23.10.2025 йилдаги 285-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимининг қарори, 23.10.2025 йилдаги 285-4-60-Q/25-сон
Kuchga kirish sanasi
24.10.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги «ПФ-178-сон фармони ҳақида»ги 477-4-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-178-сон фармони юзасидан вилоят ҳокимининг 2025 йил 14 октябрдаги 477-4-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-178-сон фармони ҳақида»ги 477-4-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига асосан 2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги «Иқдисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-105-сон фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-111-сон фармонига мувофиқ, Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат тузилмаларини қайта кўриб чиққан ҳолда мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг республика ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш ҳисобига уларнинг бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш юзасидан берилган таклифлари маъқулланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармонининг 3-иловаси 4-бандига кўра, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-129-сон фармони 5-банди қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа пулини тўлаш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали йўлга қўйилганлиги инобатга олинганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти 2025 йил 1 ноябрдан тугатилганлиги» мазмунидаги «в» кичик банд билан тўлдирилганлиги инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ҳ.Назаров) ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (А.Хазратов) билан биргаликда марказни моддий-техник қийматликларини беғараз туман ҳокимлиги балансига ўтказсин ҳамда ишдан бўшайдиган марказ ходимлари билан тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ҳ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285-4-60-Q/25-сон