ўзбекистон республикаси Давлат панент идораси директорининг
Буйруғи
Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1294]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сонли «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3203, 13.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари» (бундан кейин — Қоидалар) тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 10 кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг ижро этилиши юзасидан назорат қилиш директор ўринбосари В.В. Ермолаева зиммасига юклатилсин.
Директор А.А. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 ноябрь,
66-сон
Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш
қоидалари
Мазкур Ўзбекистон Республикаси патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб келтирилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, патент вакилларини Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш тартибларини белгилайди.
Қисқартмалар рўйхати
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги;
Низом — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низом;
номзод — патент вакили сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига даъвогар шахс;
реестр — Ўзбекистон Республикаси патент вакиллари Давлат реестри.
1-§. Малака ва апелляция комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
1. Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва патент вакили сифатида рўйхатдан ўтишга даъвогар номзодларнинг профессионал фаолиятни бажаришга тайёрлик даражасини аниқлаш учун улар аризада кўрсатган ихтисосликни инобатга олган ҳолда малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
2. Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади, уларнинг фаолияти мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
в) имтиҳон олувчиларни тайинлайди ва имтиҳонни ташкил этади;
г) номзоднинг малака имтиҳонига қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилади;
д) номзоднинг аттестациядан ўтишига рухсат берилиши ёхуд аттестациядан ўтиши рад этилиши ҳақида қарор қабул қилади.
4. Малака комиссияси Агентлик Бош директори буйруғи билан Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мустақил олимлар ва мутахассислар иштирокида шакллантирилади.
5. Малака комиссияси ишини Агентлик Бош директори буйруғи билан тайинланган малака комиссияси раиси бошқаради.
7. Малака комиссияси мажлисида баённома юритилади ва малака комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
8. Малака комиссияси қарорлари мажлисда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
9. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
10. Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
11. Малака комиссияси қарорлари юзасидан апелляция комиссиясига шикоят киритилиши мумкин.
12. Апелляция комиссияси патент вакиллигига номзодларнинг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки Патент вакиллари тўғрисидаги низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини кўриб чиқади.
13. Апелляция комиссияси ҳам малакавий комиссия шакллантирилган тартибда шакллантирилади.
14. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
15. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
16. Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
17. Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.
2-§. Ҳужжатларни қабул қилиш
18. Номзод мазкур Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклдаги ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига топширади.
19. Ариза давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилади.
20. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
б) номзоднинг интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёки интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида адвокат сифатида етарлича иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ёки индивидуал меҳнат шартномасининг нусхаси ёхуд ишга қабул қилингани ва бўшатилгани ҳақида буйруқлардан кўчирмалар);
в) аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
г) номзоднинг истагига кўра унинг малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар.
21. Номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаганда ёхуд Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 20-бандининг «а» — «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда аттестациядан ўтказиш рад этилиши мумкин. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
22. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн кун мобайнида номзодга аттестациядан ўтишга рухсат берилгани ёки аттестациядан ўтказиш рад этилгани ҳақида ёзма равишда билдиришнома йўлланади.
24. Номзодга малака имтиҳони ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида имтиҳон ўтадиган санадан ўн календарь кунидан кам бўлмаган муддат аввал хабар берилади.
25. Номзодлар имтиҳон топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
26. Номзод имтиҳон давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда зарур назарий ва амалий кўникмаларга эга эканини кўрсатиши лозим. Имтиҳон топшириқлари номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликни инобатга олган ҳолда тузилади.
27. Малака комиссияси имтиҳон олувчилар қўйган баҳолар асосида малака имтиҳони натижасининг қониқарли ёки қониқарсизлиги тўғрисида ҳамда патент вакиллигига номзодни аттестатциядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
28. Малака комиссияси қарори икки нусхада тузилади, бир нусхаси аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади, иккинчиси — номзодга топширилади.
29. Номзод малака комиссиясининг аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан, имтиҳонга қўйишнинг рад этилгани ҳақидаги қарори юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб уч ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.
4-§. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш
30. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш ва уни реестрга киритиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади:
а) аттестациядан ўтгани тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин бўлган, мазкур Қоидаларга 2-иловада келтирилган шаклдаги патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза;
б) аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
в) рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.
31. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан бошлаб, бир ой мобайнида патент вакили Агентлик томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклда патент вакилига гувоҳнома берилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек, Низомнинг 3 — 5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
32. Реестрдаги қайд қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
а) рўйхат рақами, ушбу рақам гувоҳномага ҳам қўйилади;
5-§. Патент вакиллари тўғрисида маълумотларни эълон қилиш
35. Патент вакилининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар у реестрда рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина эълон қилиниши мумкин.
36. Агентликнинг расмий ахборотномасида қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
б) рўйхат рақами;
в) иш жойи, лавозими;
г) ёзишма учун манзил;
д) патент вакили томонидан кўрсатилган фаолият ихтисослиги;
е) ёзишма тили;
ж) патент вакилининг ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар.
37. Агентлик расмий ахборотномада, шунингдек, патент вакилларини рўйхатдан ўтказишга доир ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, патент вакиллари фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар, патент вакили реестрдан ўчирилгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилади.
38. Реестр маълумотлари билан ҳар қандай шахс танишиши мумкин.
Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш Қоидаларига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорига _______________________________
АРИЗА
«____» _____________ 20__ й.
Мени патент вакили сифатида аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.
5. Маълумоти (қайси олий таълим муассасасини қачон тамомлаган)_________________________ _______________________________________________________________________________
6. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги ёки профессионал ҳуқуқий вакиллик борасидагиамалиёт тажрибаси
Иш даври
Ишнинг мазмуни (корхона, ташкилот, муассаса ва у жойлашган манзил кўрсатилади)
Иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
бошланиши
якуни
(заруратга кўра давоми алоҳида варақда келтирилади)
7. Чет тилларни билиши ____________________________________________________________
8. Патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги __________________________________ _______________________________________________________________________________
9. Ҳозирги пайтдаги иш жойи ва лавозими_____________________________________________ _______________________________________________________________________________
10. Ёзишма учун манзил (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) _____________________________ _______________________________________________________________________________
Телефон рақами (шаҳар коди кўрсатилади) _____________________________________________
11. Паспорт ёки унингўрнини босувчи ҳужжат ҳақида маълумотлар________________________ _______________________________________________________________________________
Аризага илова қиламан:
1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусҳаси ____в.
4. Ёзишма учун манзил (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан почта индекси)_______________________________________________________________________________
телефон (шаҳар коди кўрсатилади) ___________________________________________________
malaka berish komissiyasining qaroriga asosan
ixtisosligi boʻyicha
PATENT VAKILI
sifatida roʻyxatdan oʻtkazilganligi tasdiqlanadi.
Patent vakillari davlat reyestriga 20___ yil «___» _____________
________________ son bilan tegishli yozuv kiritilgan.
Agentlik Bosh direktori
Muhr oʻrni
Malaka berish komissiyasi raisi
Toshkent shahri
(Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 31-сон буйруғи, (рўйхатдан ўтган санаси 30.09.2011 й 1294-1-сон)