Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;
маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш.
Қуйидагилар касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш;
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш;
ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш.