ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ҳамда мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасини 2027 йилда юқори ва барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 107 фоизга, бозор хизматлари — 117 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 105 фоизга, қурилиш ишлари — 113 фоизга ўсишини таъминлаш;
(б) экспорт ҳажмини 550 миллион АҚШ долларига, жами инвестициялар ҳажмини икки бараварга ошириб 5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
(в) биринчи босқичда паст даромадли 125 минг оиладаги 513 минг аҳолини юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш;
(г) яшил энергияларни яратиш орқали углерод бирликларини ўзлаштиришни иқтисодий активга айлантириш;
(д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 17 минг гектар ер майдонларини иқтисодий айланмага киритиш ҳамда чўл ҳудудларида 20 минг гектар майдонда озуқа етиштиришни йўлга қўйиш;
(ж) 2026 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикасини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш.
II. Илғор архитектура ечими асосида замонавий массивлар барпо этиш ҳамда ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Нукус шаҳрида Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудидаги 270 гектар майдонда 50 минг аҳолига мўлжалланган илғор архитектура ечими ва энергия тежамкор технологиялар асосида «Nukus city»ни (кейинги ўринларда — «Nukus city») барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар:
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Nukus city»ни 2027 йилги уй-жой ва ипотека дастурига ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивлари манзилли рўйхатига киритишни таъминласин;
(б) барча объектларда (кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно) қурилиш-монтаж ишларини 2027 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида амалга оширишга рухсат берилсин.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДМ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда «Nukus city»ни қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:
(а) Янги Тошкент лойиҳаси бўйича тажрибалардан келиб чиқиб, хорижий ташкилотларнинг тавсиялари асосида илғор ва креатив бош режа ишлаб чиқиш ҳамда архитектуравий ечимларни қўллаш;
(б) яшил, энерготежамкор, экологик барқарор ва иқлимга мос бўлган қурилишлар, муқобил энергия ресурсларидан, шунингдек, смарт технологиялардан кенг фойдаланиш;
(в) «smart city» ечимларини қамраб олган замонавий кўп квартирали турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, яшил ҳудудлар, фавворалар, спорт майдончалари, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларни жойлаштириш;
(г) «15 дақиқалик шаҳар» тамойили асосида жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида яшил транспорт қатновини йўлга қўйишга шарт-шароит яратиш;
(д) «Қорақалпоғистон инвест компанияси» АЖ орқали Нукус шаҳрининг реновация ҳудудларидаги аҳолини босқичма-босқич кўчириш учун «Nukus city»да турар жойлар қурилишини ташкил этиш масалаларини инобатга олсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бир ой муддатда:
(а) туман (шаҳар)да иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратишга туртки берувчи драйвер лойиҳалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллиард сўм;
(б) Қўнғирот тумани «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинини Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айлантириш учун 15 миллиард сўм маблағ ажратсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 23-кичик туманидаги Нур ва Елабад маҳаллаларини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, капитал таъмирлаш ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
(а) Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 100 миллиард сўм маблағлар ажратилади;
(б) буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланади;
(в) лойиҳа ва пудрат ташкилотларини «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомиллари асосида аниқлаш ва шартномалар тузишга рухсат берилади.
7. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
(а) 2027 йил якунига қадар жалб этилган хорижий компания билан Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг фазовий-ҳудудий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқсин. Бунда шаҳар ва туманларнинг ўзаро ҳамда халқаро иқтисодий коридорларга транспорт боғлиқлигини яхшилаш назарда тутилсин;
(б) 2027 йил 1 февралга қадар Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар» дастурининг иккинчи босқичига Нукус шаҳри, Амударё ва Беруний туманлари марказларини қўшсин;
(в) ушбу дастур доирасида драйвер лойиҳалар ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун натижага асосланган молиялаштириш механизми асосида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтирсин.
8. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ҳамда бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларини тезкор ҳал этиш мақсадида:
(а) Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2026-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(б) Дастурни молиялаштиришга Жамғарма маблағлари ҳисобидан 160 миллиард сўм маблағ буюртманомаларга мос равишда босқичма-босқич ажратиб борилсин. Бунда ушбу маблағлар:
(i) 17 та умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларини яшил тамойиллар асосида таъмирлашга;
(ii) тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини, хусусан 30 та лифт ва 20 та санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш ҳамда зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга;
(iii) Амударё ва Хўжайли туманларидаги 2 та кичик саноат зонаси ҳамда 2 та хизмат кўрсатиш объектлари инфратузилмасини яхшилашга;
(iv) Элликқалъа тумани «А. Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган «Бўстон» сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилишга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(i) 2026 йил 15 ноябрга қадар Дастур лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасидан ўтказилишини;
(ii) ажратилган маблағлар сарфининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминласин.
III. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш
9. Қуйидагилар:
(а) Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2027 йилда:
(i) Тўрткўл туманида Ёнбош ва Бўзатов туманида Эркиндарё каналларини бетонлаш, 3 та сув иншооти ҳамда 22 та артезиан қудуқ қуриш ишлари учун 135 миллиард сўм;
(ii) Бўзатов туманидаги 7,5 минг гектар ерни ўзлаштириш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратиш чораларини кўрсин;
(б) Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2027 йил якунига қадар ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни тўлиқ якунласин;
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилда ушбу бандда назарда тутилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистонда дастлабки босқичда чўл ҳудудларида 20 минг гектар майдонда озуқа етиштириш бўйича Миср тажрибасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда Мисрдан тегишли мутахассислар ва технологиялар жалб қилиниб, Осиё тараққиёт банкининг яйлов ерларини тиклашга ажратилаётган кредит ва грант маблағларининг тегишли қисми ушбу лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади.
11. Белгилансинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистонда 2026 йил 15 ноябрдан АТ «Халқ банки» томонидан яйловларни ўзлаштириш ва чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун «Uzagrostar xolding» компанияси таъсисчилигида алоҳида «Бўзатов агростар» компанияси ташкил этилади. Бунда:
(а) АТ «Халқ банки» томонидан «Бўзатов агростар» компанияси учун 2027 йил 1 мартга қадар 50 миллиард сўм ва 2027 йил якунига қадар 50 миллиард сўм инвестиция киритилади;
(б) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятидаги улушини ошириш орқали янги ташкил этиладиган ихтисослашган компания учун «Uzagrostar xolding» компанияси устав фондига 20 миллиард сўм йўналтирилади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак, Тахтакўпир, Мўйноқ, Кегейли, Бўзатов ва Тўрткўл туманлари ҳокимликлари тузилмасига ҳокимнинг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилсин ва уларнинг штат бирликлари қуйидаги лавозимларни тугатиш ҳисобига шакллантирилсин:
(а) Қораўзак, Тахтакўпир, Мўйноқ ва Кегейли туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
(б) Нукус ва Мўйноқ туманлари ҳокимларининг инновацион ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
13. «Uzagrostar xolding» компанияси тижорат банклари билан биргаликда 2-иловадаги юқори даромадли намунавий лойиҳалар ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этсин.
14. Белгилансинки, «Бўзатов агростар» компанияси чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини гранулалаш, капсулалаш ва учувчисиз учиш аппарати (кейинги ўринларда — дрон) ёрдамида экиш ишларини амалга оширади. Бунда:
(а) 10 дона дрон, уларни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари ва 2 дона гранулятор харид қилиб, мутахассисларини дронларни бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича махсус курсларда ўқитади;
(б) 2030 йил якунига қадар 100 минг гектар яйлов майдонида қандим, черкез, чўғон, балиқкўз, донашўр, шувоқ, изен ва бошқа чўл-яйлов шароитига мос яйлов ўсимликлари уруғлари дронлар ёрдамида экилишини таъминлайди.
15. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар очиқ электрон танловлар орқали ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича қўшимча тўловларнинг жами миқдори ер участкаси норматив қийматининг тўрт баравари ва ундан юқори бўлган ер ижарачиларига ушбу тўловни норматив қийматнинг бир бараварига тенг миқдорда уч йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашга рухсат берилсин.
16. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Хитой Халқ Республикасининг Жунсао технологияси миллий муҳандислик илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда 2027 йил август ойига қадар жунсао ўсимлигини етиштириш лойиҳасини кенгайтириб, озуқа учун камида 600 гектар майдонда амалга оширилишини таъминласин.
IV. «Яшил саноат коридори — интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги»ни яратиш ҳамда яшил энергияни халқаро углерод бирликлари бозорига интеграция қилиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Б. Ходжаев), Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офиси икки ҳафта муддатда Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахиатош туманларида 2030 йилга қадар булутли технологиялар ва сунъий интеллект хизматлари экспорти ва инвестициясини 600 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича дастур ишлаб чиқсин. Бунда 2030 йилга қадар инвесторларни 1 Гигаватт қувватли барқарор электр энергияси билан таъминлаш назарда тутилсин.
18. Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) 20 минг нафар ёшларни IT ва логистика соҳаларида ўқитишни ташкил қилиш ва ушбу соҳада янги бизнес ва стартапларни йўлга қўйиш;
(б) олис ҳудуддаги ёшларни IT соҳасига ўқитиб, 1,5 мингта юқори даромадли иш ўринларини яратиш учун камида 10 нафар иқтидорли ватандошларимизни хориждан Қорақалпоғистонга олиб келиш;
(в) Нукус шаҳрида янгидан замонавий стандартларга жавоб берадиган 20 қаватли бизнес марказ барпо қилиш.
19. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офиси Қорақалпоғистонда 2027 йил 1 апрелдан:
(а) Орол ҳудудининг 50 минг гектарида босқичма-босқич ўрмонлаштириш лойиҳасини бошлаш ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига йўналтириш бўйича барча ташкилий чораларни кўрсин;
(б) Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Япония, Корея Республикаси, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия каби давлатлар билан музокара ўтказиб, ҳамкорларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
(в) «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида уч ой муддатда халқаро молия ташкилотларидан мутахассисларни жалб этсин.
20. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўрмонлаштириш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаклланадиган углерод бирликларининг халқаро савдосидан ҳосил бўладиган тушумлардан қоладиган соф даромадни (лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, капитал ва операцион харажатларни чегирган ҳолда) маҳаллий бюджетга йўналтириш чораларини кўрсин.
V. Қазилма конларидан фойдаланиш орқали «хомашё — тайёр маҳсулот — экспорт» занжирини яратиш
21. Қўнғирот туманидаги «Барсакелмес» туз кони ҳудудида ташкил этилган тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонасини бошқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида Туз захираларидан фойдаланиш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин.
22. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(а) ерларни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш, лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда саноат зонасини бошқариш билан боғлиқ бошқа функцияларни бажариш;
(б) туз конларидан оқилона фойдаланиш, туз хомашёси захираларини баҳолаш ва ягона рақамли маълумотлар базасини шакллантириш;
(в) туз хомашёси қазиб олинган участкаларда туз қатламларининг қайта тикланишига зарур шарт-шароитлар яратиш ва кон майдонларини босқичма-босқич рекультивация қилиш ҳамда доимий мониторинг қилиб бориш;
(г) туз хомашёсини маҳаллий қайта ишловчиларга миллий брендни яратиш ва ташаббусларни илгари суриш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш.
Қонунчиликда Дирекцияга қўшимча вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
VI. Туризмни ривожлантириш
23. Қушларни кузатиш туризмини (Birdwatching Tourism) йўлга қўйиш мақсадида:
(а) қушлар ва уларнинг яшаш ҳудудларини сақлаш бўйича «BirdLife International» халқаро ассоциациясининг рўйхатига киритилган Судочье кўллар тизими участкасининг буфер зонасида қушларни кузатиш дестинацияси (туристларни жалб этувчи географик ҳудуд) ташкил қилинсин;
(б) экотуристик маршрутлар глобал таҳдид остида бўлган турларга зарар етказмасдан, ташриф буюриш мумкин бўлган йўналишларда аниқ белгилансин;
(в) Рамсар конвенцияси талабларидан келиб чиқиб, Судочье кўллар тизими сув таъминотини ва қушларни кузатиш дестинациясини инфратузилма объектлари билан таъминлаш учун 2027 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳисоб-китобларга кўра маблағ ажратилсин.
24. Қорақалпоғистон Республикасининг туризм инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида Туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда саёҳат учун контентлар тайёрлаш дирекцияси (кейинги ўринларда — Туризм дирекцияси) ташкил этилсин.
25. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида:
(а) Туризм дирекцияси:
(i) туризм инфратузилмаси объектлари лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи ҳамда туризм объектларини балансда сақловчи бўлиб ҳисобланади;
(ii) ҳудуднинг ноодатий табиатини дунёга намойиш қилиш орқали туристларни жалб қилувчи контентлар тайёрлаш ҳамда туристларга медиа ҳамкор сифатида хизмат қилувчи 10 дона дрон харид қилади;
(iii) қонунчиликда дронлар учишига рухсат берилмаган жойларда дронлардан фойдаланмаслик талабларига қатъий риоя қилади;
(iv) туристларга пулли хизматларни кўрсатади;
(б) пулли хизматлардан тушган маблағлар Туризм дирекциясини сақлаш ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.
VII. Молиявий қўллаб-қувватлаш
26. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида:
(а) инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 2027 — 2030 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағлари 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жалб қилинади;
(б) ушбу маблағлар ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) кредит маблағлари ажратилади;
(в) кредит маблағлари лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилгандан сўнг ажратиб борилади.
27. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида:
(а) 2026 йил 15 ноябрдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар 12 фоиз ставкада ажратилади ҳамда 2027 йилдан кредит ресурслари ҳажми икки баробарга оширилади;
(б) Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 йил муддатга, йиллик 8 фоиз ставкада кредит линияси очилиб, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) бир миллиард сўмгача (ҳар бир лойиҳага) миқдорда;
(в) янгидан нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 7 фоиз ставкада кредит ажратилади.
28. Белгилансинки:
(а) Мўйноқ туманига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига қўлланадиган ҳар ойлик 200 фоизлик устама 2027 йил 1 январдан бошлаб Тахтакўпир, Шуманай, Бўзатов туманларига ҳам татбиқ этилади;
(б) Хўжайли туманида техника-сервис марказларини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли молиявий ресурслар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз эҳтиёжига мос қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга рухсат этилади.
29. Қуйидагилар:
(а) Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;
(б) Қорақалпоғистон Республикасини 2026 — 2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VIII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
30. Мазкур қарорда ажратилиши белгиланган маблағлар тўлиқ ва ўз муддатида молиялаштирилишини Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, тармоқлар бўйича инвестицияларнинг тўлиқ ва ўз муддатида ўзлаштирилишини Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев назорат қилиб борсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
33. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.
34. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 ноябрь,
ПҚ-393-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

млн сўм

Т/р

Лойиҳа сони

Объект номи ва манзили

Амалга ошириш муддати

Лойиҳа қуввати, жами

Шундан

2027 йилда фойдаланишга топшириладиган қувват

шу жумладан:

Талаб этиладиган маблағ

Буюртмачи ташкилот

ўлчов бирлиги

миқдори

янги қурилиш

реконструкция қилиш

мукаммал таъмирлаш

 

63.

Жами

 

 

 

 

 

 

 

159 406

 

 

 

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16.

Умумтаълим мактаблари

 

ўқув ўрни

6 804

6 804

80

 

6 724

98 736

 

 

спортзал

1

1

1

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

Реконструкция қилиш

 

ўқув ўрни

180

180

80

 

100

6000

 

 

спортзал

1

1

1

 

 

 

1.

1.

Бўзатов тумани «Аспантай» ОФЙ, Мойин кўл овулидаги 12-сонли умумтаълим мактаби 1-филиалини реконструкция қилиш

2026 йил

ўқув ўрни

40

40

40

 

 

1 000,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

2.

2.

Бўзатов тумани «Аспантай» ОФЙ, Қарлибай овулидаги 12-сонли умумтаълим мактаби 2-филиалини реконструкция қилиш

2026 йил

ўқув ўрни

40

40

40

 

 

1 000,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

3.

3.

Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ШФЙдаги (Қубла Устюрт) 54-сонли умумтаълим мактаби филиалини реконструкция қилиш (мавжуд ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ва спортзал қуриш)

2026 йил

ўқув ўрни

100

100

 

 

100

4 000,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

спорт зал

1

1

1

 

 

 

13.

Мукаммал таъмирлаш

 

 

6 624

6 624

 

 

6 624

92 736

 

4.

1.

Амударё тумани «Ўрта кала» ОФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

624

624

 

 

624

8 736,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

5.

2.

Амударё тумани «Бўзёп» ОФЙдаги 49-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

320

320

 

 

320

4 480,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

6.

3.

Беруний тумани «Дўстлик» ОФЙдаги 23-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

392

392

 

 

392

5 488,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

7.

4.

Беруний тумани «Марказий» МФЙдаги 27-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

940

940

 

 

940

13 160,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

8.

5.

Беруний тумани «Дўстлик» ОФЙдаги 34-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

424

424

 

 

424

5 936,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

9.

6.

Бўзатов тумани «Аспантай» ОФЙдаги 11-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

216

216

 

 

216

3 024,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

10.

7.

Қораўзак тумани «Бердақ» ОФЙдаги 10-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

422

422

 

 

422

5 908,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

11.

8.

Чимбой тумани «Бахитли» ОФЙдаги 27-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

216

216

 

 

216

3 024,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

12.

9.

Тахиатош тумани «Халқлар дўстлиги» МФЙдаги 2-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

924

924

 

 

924

12 936,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

13.

10.

Тўрткўл тумани «Навоий» МФЙдаги 30-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

1 176

1 176

 

 

1 176

16 464,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

14.

11.

Элликқалъа тумани «Чўпон» МФЙдаги 2-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

420

420

 

 

420

5 880,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

15.

12.

Шуманай тумани «Бирлешик» ОФЙдаги 6-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

210

210

 

 

210

2 940,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

16.

13.

Шуманай тумани «Маденият» МФЙдаги 33-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўқув ўрни

340

340

 

 

340

4 760,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

 

1.

Мактабгача таълим ташкилоти

 

 

50,0

50,0

 

 

50,0

1 250,0

 

17.

1.

Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ШФЙдаги (Қубла Устюрт) 54-сонли умумтаълим мактаби филиали бўш турган биносининг 4 та хонасини мукаммал таъмирлаб, 21-сонли ДМТТнинг 2-биноси сифатида мослаштириш

2026 йил

ўрин

50,0

50,0

 

 

50,0

1 250,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

 

 

16 та умумтаълим мактаби ва 1 та мактабгача таълим ташкилотини жиҳозлаш

 

 

 

 

 

 

 

9 000,0

 

 

41.

Соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар

 

 

156

156

10

36

110

29 920,0

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

 

 

100

100

 

 

100

12 000,0

 

18.

1.

Нукус шаҳри «Шигис» ОФЙ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали беш қаватли биносини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

ўрин

100

100

 

 

100

12 000,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

 

20.

Лифтларни яхшилаш

 

 

30

30

2

18

10

10 920,0

 

19.

1.

Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси лифтларини янгилаш

2026 йил

дона

3

3

 

3

 

1 350,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

20.

2.

Бўзатов тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

150,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

21.

3.

Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

200,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

22.

4.

Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

110,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

23.

5.

Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

110,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

24.

6.

Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази лифтини янгилаш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

25.

7.

Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

150,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

26.

8.

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази лифтини янгилаш

2026 йил

дона

4

4

 

4

 

1 800,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

27.

9.

Нукус шаҳридаги Республика болалар юқумли касалликлари шифохонаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

2

2

 

 

2

400,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

28.

10.

Нукус шаҳридаги С. Султанов номидаги Республика фтизиатрия ва пульмонология касалликлари маркази лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

29.

11.

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази лифтини янгилаш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

30.

12.

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалига лифт ўрнатиш

2026 йил

дона

1

1

1

 

 

400,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

31.

13.

Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини янгилаш

2026 йил

дона

2

2

 

2

 

950,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

32.

14.

Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини янгилаш

2026 йил

дона

2

2

 

2

 

950,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

33.

15.

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини янгилаш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

34.

16.

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

150,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

35.

17.

Элликқалъа туманидаги 1-сонли Республика туманлараро фтизиатрия шифохонаси лифтини мукаммал таъмирлаш

2026 йил

дона

1

1

 

 

1

150,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

36.

18.

Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини янгилаш

2026 йил

дона

3

3

 

3

 

1 350,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

37.

19.

Шуманай тумани тиббиёт бирлашмаси лифтини янгилаш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

38.

20.

Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмасига лифт ўрнатиш

2026 йил

дона

1

1

1

 

 

450,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

 

14.

Санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш

 

 

20

20

2

18

 

1 600,0

 

39.

1.

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ҳожатхона қуриш

2026 йил

дона

2

2

2

 

 

160,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

40.

2.

Амударё тумани 7-сонли оилавий поликлиника ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

41.

3.

Амударё тумани «Бердақ» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

42.

4.

Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

43.

5.

Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмаси ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

4

4

 

4

 

320,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

44.

6.

Қораўзак тумани «Қоракўл» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

45.

7.

Қораўзак тумани «Қойбақ» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

46.

8.

Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

3

3

 

3

 

240,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

47.

9.

Тахиатош тумани «Озодлик» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

48.

10.

Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли дерматология бўлими ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

49.

11.

Тўрткўл тумани 39-сонли оилавий поликлиника ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

50.

12.

Тўрткўл тумани «Мойли ўзак» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

51.

13.

Шуманай тумани 58-сонли оилавий поликлиника ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

52.

14.

Шуманай тумани «Мойли ўзак» оилавий шифокорлик пункти ҳожатхонасини реконструкция қилиш

2026 йил

дона

1

1

 

1

 

80,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

 

6.

Жиҳозлаш

 

 

6

6

6

 

 

5 400,0

 

53.

1.

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалига «Innova IGS 5» универсал ангиографик ускунани харид қилиш (Нур берувчи трубка)

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

1 600,0

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали

54.

2.

РИОвБИАМ ҚР филиали «Cell Saver 5+» қон аутотрансфузия аппаратини харид қилиш

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

760,0

Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали

55.

3.

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига «Cell Saver 5+» қон аутотрансфузия аппаратини харид қилиш

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

760,0

Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси

56.

4.

Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига «Cell Saver 5+» қон аутотрансфузия аппаратини харид қилиш

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

760,0

Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси

57.

5.

Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига «Cell Saver 5+» қон аутотрансфузия аппаратини харид қилиш

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

760,0

Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси

58.

6.

Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига «Cell Saver 5+» қон аутотрансфузия аппаратини харид қилиш

2026 йил

тўплам

1

1

1

 

 

760,0

Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси

 

2.

Кичик саноат зоналари

 

 

2

2

2

 

 

12 000,0

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

59.

1.

Хўжайли тумани «Қумбиз» МФЙ кичик саноат зонаси инфратузилмасини яхшилаш

2026 йил

объект

1

1

1

 

 

6 500,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

60.

2.

Амударё тумани «Навоий» МФЙ кичик саноат зонаси инфратузилмасини яхшилаш

2026 йил

объект

1

1

1

 

 

5 500,0

«Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича ИК» ДМ

 

3.

Инфратузилмани яхшилаш

 

 

3

3

3

 

 

8 500,0

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

61.

1.

Мўйноқ тумани «Қозоқдарё» ОФЙда иссиқ сув бўйида дам олиш масканини ташкил этиш лойиҳасига электр энергия линиясини тортиш ва трансформатор ўрнатиш

2026 йил

объект

1

1

1

 

 

300,0

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали

62.

2.

Элликқалъа тумани «А. Навоий» МФЙ ҳудудидаги «Бўстон» сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш

2026 йил

объект

1

1

1

 

 

5 200,0

«Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича ИК» ДМ

63.

3.

Хўжайли туманидаги Н. Кубро кўчасида туну кун фаолият кўрсатадиган ва барча зарур инфратузилма объектларига эга бўлган савдо ва сервис объектларини ташкил этиш

2026 йил

объект

1

1

1

 

 

3 000,0

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДМ

Изоҳлар:
(а) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган объектлар учун талаб этиладиган маблағларга лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин;
(б) ушбу дастурнинг 1 — 18 позицияларидаги объектлар қурилиш-таъмирлаш ишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 300-сон қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш тартиби қўлланади, шунингдек, жиҳозланган ва ҳудудлари ободонлаштирилган ҳолда фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига
2-ИЛОВА
2026-2027 йилларда амалга ошириладиган юқори даромадли намунавий лойиҳалар ва ташкилий чора-тадбирлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Компания номи

Ҳудуд

Лойиҳа ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар

1.

«Ўзагростар холдинг» компанияси

Нукус тумани

10 минг гектар майдонда қовунчиликни ривожлантириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш бўйича тизим шакллантириш.

2.

«Бўзатов агростар» компанияси

Барча туманларда

20 минг гектар яйлов майдонида чўл-яйлов шароитига мос яйлов ўсимликлари уруғлари экилишини ташкил этиш.

3.

«Беруний агростар» компанияси

Барча туманларда

5 минг гектар майдонда озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйиш.

4.

«Янгийўл агростар» ва «Тошкент агростар» компаниялари

Мўйноқ тумани

Камида 2 гектар иссиқхонани модернизация қилиш ҳамда унда кўкатлар ва қулупнай етиштириш.

5.

«Ангор агростар» компанияси

Тахиатош тумани

Тадбиркорга тегишли камида 1,5 гектар иссиқхонада тажриба тариқасида брокколи етиштириш ва тумандаги иссиқхоналарни карам кўчатлари билан таъминлаш.

6.

«Мирзачўл агростар» компанияси

Нукус тумани

Санитария ва гигиена талабларига мувофиқ қовун қуритишга мўлжалланган камида 6 та замонавий иссиқхонани ташаббускорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида қуриб бериш.

7.

«Навоий агростар» компанияси

Тахтакўпир тумани

Чорвачилик лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда ташаббускорларга амалий кўмаклашувчи лойиҳа офисини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига
3-ИЛОВА
Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Эркиндарё каналининг 25 км қисмини реконструкция қилиш (бетонлаш).

1. Канални реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва пудрат ташкилотини аниқлаш.

2. Канални мазкур қарорга мувофиқ ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш:

 8 км қисми учун — 32 миллиард сўм, Бўзатов ва Тўрткўл туманларидаги сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва янги иншоотларни барпо этиш учун ажратилган маблағлар доирасида;

 17 км қисми учун — 68 миллиард сўм, Бўзатов туманида ерларни ўзлаштириш учун ажратилган маблағлар доирасида.

3. Қурилиш ишлари якунланган объектни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил якунига қадар

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2.

Бўзатов туманида чорвачилик хўжаликларининг сув таъминотини яхшилаш ва озуқа базасини кенгайтириш.

1. Еркиндарё маҳалласида 2 та ва Қусханатау маҳалласида 1 та, ҳар бирининг сиғими 100 минг м³ бўлган сув сақлаш иншоотларини қуриш.

2. Мавжуд 3 та сув сақлаш иншоотлари атрофида 500 — 600 гектар ер майдонларида чорва учун озуқабоп экинлар экишни ташкил қилиш.

3. Сув сақлаш иншоотлари атрофида чорва молларини парваришлаш ва озуқа базасини яратишга мўлжалланган ҳудудларни белгилаш ва ер майдонларини ажратиш.

4. Лойиҳани амалга ошириш учун мазкур қарорга мувофиқ Бўзатов ва Тўрткўл туманларидаги сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва янги иншоотларни барпо этиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан 15 миллиард сўм ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил якунига қадар

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

3.

Сув танқислиги мавжуд ҳудудларда 22 та артезиан қудуғини барпо этиш.

1. «Аспантай» ОФЙда 5 та, «Қусханатау» ОФЙда 5 та, «Кўк-сув» ОФЙда 6 та ва «Эркиндарё» ОФЙда 6 та — жами 22 та артезиан қудуғи барпо этиладиган нуқталарни аниқлаш.

2. Бўзатов ва Тўрткўл туманларидаги сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва янги иншоотларни барпо этиш учун ажратилган бюджет маблағларининг 24 миллиард сўм қисми ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, пудрат ташкилотини аниқлаш ва 22 та артезиан қудуғини барпо этиш.

3. Қудуқларни бурғилаш, насос ва зарур муҳандислик ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш.

4. Қуриб битказилган қудуқларни «Томорқа суғориш маркази» давлат муассасаси балансига қабул қилиш ва эксплуатациясини мазкур муассаса орқали ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил якунига қадар

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

(О. Бутаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

4.

Фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ва фойдаланишга киритиш.

1. Бўзатов туманида ерларни ўзлаштириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхати ва ҳисоб-китобини шакллантириш.

2. Шакллантирилган манзилли рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида маъқуллаш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш.

3. Тасдиқланган манзилли рўйхат асосида ер майдонларини ўзлаштириш ва фойдаланишга киритиш бўйича тадбирларни белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириш ҳамда амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил якунига қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

5.

Педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш.

2027 йил 1 январдан бошлаб туманга бошқа ҳудудлардан келиб ишлайдиган ҳамда фаолият юритаётган педагогларга 200 фоизгача устама тўлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

(О. Фозилкаримов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(Э. Адилов),

Таълим ва илм-фан вазирлиги

(Э. Турдимов)

6.

Бўзатов туманидаги собиқ маданият саройи биноси негизида Ёшлар мажмуасини барпо этиш.

1. Бўзатов туманидаги собиқ маданият саройи биносини реконструкция қилиш бўйича «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили асосида лойиҳа ва пудрат ташкилотларини аниқлаш.

2. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш.

3. 2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида республика бюджетидан ҳисоб-китобларга кўра маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

7.

Чорвачилик соҳасида кадрлар базасини яхшилаш.

1. Бўзатов туманида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ветеринария ва зооинженерия факультетини ташкил этиш.

2. Ушбу муассасани Бўзатов тумани техникуми биносининг фойдаланилмаётган қисмига жойлаштириш.

3. Ишларни ташкил қилиш учун ҳисоб-китобларга асосан маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

(О. Бутаев),

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

(Х. Юнусов)

8.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун махсус марказ ташкил этиш.

1. Туманда йилига 50 минг тонна чиқиндини экологик хавфсиз ташиш учун замон талабларига мос чиқиндиларни марказлашган ҳолда йиғиш, пресслаш ва асосий полигонларга тизимли етказиш бўйича кичик чиқиндини қайта юклаш станциясини қуриш.

2. Ишларни ташкил қилиш учун ҳисоб-китобларга асосан Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

9.

Табиий қазилма бойликлар ва руда захираларини аниқлаш.

1. Қусханатау ва Порлитау ҳудудларида йирик норуда фойдали қазилма захираларини аниқлаш мақсадида геология-қидирув ишларини ташкил этиш.

2. Геологик ҳисоботлар тасдиқланган санадан бошлаб уч ой муддатда истиқболли кон участкалари бўйича инвестиция таклифларини (инвестиция паспортларини) тайёрлаш.

3. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 5 миллиард сўм йўналтириш.

Геология-қидирув дастури

2027 йил давомида

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

10.

Қизилмия илдизини қайта ишлашни йўлга қўйиш.

1. Ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект негизида лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2. Объект қурилишини якунлаш, зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш ва қизилмия илдизини чуқур қайта ишлашга мўлжалланган замонавий технологик ускуналарни ўрнатиш.

3. Моноаммоний глицирризинат (MAG) маҳсулоти ва озиқ-овқат экстракти ишлаб чиқаришни санитария-гигиена талаблари ҳамда хавф-хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари (HACCP) тамойилларига мувофиқ йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш ва тайёр маҳсулотларни ички ҳамда ташқи бозорларга етказиб бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил давомида

«Асакабанк» АЖ

(С. Закиров)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасини 2026 — 2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Геология, тоғ-кон ва кимё саноатини ривожлантириш

1.

Қораўзак туманида олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш кластерини ташкил этиш.

1. Олтин қазиб олиш соҳасидаги инвесторлар томонидан кўтарилган муаммоли масалаларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаш.

2. Қораўзак туманидаги «Урусой» олтин конида 1 мингта иш ўрни яратадиган олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш кластерини ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

3. Қорақалпоғистон Республикасида комплекс геология-қидирув ишлари бўйича дастур ишлаб чиқиш ва конлар захираларини қайта баҳолаш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(А. Сангинов),

«Ўзмиллийбанк» АЖ

(А. Мирсоатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2.

Минерал хомашё асосида юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш.

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий минерал хомашёдан натрий сульфат, магний сульфат, кристалл кремний ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшимча 200 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 5 мингта янги иш ўрни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йилларда

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Ходжаев),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(О. Темиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

3.

Геологик захираси кам, бироқ юқори қийматли қимматбаҳо тош ва металларни йиғишни йўлга қўйиш.

2027 — 2029 йилларда геологик захираси кам, бироқ юқори қийматли қимматбаҳо тош ва металлар олиш имкони бор конларда жамоавий жавобгарлик асосида артель усулида қазиш ишларини олиб боришга вақтинчалик рухсат бериш ҳамда тўпланган хомашёни реализация қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

4.

Туз захираларидан фойдаланиш дирекциясининг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

Дирекция тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

Бунда Дирекция раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилишини инобатга олиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ўн кун муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

II. Туризм ва ҳунармандчилик инфратузилмасини яхшилаш

5.

Ҳудуддаги асосий туризм брендининг инфратузилмасини яхшилаш.

1. 2027-2028 йилларда И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 1-блокини реконструкция қилиш.

2. Реконструкция ишларини молиялаштириш учун 2027 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳисоб-китобларга асосан маблағлар ажратиш.

3. Буюртмачига истисно тариқасида:

(а) харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш орқали бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини аниқлаш;

(б) дастлабки ҳисоб-китобларга кўра лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари учун 30 фоиз бўнак ажратиш ҳамда зарур қурилиш материаллари, жиҳозлар харид қилиш учун олдиндан 100 фоиз тўловларни ўтказиш;

(в) тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида ёрдамчи пудрат, лойиҳа, хизмат кўрсатувчи (иш бажарувчи), етказиб берувчи, маҳсулот сотувчи ташкилотларни, шунингдек, хорижий консультантларни жалб қилиш;

(г) 2027 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.

Амалий чора-тадбирлар

2027-2028 йилларда

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

6.

Мўйноқ туманидаги Орол денгизи тарихи музейини замонавий технологиялар билан қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш.

1. Орол денгизи тарихи музейининг лойиҳа концепцияси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун хорижий компанияларни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомиллари асосида аниқлаш.

2. Хорижий компаниялар тажрибаларидан келиб чиқиб, уларнинг тавсиялари асосида Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокат оқибатларини дунё туризм бозорига интеграция қилиш бўйича илғор ва креатив меъморий ечимларни қўллаш.

3. Ишлаб чиқилган лойиҳа концепциясини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

7.

Нукус шаҳрида Ҳунармандлар марказини ташкил этиш.

1. Нукус шаҳар «Ғарезсизлик» МФЙда Ҳунармандлар маркази ва аллея барпо этиш.

2. Марказ ва аллеяни ташкил этишда замонавий ва ноодатий меъморий ечимлардан фойдаланиш.

3. Марказ биносини қуришда ҳунармандчилик маҳсулотларининг доимий кўргазма ва савдо павильонлари, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, тўқимачилик, каштачилик ва бошқа миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича амалий устахоналар, конференция ва семинарлар зали, сувенирлар савдо дўконларини назарда тутиш.

4. 2027 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил апрель

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Р. Мирзаахмедов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

8.

Нукус шаҳрида заргарлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Нукус шаҳри Н. Сараев кўчаси 1-уйда заргарлик марказини ташкил этиш.

2. Марказда заргарлик фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Икки ой муддатда

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

(Н. Мираҳмедов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

9.

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда касаначилик соҳасини кенгайтириш учун ажратилган субсидия маблағлари бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш.

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 352 нафар фуқаро учун ажратилмай қолган 2,9 миллиард сўм субсидия маблағларини Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш.

Бунда субсидиялар Давлат молиявий назорати инспекцияси хулосасига асосан ажратилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил якунига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

10.

Судочье кўллар тизими участкасининг буфер зонасида халқаро «Birdwatching» маркази сифатида ривожлантириш ва қушларни кузатиш туризмини (Birdwatching Tourism) йўлга қўйиш.

1. Қушларни кузатиш дестинацияси учун энг мақбул ҳудудни танлаган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Бунда:

(а) Судочье кўлига олиб борувчи магистрал ва ички йўлларни таъмирлаш;

(б) Судочье кўлини сув билан барқарор таъминлаш учун 5 километрлик янги канал қазиш ва бошқа зарур жиҳатларни инобатга олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил декабрь

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(О. Қудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. 2027 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳисоб-китобларга кўра маблағ ажратиш.

2026 йил декабрь

11.

Судочье кўлини халқаро туризм бозорига интеграция қилиш чораларини кўриш.

Судочье кўллар тизими участкасининг буфер зонасини халқаро туризм бозорида Марказий Осиёдаги қушларни кузатиш дестинацияси (Birdwatching destination) сифатида шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Бунда:

(а) Судочье кўлининг халқаро туристик брендини яратиш;

(б) Судочье кўли буфер зонасида экологик туристик инфратузилмани ривожлантириш;

(в) Судочье кўлига халқаро медиаэкспедициялар ташкил этиш;

(г) Судочье кўлида пушти фламинголар ҳаёти тўғрисида ҳужжатли фильм тайёрлаш;

(д) «Karakalpakstan Pink Fest» халқаро фестивали, «Birds of Sudochye» халқаро фототанлови каби тадбирлар ўтказиб бориш;

(ж) Судочье ҳудудини халқаро экологик ташкилотлар орқали тарғиб қилиш ва ҳудудни ривожлантириш бўйича бошқа зарур жиҳатларни инобатга олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил май

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(О. Қудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

12.

Мўйноқ туманида кўнгилочар махсус зона ташкил этиш.

Мўйноқ туманида кўнгилочар махсус зона ташкил этишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва амалий механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

Президент Администрацияси

(Ш. Озодзода, К. Мардонов),

Бош вазир ўринбосарлари

(Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Д. Ли),

«Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» Лойиҳа офиси

(Б. Жумамуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

13.

Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш.

Қорақалпоқ элининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Чора-тадбирлар дастури

Бир ой муддатда

«Ислоҳотлар штаби»

(Т. Худайбергенов, О. Давлатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

14.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда саёҳат учун контентлар тайёрлаш дирекциясининг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

1. Туризм дирекцияси тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Туризм дирекцияси раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Туризм қўмитаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.

Амалий чора-тадбирлар

Ўн кун муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов)

15.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда саёҳат учун контентлар тайёрлаш дирекциясини молиявий қўллаб-қувватлаш.

Туризм дирекциясига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети орқали 2 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада 4 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ўн кун муддатда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

III. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш

16.

Беруний туманида балиқчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун танланган ер участкалари тоифасини ўзгартириш масаласини Ҳукумат комиссиясига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

(О. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. Тоифаси ўзгарган участкаларда ташаббускорлар томонидан балиқчилик лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш.

2026-2027 йилларда

17.

Кегейли туманидаги иссиқхона мажмуасида маҳсулот етиштириш ва сақлаш инфратузилмасини яхшилаш.

1. Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ орқали ташкил қилинаётган иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳасига қўшимча равишда газ қувури тортиб келиш, катта кучли трансформатор ва 100 кВт қувватли қуёш электр станцияси ўрнатиш ҳамда иссиқхона ҳудудида камбағал оилаларга уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бепул ижарага бериш мақсадида қўшимча равишда 50 сотих майдонда узум боғи ва 500 та ўрдак боқишни ташкил қилиш.

2. Туман штаби томонидан тасдиқланган рўйхат асосида камбағал оилаларга 10 сотих иссиқхона ва 1 сотих узумзорни ҳар икки йилда уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бепул ижарага бериш, шунингдек, 500 та ўрдак боқиб, ундан даромад орттириш мақсадида 10 тадан мазкур камбағал оилаларга беғараз бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

3. Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа ҳудудларида ҳам 10 та хонадон билан кооперация лойиҳаларини йўлга қўйиш.

2027 йил якунига қадар

18.

Кегейли туманидаги иссиқхона тажрибасини бошқа туманларда жорий этиш ва қалампир етиштириш ҳажмини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

1. Тошкент вилоятида қалампир етиштириш тажрибасини ўрганиб, Қорақалпоғистон шароитида уни кенгайтиришга мос ҳудудлар, навлар, агротехнологиялар, кутилаётган ҳосилдорлик ва иқтисодий самарадорликни ҳисоб-китоб қилган ҳолда таклиф киритиш.

2. Кегейли туманидаги иссиқхона тажрибасини ўрганиб, камбағал оилалар учун 10 та иссиқхона комплекси ташкил этиладиган туманлар ва манзилларни, уларнинг ер, сув, электр ва бошқа инфратузилма имкониятларини аниқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

3. Иссиқхона комплексларини ташкил этиш, молиялаштириш, камбағал оилаларга бириктириш, маҳсулот етиштириш ва сотиш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

19.

Нукус туманидаги «Органик помидорларни етиштириш, қуритиш ва қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш» лойиҳасини жадаллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишида белгиланган органик помидорларни қайта ишлаш ва қадоқлаш учун енгил типдаги бино қуриш ҳамда техник жиҳозлаш мақсадида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда 1,2 миллиард сўм лизинг маблағларини ажратиш.

2. Қўшимча ажратилган маблағни амалдаги лизинг шартларини сақлаган ҳолда молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

3. Органик помидорларни қайта ишлаш ва қадоқлаш учун енгил типдаги бино қурилишини якунлаш ҳамда ускуналарни ўрнатиш ва тайёр ҳолатга келтириш.

2026 йил декабрь

20.

Қорақалпоғистон Республикасида иқлим ва тупроқ шароитига мос олхўри ва кечки ўрик боғларини 30 минг гектар майдонда барпо этиш.

1. 30 минг гектар майдоннинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Бунда Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 1 минг гектардан, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларига 500 гектардан — жами 9,5 минг гектар майдонни бириктириш.

2. Танлаб олинган ер майдонлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ҳокимликлари ва Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўртасида уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш.

3. Танланган майдонларни сув билан таъминлаш, мос нав ва кўчатларни аниқлаш ҳамда ҳар бир бириктирилган ҳудудда дастлаб 50 гектардан намунавий боғ ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

(Н. Абдуллаев),

вилоятлар ҳокимликлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

4. 2026 йилда 10 минг гектарда, 2027-2028 йилларда қолган 20 минг гектарда боғ барпо этиб, умумий майдонни 30 минг гектарга етказиш.

2027-2028 йилларда

21.

Нукус туманида қовунчилик соҳасини кейинги босқичга олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ва қовунни қайта ишлаб қўшилган қиймат яратиш.

1. Қовунни саноат усулида қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортгача бўлган ягона занжирини яратишга ихтисослашган алоҳида «Uzbek Melons» компаниясини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

«Uzagrostar xolding» компанияси

(Ф. Мухиддинов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. «Uzbek Melons» компанияси фаолияти учун зарур бўлган бино-иншоот билан таъминлаш мақсадида бўш турган техникум ёки коллеж биноси ноль қийматда берилишини таъминлаш.

2026 йил декабрь

3. «Uzagrostar xolding» компанияси томонидан белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга ўз маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўмгача маблағ йўналтириш.

2026 йил декабрь

4. Италия, Испания, АҚШ, Япония, Хитой давлатларидан қовуннинг серҳосил ва экспортбоп навларини олиб келиб, Қорақалпоғистон Республикасида қовун етиштиришга ихтисослашган майдонлар босқичма-босқич 10 минг гектарга етказилишини таъминлаш.

2027 йил май

5. Қовунни қайта ишлаш ва экспорт қилиш қувватларини ташкил этиш ҳамда хорижий харидорлар билан 10 йиллик офтейк шартномаларини тузиш орқали барқарор ташқи бозорларни шакллантириш.

2027 йил октябрь

22.

Кегейли туманида ташкил этилган паррандачилик комплексини холдингга айлантириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кредит ресурсларини ажратиш чораларини кўриш.

2. Парранда етиштириш қувватини 2-3 бараварга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов),

«Микрокредитбанк» АТБ

(М. Авазов)

3. Кегейли туманидаги техникумда тадбиркорлар ва аҳоли хўжаликлари учун парранда етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2027 йил апрель

23.

Ўқув-тажриба хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш.

1. Кегейли тумани ҳудудидан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиали ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 20 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер участкасини аниқлаш.

2. Мазкур ер участкасини белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида ажратишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

24.

«Бўзатов агростар» компанияси томонидан чўл-яйлов ўсимликларини дронлар ёрдамида экишни йўлга қўйиш.

1. «Бўзатов агростар» компанияси томонидан 10 та дронни харид қилиш, олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Uzagrostar xolding» компанияси

(Ф. Мухиддинов),

АТ «Халқ банки»

(Ш. Атабаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(О. Бутаев),

«Бўзатов агростар» компанияси

2. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 10 та дрон, уларни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари ва 2 та грануляторни харид қилиш ҳамда компания мутахассисларини дронларни бошқариш ва улардан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бўйича махсус курсларда тайёрлаш.

Бунда чўл-яйловларда ўсимликлар уруғларини дронлар ёрдамида экиш учун «Бўзатов агростар» компаниясига дронлардан фойдаланишга рухсат берилади.

2026 йил декабрь

3. Чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини гранулалаш, капсулалаш ва дронлар ёрдамида экиш ишларини ташкил этиб, 2030 йил якунига қадар 100 минг гектар яйлов майдонида қандим, черкез, чўғон, балиқкўз, донашўр, шувоқ, изен ва бошқа чўл-яйлов шароитига мос ўсимликлар уруғларини экишни таъминлаш. Бунда 2027 йилда 20 минг гектар, 2028 йилда 25 минг гектар, 2029 йилда 25 минг гектар ва 2030 йилда 30 минг гектар майдонга экилади.

2030 йил якунига қадар

25.

«Беруний агростар» компанияси томонидан чорвачилик учун мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш.

1. Туманлардаги фойдаланилмаётган ерлардан 5 минг гектарини тиклаш.

2. Ушбу майдонларда озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйиш.

3. Етиштириладиган озуқа ҳисобидан 14 минг бош қорамол учун барқарор озуқа базасини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил давомида

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

(А. Акбаржонов),

«Uzagrostar xolding» компанияси

(Ф. Мухиддинов),

«Беруний агростар» компанияси

26.

АТ «Халқ банки» тизимида чорвачилик лойиҳаларини алоҳида мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш.

АТ «Халқ банки» тузилмасига раиснинг чорвачилик масалалари бўйича алоҳида ўринбосари лавозимини киритиш ҳамда унинг доимий иш жойини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Бир ҳафта муддатда

АТ «Халқ банки»

(Ш. Атабаев)

27.

Чорвачилик комплекслари лойиҳаларини шакллантириш.

60 минг бош қорамолни қамраб олувчи чорвачилик комплекслари бўйича лойиҳа жойлашуви, ташаббускорлари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган манзилли лойиҳалар портфелини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

(О. Бутаев),

АТ «Халқ банки»

(Ш. Атабаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Нурмухаммадов)

28.

Тахтакўпир туманида озуқа етиштириш ва майда шохли молларни кўпайтириш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш.

1. Шинжон тажрибаси асосида озуқа етиштириш ва майда шохли молларни кўпайтириш лойиҳаси учун 1 минг гектар ер майдонини белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

«Агробанк» АТБ

(Э. Кахоров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги

(Ж. Адилов)

2. Мўғулистон, Туркия, Хитой ва Австралиядан 5 минг бош қўй ва эчки олиб келиш ҳамда Қорақалпоғистон шароитида кўпайтиришни ташкил этиш.

2027 йил март

29.

Майда шохли моллар сонини кўпайтириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикасида 10 минг гектар майдонда лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мазкур лойиҳалар доирасида 100 минг бош майда шохли мол боқишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил якунига қадар

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

(О. Бутаев),

АТ «Халқ банки»

(Ш. Атабаев)

30.

Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш учун хорижий грант маблағларини жалб қилиш ҳажмини ошириш.

1. Сув хўжалиги объектлари ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича грант жалб этиладиган устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. Халқаро донор ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиб, танланган лойиҳалар бўйича грант буюртмалари ва техник ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш.

2027 йил март

3. 2027 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ ва сув хўжалиги лойиҳалари учун жалб қилинадиган грант маблағлари ҳажмини 100 миллион долларга етказиш чораларини кўриш.

2027 йил декабрь

31.

Сув таъминоти оғир ҳудудларда тик қудуқлар бурғилаш ишларини йўлга қўйиш.

1. Бурғилаш техникаларининг техник ҳолатини тўлиқ диагностикадан ўтказиб, тегишли далолатномаларни ҳамда таъмирлаш сметаларини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Зарур эҳтиёт қисмлари ва таъмирлаш хизматларини харид қилиш учун 1,5 миллиард сўм йўналтириш.

Бунда харажатлар техник сув етказиб бериш хизматидан келиб тушган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига махсус техникалар хариди учун ўтказилган қисми ҳисобидан қопланади.

3. Техникаларни таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва тўлиқ ишчи ҳолатга келтириш.

4. Таъмирланган техникалардан сув таъминоти оғир ҳудудларда тик қудуқлар қазишда фойдаланиш.

Бир ой муддатда

32.

Ирригация инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, яшил энергия ишлаб чиқариш ва қўшимча даромад манбасини яратиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш.

1. Қуёш фотоэлектр станциясини жойлаштириш учун ирригация тармоғи участкасини танлаш, зарур ўрганишларни ўтказиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани тегишли ташкилотлар билан келишиш, электр тармоғига уланиш учун техник шартларни олиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур маблағларни ажратиш, ускуналарни харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш. Бунда харажатлар техник сув етказиб бериш хизматидан келиб тушган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига махсус техникалар хариди учун ўтказилган қисми ҳисобидан қопланади.

4. Қурилиши якунланган қуёш фотоэлектр станциясини тегишли маҳалла фуқаролар йиғини балансига беғараз ўтказиш, электр тармоғига улаш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини реализация қилишдан тушган маблағларни объектга техник хизмат кўрсатиш ҳамда маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмак беришга йўналтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Ғ. Мирзаев),

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев)

33.

Сув хўжалиги насос станцияларининг энергия самарадорлигини ошириш.

Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилаётган 59 та сув насосини Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида энергия тежамкор насос агрегатларига алмаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил 1 апрель

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

вилоятлар ҳокимликлари

IV. Инвестиция муҳитини яхшилаш

34.

Ҳудудларда «хомашё — тайёр маҳсулот — экспорт» занжири асосида юқори қўшилган қийматли саноат лойиҳаларини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг мавжуд хомашё базасидан келиб чиқиб:

тўқимачилик ва чарм саноатида 150 миллион долларлик;

электротехникада 200 миллион долларлик;

қурилиш материалларида 100 миллион долларлик;

автомобиль эҳтиёт қисмларида 85 миллион долларлик;

фармацевтикада 50 миллион долларлик лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва уларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йилларда

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Ходжаев),

тегишли тармоқ ташкилотлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

барча тижорат банклари

35.

Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тарғиб қилиш ва янги инвесторларни жалб этиш.

1. Ҳар бир шаҳар ва туманнинг хомашё базаси, «ўсиш нуқталари» ҳамда инвестиция салоҳияти бўйича «роуд шоу»лар ўтказиш.

2. Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан салоҳиятли инвесторларни Қорақалпоғистонга жалб қилиш ва юқори даромадли иш ўринлари яратадиган лойиҳаларни бошлаш.

3. 2027 йилда 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва 20 минг доимий иш ўрни яратиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йилларда

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Ходжаев),

Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

36.

Ишончли тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредит ресурслари билан қўллаб-қувватлаш.

1. Қорақалпоғистон Республикасида ишончли тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун йиллик 16 фоиз ставкада 300 миллиард сўмлик кредит линиясини очиш.

2. Тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар фоиз харажатларининг 4 фоизлик бандини Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш шартлари ва қоидаларини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

«Ўзсаноатқурилиш-банк» АТБ

(А. Акбаржонов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

(А. Махаматов)

37.

Тадбиркорлик субъектлари учун қулай банк маҳсулотларини жорий этиш.

«Банк — ишончли мижозга ҳамкор» тамойили асосида Қорақалпоғистон Республикасидаги тадбиркорлик субъектлари учун молиялаштириш ва банк хизматларидан фойдаланишни енгиллаштирувчи қулай банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Давлат улуши мавжуд тижорат банклари раҳбарлари

38.

Енгил саноат корхоналарини малакали кадрлар билан таъминлаш.

Техникумлар орқали камида 500 нафар кадр тайёрлаш (малакасини ошириш) ва уларни ҳудуддаги енгил саноат корхоналарида иш билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

(Н. Холмуродов)

39.

Янги энергия турларини аниқлаш ва амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўриш.

1. «Барсакелмес» туз кони захиралари таркибини илмий-геологик тадқиқотлар асосида ўрганиш ва баҳолаш.

2. Илмий-геологик тадқиқотлар асосида ўрганиш ва баҳолаш натижасидан келиб чиқиб, ҳудудга батарея ишлаб чиқарувчи йирик компанияларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йилларда

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(О. Темиров),

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Х. Мустафаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

40.

Қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарни рағбатлантириш чораларини кўриш.

1. Қизилмия ўсадиган ҳудудларни космик технологиялар ва жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар ёрдамида қизилмиянинг ҳақиқий захираларини баҳолаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Баҳолаш натижаларига кўра қизилмия ўсимлигини табиатдан ажратиб олишга квоталар ажратиш тизими ва методологиясини қайта кўриб чиқиш.

3. Хомашё сифатида қизилмия маҳсулотлари экспортини камайтириш ҳамда чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот чиқарилишини рағбатлантириш.

4. Қизилмия плантацияларини кўпайтиришни рағбатлантиришнинг молиявий ва амалий механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил январь

41.

Тахтакўпир туманида Италия технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш.

Италия компанияси билан 50 миллион долларлик лойиҳа доирасида 2 минг гектар майдонда помидор ва ғалла етиштириш, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ҳамда Европа бозорига экспорт қилишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йилда

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Шукуров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

V. Аҳолига қулайликлар яратиш, бандлигини таъминлаш ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш

42.

Банк хизматларини кенгайтириш.

Қўнғирот тумани «Қорақалпоғистон» ва «Жаслиқ» шаҳарча фуқаролар йиғинлари ҳудудида «Халқ банки» шохобчасини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Марказий банк

(Т. Ишметов),

АТ «Халқ банки»

(Ш. Атабаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

43.

Аҳолини ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш.

Тўрткўл тумани «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудидаги сервис маркази негизида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари ҳисобидан янгидан суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

44.

Вилоятлар ҳокимликлари иштирокида маҳалла ва марказий кўчаларни комплекс ободонлаштириш.

Қорақалпоғистонда ўзига бириктирилган туманларда 1 тадан маҳалла ва марказий кўчани комплекс ободонлаштириш, сервис объектларини ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Вилоятлар ҳокимликлари

45.

Тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш учун темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш.

Тошкент — Нукус — Тошкент йўналишида тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш учун зарур темирйўл инфратузилмасини электрлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Бош вазир ўринбосари

(А. Раматов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

46.

Китобхонликка шарт-шароитларни кенгайтириш.

1. Тахиатош туманида ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида мавжуд кутубхона биноси эскирганлиги сабабли уни туманнинг «Орайлиқ» МФЙ, Тараққиёт кўчаси 16-уйда жойлашган (собиқ Тахиатош тумани прокуратураси) бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Муродов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. Янги бинони кутубхонага мослаштириш, жиҳозлаш ҳамда амалдаги кутубхона фондларини унга кўчириш харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисоб-китоблар асосида молиялаштириш.

2026 йил декабрь

47.

Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.

1. Амударё, Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли, Беруний, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳрида хусусий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун салоҳиятли тадбиркорларни аниқлаш.

2. Ҳар бир ҳудудда камида 10 тадан хусусий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ишларини бошлаш.

3. Тадбиркорларга зарур ташкилий ва амалий кўмак кўрсатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Таълим ва илм-фан вазирлиги

(Э. Турдимов),

туман (шаҳар) ҳокимликлари

48.

Техникумларда кичик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва ёшларни ускунасозликка ўргатиш тизимини кенгайтириш.

Нукус шаҳри 1-сонли техникум тажрибаси — «Пирсон» дастури асосида Амударё, Беруний, Чимбой ва Қўнғирот туманларидаги биттадан техникумда кичик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва ёшларни ускунасозликка ўргатиш амалиётини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йилда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Б. Ўтемуратов),

Таълим ва илм-фан вазирлиги

(Э. Турдимов),

туман ҳокимликлари,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

(С. Аннакличев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов)

49.

Уй шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун қулай молиялаштириш механизми асосида лизинг тизимини йўлга қўйиш.

1. Уй шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали қўшимча даромад топиш имконини берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектига кичик ва ихчам ускуналар, жумладан, мини-технологик жиҳозларни қулай молиялаштириш механизми асосида лизингга бериш тизимини йўлга қўйиш.

2. Ҳар ойда ишлаб чиқарилган кичик ва ихчам ускуналар, жумладан, мини-технологик жиҳозлар ярмаркасини ўтказиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

(С. Аннакличев)

50.

Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва асбоб-ускуналар билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш.

1. Асбоб-ускуна хариди учун бериладиган ссуда миқдорини 20 миллион сўмдан 50 миллион сўмга ошириш.

2. «Уста-шогирд» анъаналари асосида касб ўрганиш харажатларини қоплашда белгиланган ёш чегарасини 30 ёшдан 40 ёшгача оширишни назарда тутувчи тизимни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

51.

Қорақалпоғистон Республикасида футболни ривожлантиришнинг беш йиллик дастурини амалга ошириш.

1. Футболни ривожлантиришнинг 5 йиллик дастурини ишлаб чиқиш.

2. Футбол академиясига қабул қилишда номзодларни саралаш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш, бу жараёнга хорижий малакали экспертларни жалб этиш.

3. Футболчиларнинг соғлом овқатланиши, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғини назорат қилиш мақсадида диетолог, психолог, спорт шифокори ва бошқа зарур мутахассисларни жалб этиш.

4. Иқтидорли футболчиларнинг таълим олиши ва спорт машғулотларини узлуксиз давом эттиришлари учун уларни турар жой билан таъминлаш чораларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Таълим ва илм-фан вазирлиги

(Э. Турдимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

52.

Футбол ассоциациясига совға қилинган автобусни божхона ва бошқа йиғимлардан озод этиш.

1. Қорақалпоғистон футбол ассоциациясига совға қилинган 61 ўриндиқли «LSK 6129Н+» русумли автобусни ассоциация номига расмийлаштириш.

2. Автобусни божхона божи, ҚҚС ва утилизация йиғимидан, истисно тариқасида, озод этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(О. Қудратов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

53.

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш.

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Бош вазир ўринбосари

(Д. Каттаханова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари,

Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари

54.

Нукус шаҳрида халқаро стандартлар асосида автодром барпо этиш.

1. Нукус шаҳрида малакали юк автомобиллари ва автобус ҳайдовчиларини тайёрлашга мўлжалланган автодромни барпо этиш.

2. Автодромни халқаро стандартлар талаблари асосида жиҳозлаш ва ўқув жараёнига тайёрлаш.

3. Лойиҳани Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 миллиард сўм миқдорида молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Миграция агентлиги

(М. Абдурахмонов),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

55.

Техникумларда пайвандчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Қўнғирот, Беруний, Амударё ва Чимбой туманларида биттадан техникумда ISO 9606 халқаро стандарти бўйича пайвандчиларни тайёрлаш ва малакасини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2. Ўқув хоналарини жиҳозлаш учун Миграция жамғармасидан 4 миллиард сўм ажратиш.

3. Ҳар бир тингловчи учун ўқитиш харажатларини ойига БҲМнинг 5 бараваригача Миграция жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил сентябрь

Миграция агентлиги

(М. Абдурахмонов),

Таълим ва илм-фан вазирлиги

(Э. Турдимов),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

56.

Мўйноқ ва Чимбой туманларини боғловчи 95V124 (4Н-86) «D231 автомобиль йўли (76 кмдан) — Порлитоғ овули «Қозоқдарё» ОФЙ автомобиль йўлининг яроқсиз ҳолатга келган 24 — 71 км қисмини реконструкция қилиш.

1. Халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан лойиҳаларни молиялаштириш масаласини муҳокама қилиш.

2. 2027 йил Давлат ташқи қарзи маблағларини жалб қилиш бўйича лойиҳалар рўйхатига киритиш.

3. ХМИ билан лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш.

4. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан экспертизадан ўтказиш.

5. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил декабрь

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

6. Лойиҳа бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2028 йил январь

57.

Бўзатов, Қўнғирот, Чимбой туманларини боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг таъмирталаб 54,5 км узунликдаги қисмини таъмирлаш.

1. Халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан лойиҳаларни молиялаштириш масаласини муҳокама қилиш.

2. 2027 йил Давлат ташқи қарзи маблағларини жалб қилиш бўйича лойиҳалар рўйхатига киритиш.

3. ХМИ билан лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш.

4. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан экспертизадан ўтказиш.

5. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил декабрь

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

6. Лойиҳа бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2028 йил январь

58.

Қорақалпоғистонда 2027 йилни «Тахиатош тумани йили» деб эълон қилиш.

1. 2027 йилда Тахиатош тумани маҳаллалари инфратузилмасини, шу жумладан, сув таъминотини яхшилаш бўйича дастурни тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Хасанов)

2. Дастур бўйича амалга оширилган ишларни ҳар чоракда муҳокама қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2027 йилнинг ҳар чорагида

59.

Айрим нормаларнинг тизимли ишлашини таъминлаш.

1. Ушбу қарорнинг 20-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2. Ушбу қарорнинг 28-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-136-сон Фармони;

(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармони.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

VI. Илғор архитектура ечимлари асосида замонавий массивлар барпо этиш ҳамда ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш

60.

«Nukus city» ҳудудини қурилишга тайёрлаш.

1. Танланган ер участкаси тоифасини ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ўн беш кун муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Ўрмон агентлиги

(Э. Мухиддинов),

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ

(Р. Тураев),

Кадастр агентлиги

(С. Турдиев)

2. Қурилиш ҳудудига тyшган мавжуд бино ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ компенсация тўловлари ҳамда ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан ер участкаларини олиб қўйишда етказиладиган зарарларни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси томонидан қоплаш.

лойиҳани амалга ошириш даврида

3. «Nukus city»ни иссиқлик билан таъминлаш учун когенерация технологиялари асосида қозонхона ташкил этиш ва уни табиий газ тармоғига улаш учун техник шарт бериш.

2027 йил февраль

61.

«Nukus city»ни барпо этиш учун инвестициялар жалб қилиш ҳамда зарур тадбирларни амалга ошириш.

«Nukus city» ҳудудида кўп қаватли бинолар (турар жойлар, меҳмонхона ва бизнес марказлари) қурилишини ташкил этишни молиялаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, қурилиш ишларини жадаллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бир ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев, А. Раматов Ж. Қўчқоров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

62.

Амударё ва Кегейли туманларини комплекс ривожлантириш.

2027 йилда амалга ошириладиган дастур доирасида Амударё ва Кегейли туманларини Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туманлар қаторига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

Икки ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

63.

Кегейли, Қораўзак ва Қонликўл туманларидаги «Янги Ўзбекистон» массивларидаги кўп қаватли уйлардаги квартиралар субсидияли ипотека кредити асосида сотилишини жадаллаштириш.

1. 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари асосида ипотека кредитлари бўйича қўшимча субсидиялар ажратиш учун тасдиқланган рўйхатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва фойдаланилмаган субсидиялар ҳисобидан квартира сотиб олиш имконияти мавжуд ва амалдаги субсидия ажратиш мезонлари талаблари асосида фуқаролар рўйхатини шакллантириш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш. Бунда Давлат молиявий назорати инспекцияси хулосасини инобатга олиш.

2. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тижорат банклари ипотека кредитлари расмийлаштириладиган фуқароларга субсидиялар тўлаб бериш бўйича буюртманомаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб бориш.

3. Киритилган буюртманомалар бўйича фуқароларга фойдаланилмаган субсидиялар ҳисобидан 2026 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида ҳақиқий талабдан келиб чиқиб субсидиялар тўлаб берилишини таъминлаш.

Бунда 2026 йил якунига қадар киритилган буюртманомалар бўйича субсидияларни 2027 йил январь ойида тўлаб беришга рухсат этилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

тижорат банклари,

Давлат молиявий назорати инспекцияси

64.

«Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»да марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини замонавий энергия тежамкор когенерация технологиялари асосида йўлга қўйиш.

1. Лойиҳа доирасида бюджет ссудаси маблағлари ҳисобидан 1-босқичда когенерация технологияси асосида қуриладиган қозонхонани табиий газ тармоғига улаш учун техник шарт бериш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ҳафта муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

«Иссиқликтаъминот» АЖ

(И. Тураев),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев)

2. Лойиҳанинг 2-босқичида 20 МВт қувватли 4 та сув иситиш қозони ва 2,5 МВт қувватли 6 та когенерация тўпламини ўрнатиш.

2027-2028 йилларда

3. Ускуналарни ўрнатиш учун 270 миллиард сўм маблағни чет эл инвестициялари ва халқаро молия институтлари ҳисобидан жалб этиб, янги қувватларни ишга тушириш.

2027-2028 йилларда

65.

Қорақалпоғистон Республикасида эндокринологик ва кардиологик касалликларни профилактика қилиш ва даволаш тизимини такомиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикасида эндокринология ва кардиология йўналишларида тиббий хизматларни ривожлантиришни назарда тутувчи алоҳида дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Чора-тадбирлар дастури

Икки ҳафта муддатда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

66.

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини методик марказ сифатида ривожлантириш.

Хусусий шериклик асосида ташкил этилган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси базасида тиббиёт ходимлари билимини баҳолаш ва малакасини ошириш бўйича методик марказ фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йилдан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов)

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорига 2-иловада 829-позиция чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-66-сон қарорида:
(а) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагролизинг» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Беруний, Амударё, Чимбой ва Қонликўл туманларида 2024 йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги техникалари билан хизмат кўрсатувчи техника-сервис марказларини (кейинги ўринларда — техника-сервис марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:»;
(i) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Беруний, Амударё, Чимбой ва Қонликўл туманларида қишлоқ хўжалиги техникалари билан хизмат кўрсатувчи техника-сервис марказларига лизинг асосида харид қилинадиган техникалар рўйхати»;
(ii) қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«Изоҳлар:
Ажратилган маблағлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифи ва Вазирлар Маҳкамасининг розилиги асосида мазкур рўйхатда белгиланганидан бошқа турдаги, русумдаги, миқдордаги, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчига мансуб қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга рухсат этилади.
Мазкур техника-сервис марказларининг хизмат кўрсатиш ҳудуди улар жойлашган туманлар билан чекланмайди ҳамда улар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин:

«

 

 

 

 

22.

Бўзатов тумани

«Бўзатов-Агро Стар» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида

Чўл яйлов ўсимликлари

 

 

 

 

».

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-248-сон қарорига 6-илованинг 21-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Илмий-наслчилик тажриба станцияси фаолиятини ташкил этиш учун зарур ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарори 1-бандидаги «Хитой Халқ Республикасининг «Everprosper Investment & Cunsulting Co. Ltd» компанияси» сўзлари «хорижий инвесторлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-333-сон қарори 3-бандидаги «Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекциясига» сўзлари «Вазирлар Кенгаши муассислигидаги Туз захираларидан фойдаланиш дирекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик хўжаликлари озуқа базасини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-334-сон қарорига 1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

4.

Сеялка

8432

 

 

».

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-70-сон қарорининг 11-банди ҳамда 10-илованинг номланишидаги «2026 — 2028 йилларда» сўзлари «2026 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатининг «1. Қорақалпоғистон Республикаси» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1. Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

«Каратау» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Бестобе» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

Бўзатов тумани

«Аспантай» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Кўксув» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Қушхонатов» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Эркиндарё» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Бўзатов» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)

Қўнғирот тумани

«Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)

«Қирққиз» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)

«Жаслиқ» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)

«Раушан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Елабад» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)

Мўйноқ тумани

«Қазақдаря» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Ҳаким ота» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Мадели» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Тахтакўпир тумани

«Қоструба» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Маржанкол» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Белтау» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Тўрткўл тумани

«Оққамиш» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Қумбосқан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Пахтаобод» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Янбошқалъа» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Кўкча» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Базирган» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Мискин» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Атауба» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Элликқалъа тумани

«Чуқурқақ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

«Қизилқум» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Қораўзак тумани

«Қойбақ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Амударё тумани

«Назархан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Шуманай тумани

«Дийханабад» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Чимбой тумани

«Таза жол» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Нукус тумани

«Кердер» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

Беруний тумани

«Қизилқалъа» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

«Олтинсой» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)

».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатининг «Олис ва чекка ҳудуд номи» устуни қуйидаги мазмундаги 21, 22, 23-позициялар билан тўлдирилсин:
«Қушхонатов» ОФЙ»;
«Эркиндарё» ОФЙ»;
«Бўзатов» ШФЙ».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2026 й., 07/26/393/1109-сон)