|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.06.2002
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИГА КЎМИР СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 июндаги 196-сонли «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010-йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисини ва бюджет ташкилотларини қаттиқ ёқилғи билан таъминлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Кўмир» акционерлик бирлашмасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
республика халқ хўжалигига ва аҳолисига кўмир сотиш тизимини такомиллаштириш;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда кўмир ишлаб чиқариш ва тақсимлаш балансини ишлаб чиқиш;
улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари ва омборларини оқилона жойлаштириш.
2. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Кўмир» акционерлик бирлашмаси таркибида ишлаб турган ёқилғи-савдо базалари (омборлари) негизида маркетинг ва маҳсулот сотиш фирмаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ёқилғи-савдо базалари (омборлари) ни қабул қилиш — топшириш учун 1-иловага* мувофиқ комиссия тузилсин.
* Илова берилмайди.
3. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда:
республика халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш бўйича 1995—2000 йилларда кўмир саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин;
Бойсун кўмир конида кўмир қазиб чиқариш учун таклифлар киритсин.
4. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси 1995 йилнинг 1 сентябригача мавжуд улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари (омборлари) ни қайта қуриш ишларини ҳамда уларнинг янгиларини барпо этишни амалга оширсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жорий йилда:
янги ёқилғи-савдо базарларини қуриш ва мавжудларини қайта қуриш учун ер ажратсинлар, «Кўмир» акционерлик бирлашмасига кўрсатиб ўтилган базаларни қуриш ва кенгайтиришда, шунингдек, уларни кадрлар билан бутлашда ёрдам кўрсатсинлар;
вилоят (шаҳар) ларнинг янги ташкил этилган кўмир таъминоти корхоналарини хизмат хоналари билан таъминласинлар.
6. Бирлашма бош директорининг ўринбосари—маркетинг ва кўмир сотиш фирмаси директори лавозими қўшимча равишда киритсин.
* 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
7. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари (омборлари) нинг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тавсияномалари асосида «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг қарори билан ишга тайинланадилар ва тегишли равишда ишдан бўшатиладилар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж.Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 октябрь,
516-сон
«Кўмир» акционерлик бирлашмасининг маркетинг ва маҳсулот сотиш фирмаси
ТУЗИЛМАСИ
I. Қорақалпоғистон республика кўмир таъминоти корхонаси
Андижон вилоят таъминоти корхонаси
Бухоро вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Жиззах вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Қашқадарё вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Навоий вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Наманган вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Самарқанд вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Сурхондарё вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Сирдарё вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Тошкент вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Фарғона вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Хоразм вилоят кўмир таъминоти корхонаси
Тошкент шаҳар кўмир таъминоти корхонаси
II. Шаҳар, туман улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари (омборлари) — 78 та