ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1173-сон

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи ёки электрон савдо платформалари орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахсларига ҳужжатлар:
 
қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда жўнатилганидан сўнг 30 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
 
Электрон тижорат иштирокчилари ҳамда операторлари турли давлатлар ҳудудида жойлашган ва улардан бири Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳолда амалга ошириладиган электрон тижорат тури трансчегаравий электрон тижорат ҳисобланади.
 
Қуйидагилар бўйича сотувчи асосий жавобгар ҳисобланади:
 
электрон тижорат операторининг ахборот тизимлари орқали тузилган шартнома юзасидан ўзининг фаолияти бўйича мажбуриятларининг ижро этилиши;
 
харидорга сифатсиз товар (иш, хизмат) етказиб берилиши ёки номақбул сифатли ноозиқ-овқат товари алмаштирилиши натижасида келиб чиқадиган низолар бўйича.
 
Сотувчи томонидан харидорнинг қонуний талабларини қаноатлантириш имконияти бўлмаган тақдирда, башарти шартнома шартларида ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, электрон тижорат оператори харидор олдида субсидиар жавобгар бўлади.