НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Кармана туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211 -моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-бандига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Кармана туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Д. Назаров), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (З. Ходжаева), умумтаълим мактаблари раҳбарларига:
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Кармана туман бўлими (А. Жўраев) маҳалла фуқаролари йиғинини мактаб ёшидаги болаларни қамраб олишда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Асоева) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
7. Мазкур қарор кучга кириши билан Кармана тумани ҳокимининг 2025 йил 9 июлдаги 165-5-71-Қ/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Назаров зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Ш. БОЛТАЕВ
Навоий вилояти, Кармана тумани,
2026 йил 3 июнь,
232-5-71-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.