ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПАХТАКОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида
Мазкур қарор Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳокимининг 2026 йил 6 майдаги 160-3-52-Қ/26-сонли «Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 28 апрелдаги 865-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Пахтакор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (М.Турғунова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Д.Тошпўлатов), маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор «Пахтакор ҳаёти» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 6 сентябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида»ги 183-3-52-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. АШУРОВ
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
2025 йил 1 июль,
143-3-52-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.