|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2020
|
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҒИДА ТЕЛЕФОН АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1323-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан давлат рўйхатига олинган «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан 10 кун ўтганидан кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари А. ИЗБОСАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 октябрь,
346-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 507-модда)