ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкума аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.11.2026 йилдаги ПҚ-395-сон

Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабрдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда 3 ёшгача бўлган болалар учун “Она ва бола маркази” махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
 
Махсус мактабгача таълим ташкилотларида:
 
5 нафаргача болаларни қамраб оладиган кеча-ю кундуз фаолият юритувчи гуруҳлар ташкил этилади;
 
тарбияланувчилар яшаши, тиббий хизматдан фойдаланиши, ёшига мос равишда ривожланиши ва камол топиши учун барча зарур шароитлар яратилади;
 
тарбияланувчилар 21-сон жазони ижро этиш колонияси ва 42-сон манзил-колония томонидан қонунчиликда Болалар уйлари тарбияланувчилари учун белгиланган нормаларга мувофиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланади;
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тарбияланувчиларни ўз вақтида эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш таъминланади;
 
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳар чоракда бола ва она учун яратилган шароитни ўрганиш мақсадида мониторинг амалга оширилади.