Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалигини илмий таъминлашни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Марказ ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсинлар.
Белгилансинки, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказ бош директори томонидан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг Қорақалпоғистон республика бўлими ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин. Марказнинг вилоят бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
4. Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисида Намунавий низомни тасдиқласинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини хўжалик шартномалари бўйича (хўжалик ҳисоби) фаолиятдан маблағ билан таъминлаш 2000 йилга бориб 50 фоизгача етказилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
Марказ, унинг илмий ташкилотлари ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Марказга Марказнинг (бюджет маблағларидан ташқари) хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган, шунингдек жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация (илмий-техник ривожлантириш, инновациялар, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқалар) жамғармалари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Жамғармалар тўғрисидаги низом, уларнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинади.
8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997-1998 йилларда Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер ва ахборот тизимлари билан таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар;
Марказга 3 та енгил автомобилни янгилаш учун маблағлар ва ҳудудий бўлимлар учун 13 та енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказни белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 октябрдаги 252-сон ва 1996 йил 16 январдаги 26-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 12 март,
136-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
4-ИЛОВА
Марказ ҳудудий бўлимининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ
1. Бўлим раҳбари
2. Иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича бош мутахассис
3. Илмий-техник ишланмаларни жорий этиш бўйича бош мутахассис
4. Маркетинг бўйича етакчи мутахассис
5. Технологиялар бўйича етакчи мутахассис
6. Бухгалтер-кассир

‎‎Ҳудудий бўлимлар ходимларининг сони:

Қорақалпоғистон Республикаси‎ —10 киши‎
Андижон вилояти‎ — 5 киши‎
Бухоро вилояти‎ —4 киши‎
Жиззах вилояти‎ —6 киши‎
Қашқадарё вилояти‎ —6 киши‎
Навоий вилояти‎ —4 киши‎
Наманган вилояти‎ —4 киши‎
Самарқанд вилояти‎ —6 киши‎
Сирдарё вилояти‎ — 5 киши‎
Сурхондарё вилояти‎ — 5 киши‎
Тошкент вилояти‎ —6 киши‎
Фарғона вилояти‎ — 5 киши‎
Хоразм вилояти‎ —4 киши‎
Жами:‎ 70 киши‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)