ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2025 йилдаги 168-сон

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади;

айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартиблари белгиланди.

Бунда, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

Аммо қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:

товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;

юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда.