|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ГОНОРАРЛАРИ, ДОКТОРАНТЛАР ВА АСПИРАНТЛАРНИНГ СТИПЕНДИЯЛАРИ МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республиканинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, илмий фаолиятни рағбатлантириш, юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда олимлар, докторантлар ва аспирантларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси унвони учун ойлик гонорарлар, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдори шу йилнинг 1 декабридан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, унвонлар учун гонорарлар ва стипендиялар тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 1 декабрь,
578-сон
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг гонорарлари
миқдори
|
Бир ойлик гонорар миқдори | |
|
1. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академик) |
Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 баравари миқдорида |
|
2. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси |
Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 баравари миқдорида |
|
3. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоси |
Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,46 баравари миқдорида |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)