ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2025 йилдаги 573-сон

Низом Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Agrotarozi”, “Hosil qabuli” ва “AgroDocs” ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Фойдаланувчи интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали “Agrotarozi” ва “Hosil qabuli” АТлари имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Фойдаланувчилар “Agrotarozi” АТдан рўйхатдан ўтишда ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.

Пахта ва дон товар-транспорт юк хати асосида қабул қилинади.

Хўжаликлар битта юк хати билан барча сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган пахта ва донни топшириш учун юборишлари керак, яъни:

битта селекция, саноат нави ва синфига оид;

авлоди ва дала гуруҳи бир хил уруғлик пахта ва дон.

Пахта қабул қилиш куни соат 24:00 да якунланади ва кунлик ҳисоботлар физик вазнда юритилади.