31.03.2026 йилдаги 94-3-0-Q/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти ҳокими қарори, 31.03.2026 йилдаги 94-3-0-Q/26-сон
Kuchga kirish sanasi
14.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах шаҳрида жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 5 апрелдаги «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги 419-I-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 25 мартдаги ПҚ-139-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 августдаги «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси мажлисининг 71-сонли баёни 38-бандига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, жамоат транспортида тўловлар шаффофлигини таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали яширин иқтисодиётни бартараф этиш, йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 10- ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 8 майдаги «Жиззах шаҳар ичидаги жамоат транспорти тизимида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифларни жорий қилиш тўғрисида»ги 310-3-0-Қ/24-сонли қарорига мувофиқ Жиззах шаҳрида жамоат транспорти йўналишларида йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3000 (уч минг) сўм (ҚҚС билан), электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўлашда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда 2100 (икки минг бир юз) сўм (ҚҚС билан) ҳамда қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф-2 100 (икки минг бир юз) сўм (ҚҚС билан) қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоят Транспорт бошқармаси (И.Боқиев) 2026 йил 1 мартга қадар Жиззах шаҳрида брутто-шартнома асосида ҳаракатланадиган барча йўналишларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, шаҳар ҳудудида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари (инфокиоскалар) ўрнатилиши зарур бўлган автобус тўхташ бекатлари, аҳолига қулай гавжум ҳудудлар, ер ости ва бошқа зарур жойларни аниқлаб, уларнинг рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Жиззах вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига тақдим этилишини таъминлаш, аҳоли учун зарур бўлган транспорт карталарини етказиб берувчи ташкилотлардан етарли миқдорда олиб келиш ва улар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах шаҳри йўналишларидаги автобуслар салонида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳақини нақд пулда қабул қилиш амалиётидан воз кечилсин ҳамда йўл ҳақи фақат электрон тўловлар орқали қабул қилиниши жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жиззах шаҳар ҳокимлиги (К.Холмуродов) бир ой муддатда Жиззах шаҳридаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларини Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча автобус бекатларига ўрнатиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ (Ж.Ахмедов) Жиззах шаҳар ҳокимлиги (К.Холмуродов) билан биргаликда инфокиосклар ўрнатиладиган бекатларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ автобус бекатларини электр қувватига улаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфокиосклар электр таъминоти учун тўловлар тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнатиладиган ҳисоблагичлар орқали олдиндан тўлов асосида белгиланади; янги автобус бекатлари қурилиши ёки мавжудларининг жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳолатларда инфокиосклар ушбу қарорга мувофиқ жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жиззах вилояти транспорт бошқармаси (И.Боқиев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, икки кун муддатда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташувчи корхоналар билан тузилган брутто-шартномаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, Жиззах шаҳрида барча йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг валидаторлар билан жиҳозланишини таъминласин ҳамда йўлкира ҳақини автоматлаштирилган тўлов тизими АТТО орқали тўланишини доимий назоратга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати (А.Биноқулов)га йўлкира ҳақини тўлаш нақд пулсиз фақат электрон тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилиши муносабати билан тўлов тизимининг йўловчилар учун қулайлиги ва афзалликлари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарор «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Джураев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокими У. МУСТАФОЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 31 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-3-0-Q/26-сон