Фармонга асосан:
1) Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлар — Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халқаро туризм бўйича махсус очиқ иқтисодий минтақалар ташкил қилиниши ва мазкур шаҳарларнинг аэропортлари ва темир йўл вокзалларида хорижий сайёҳлар учун божхона расм-русумларининг халқаро меъёрларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек транзит сайёҳлар учун махсус божхона зоналари жорий қилинди;
2) Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида туризм бўйича Идоралараро кенгаш тузилди ва қуйидагилар шу кенгаш фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгиланди:
туризм соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
жаҳон андозалари даражасида кичик ва ўрта меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар тармоғи шакллантирилишини мувофиқлаштириш;
сайр-томошалар замонавий индустриясини, маданий ва спорт-соғломлаштириш марказларини барпо этишга кўмаклашиш;
ноёб туризм имкониятлари ва тарихий-маданий мерос кенг кўламда тарғиб қилиниши ва сақланишини ташкил этиш;
сайёҳлик тизимида мувофиқлаштирилган илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;
сайёҳлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш.