ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1177-сон

Ушбу Қонуннинг мақсади суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
Қонунга кўра, судлар фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади.
 
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қуйидагиларнинг фаолиятини молиялаштириш учун маблағлар назарда тутилади:
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг.
 
Судлар фаолиятини молиялаштириш одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши керак.
 
Судлар фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағларни тақсимлаш:
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди учун – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун – Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши учун – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан;
 
ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро иқтисодий судлар, туманлараро маъмурий судлар учун – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.