|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.09.1994
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ВА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли «Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Мазкур қарорнинг аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июлдаги 385-сонли қарорига мувофиқ бекор қилинган.
Республикага келтирилаётган ёқилғи ресурслари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда йўловчи ташиш транспортининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1934 йилнинг 1 июлидан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда мазкур қарорга иловага мувофиқ янги чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.
4. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автомобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1994 йил 1 июлдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 29 июнь,
330-сон
Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари тарифларининг ҳамда бензин чакана нархларининг
чегараланган миқдорлари
| | Ўлчов бирлиги | Бир бирлик учун сўм ва тийинлардаги чакана нархи (тариф) |
| Автомобиль бензини (ўртача) | л | 1-50 |
| Шаҳар транспортида йўловчилар ташиш | | |
| автобус, трамвай, троллейбус, метро | 1 марта юриш | 0-20 |
| Шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда йўловчилар ташиш | | |
| умумий типдаги | 1 км йўл учун | 0-04 |
| юмшоқ ўринли | 1 км йўл учун | 0-05 |