08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-10
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-10
Kuchga kirish sanasi
09.08.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-10]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2026 йил 16 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344-Б-10-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «ломбард» деган сўздан кейин «, кафолатлар бериш ташкилоти, факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн олтинчи хатбошидаги «ўрганиш» деган сўз «тушуниш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки рақамли идентификация асосида амалга оширилади. Бунда нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан танишиб чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли идентификация асосида амалга оширилганда Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) белгиланган чораларни кўриши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 50-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда махсус журнал нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон шаклда юритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 61 ва 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар реестри электрон шаклда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар нобанк кредит ташкилотининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон)