|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997 ЙИЛ 6 ЯНВАРДАГИ ПФ-1693-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Илмий тадқиқот ташкилотлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг биргаликда самарали ишлашини ташкил қилиш, фаннинг натижадорлигини ошириш ва энг яхши илмий ютуқлар амалиётда кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказига айлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ихтиёрига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб-чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги ПФ-1693-сон фармони билан марказга ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги бўлинмаларига белгилаб қўйилган вазифалар, функциялар ва ваколатлар сақлаб қолинсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари»га оид 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига тегишли ўзгартишлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 3 ноябрь,
ПФ-1879-сон