ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 17.10.2024 йилдаги ПҚ-367-сон

Қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади;

Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;

вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;

фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.

2024 йил 1 декабрдан:

Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;

хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.

2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.