ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.09.2026 йилдаги ПҚ-326-сон

Қарорга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.
 
Шунингдек, республикада суюлтирилган газ таъминоти тизимида бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Бунда:
 
аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устуворлиги таъминланади;
 
республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ (ўз шохобчаларида сотиладиган ҳажмлардан ташқари) фақат биржа савдолари орқали сотилади;
 
аҳолига суюлтирилган газ етказиб берадиган корхоналар маҳсулотни биржадан ва импортдан тўғридан-тўғри харид қиладилар;
 
аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга ошириш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали соҳада рақобат муҳити босқичма-босқич шакллантирилади ҳамда кросс-субсидиялаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;
 
суюлтирилган газ таъминотидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.