Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3894]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор А. БУРХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. У. ХУСАИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 12 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 2 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 16 июндаги 97-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органи ёки ташкилоти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом давлат органлари ёки ташкилотларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг мақсади давлат органлари ёки ташкилотларида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимларнинг ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилиниши жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий ёки бошқа манфаатлар йўлида фойдаланиш хавфини камайтиришдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилот — давлат органи ёки ташкилотининг мансабдор шахси томонидан хизмат ваколатлари доирасида бевосита ёки билвосита назорат қилиш орқали ўзининг фаолиятига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотни текшириш, мониторинг қилиш, лицензиялаш, рухсат бериш, унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса бериш, молиявий ёки маъмурий назоратни амалга ошириш, шунингдек қарор қабул қилиш орқали унинг фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билвосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотга услубий ёрдам кўрсатиш, мувофиқлаштириш, ахборот таъминоти ёки бошқа ташкилий-бошқарув функциялари орқали унинг фаолиятига таъсир кўрсатиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасига хулоса олиш учун мурожаат қилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кадрлар бўлинмаси ходимни ишга қабул қилиш учун унинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилганда, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси танловда инобатга олиниши керак.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси олинмаган тақдирда ходимни бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасининг мурожаати комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш учун асос ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси билан (агар мавжуд бўлса) мажбурий тартибда келишилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳужжатлар ёки қўшимча маълумотлар талаб этилган тақдирда ушбу муддат 3 иш кунига узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса беришда давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи назоратни амалга оширган ташкилотга ишга қабул қилиш бўйича коррупциявий хавф даражаси «паст», «ўрта» ва «юқори» тоифалар бўйича баҳоланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги барча ҳолатлар мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «паст» деб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим илгари мазкур ташкилот фаолияти устидан бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг фаолияти давомида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаган бўлса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «ўрта» деб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари билвосита назорат қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви юзага келиш эҳтимоли мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимга нисбатан меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотида коррупциявий омиллар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «юқори» деб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари бевосита назорат қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим давлат органи ёки ташкилотидаги фаолияти давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик(лар) содир этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири берилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий — ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «паст» бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекловли ижобий — муайян чекловлар белгилаган ҳолда ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «ўрта» бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салбий — ишга қабул қилишни рад этиш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «юқори» бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Янги ҳолатлар аниқланган ёки ходим томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги маълум бўлган тақдирда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси хулосани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ёки ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари берилган хулосаларни белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаши керак.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси асосида қуйидагиларни амалга оширади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси хулосаси ижобий бўлса, ходимни ишга қабул қилиш бўйича тегишли чораларни кўради;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси чекловли ижобий бўлса, ишга қабул қилаётган ташкилот раҳбарига, хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига (кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда ташкилот раҳбарига) қуйидаги чоралардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш учун таклиф киритади:
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимга уч ой муддат давомида аввалги иш жойига оид қарорлар қабул қилишда иштирок этишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим вазифаларидан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифаларни чиқариб ташлаш ёки вазифалар тақсимотини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ходимнинг фаолиятини синов муддати давомида мониторинг қилиш. Бунда мониторинг жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти давомида ижро интизомига риоя этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорлар қабул қилиш жараёни ва уларнинг асослантирилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилаётган бўлса, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзоднинг танловда иштирок этиши учун чекловлар мавжуд эмаслигини билдиради ҳамда танлов натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзодни танлов ғолиби деб эътироф этиш учун ягона асос ҳисобланмайди.
(13-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мониторингни амалга ошириш давомида ходим фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда мониторинг муддати қўшимча 3 ойга узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мониторинг муддати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар, хато ва камчиликлар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ҳужжатлар билан қайд этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходим комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосасидан норози бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шикоят келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кўриб чиқиш натижасига кўра шикоят асосли деб топилса, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси қайта кўриб чиқилади ва унга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят рад этилса, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда (асосланган далиллар билан) шикоят қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча қарорлар ва баҳолаш натижалари ҳужжатлар билан қайд этилиши ва белгиланган тартибда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг мазкур Низом талабларига риоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 октябрь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛАЕНС ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТУЗИЛМАСИНИНГ ХУЛОСАСИ