Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 18.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2257-7
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257-7]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон қарори (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. МУРОДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 10 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/11-2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 01/11-2-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 9 апрелдаги 14-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Қоидалар риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратини ташкил этиш мақсадида риэлторлик ташкилотларда ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун раҳбар ёки унинг ўринбосари даражасида масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар ўринбосари даражасидаги масъул шахс бевосита раҳбарга ҳисобдор ҳамда ўз ҳаракатларини амалга оширишда ташкилотнинг бошқа бўлинмаларидан мустақил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни ҳамда халқаро стандартларни билиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти қонунчиликка ҳамда ушбу Қоидаларга асосан қуйидагиларни ўз ичига олган ички қоидаларни ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахсга қўйиладиган талаблар, унинг мақсади ва вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг риэлторлик ташкилотининг бошқа ходимларидан мустақиллигини таъминлаш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг раҳбарият билан, шу жумладан хориждаги филиал ва ваколатхоналар (агар бўлса) билан ўзаро муносабатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг функцияларини амалга ошириш учун зарур ахборотни олиш ҳуқуқи, шунингдек риэлторлик ташкилоти, шу жумладан чет элдаги филиаллар ва ваколатхоналар (агар бўлса) ходимларининг бундай ахборотни тақдим этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мажбурияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг қонунчилик ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг малакасини ошириб бориш бўйича талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларни ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги талабномасини ўз вақтида бажариш бўйича чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахс томонидан махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинетни юритиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини идентификациялаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар риэлторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги мазмундаги 43 ва 44-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«43. Риэлторлик ташкилотларининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда, ички қоидалар ушбу ташкилотлар томонидан гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, молиявий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшовчи, вақтинча турган ёки рўйхатдан ўтган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқарув тартибига қарши жиноятлар содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили 10 январга қадар почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тайинланган масъул шахс ҳақида ва ушбу Қоидалар талабларига риоя этилиши тўғрисида маълумотларни тақдим этишлари шарт.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«111. Риэлторлик ташкилотлари мижозларга кўчмас мулкни сотиш ва (ёки) сотиб олиш билан боғлиқ тўловларни банк карталари ва (ёки) электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ахборот беради, шунингдек, бошқа ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантиради.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 143-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Риэлторлик ташкилоти мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 171-банддаги «иловасида» деган сўз «2-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидаги мазмундаги 205 ва 206-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«205. Чет эл риэлторлик ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари (агар мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари ўзларининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур ажратилган бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилик ҳужжатларидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида Агентликка ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари ўзларининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида риэлторлик ташкилотининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда риэлторлик ташкилотининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Агентлик йилига камида бир марта, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгарган тақдирда, риэлторлик ташкилотлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Агентлик томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидаги мазмундаги 293-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«293. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги риэлторлик ташкилотлар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2-илова билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилоти масъул ходими ва ички қоидаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами
2.
Масъул шахс этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ санаси ва рақами
3.
Судланганлиги ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот
4.
Риэлторлик ташкилоти томонидан ўтган йил учун кўрсатилган хизматлар суммаси тўғрисида маълумот
5.
Риэлторлик ташкилоти томонидан ўтган йил учун кўрсатилган хизматлар бўйича тузилган шартномалар сони тўғрисида маълумот
6.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни таъминлаш бўйича риэлторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳужжат номи ва санаси
7.
Риэлторлик ташкилотининг масъул шахси ва ходимларининг доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказилишини амалга ошириш тўғрисидаги маълумот
8.
Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарлар сони
9.
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш рад этилган мижозлар сони (рад этиш сабаби)
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Тўлиқ, шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи
2.
Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи)
3.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами
4.
Жойлашган жойи (почта манзили, филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар)
5.
Мижоз ва бенефициар мулкдорни амалий иш муносабатлари тўғрисидаги маълумотлар
6.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар (фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати)
7.
Мижоз вакили шахсининг идентификацияси (паспорт, ИД-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида) ҳамда ваколатларини текшириш тўғрисидаги маълумотлар
8.
Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари, бенефициар мулкдорини идентификациялаш (шахсини ва яшаш жойини аниқлаш, юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс эканлиги тўғрисида белги) тўғрисидаги маълумотлар
9.
Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар
10.
Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар
11.
Боғланиш маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса)
12.
Ички қоидалар билан аниқланган бошқа маълумотлар
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон)