқ қарз олувчиларга банк томонидан тақдим этилган активлар бўйича қўшимча захира меъёрлари қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тоифалар

Дебитор қарздорлиги улуши

Қўшимча захира меъёри

1-тоифа

0 фоиздан — 25 фоизгача

0 фоиз

2-тоифа

26 фоиздан — 50 фоизгача

1 фоиз

3-тоифа

51 фоиздан — 75 фоизгача

2 фоиз

4-тоифа

76 фоиздан — 100 фоизгача

3 фоиз

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Активнинг балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Мақбул таъминотга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Таъминот банк томонидан тақдим этилган активни тўлашнинг иккиламчи манбайи ҳисобланади. Банк томонидан таъминотга активни қоплашнинг асосий манбайи сифатида қаралмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Мазкур Низом мақсадларида мақбул таъминот ва мазкур таъминот турлари бўйича чегирма миқдори қуйидаги жадвалда белгиланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Таъминот тури

Чегирма омилининг минимал миқдори

Сифатининг тоифаси «стандарт» ва «субстандарт» деб таснифланган активлар

Сифатининг тоифаси «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар

Актив сифати муаммоли деб таснифланган санадан ўтган муддат

24 ойгача

25 ойдан 36 ойгача

36 ойдан кўп

1-даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови

0

0

0,5

1

2-А даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови

0,15

0,15

0,5

1

2-Б даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови

0,5

0,5

0,8

1

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан таъминланган ёки кафолатланган активлар

0

0

0,5

1

Банк капитали монандлиги ҳисоб-китобларида таваккалчилик даражаси 0 фоиз бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банкларининг кафолати

0

0

0,5

1

Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати

0

0

0,5

1

Кредитор банкдаги депозитлар ёки депозит сертификатлари гарови

0

0

0,5

1

«Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings» ва «Moodyʼs Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банклар кафолати ва кафиллиги

0,5

0,5

1

1

Таъминотдаги аффинланган (аффинаж қилинган) қимматбаҳо металлар

0,5

0,6

0,7

1

Таъминот сифатида гаровга олинган қурилиши тугалланган кўчмас мулк (гаров қиймати)

0,5

0,6

0,7

1

Таъминот сифатида гаровга олинган транспорт воситалари (гаров қиймати)

0,7

0,8

1

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Аффинланган (аффинаж қилинган) қимматбаҳо металлар, кўчмас мулк ҳамда транспорт воситалари мазкур Низом мақсадларида мақбул таъминот ҳисобланиши учун уларнинг бозор қиймати Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланиши ва (ёки) қайта баҳоланиши, шунингдек мазкур баҳолаш тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Мазкур Низомга мувофиқ мақбул таъминотга қабул қилинувчи гаров турлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши ва барча томонлар учун мажбурий ҳисобланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, депозит сертификатлари гаров сифатида қабул қилинган бўлса, уларнинг муддати тегишли активни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитор банкдаги депозит гаров предмети бўлса, гаров шартномаси шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминот сифатида олинадиган мол-мулк гаровга берилмаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит берган банк томонидан гаровга олинадиган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ ҳақидаги ёзув қонунчиликда белгиланган тартибда гаров реестрига киритилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк активи банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, депозит активни таъминлаш учун тегишли ҳисобварақда юритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан актив қайтарилмаган ёки мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни тасарруф этиши, шунингдек қарз олувчи ихтиёрий равишда ушбу депозитни у билан таъминланган активни сўндириш учун йўналтириши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда банк активни қайтариш муддати етиб келгунга қадар депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Мазкур Низомга мувофиқ мақбул таъминотга қабул қилинувчи кафолат бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолат муддати ва асосий мажбурият муддатлари мос бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кафолат шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафил томонидан тақдим этилган кафолат ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг мажбуриятни кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни бир томонлама тартибда кафил кафолатни бекор қилиши, кафолат қийматини ошириши, кафолат муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафилдан кафолат бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Банк мол-мулкига нисбатан алоҳида талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Банкнинг қуйидаги мулклари бўйича 100 фоиз миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк балансига қабул қилинган санадан бошлаб бир йил муддатда сотилмаган гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) уч йил муддатда сотилмаган ёки фойдаланилмаган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Балансдан ташқари ҳисобварақларда активларни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар баланс ҳисобварақларига қайтарилмайди. Бунда ушбу активлар бўйича келгусида ундириб олинган ва (ёки) қайтарилган маблағ банк даромади сифатида тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва бошқа тўловлар балансдан ташқари ҳисобварақларда улар ушбу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим, бундан мазкур Низомнинг 90-бандида белгиланган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда банк 1 ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари ҳисобварақлардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз, ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлигини маълум қилган ҳолда актив бўйича қарздорликни қоплаш ва у бўйича ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари ҳисобварақлардан кўчирма илова қилинган ҳолда, қарз олувчи ёки унинг ҳуқуқий ворисига (тугатилиш жараёнида бўлса, тугатиш комиссиясига) юбориши лозим, бундан фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганлиги ҳолатлари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган даъво хатларини олмаслик қарз олувчини қарзини қайтариш мажбуриятидан озод этмайди. Даъво хати ва ҳисобварақдан кўчирма банкнинг муддати ўтган асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни ундириб олиш бўйича судга мурожаат этиши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Банкнинг ички аудит хизмати ва банк бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар ҳақида банк кузатув кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кузатув кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг «умидсиз» активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Банк балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинган активлар бўйича асосий қарз суммаси, фоизлар ва бошқа тўловларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Активнинг балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши ушбу актив бўйича қарзлар ҳамда ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларнинг ҳамда банкнинг мазкур активни молиялаштириш учун жалб қилинган маблағлар бўйича кредиторлар олдидаги мажбуриятларининг бекор қилинишини англатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинган активлар қуйидаги ҳолатларда банк кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк активдан воз кечса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қайтарилиши бўйича асосли кутилмалар мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
актив балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин 2 йил давомида тўланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи вафот этса ва унинг қарзини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахс мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлган қарз олувчи тугатилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда фойдаланиладиган мезонлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мезонлар

Қониқарсиз

Шубҳали

Умидсиз

1.

Ўз маблағлари манбалари

–––––––––––––––––––––––

Жами активлар

(0,05; 0,1]

(0,01; 0,05]

0,01 ва ундан паст

2.

Жами молиявий мажбуриятлар

–––––––––––––––––––––––––

ЭБИТДА

(ЭБИТДА: соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши + валюта курси фарқларидан зарарлар + тўланган дивидендлар + узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар + молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар)

[6; 7)

[7; 10)

10 ва ундан баланд

3.

ЭБИТ

–––––––––––––––––––––––

Фоизлар шаклидаги харажатлар

(ЭБИТ: соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + валюта курси фарқларидан зарарлар + тўланган дивидендлар + узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар + молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар)

(1; 1,5]

(0,5; 1]

0,5 ва ундан паст

4.

Жорий активлар

–––––––––––––––––

Жорий мажбуриятлар

(0,7; 0,9]

(0,4; 0,7]

0,4 ва ундан паст

5.

ЭБИТДА

–––––––––––––

Қарз тўловлари

(Қарз тўловлари: фоизлар шаклидаги қарз харажатлари + қарзнинг асосий тўлови)

(0,8; 0,9]

(0,7; 0,8]

0,7 ва ундан паст

6.

9-сонли Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонлари

Актив 9-сонли МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган сифатида (2-босқич тоифаси) таснифланиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 12 фоизидан юқори, бироқ 25 фоизидан ошмаслиги;

Актив 9-сонли МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган сифатида (2-босқич тоифаси) таснифланиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан ошиши;

Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 50 фоизидан ошиши

Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги.

Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан юқори, бироқ 50 фоизидан ошмаслиги.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд қарз олувчиларга банк томонидан тақдим этилган активлар учун захира меъёрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Актив сифатининг тоифаси

Захира меъёри

(қўшимча захирасиз)

Жами захира меъёри

(захира меъёри + қўшимча захира меъёри)

Тоифа 1

Тоифа 2

Тоифа 3

Тоифа 4

Стандарт

1 фоиз

1 фоиз

2 фоиз

3 фоиз

4 фоиз

Субстандарт

10 фоиз

10 фоиз

11 фоиз

12 фоиз

13 фоиз

Қониқарсиз

25 фоиз

25 фоиз

26 фоиз

27 фоиз

28 фоиз

Шубҳали

50 фоиз

50 фоиз

51 фоиз

52 фоиз

53 фоиз

Умидсиз

100 фоиз

100 фоиз

100 фоиз

100 фоиз

100 фоиз

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги 22/3-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/6-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696-1, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/2696-1/0091-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696-2, 2018 йил 27 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/7-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696-3, 2021 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2696-3/1152-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 апрелдаги 11/2-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696-4, 2024 йил 20 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/10-сон «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2696-5, 2025 йил 23 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/2696-5/1198-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 295-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 майдаги 14/10-сон қарори (рўйхат рақами 3442, 2023 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 10/26/3937/0926-сон)