Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари рўйхатининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3642-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 25 июндаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3642, 2025 йил 7 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 10/25/3642/0581-сон) билан тасдиқланган Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари рўйхатининг 2-бандидаги ««Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 февраль,
12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 10/26/3642-1/0217-сон)