1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Электр энергиясини иқтисод қилиш (млн кВт/соат) | Табиий газни иқтисод қилиш (млн метр куб) |
ЖАМИ | 4 279,1 | 2 820,2 | |
Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда энергия самарадорлигини ошириш ҳисобидан | |||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 83,0 | 65,3 |
2. | Андижон вилояти | 177,6 | 49,7 |
3. | Бухоро вилояти | 133,0 | 63,0 |
4. | Жиззах вилояти | 86,0 | 37,1 |
5. | Қашқадарё вилояти | 248,5 | 37,8 |
6. | Навоий вилояти | 150,8 | 31,1 |
7. | Наманган вилояти | 172,4 | 55,8 |
8. | Самарқанд вилояти | 260,0 | 71,8 |
9. | Сирдарё вилояти | 74,0 | 26,0 |
10. | Сурхондарё вилояти | 117,2 | 28,8 |
11. | Тошкент вилояти | 279,1 | 164,4 |
12. | Фарғона вилояти | 263,5 | 82,5 |
13. | Хоразм вилояти | 124,0 | 57,4 |
14. | Тошкент шаҳри | 465,0 | 161,7 |
Йирик тармоқ корхоналарида электр энергияси ва табиий газни тежаш тадбирларини амалга ошириш ҳисобидан | |||
15. | 25 та йирик тармоқ корхоналари | 1 645,0 | 553,0 |
Йирик қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан | |||
16. | Йирик қуёш ва шамол электр станциялари | - | 1 300,0 |
Оғир тоифадаги маҳаллаларда ўрнатиладиган кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан | |||
17. | 270 МВтлик кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари | - | 34,8 |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасида 4-гуруҳ харажатларининг камида 5 фоизи ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг камида 15 фоизини энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари ва лойиҳалари учун режалаштириш. | 1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасида тўртинчи гуруҳ харажатларининг камида 5 фоизи ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг камида 15 фоизини энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари ва лойиҳалари учун режалаштириш чораларини кўриш. 2. Режалаштирилган маблағлар ҳисобидан ушбу ташкилотларда энергия аудитини ўтказган ҳолда гелиоколлекторлар ўрнатиш, энергия истеъмоли юқори иситиш қозонларини янгилаш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозлаш ҳамда энергия ресурслари йўқотилишининг олдини олишга қаратилган таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил 1 майга қадар, келгусида доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), вазирлик ва идоралар |
2. | Энергия самарадорлиги соҳасида рақамлаштиришни кенгайтириш. | 1. Аҳолига Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида мобил илова (Android ва iOS тизимларида) яратиш. 2. Ситуацион марказни ташкил этиш ҳамда унда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data), бизнес-таҳлил (Business Intellegence) ва сунъий интеллект технологиялари асосида: | 2026 йил июль | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
аҳоли уй-жойлари, бино ва иншоотлар ҳамда иқтисодиёт тармоқларида объектлар кесимида энергия истеъмоли ҳолати, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, энергия аудити натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни йўлга қўйиш; | 2026 йил сентябрь | |||
маълумотларни таҳлил қилиш, энергия сарфи прогнозини шакллантириш, таҳлилларга асосланган дашбордлар яратиш ҳамда Платформада жойлаштирилган маълумотларни верификация қилиш жараёнларини автоматлаштириш. | 2026 йил декабрь | |||
3. | Бино ва иншоотларга энергия самарадорлиги бўйича тоифа бериш механизмини такомиллаштириш. | 1. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда Ўзбекистон шароитида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров) |
2. Бино ва иншоотларни энергия самарадорлиги бўйича тоифаларга ажратиш механизмини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Бино ва иншоотларда 1 метр квадрат майдонни иситиш, совитиш ва шамоллатиш учун сарфланадиган энергия ресурслари миқдорини камайтиришни назарда тутган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини такомиллаштириш. | 2026 йил ноябрь | |||
4. | Миллий қурилиш стандартларига бешта асосий халқаро сертификатлаш тизимлари (BREEAM, LEED, EDGE, WELL, Fitwell) талабларига мос «яшил» қурилиш меъёрларини интеграция қилиш. | 1. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларидаги турар ва нотурар жой биноларини янгидан қуриш, уларни реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича амалдаги талабларнинг халқаро талабларга мослигини таҳлил қилиш. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров) |
2. Миллий қурилиш стандартларига бешта асосий халқаро сертификатлаш тизимлари (BREEAM, LEED, EDGE, WELL, Fitwell) талабларига мос «яшил» қурилиш меъёрларини интеграция қилиш чораларини кўриш. | 2026 йил сентябрь | |||
5. | Мавжуд кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа маъмурий биноларни марказлашган иссиқлик таъминотига улаш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида янги марказлашган иситиш тизимларини ташкил этиш. | 1. Марказлашган иссиқлик таъминотига улаш имконияти мавжуд бўлган кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа маъмурий биноларни хатловдан ўтказиш. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), «Иссиқликтаъминоти» АЖ (Тўраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Хатлов натижаларига кўра истеъмолчиларни қўшимча қамраб олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил июль | |||
6. | Давлат ташкилотларидаги энергия менежерлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий қилиш. | 1. Энергия менежерлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов) |
2. Энергия менежерлари фаолияти бўйича ҳисобот бериш тизимини жорий этиш. | 2026 йил август | |||
7. | Тунги ёритиш тизимларини энергия тежамкор муқобил ёритиш тизимларига ўтказиш, шу жумладан, ЭСКО механизмларини қўллаган ҳолда модернизация қилиш. | 1. Тунги ёритиш тизимларининг энергия сарфини таҳлил қилиш ҳамда ресурсларни юқори тежаш имкониятларидан келиб чиқиб, тунги ёритиш тизимлари энергия самарадорлиги ошириладиган кўчаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. 2. Тунги ёритиш тизимларини ЭСКО механизмларини қўллаган ҳолда энергия тежамкор муқобил ёритиш тизимларига ўтказиш ва модернизация қилиш. Бунда электр таъминоти корхоналари томонидан янги қуриладиган йўллар (бундан тоифаланган объектлар ва марказий кўчалар мустасно) учун техник шартлар беришда тунги ёритиш тизимларини фақатгина энергия тежамкор муқобил ёритиш тизимлари асосида ташкил этишни кўзда тутиш. | 2026 йилдан бошлаб Дастур асосида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Турсунов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Аскаров) |
8. | Марказлашган иссиқлик таъминоти йўналишида энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни ва ускуналарни кенг жорий қилиш. | 1. Марказлашган иссиқлик таъминоти истеъмолчиларида ўрнатилган иссиқ сув ҳисоблагичлари реестрини шакллантириш. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), «Иссиқликтаъминоти» АЖ (Тўраев) Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Етказиб берилган иссиқлик энергиясини «smart» технологиялар асосида ҳисоблашни йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил июль | |||
3. Ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида молиялаштириш манбаидан қатъи назар, барча иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳалари доирасида кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимларини янгилаш, мавжуд бўлмаган объектларда қайта тикланишини таъминлаш. | Доимий | |||
4. Янги қурилаётган ҳамда марказлашган иссиқлик таъминотига уланадиган кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа маъмурий биноларда иссиқлик энергияси истеъмоли ва сарфини назорат қилиш мақсадида иситиш ускуналарига термодатчиклар (ҳароратни назорат қилиш ва тартибга солиш қурилмалари) ўрнатилишини жорий этиш. | 2027 йил июль | |||
9. | Қишлоқ ва сув хўжалиги объектларида SCADA ва бошқа рақамли мониторинг ва бошқарув тизимларини жорий этиш орқали суғоришни автоматлаштириш, насос станцияларини назорат қилиш, сув етказиб беришни мониторинг қилиш ҳамда насос агрегатларининг энергия истеъмолини реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратиш. | 1. Қишлоқ ва сув хўжалиги объектларида SCADA ва бошқа рақамли мониторинг ва бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. | 2026 йил июнь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдураҳмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзэнергосотиш» АЖ (Обиджонов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов) |
2. Барча қишлоқ ва сув хўжалиги объектларини ўрганиб чиқиб, биринчи навбатда, энергия истеъмоли юқори бўлган объектларни танлаб олиш. | 2026 йил июль | |||
3. Танлаб олинган объектларда SCADA ва бошқа рақамли мониторинг ва бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича хорижий ҳамкорларни жалб этиш ва музокаралар ўтказиш. | 2026 йил август | |||
4. Музокаралар натижасига кўра лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | |||
10. | Марказлашган ичимлик суви ва оқова сув ҳамда иссиқлик таъминотида энергия самарадор қурилмаларни қўллаш ва йўқотишларни камайтириш. | Реконструкция ва модернизация қилиш ишлари ҳажмини белгилашни фақатгина энергия аудити хулосасига кўра аниқлаш тизимини йўлга қўйиш, янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини қатъиян энергия самарадор технологияларга асосланган ҳолда электрон моделлаштириш асосида амалга ошириш. | 2026 йилдан бошлаб доимий | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), «Ўзсувтаъминот» АЖ (Суванкулов), «Иссиқликтаъминоти» АЖ (Тўраев), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов) |
11. | Қурилиш материалларини халқаро стандартлар асосида энергия самарадорлиги бўйича тоифалаш ва миллий стандартларни қабул қилиш. | 1. Қурилиш материалларини энергия самарадорлиги бўйича тоифалаш тизими юзасидан илғор хорижий тажриба ва стандартларни ўрганиш. | 2026 йил июнь | «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (Рахимов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Ўрганишлар асосида қурилиш материалларининг энергия самарадорлигини баҳолаш, тоифасини белгилаш ва сертификатлаш учун техник регламентларни ишлаб чиқиш. Ушбу йўналиш бўйича ISO, EN ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг стандартларини миллий тизимга мослаштириш ҳамда жорий этиш. | 2026 йил июль | |||
3. Қурилиш материаллари (термоизоляция, панель, блок, ойна, ғишт, эшик, деразалар ва бошқалар) учун энергия самарадорлиги бўйича минимал талабларни белгилаш. | 2026 йил август | |||
4. Қурилиш материаллари учун энергия самарадорлиги тоифасини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил сентябрь | |||
12. | Синов лабораторияларида ўтказиладиган энергия самарадорлиги бўйича синовлардаги ўлчовлар ишончлилигини таъминлаш учун қўлланаётган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларининг метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш. | 1. Фаолият юритаётган синов лабораторияларини ҳамда уларда фойдаланилаётган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини хатловдан ўтказиш. 2. Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига асосан (10.02.2025 й., рўйхат рақами 3606) энергия самарадорлигини ўлчаш бўйича лабораторияларда қўлланаётган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини мунтазам равишда белгиланган тартибда метрологик текширувдан ўтказиш. | Доимий | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
13. | Республиканинг ҳар бир ҳудудида энергия аудиторларини қайта тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 1. Ҳудудлардаги муҳандислик-техника йўналишидаги олий таълим ташкилотларида энергия аудиторларини қайта тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 2026 йил июль | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов) |
2. Энергия аудиторларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этишда масофавий ўқиш ва имтиҳон топшириш имконини берувчи электрон модуллар яратиш. | 2026 йил декабрь | |||
14. | «Ноль энергия сарфли бинолар» (Zero Energy Buildings) концепцияси асосида тажриба лойиҳаларини оммалаштириш чораларини кўриш. | 1. «Ноль энергия сарфли бинолар» (Zero Energy Building) концепциясини жорий этиш юзасидан хорижий тажрибани ўрганиш. | 2026 йил июль | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. «Ноль энергия сарфли бинолар» (Zero Energy Building) концепцияси асосида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тегишли сертификатлар тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил август | |||
3. Глобал экологик жамғарма (GEF), Яшил иқлим жамғармаси (GCF), Халқаро қайта тикланувчи энергия агентлиги (IRENA), Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари билан «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосидаги тажриба лойиҳаларини амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | |||
15. | «Оқ сертификатлар» тизимини жорий этиш. | 1. «Оқ сертификатлар» тизимини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажрибани Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда ўрганиш. | 2026 йил август | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. «Оқ сертификатлар» тизимини жорий этиш, тизимнинг самарали ишлаши учун тегишли механизмлар, қоидалар ва мажбуриятларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
16. | Халқаро молия институтларидан ЭСКО компанияларига узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб этиш. | 1. ЭСКО компаниялари учун узоқ муддатли имтиёзли кредит линиялари маблағларини жалб этиш юзасидан халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов) |
2. Музокаралар натижасига кўра паст фоизли кредит линияларини жалб қилиш ва ушбу кредитларни маҳаллий ЭСКО компанияларига ажратиш чораларини кўриш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Халқаро ташкилотлар (WB, ADB, EBRD, UNDP, GIZ) билан институционал ҳамкорликни янада кенгайтириш, ЭСКО лойиҳаларини молиялаштириш учун узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш, EPC (Energy Performance Contracting) механизмларини халқаро тажриба асосида стандартлаш ва миллий ЭСКО бозори учун MRV (Measurement, Reporting, Verification) талабларини жорий этиш. | 2026 йил декабрь | |||
17. | ЭСКО механизмлари асосида энергия самарадорлигини ошириш тизимини жорий этиш. | 1. Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш бўйича ЭСКО механизмларини, биринчи навбатда, давлат муассасаларида жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил август | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Давлат муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлари учун хорижий тажриба асосида ЭСКО механизмлари бўйича ўқув курсларини жорий қилиш. | 2026 йил декабрь | |||
18. | Энергия ресурслари тежалиши кўрсаткичларини ҳисоблаш ва бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга энергия ресурси сарфини меъёрлаш механизмларини такомиллаштириш. | 1. Энергия ресурслари тежалиши кўрсаткичларини ҳисоблаш ва бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга энергия ресурси сарфини меъёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Бинолар ва иқтисодиёт тармоқларида энергия ресурслари тежалиши кўрсаткичларини ҳисоблаш методологияси ҳамда йирик корхоналарда бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга энергия ресурси сарфини меъёрлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Миллий статистика қўмитаси (Ҳамраев), Ўзэнергоинспекция (Исакулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
19. | Мажбурий энергия аудитдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш. | Мажбурий энергия аудитдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: Давлат энергетика реестрига субъектларни киритишнинг мезонларини қайта кўриб чиқиш; Давлат энергетика реестрини янгиланган мезонлар ва риск-таҳлиллар асосида шакллантириш ҳамда жараённи рақамлаштириш; энергия аудит натижадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар белгилаш; энергия аудит натижасида тавсия этилган чора-тадбирлар ижросини қатъийлаштириш ва доимий мониторинг қилиб бориш тартибини жорий этиш. | 2026 йил сентябрь | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) |
20. | Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, нотурар бинолар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун энергия самарадорлиги бўйича эталон кўрсаткичларни (Benchmark) жорий қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, нотурар бинолар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун энергия самарадорлиги бўйича эталон кўрсаткичларни (Benchmark) жорий қилиш; энергия ресурслари истеъмоли ҳажмидан келиб чиқиб, якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, нотурар бинолар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари кесимида уларнинг энергия самарадорлиги рейтингини шакллантириш; энергия самарадорлиги ошиб бораётган объектлар учун рағбатлантириш чораларини белгилаш; энергия ресурслари истеъмоли асоссиз равишда ошиб бораётган объектларни энергия аудитдан ўтказиш ҳамда истеъмолни камайтириш юзасидан аниқ чоралар белгилаш. | 2026 йил август | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
21. | «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш. | «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: энергия самарадорлиги соҳасида расмий статистикани шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва макроиқтисодий индикаторларни жорий қилиш; «энергия самарадорлиги» ва «энергияни тежаш» тушунчаларини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш ҳамда соҳада тартибга солиш мезонлари таъсирчанлигини ошириш; энергия аудитидан ўтказиш тартиблари ва ҳисоботларни аниқ мақсадларга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш; энергия сервис хизматларини кўрсатиш орқали даромад олишнинг ҳуқуқий асослари ва кафолатларини кучайтириш ҳамда механизмларини такомиллаштириш; энергия менежменти тизими билан қамраб олинадиган соҳаларни кенгайтириш. | 2026 йил декабрь | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов) |
22. | Ўзбекистонда 2035 йилгача энергия самарадорлигини ошириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистонда 2035 йилгача энергия самарадорлигини ошириш стратегияси лойиҳасини тайёрлаш. 2. Стратегия лойиҳасини халқаро ва маҳаллий консультант, экспертлар билан муҳокама қилиш ва уни такомиллаштириш. 3. Стратегияни тасдиқлаш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Ўзэнергоинспекция (Исакулов) |
3-ИЛОВА
Т/р | Ахборотлар номи | Маълумотлар тақдим этадиган ташкилотлар |
1. | Энергия самарадорлиги соҳасида ажратилган субсидиялар тўғрисида маълумотлар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими маълумотлари | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
Бинолар энергия самарадорлигини ҳисоблаш бўйича электрон тизим маълумотлари | ||
3. | Сув хўжалиги тизимидаги сув насосларининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи тўғрисида маълумотлар | Сув хўжалиги вазирлиги |
4. | Қишлоқ хўжалиги тизимидаги сув насосларининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи тўғрисида маълумотлар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
5. | Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлари | Миллий статистика қўмитаси |
Энергия самарадорлиги соҳасидаги статистика маълумотлари | ||
6. | Қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатганлик учун тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар | Солиқ қўмитаси |
«Электрон давлат хизматлари — my.soliq.uz» портали «Қуёшли хонадон» хизмати маълумотлари | ||
7. | Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари | Кадастр агентлиги |
Кўчмас мулк объектлари манзиллари реестри маълумотлари | ||
Оммавий геопортал маълумотлари | ||
Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотлари | ||
8. | Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида маълумотлар | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
9. | «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими маълумотлари | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
10. | Метеорологик кузатувлар ягона тизими маълумотлари | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
11. | «Энергоназорат» платформаси маълумотлари | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
12. | Истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли ва ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида маълумотлар | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ |
13. | Истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмоли ва ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида маълумотлар | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзгазтрейд» АЖ |
14. | Истеъмолчиларнинг ичимлик суви истеъмоли ва ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида маълумотлар | «Ўзсувтаъминот» АЖ |
Ичимлик суви таъминоти тизимидаги сув насосларининг электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумотлар | ||
15. | Истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти ва ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида маълумотлар | «Иссиқликтаъминоти» АЖ, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК |
4-ИЛОВА
2-ИЛОВА
А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси |
А.Ж. Раматов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари |
Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари |
С.И. Самадов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари |
И.И. Норқулов | — | Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
Б.Э. Захидов | — | Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
И.Ю. Абдураҳмонов | — | Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири |
Ш.Р. Хамраев | — | Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири |
Ш.С. Хидоятов | — | Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
И.Р. Махкамов | — | Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири |
Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири |
Б.Ф. Исламов | — | Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири |
Ш.Х. Шерматов | — | Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири |
А.А. Худаяров | — | Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири |
Э.Г. Каримова | — | Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири |
К.А. Шарипов | — | Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
А.И. Икрамов | — | Ўзбекистон Республикаси спорт вазири |
О.А. Назарбеков | — | Ўзбекистон Республикаси маданият вазири |
А.Р. Жуманазаров | — | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори |
Ш.Х. Ходжаев | — | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори |
Д.А. Исакулов | — | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
Ф.Ж. Пулатов | — | Солиқ қўмитаси раиси |
З.Б. Бадриддинов | — | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори |
С.Қ. Эшқувватов | — | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
Ў.Б. Сувонқулов | — | Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори ўринбосари, Республика комиссияси котиби |