19.08.2025 йилдаги 232-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Косон тумани ҳокимининг Қарор (решение), 19.08.2025 йилдаги 232-4-60-Q/25-сон
Kuchga kirish sanasi
19.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Косон тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузиш ва уни вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 90-94-моддаларига мувофиқ, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025 йил 8 августдаги «Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 388-4-0-Қ/25-сонли қарорига асосан Косон тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузиш ва уни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 8 августдаги «Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 388-4-0-Қ/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Косон тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузиш ва уни вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Ишчи гуруҳи) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 902-моддасига мувофиқ, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг хати билан Шаҳрисабз тумани маҳаллий бюджетининг 2026-2028 йиллардаги даромадлари, харажатлари ва трансфертларининг чекланган миқдори маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А. Артиков): белгиланган муддатларда туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини тақсимловчиларга — келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет маблағларини тақсимловчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда тегишли Давлат дастурларида кўзда тутилган чора-тадбирлари ижросини 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар бюджет мўлжалларини тузиш давомида ҳисобга олишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини белгиланган муддатларда туман иқтисодиёт ва молия бўлимига тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишчи гуруҳи раҳбари (Ҳ. Назаров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун бюджет сўрови ва 2027-2028 йиллар учун бюджет мўлжалларини тузишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар бўйича — туман бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари ҳамда туман бюджетидан молиялаштириладиган айрим тадбирлар учун харажатларнинг прогноз қилинаётган ҳажми асосида ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман маҳаллий бюджети лойиҳасини тақчиллик билан ишлаб чиқишга йўл қўйилмаслигини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи (А. Юсупов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил учун туман бюджет даромадлари прогнозини ишлаб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетига киритиладиган даромадлар прогнозига доир таклифлар ҳамда солиқ органлари ва ҳокимлик бўлинмалари томонидан маъмурий-ҳудудий бирлик иқтисодиётини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тақдим этиладиган бошқа ахборот асосида солиқ турлари кесимида ишлаб чиқиб, туман ҳокимлигига тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А. Артиков) Косон туман маҳаллий бюджетининг келгуси молия йили учун бюджет сўровлари лойиҳаларини белгиланган муддатларда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 19 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232-4-60-Q/25-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.