1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
2026-2027 йилларда ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлиги лойиҳалари кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни энергия самарадор ҳудудларга айлантириш, якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари, давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Жиззах вилоятида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа муассасаларининг манзилли рўйхати 1-иловага;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Денов ва Ғаллаорол туманларида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган кўп квартирали уйларнинг манзилли дастури 2-иловага;
Ижтимоий соҳа муассасаларини гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш мақсадли параметрлари 3-иловага;
Биноларни «Ноль энергия сарфли бинолар» тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш концепцияси 4-иловага;
«Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилинадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа муассасаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Марказлашган маблағлар ҳисобидан давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар 6-иловага;
«Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури доирасида энергия самарадорлиги тамойиллари асосида модернизация ва реконструкция қилинадиган ижтимоий соҳа муассасаларининг манзилли рўйхати 7-иловага;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ижтимоий соҳа муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уйлар ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш «йўл харитаси» 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларида амалга ошириладиган энергия самарадорлиги лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағлар алоҳида ҳудудларни ривожлантириш учун республика бюджетидан йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари объектларини реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ қуйидаги талаблар жорий қилинади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
объектлар лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш, уларни қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш жараёнида энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва иш ҳажмларининг мақбуллаштирилишига йўл қўйилмайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ўтказиладиган энергия аудити ҳисоботлари асосида ишлаб чиқилади (янги қуриладиган объектлар бундан мустасно). Бунда энергия аудити ҳисоботларини буюртмачиларга Агентликнинг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали тақдим этиш имконияти яратилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
марказлашган маблағлар ҳисобидан барча давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда мазкур қарорга 6-иловага мувофиқ энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар қўлланади. Бу борада ушбу биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда энергия самарадорлигини ошириш бўйича халқаро талаблар ва нормаларни қўллашга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари улар фойдаланишга топширилгандан сўнг энергия самарадорлиги кўрсаткичи «C» тоифасидан кам бўлмаслигини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда уларни шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлиги бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидалари қатъий инобатга олинади. Бунда лойиҳалар доирасида энергия самарадорлиги бўйича эришиладиган кўрсаткичлар мониторинги «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМнинг ахборот тизимларини Платформага интеграция қилиш орқали амалга оширилади.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги доимий равишда:
реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган барча давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари бинолари лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлиги бўйича минимал талабларнинг инобатга олинишини;
Агентлик билан биргаликда минимал талабларнинг такомиллаштириб борилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Агентлик 2026 йил 1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотлари томонидан энергия самарадор ускуналар ва материаллар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари Платформа орқали амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ рақобатли шаклларда харид қилинишини жорий қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
6. Энергия самарадор лойиҳаларни амалга оширишда қуйидагилар назарда тутилади:
а) 1, 2, 3 ва 5-иловаларда кўрсатилган лойиҳалар бўйича — Агентлик муассислигидаги «UzESCO» масъулияти чекланган жамияти буюртмачи этиб белгиланади ва бунда буюртмачини сақлаш харажатлари учун маблағлар объект қийматидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ажратилади;
б) 7-иловада кўрсатилган лойиҳалар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари буюртмачи этиб белгиланади.
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик 2026 йил 1 августга қадар давлат объектларини ижарага беришда уларда ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари улуши ва амалга оширилган энергия самарадорлиги тадбирларининг даражасидан келиб чиққан ҳолда, ижара тўловига табақалаштирилган чегирмани қўллаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Туризм қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда меҳмонхоналар ҳамда ихтисослаштирилган жойлаштириш воситаларини (санаторий, дам олиш уйлари, дам олиш марказлари, дам олиш зоналари, курортлар, ресорт) балли асосда таснифлаш ҳамда юлдуз тоифаларини бериш бўйича миллий стандартларга ушбу объектларга нисбатан энергия самарадорлиги талабларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда мазкур қарорнинг сифатли бажарилиши бўйича масъул ҳисобланади.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 июнь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жиззах вилоятида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа муассасаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
млн сўм
Т/р
Объект номи ва манзили
Амалга ошириш муддати
Ўлчов бирлиги
Лойиҳа қуввати
Фойдаланишга топшириладиган қувват
шу жумладан:
Ажратилган лимит
янги қурилиш
мукаммал таъмирлаш
Жами 2026-2027 йилларда
х
х
х
х
х
х
277 000
Умумтаълим мактаблари (24 та)
х
ўқув ўрни
13 779
13 779
13 779
197 088
Мактабгача таълим ташкилотлари (11 та)
х
ўрин
2 296
2 296
50
2 246
31 663
Соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар (9 та)
1. Лойиҳа қуввати ҳамда ажратиладиган лимитлар миқдорига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари натижалари бўйича аниқлик киритилади.
2. Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Зарур ҳолларда, ажратилган лимит доирасида ушбу рўйхатдаги объектларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 2-ИЛОВА
Денов ва Ғаллаорол туманларида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган кўп квартирали уйларнинг
МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ
Т/р
Кўча номи
Уй рақами
Уйлар сони
Энергия йўқотишларини бартараф қилиш тадбирлари
Барқарор иссиқлик таъминоти ва совитиш билан таъминлаш тадбирлари
Жами талаб этиладиган маблағлар
Фасадни базальт қопламаси билан қоплаш
Том қисмини изоляциялаш майдони
Дераза ромларини ўрнатиш
Ойналарга қуёш нури тўсиқларини ўрнатиш
Кириш йўлаклари ва эшиклар
Талаб этиладиган маблағ
Иссиқлик насослари ва иситиш қозонхонаси қуввати
Ўрнатиладиган ИИПлар
Фотоэлектр станцияси қуввати
Фанкойл ва иситиш радиаторлари
Гелиоколлектор
(200 л.)
Иссиқлик тармоқлари
Ички тизимни тиклаш харажати
Талаб этиладиган маблағ
кв.м
кв.м
дона
кв.м
дона
кв.м
сони
млн.сўм
кВт/с
дона
кВт/с
дона
дона
км
млн.сўм
млн.сўм
млн.сўм
Жами 2026-2027 йилларда:
29
47 757
31 524
2 859
4 153
4 084
5 933
144
54 497
7 198
29
5 038
4 020
938
6,4
7 250
65 807
120 305
Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ маҳалласи
17
17 805
17 484
1 224
2 293
1 748
3 276
76
25 233
4 066
17
2 846
2 004
468
3,7
4 250
35 719
60 952
1.
Марварид
9/2
1
2 224
1 872
129
160
184
228
8
2 710
478
1
335
216
50
0,2
250
3 456
6 166
2.
Марварид
10/1
1
1 346
1 404
84
188
120
269
6
1 987
372
1
260
168
39
0,2
250
2 824
4 811
3.
Марварид
10/2
1
1 346
1 404
84
188
120
269
6
1 987
372
1
260
168
39
0,2
250
2 824
4 811
4.
Наврўз
12
1
1 382
1 404
84
188
120
269
6
2 007
319
1
223
144
34
0,2
250
2 508
4 515
5.
Наврўз
13
1
880
836
64
80
92
114
4
1 163
239
1
167
108
25
0,2
250
2 033
3 197
6.
Наврўз
14
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
7.
Наврўз
15
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
8.
Наврўз
16
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
9.
Гавҳар
18
1
880
836
64
80
92
114
4
1 163
239
1
167
108
25
0,2
250
2 033
3 197
10.
Гавҳар
19
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
11.
Гавҳар
20
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
12.
Гавҳар
21
1
476
468
45
101
64
144
2
755
106
1
74
48
11
0,2
250
1 243
1 997
13.
Наврўз
22/2
1
1 382
1 404
84
188
120
269
6
2 007
372
1
260
168
39
0,2
250
2 824
4 831
14.
Наврўз
23
1
880
836
64
80
92
114
4
1 163
239
1
167
108
25
0,2
250
2 033
3 197
15.
Гавҳар
11
1
1 862
1 872
129
160
184
228
8
2 503
478
1
335
216
50
0,2
250
3 456
5 959
16.
Гавҳар
17
1
1 382
1 404
84
188
120
269
6
2 007
319
1
223
144
34
0,2
250
2 508
4 515
17.
Наврўз
22/1
1
1 382
1 404
84
188
120
269
6
2 007
0,4
1,0
0,3
168
39
0,2
250
1 765
3 772
Денов тумани
Меҳр-Оқибат маҳалласи
12
29 952
14 040
1 635
1 860
2 336
2 657
68
29 264
3 132
12
2 192
2 016
470
2,6
3 000
30 089
59 353
1.
Ш. Рашидов
4
1
2 496
1 170
196
318
280
454
6
2 767
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
5 233
2.
Ш. Рашидов
6
1
2 496
1 170
196
318
280
454
6
2 767
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
5 233
3.
Ш. Рашидов
8
1
2 496
1 170
196
318
280
454
6
2 767
285
1
199
168
39
0,2
250
2 575
5 342
4.
Ш. Рашидов
12
1
2 496
1 170
196
91
280
130
6
2 310
285
1
199
168
39
0,2
250
2 575
4 885
5.
Ш. Рашидов
16
1
2 496
1 170
196
91
280
130
6
2 310
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
4 777
6.
Ш. Рашидов
22
1
2 496
1 170
118
102
168
146
6
2 333
256
1
179
168
39
0,2
250
2 494
4 826
7.
Ш. Рашидов
24
1
2 496
1 170
118
113
168
162
6
2 355
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
4 822
8.
Ш. Рашидов
26
1
2 496
1 170
118
113
168
162
6
2 355
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
4 822
9.
Ш. Рашидов
28
1
2 496
1 170
118
113
168
162
6
2 355
256
1
179
168
39
0,2
250
2 494
4 849
10.
Ш. Рашидов
30
1
2 496
1 170
118
102
168
146
6
2 333
285
1
199
168
39
0,2
250
2 575
4 908
11.
Ш. Рашидов
32
1
2 496
1 170
34
108
48
154
4
2 341
285
1
199
168
39
0,2
250
2 575
4 916
12.
Ш. Рашидов
34
1
2 496
1 170
34
74
48
105
4
2 272
247
1
173
168
39
0,2
250
2 467
4 739
Изоҳлар.
1. Лойиҳа қуввати ҳамда ажратиладиган лимитлар миқдорига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари натижалари бўйича аниқлик киритилади.
2. Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Зарур ҳолларда, ажратилган лимит доирасида ушбу рўйхатдаги объектларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа муассасаларини гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р
Ҳудуд номи
2026 йилда
жумладан,
Гелиоколлекторлар ўрнатиш
умумтаълим мактаблари
спорт муассасалари
тиббиёт муассасалари
объект сони
сони
суммаси
(млрд сўм)
муассаса сони
сони
муассаса сони
сони
муассаса сони
сони
Жами
3 584
8 140
80,0
497
1 896
243
858
2 844
5 386
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
293
580
5,7
40
127
9
30
244
423
2.
Андижон вилояти
341
917
9,0
49
176
39
168
253
573
3.
Бухоро вилояти
292
605
5,9
38
132
29
90
225
383
4.
Жиззах вилояти
203
405
4,0
20
69
15
37
168
299
5.
Қашқадарё вилояти
311
623
6,1
43
139
13
40
255
444
6.
Навоий вилояти
194
383
3,8
22
77
13
37
159
269
7.
Наманган вилояти
299
612
6,0
39
137
11
36
249
439
8.
Самарқанд вилояти
295
1 036
10,2
119
592
15
43
161
401
9.
Сурхондарё вилояти
338
744
7,3
26
118
21
88
291
538
10.
Сирдарё вилояти
168
362
3,6
13
44
18
81
137
237
11.
Тошкент вилояти
252
652
6,4
15
41
28
95
209
516
12.
Фарғона вилояти
395
740
7,3
45
154
16
48
334
538
13.
Хоразм вилояти
203
481
4,7
28
90
16
65
159
326
Изоҳлар.
1. Ижтимоий соҳа муассасалари манзилли рўйхатлари Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2. Лойиҳа қуввати ҳамда ажратиладиган лимитлар миқдорига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари натижалари бўйича аниқлик киритилади.
3. Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 4-ИЛОВА
Биноларни «Ноль энергия сарфли бинолар» тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Концепция мамлакатдаги биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда «Ноль энергия сарфли бинолар» (ZEB) тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва техник асосларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Концепция давлат ва ижтимоий соҳа муассасалари биноларининг энергия самарадорлигини ошириш, уларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, уларни модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуришда энергия сарфини камайтириш (нолга тенглаштириш) тамойилларига асосланган тадбирлар мажмуини қамраб олади.
Концепция Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари, қонуности ҳужжатлари, шунингдек, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган.
2-боб. Асосий тушунчалар
2. Ушбу концепцияда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
актив технологиялар — энергия тежайдиган, интеллектуал бошқариладиган ва экологик барқарор технологиялар комплекси;
ноль энергия сарфли бино туркуми («ZEB family») — ноль энергия сарфли бино оиласи бўлиб, унга энергия сарфи нолга яқин бино, ноль энергия сарфига ўтишга тайёр бино, энергия сарфи нолга қаратилган бинолар киради;
ноль энергия сарфли бино («ZEB») — бинонинг йил давомидаги энергия сарфи бинода ишлаб чиқариладиган қайта тикланувчи энергия миқдорига тенг ёки ундан кам бўлмаган, энергия самарадорлиги юқори даражадаги бино;
ноль энергия сарфига ўтишга тайёр бино («ZEB Ready») — бинода энергия тежайдиган ва юқори самарадорликдаги техник ечимлар жорий этилган, бироқ қайта тикланувчи энергия манбалари тўлиқ ўрнатилмаган ёки қисман мавжуд бўлган ҳамда энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари орқали энергия сарфи 50 фоизга қисқартирилган бино;
пассив технологиялар — бинонинг конструктив элементлари орқали энергия сарфини камайтирувчи қурилма, ускуна ва конструкциялар;
энергия сарфи нолга яқин бино («NZEB») — бинонинг энергия самарадорлигини юқори ва энергия самарадор технологиялар тўлиқ жорий этилган, умумий энергия сарфининг камида 75 фоизи қисқартирилган бино;
энергия сарфи нолга қаратилган бино («ZEB Oriented») — умумий майдони 10 000 м2дан кам бўлмаган йирик ёки мураккаб объектлар (масалан, мактаблар, шифохоналар, офислар, меҳмонхоналар, савдо марказлари ва бошқалар) учун энергия истеъмолини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар жорий этилган, умумий энергия сарфи камида 30 фоизга қисқартирилган бино.
3. Ноль энергия сарфли бинолар қуйидаги 1-жадвалга асосан туркумланади.
1-жадвал
Даража
Энергия сарфи
Энергия самарадорлиги
Қайта тикланадиган энергия улуши
Ҳолати
«ZEB»
≈ 0 ёки манфий
энг юқори
100% ёки ортиқ
Тўлиқ ноль энергия сарфли бино
«NZEB»
жуда паст
жуда юқори
60 — 75%
Деярли ноль энергия сарфли бино
«ZEB Ready»
паст
юқори
қисман
ZEB тизимига тайёр бино
«ZEB Oriented»
ўрта
ўрта
кам ёки йўқ
ZEB йўналишидаги бино
3-боб. Жорий ҳолат ва мавжуд муаммолар
4. Ўзбекистонда ижтимоий ва маъмурий биноларнинг катта қисми 1970 — 1980 йилларда қурилган бўлиб, уларнинг энергия самарадорлиги паст, иссиқлик изоляцияси етарли эмас, ёритиш ва шамоллатиш тизимлари эскирган ёки умуман мавжуд эмас.
Мавжуд биноларнинг ўртача йиллик энергия сарфи бир квадрат метр майдон учун 300 — 350 кВт·соатни ташкил этади, бу эса халқаро меъёрлардан икки баравар юқори кўрсаткичдир.
Энергия самарадор технологияларни қўллаш, мониторинг тизимларини рақамлаштириш, «яшил» бинолар бўйича техник норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаган, «ZEB» йўналишида мутахассисларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тизими шаклланмаган, халқаро тажриба билан интеграция суст.
Таҳлилларга кўра мавжуд эски биноларда энергия истеъмоли ва энергия йўқотишлари ҳажмининг юқорилигига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
биноларнинг норматив ва технологик камчиликлар билан қурилгани ва реконструкция қилингани;
иситиш ва ҳавони кондициялаш тизимлари самарадорлигининг пастлиги, вентиляция тизимларининг мавжуд эмаслиги;
олдинги йилларда қурилган биноларнинг техник кўрсаткичлари ҳозирги замон энергия самарадорлиги талабларига жавоб бермаслиги ва бошқалар.
Ҳисоб-китобларга кўра амалдаги энергия истеъмолидаги йўқотишларнинг 60 фоизи биноларни иситиш ва ҳавони нормаллаштириш тизимларида, 11 фоизи иссиқ сув таъминоти тизимларида содир бўлади.
Шу сабабли мавжуд биноларни босқичма-босқич «ZEB»тамойилларига ўтказиш чораларини бошлаш зарур ҳисобланади.
4-боб. Мақсад ва устувор йўналишлар
5. Концепциянинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасида биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш, ноль энергия сарфли бинолар улушини босқичма-босқич кенгайтириш ва «яшил қурилиш» тамойилларини жорий этишдир.
6. Ушбу мақсадга қуйидаги устувор йўналишлар орқали эришилади:
«ZEB» бинолари учун стандартлар ва техник регламент ҳамда сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш;
миллий иқтисодиётда энергия ресурслари (табиий газ, электр энергияси, сув ва бошқалар) харажатлари ва истеъмолини оптималлаштириш;
«Яшил бино» тамойили асосида қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш;
табиий ёруғлик ва шамоллатишдан максимал даражада фойдаланиш;
қуриш ва таъмирлаш ишларида биноларнинг пол, девор, дераза ва том қисмларининг иссиқлик изоляцияси учун қатъий талабларни жорий қилиш;
«Zero Carbon»га эришиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;
операцион харажатларни камайтириш орқали объектнинг бозор қийматини ошириш;
биноларнинг энергия бошқарув тизимлари «Building Energy Management System»ни жорий этиш, сенсорли ва автомат тизимларни кўпайтириш.
5-боб. Биноларни «ZEB» тамойиллари асосида қуриш, модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
7. Бинолар ташқи қисмининг барча конструктив элементларида иссиқлик изоляциясини яхшилаш — бунда фундамент, фасад, том (шифт) ва пол қопламалари, шунингдек, дераза ва эшикларда юқори сифатли изоляция материалларини қўллаш ҳисобидан биноларнинг иссиқлик йўқотишлари кўрсаткичлари минимумга келтирилади.
8. Пассив технологияларни қўллаш орқали биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш — бунда замонавий технологияларни қўллаш ҳисобидан бинонинг энергия сарфи истеъмоли камайтирилади ҳамда бинонинг асосий тузилиш элементлари орқали иссиқлик ва ёруғлик билан табиий таъминланиш даражаси оширилади.
9. Актив технологиялардан кенг фойдаланиш — бунда биноларни янгидан қуриш ёки мавжудларини таъмирлашда (реконструкция қилишда) энергия тежайдиган, интеллектуал бошқариладиган ва экологик барқарор технологиялардан комплекс равишда фойдаланиш лозим. Актив технологиялар бинонинг энергия истеъмол қилувчи муҳандислик тизимларининг юқори самарадорлик асосида ишлашини таъминлайди.
10. Иситиш, вентиляция ва кондиционерлашда («HVAC») юқори самарали тизимлардан фойдаланиш («HVAC») — бунда иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш («HVAC») тизимлари замонавий, кам энергия истеъмол қиладиган ва юқори самарадорлик коэффициентига («COP — Coefficiyent of Performance») эга бўлиши лозим. Қуриладиган марказий ёки локал иситиш, совитиш қурилмаларининг «COP» кўрсаткичи 3.0 дан кам бўлмаслиги лозим.
Бундан ташқари, вентиляция тизимларида иссиқликни тикловчи қурилмалар (рекуператорлар) мажбурий ўрнатилади, улар чиқинди ҳаводан иссиқликни олиб, ташқаридан кирган тоза ҳавога ўтказади ва иситиш/совитиш энергиясини тежашга хизмат қилади.
11. Табиий шамоллатиш ва ёруғликдан фойдаланиш — лойиҳалаштириш босқичида бинонинг табиий шамоллатиш ва ёруғлик билан таъминланиши ҳисобга олиниши керак. Бу ёруғлик учун фойдаланиладиган электр энергиясини камайтиришга ва биноларнинг ички қисмида визуал қулайликни оширишга хизмат қилади.
12. Ичимлик сув ва оқова сув таъминоти тизими — ичимлик сув ва оқова сув таъминотини алоҳида (автоном) бўлишига устунлик берилади. Бунда ёмғир сувларидан ва бинода фойдаланилган сувларни бир жойга йиғиш, сувларни қайта ишлашга мўлжалланган қурилмалар орқали механик ва кимёвий тозалаш технологияларидан ўтказиш ҳамда қайта ишланган сувни техник сув сифатида иккиламчи санузел ва суғоришга узатиш тизими жорий этилиши мумкин.
13. Энергия тежайдиган ёритиш тизимлари — барча ички ва ташқи ёритиш тизимлари LED технологиялари асосида қурилиши лозим. Ёритиш тизими ҳарорат ва ҳаракат сезгичлари билан жиҳозланган автоматик бошқарув тизимига эга бўлиши лозим. Бу хоналарда одам йўқлигида ёруғликни автоматик ўчириб қўйиш ёки табиий ёруғлик етарли бўлган ҳудудларда сунъий ёруғликни пасайтириш орқали энергия тежашни таъминлайди.
14. Бинонинг энергетика бошқаруви тизими (BEMS) — бинонинг барча энергетика оқимларини бошқариш ва мониторинг қилиш учун «Бино энергетика бошқаруви тизими»нинг (BEMS — Building Energy Management System) жорий этилиши, ушбу тизим реал вақт режимида электр, иссиқлик, совитиш ва сув истеъмолини кузатиб, маълумотларни таҳлил қилиб боради.
15. Инверторли бошқарув — бинода қўлланадиган электр двигателли қурилмалар (лифтлар, насослар, вентиляторлар, совитиш компрессорлари) инверторли бошқарув билан таъминлашиш лозим. Инвертор юкламага қараб, двигатель тезлигини ва шу билан бирга энергия истеъмолини бошқаради, бу анъанавий «ўчириш/ёқиш» принципига қараганда энергия ресурсларини 30 — 50 фоизгача тежаш имконини беради.
16. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг жорий этилиши — бинонинг энергия талабини қисман ёки тўлиқ қоплаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилади.
17. Қуёш фотоэлектр станцияси (қуёш панели) — бинонинг том ёки юқори қаватларида, шунингдек қурилиш майдончасида қуёш панели ўрнатилади. Ушбу тизим бинонинг умумий йиллик электр энергияси талабининг 100 фоизгача қисмини қоплайдиган қувватларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши лозим.
18. Электр сақловчи аккумулятор қувватларини ўрнатиш — бинога ўрнатиладиган қуёш панели ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларидан келиб чиқиб, аккумуляторларни ўрнатиш электр энергиясини узлуксизлигини таъминлашга ёрдам беради.
19. Геотермал ва қуёш иссиқлик тизимлари — лойиҳанинг иқтисодий ва геологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилган ҳолда, иссиқлик манбаи сифатида ерости иссиқлигидан фойдаланадиган геотермал насослар ёки иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторлари тизимларини жорий этиш тавсия этилади.
20. Энергия балансининг ҳисоби — бинонинг энергия истеъмоли ва ишлаб чиқарилиши (масалан, қуёш панели томонидан) йиллик асосда ҳисоб-китоб қилинади.
21. Доимий мониторинг ва оптималлаштириш — бунда бинонинг энергия истеъмоли «BEMS» тизими орқали олинган маълумотлар асосида доимий мониторинг қилинади ва меъёрдан ошиб кетиш ҳолатлари (аномалиялар) аниқланганда, истеъмолни камайтириш чоралари кўрилади. Тизим орқали ишлаш параметрлари мунтазам равишда оптималлаштирилади.
22. Эксплуатация — бинонинг бутун фойдаланиш давомида унинг самарадорлигини таъминлаш учун қатъий эксплуатация қоидалари белгиланиши шарт.
23. Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш — «ZEB» лойиҳаларининг кўрсаткичлари Энергия самарадорлиги миллий агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил қилинган «Ситуацион марказ» да шакллантирилиб борилади ҳамда мониторинги юритилади.
«ZEB» лойиҳаларида «IoT», сунъий интеллект («AI») технологияларини татбиқ этиш механизмлари ишлаб чиқилади ҳамда энергия самарадорлиги маданиятини ошириш мақсадида ахборот-таълим компаниялари ва жамоатчилик билан ишлаш дастурлари йўлга қўйилади.
6-боб. Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
24. Агентлик томонидан «ZEB» соҳасида фаолият юритувчи муҳандис, энергетик ва аудитор мутахассислар учун малака ошириш ва сертификатлаш тизими жорий қилинади.
Халқаро ташкилотлар (JICA, ADB ва бошқалар) билан ҳамкорликда малака ошириш дастурлари амалга оширилади.
7-боб. Биноларга «ZEB» концепцияларини жорий этиш босқичлари
25. Қуйидагилар биноларга «ZEB» концепцияларини жорий этиш босқичлари ҳисобланади:
қисқа муддатли — 2026-2027 йилларда «ZEB» объекти ва нормативларни қабул қилиш;
узоқ муддатли — 2031 — 2040 йилларда янги бинолар учун ZEB/NZEB тоифасини мажбурий қоидалар сифатида жорий этиш.
26. 2026 йилда 33 та туман (шаҳар)да биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини «ZEB» тамойилларига асосланган ҳолда модернизация қилиш бошланади.
Бунинг натижасида:
биноларнинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари 30 — 35 фоизга оширилади, табиий газ сарфини 100 фоизгача тежаш имкониятлари ҳамда қурилиш соҳасида «Ноль энергия сарфли бинолар» («ZEB») тизимини жорий этиш кўникмаси яратилади;
энергия самарадорлиги йўналишида 50 нафардан ортиқ «ZEB» мутахассислари тайёрланади.
8-боб. Мониторинг ва баҳолаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
27. Концепциянинг амалга оширилиши Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади ва мониторинг қилинади.
28. Мониторинг қуйидаги индикаторлар асосида амалга оширилади:
«ZEB»объектларининг йиллик жойлашуви ва сони;
энергия сарфининг ўртача камайиш даражаси;
қайта тикланувчи энергия улуши;
тайёрланган мутахассислар сони;
иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
29. Ҳар йил якунида Концепция ижроси бўйича йиллик эришиладиган натижалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилади.
30. Мониторинг ҳисоботлари асосида ҳар йили «ZEB» биноларини ривожлантириш бўйича йиллик ҳисобот» эълон қилинади ҳамда очиқ манбаларда (Агентлик веб-сайтида) жойлаштирилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
31. Қуйидагилар Концепция ижросини таъминлаш учун масъул органлар этиб белгиланади:
Агентлик;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилинадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа муассасаларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р
Туман/шаҳар номи
Объект номи
Объект қуввати
Лойиҳа қиймати
(млн сўмда)
Ўлчов бирлиги
миқдори
Жами 2026 — 2027 йилларда
33 та
х
х
182 700
1.
Қўнғирот тумани
17-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
180
10 000,0
2.
Чимбой тумани
22-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
140
7 000,0
3.
Асака тумани
19-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
50
2 800,0
4.
Шаҳрихон тумани
Оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
75
4 000,0
5.
Ғиждувон тумани
1-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 800,0
6.
Шофиркон тумани
Спорт мактаби биноси
ўрин
120
6 000,0
7.
Ғаллаорол тумани
11-сон оилавий поликлиникаси биноси
қатнов
100
5 800,0
8.
Зафаробод тумани
Спорт мактаби биноси
объект
1
6 400,0
9.
Қамаши тумани
50-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 800,0
10.
Яккабоғ тумани
Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 2-сон филиали биноси
қатнов
100
5 800,0
11.
Нурота тумани
Нурота болалар поликлиникаси биноси
объект
1
5 800,0
12.
Хатирчи тумани
6-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
150
6 900,0
13.
Косонсой тумани
«Дўстлик» оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
50
3 100,0
14.
Норин тумани
19-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 800,0
15.
Булунғур тумани
«Баркамол авлод» болалар мактаби биноси
ўрин
320
5 700,0
16.
Иштихон тумани
Сузиш ҳавзаси биноси
ўрин
300
11 800,0
17.
Пайариқ тумани
Кўпаки оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
50
3 100,0
18.
Каттақўрғон тумани
Зарафшон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 000,0
19.
Денов тумани
1-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
140
7 000,0
20.
Музрабод тумани
12-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
90
4 100,0
21.
Қизириқ тумани
40-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 800,0
22.
Сардоба тумани
Ш. Рашидов оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
50
3 100,0
23.
Сирдарё тумани
11-сон оилавий поликлиника пункти биноси
қатнов
110
2 200,0
24.
Марғилон шаҳри
3-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
50
2 800,0
25.
Ўзбекистон тумани
Шакаробод оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
50
3 100,0
26.
Қува тумани
8-сон оилавий поликлиника биноси
қатнов
100
5 800,0
27.
Ёзёвон тумани
9-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
90
4 100,0
28.
Шовот тумани
14-сон оилавий поликлиника пункти биноси
қатнов
100
2 200,0
29.
Янгиариқ тумани
60-сон оилавий поликлиника пункти биноси
қатнов
50
2 200,0
30.
Бўка тумани
Й. Хожиметов оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
436
3 100,0
31.
Чиноз тумани
С. Раҳимов оилавий шифокорлик пункти биноси
қатнов
40
2 600,0
32.
Чирчиқ шаҳри
11-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
360
14 000,0
33.
Янгийўл шаҳри
9-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси
ўрин
360
14 000,0
Изоҳлар.
1. «Ноль энергия сарфли бинолар»га айлантириладиган ижтимоий соҳа объектлари учун талаб этиладиган маблағларга лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.
2. Зарур ҳолларда, ушбу рўйхатдаги объектларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 6-ИЛОВА
Марказлашган маблағлар ҳисобидан давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлиги бўйича
Ушбу бўлим лойиҳанинг умумий энергия самарадорлиги кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиш босқичида лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Бунда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари билан биргаликда қуйидаги халқаро талаблар ва нормалар асосида лойиҳа ечимлари қўлланади:
Муқобил энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланишда:
объект учун талаб қилинадиган иссиқ сув таъминотининг камида 60 фоизини қоплашга етадиган қувватларда гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш.
Иситиш ва совитиш тизими бўйича:
иситишда иссиқлик насослари ва фанкойллар ҳамда иссиқ пол ҳамда иссиқ девор тизимларидан фойдаланиш;
иссиқлик тизимларини иссиқлик энергияси манбаига фақатгина олдиндан изоляцияланган қувурлар (ППУ) орқали улаш ва ҳар бир тизимда энергия сақловчи «буффер танк» (буфер бак) ўрнатиш;
совитиш тизимида полга, деворга ва шифтга ўрнатиладиган фанкойллардан фойдаланиш;
хоналарни ҳароратни меъёрда сақлаб туриш ва сунъий иқлим яратишни таъминловчи диспетчерлашган «ақлли тизим»лар ва датчиклар билан жиҳозлаш.
Эшик ва ромлар ҳамда қуёшдан ҳимояланиш бўйича:
биноларнинг ташқи дераза ромларини ўрнатишда 2 камерали (3 қават ойнали) ҳамда шамоллатиш учун оғма очиладиган форточкали энергия тежамкор поливинилхлорид профилларидан (PVC) фойдаланиш;
бинога кириш йўлакларига қатъий равишда «тамбур-вестибюллар» ўрнатиш ҳамда ёпувчи механизмлар билан жиҳозланган, ички томонидан иссиқлик изоляцияланган ҳамда герметик берк ташқи эшиклар ўрнатиш;
ташқи ойналарга қуёш нурини тик бурчак остида кесиш учун ташқи жалюзилар ўрнатиш.
Иссиқлик ҳимоя қатламлари бўйича:
ташқи девор қисмини шамоллатиладиган фасад конструкцияси билан қоплаш, бунда фасад конструкцияси тагида зичлиги 50 кг/м3гача ва қалинлиги 100 миллиметрдан кам бўлмаган базальт ҳамда шамол ва намликдан сақловчи мембрана қопламаси билан қоплаш;
пойдевор қисмини совуқдан, намликдан, музлашдан сақлаш учун ташқи томонидан экструдланган пенополистирол (XPS) қопламаси билан қоплаш;
биринчи қават (ерга яқин қават) пол қисмини экструдланган пенополистирол (XPS) плиталар билан иссиқлик изоляция қилиш;
том қисмини экструдланган пенополистирол (XPS) плиталар билан қоплаб, иссиқлик изоляция қилиш.
Конструктив ечимлардан фойдаланишда:
биноларнинг конструктив ҳолати бўйича лойиҳа ечимлари амалдаги шаҳарсозлик ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 7-ИЛОВА
«Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури доирасида энергия самарадорлиги тамойиллари асосида модернизация ва реконструкция қилинадиган ижтимоий соҳа муассасаларининг
4-сон мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 120 ўринли бино қуриш ва мавжуд биноларни таъмирлаш
ўрин
220
5 290
21.
Ўзбекистон тумани
Шўрқишлоқ
46-сон мактабгача таълим ташкилоти
ўрин
180
5 000
Хоразм вилояти
22.
Янгиариқ тумани
Янгиариқ
36-сон умумтаълим мактаби
ўқув ўрин
540
8 000
Тошкент вилояти
23.
Бўка тумани
Жағайбайли
3-сон умумтаълим мактаби
ўқув ўрин
940
8 000
24.
Чирчиқ шаҳри
Ишонч
2-сон мактабгача таълим ташкилоти
ўрин
180
2 800
25.
Чирчиқ шаҳри
Ишонч
25-сон умумтаълим мактаби
ўқув ўрин
360
3 200
26.
Янгийўл шаҳри
Олтин Обод
Тошкент вилояти ихтисослаштиришган маданият мактаби (бино ва ётоқхонаси)
ўқув ўрин
220
8 000
Изоҳ.
Лойиҳа қуввати ҳамда ажратиладиган лимитлар миқдорига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари натижалари бўйича аниқлик киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уйлар ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Мақсадлар ва чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизмлари
Бажариш муддатлари
Молиялаштириш ҳажми ва манбаи
Масъуллар
1.
Алоҳида ҳудудларни энергия самарадор ҳудудларга айлантириш бўйича дастлабки режа-кўрсаткичларни белгилаш ва амалга ошириш.
Ҳудудларни энергия самарадор ҳудудга айлантириш бўйича дастлабки режа-кўрсаткичларни белгилаш ва амалга ошириш, бунда:
энергия самарадорлиги ошириладиган ижтимоий соҳа муассасалари, давлат ташкилотлари, давлат иштирокидаги корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларининг дастлабки режа-кўрсаткичларини шакллантириш, ҳудудий ҳокимликларга етказиш;
ҳудудий ҳокимликлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу дастлабки режа-кўрсаткичлар амалга оширилишини таъминлаш.
2026 йил давомида
Тегишлилиги бўйича давлат ташкилотлари,
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўз маблағлари,
кредитлар ва аҳолига бериладиган субсидиялар
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
танланган туман (шаҳар) ҳокимликлари,
вазирлик ва идоралар
2.
Бино ва иншоотлар қурилишида энергия самарадорлиги талабларини такомиллаштириш.
1. Марказлашган маблағлар ҳисобидан қурилиш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлигининг минимал талаблари қатъий инобатга олинишини таъминлаш.
Бир ой муддатда
Маблағ талаб этилмайди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2. Амалдаги миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, энергия самарадорлиги талаблари асосида такомиллаштириш.
2026 йил 1 августга қадар
3. Давлат дастурлари учун тайёрланган намунавий лойиҳаларни энергия самарадорлигининг минимал талабларидан келиб чиқиб, тўлиқ қайта кўриб чиқиш.
4. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуришда энергия самарадорлигини ошириш йўналишида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ходимлари малакасини ошириб бориш.
Доимий
3.
Энергия аудити хизматини ва энергия самарадор қурилмаларга техник хизмат кўрсатишни кенгайтириш.
1. Ҳар бир ҳудудда энергия аудити хизматини ва энергия самарадор қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида 10 тадан номзодлар ўқитилишини ташкил этиш. Бунда:
соҳага қизиқиши мавжуд, ушбу йўналишларда дастлабки билимларга эга бўлган номзодлар рўйхатини шакллантириш;
номзодларнинг энергия аудиторлик ва энергия самарадорлигини ошириш курсларида иштирокини таъминлаш;
курсларни самарали тамомлаган номзодларни сертификатлаш ва энергия аудиторлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш.
2. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёт қисмлари сотувини кенгайтириш.
3. Ҳудудларда энергия аудиторлар фаолиятини ташкил этиш ва энергия аудитдан ўтказиш ишларини кенгайтириш.
2026-2027 йиллар давомида
Талабгорларнинг ўз маблағлари,
ҳомийлик хайриялари ва бошқа грант маблағлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
4.
Тунги ёритиш тизимларини энергия тежамкор ёритиш тизимларига ўтказиш ва модернизация қилиш.
1. Туман(шаҳар)даги тунги ёритиш тизимларининг энергия ресурслари сарфини таҳлил қилиш, энергия тежамкорлигини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳамда тунги ёритиш тизимларининг энергия самарадорлиги ошириладиган кўчаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июлга қадар
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети,
Дастурда белгиланган маблағлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Дастурни энергия тежашдан даромад олиш механизмлари асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга ошириш.
2026-2027 йиллар
5.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган, энергия сарфи юқори 2 та насос станцияларида ЭСКО механизмлари асосида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.
1. «UzESCO» компанияси томонидан энергия аудиторларни жалб этган ҳолда насос станцияларида батафсил энергия аудитини ўтказиш.
2. Энергия аудит хулосаси асосида энергия самарадорлигини ошириш ечимларини инобатга олган лойиҳа моделларини ишлаб чиқиш.
2026 йил июль
«UzESCO» компанияси,
Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,
кредит ва грантлар
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,
«UzESCO» компанияси
3. Лойиҳа моделлари асосида модернизация ишларини амалга ошириш.
Бунда сарфланган маблағлар энергия сервис шартномаларига асосан насос станцияларини модернизация қилиш натижасида тежаладиган энергия ресурслари ҳисобидан қайтарилади.
График асосида
6.
Энергия самарадорлиги тадбирлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини ошириш.
1. Дастлабки босқичларда ичимлик суви таъминоти тизимларида эскирган сув насосларининг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналарининг қозонхона жиҳозлари ва иссиқлик тармоқларининг энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Агентликнинг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали йўналтириш.
2026 йил июль
Ҳисоб-китоблар асосида давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорлари асосида ажратиладиган маблағлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Ушбу маблағларни энергия аудити хулосалари асосида устувор равишда ресурс истеъмоли юқори бўлган қурилма ва жиҳозларни янгилаш, соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда хизматлар билан қамровни кенгайтириш тадбирларига йўналтириш.
2026 йил давомида
3. 2027 йилдан бошлаб:
Агентлик сўровига асосан ҳар йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда соҳалар ва тармоқларда энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун талаб этиладиган маблағларни кўзда тутиб бориш;
босқичма-босқич энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун бошқа соҳаларга ажратиладиган бюджет маблағларини Агентлик орқали йўналтиришни ташкил этиш.
2027 йилдан бошлаб
7.
Ижтимоий соҳа ва бошқа муассасалар биноларида «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида амалга ошириладиган модернизация лойиҳаларининг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш.
1. «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида амалга ошириладиган модернизация лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағлар «UzESCO» компаниясига режалаштирилишини таъминлаш.
2026 йил июль
Давлат бюджети,
халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари маблағлари,
Энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун ажратилган маблағлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
2. Лойиҳалар бўйича буюртмачи этиб Энергия самарадорлиги миллий агентлиги муассислигидаги «UzESCO» компаниясини белгилаш ҳамда унга буюртмачилик вазифасини бажаришда қўшимча малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этишга рухсат бериш.
2026 йил июль
8.
Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида жорий қилинган «энергия менежери» фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш.
1. «Энергия менежери» фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, ҳокимликлар фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинча тартибда инобатга олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бир ой муддатда
Маблағ талаб этилмайди
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2. Вилоят, туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идоралардаги энергия менежерларининг салоҳиятини мунтазам ошириб, уларнинг самарали фаолият кўрсатишларига кўмаклашиб бориш.
Битта туман мисолида «Янги Ўзбекистон» массивларини «яшил», энергия самарадор, ресурс тежамкор ва «ақлли» шаҳар тамойиллари асосида такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.
Хорижий консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда битта туман мисолида «Янги Ўзбекистон» массивларини «яшил», энергия самарадор, ресурс тежамкор ва «ақлли» шаҳар тамойиллари асосида такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.
2026 йил давомида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матни номи «Агентство миграции при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзларидан кейин «Национальное агентство по энергоэффективности при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорида:
а) 5-банддаги «Энергетика вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банддаги «ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамахмудов» сўзлари чиқариб ташлансин;
«34. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига компенсация ажратиш учун сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади»;
1-илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси» сўзлари «Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация олиш тўғрисида
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«5.1 Ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш, энергия самарадор қурилма ва ускуналар жорий этилишини жадаллаштириш борасида ҳудудий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек, энергия самарадорлиги лойиҳаларини шакллантириш бўйича Агентлик бошқарув ходимлари доирасида ташкил этиладиган лойиҳа офислари 3 та ходимдан, шу жумладан, 1 та лойиҳа офиси раҳбари ва 2 та бош мутахассисдан иборат бўлим сифатида шакллантирилади.
Бунда лойиҳа офиси раҳбари ва мутахассислари иш ҳақи шартларига кўра мос тарзда Агентликнинг бўлим бошлиғи ва бош мутахассисига тенглаштирилади.»;
б) 2-илованинг 34-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат ташкилотида ва давлат иштирокидаги ташкилотларида» сўзлари «Агентлик ходимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «ҳисобга олинган ҳолда» сўзлари «ҳамда кўп йиллик хизмат қилганлик учун устама миқдори ҳисобга олинган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа ташкилотларининг манзилли дастурида:
Дастурнинг умумий қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«211. Қуйидаги ҳолларда энергия аудиторларининг Платформада иштирок этишларига 10 кунгача муддатга чеклов ўрнатилиши мумкин:
аҳолига кўрсатилган энергия аудити хизмати ва (ёки) белгиланган тартибда имзоланган шартномалар бўйича Агентликка талабгорлар томонидан камида 3 маротаба расмий ёзма мурожаат (шикоят) келиб тушганда;
Платформада тузилган энергия аудити шартномасига кўра энергия аудитини ўтказиш ва хулосани Платформага юклаш муддати бир ой давомида 3 ва ундан кўп маротаба кечиктирилганда»;
«6. Сертификат олиш учун талабгорлар қуйидаги малака талабларига жавоб бериши шарт:
ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиши;
энергия аудити, энергетика менежменти (ISO 50001 ва ISO 50002 халқаро стандартлари) талаблари бўйича назарий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиши;
бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги аҳоли уй-жойлари учун 48 соат, саноат корхоналари талабгорлари учун 144 соатлик ўқув-модуль асосида шакллантирилган махсус ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳамда имтиҳондан ўтган бўлиши.»;
24-банднинг тўртинчи хатбошиси «ижтимоий соҳа объектларининг» сўзларидан кейин «ва давлат энергетика реестрига киритилган субъектларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 261-265-бандлар билан тўлдирилсин:
«261. Реестрга киритилган энергия аудиторларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг энергия аудити соҳасида тажриба ва касбий кўникмаларини, шартномавий мажбуриятлар лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини инобатга олган ҳолда, платформада баллар асосида автоматик равишда баҳоланади ва рейтинги юритилади.
262. Қуйидаги мезонлар асосида энергия аудиторларининг рейтинги юритилади:
бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик малака сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
энергия аудити ва энергия менежменти соҳасида олинган бошқа сертификатлар (ISO 50001, ISO 50002 ва ISO 14001 халқаро стандартлари ва бошқалар): ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;
энергия аудити соҳасида олинган хорижий сертификатлар: ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;
қонунчиликда белгиланган минимал талаблар асосида тайёрланган энергия аудити ҳисоботнинг мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
энергия аудиторнинг қурилиш, муҳандислик ёки энергетика соҳасида олий маълумотга ва илмий даражага эгалиги:
бакалавр — 1 балл;
магистр — 2 балл;
PhD (фалсафа доктори) ёки DSc (фан доктори) — 3 балл.
Бунда энергия аудитори томонидан шартномавий мажбуриятларнинг лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини бир ойда камида 3 маротаба кечиктириш ёки бажармаслик умумий тўпланган балларнинг 10 баллга тушишига олиб келади ҳамда ушбу пастлатилган рейтинг 3 ой давомида сақланиб қолинади.
263. Энергия аудиторларининг рейтинг маълумотлари Платформада очиқ тарзда акс эттирилади ва доимий янгилаб турилади.
264. Энергия аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар рейтинг баллари корхонадаги мавжуд энергия аудиторлари балларининг ўртача қиймати билан шакллантирилади.
265. Энергия аудиторларининг рейтинг натижалари энергия аудити хизматларини талабгорлар (буюртмачилар) томонидан танлашда ахборот сифатида фойдаланилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)