1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичларига эришишни жадаллаштириш, илмий салоҳиятни бирлаштириш орқали илмий кластерлар ташкил этиш, олий таълим ташкилотларининг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш, Ўзбекистонни минтақадаги таълим хабига айлантириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсад
1. Ушбу Фармонни қабул қилишнинг асосий мақсади олий таълим, фан ва инновациялар тизимини «5 Т — таълим, тарбия, тадқиқот, тижоратлаштириш ва тизимли такомиллаштириш» тамойили асосида ривожлантириш, шунингдек, юқори салоҳиятли олий таълим ташкилотларини халқаро миқёсида рақобатбардош ва иқтидорли ёшлар учун илмий-интеллектуал марказларга айлантириш ҳисобланади.
II. Миллий тадқиқот университетларини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
2. «U 10 — Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари» дастури жорий этилсин ва унинг доирасида олий таълим ташкилотларига миллий тадқиқот университети мақомини бериш йўлга қўйилсин.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
(а) миллий тадқиқот университети мақоми давлат илмий дастурлари доирасида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий кластер ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда — илмий кластер лойиҳаси) бўйича ўтказиладиган танловда ғолиб бўлган 10 та олий таълим ташкилотига берилади;
(б) илмий кластер лойиҳаси миллий тадқиқот университети — маҳаллий олий таълим ташкилотлари — нуфузли хорижий олий таълим ташкилоти — илмий ташкилот — соҳа ташкилотлари иштирокидаги яхлит тизим ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(в) илмий кластер лойиҳаси Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида (кейинги ўринларда — устувор йўналишлар) амалга оширилади ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард сўмгача бўлган миқдорда молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
(г) миллий тадқиқот университети мақомини олишга талабгор олий таълим ташкилоти илмий кластер лойиҳасида биргаликда иштирок этувчи ҳамкор ташкилотларини мустақил равишда шакллантиради;
(д) илмий кластер лойиҳаси бўйича танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишларда баҳоланади:
(i) илмий кластер лойиҳасига жалб этилган профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчи олимларнинг салоҳияти;
(ii) маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотларининг мос равишда олий таълим ташкилотлари миллий ва халқаро миқёсда тан олинган рейтингларидаги ўрни;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
(iii) олий таълим (илмий) ташкилотларининг илмий салоҳияти ва моддий-техника инфратузилмаси;
(iv) иштирокчи ташкилотларнинг илмий кластер лойиҳасини биргаликда молиялаштиришдаги улуши;
(ж) илмий кластер лойиҳаси бўйича танлов таълим соҳасида нуфузли ҳисобланган хорижий ташкилот ва (ёки) халқаро миқёсда тан олинган рейтингларда энг юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилоти билан биргаликда ўтказилади.
III. Натижага йўналтирилган молиялаштириш тизимини жорий этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. 2027 йил 1 январдан бошлаб олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги (кейинги ўринларда — Миллий рейтинг) натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
(а) Миллий рейтинг олий таълим ташкилотлари талабалари сони устувор бўлган йўналишлар бўйича тоифа гуруҳларига ажратилган ҳолда юритилади;
(б) Миллий рейтинг доирасида олий таълим ташкилотлари академик, илмий ва халқаро фаолияти, рақамлаштириш даражаси ва битирувчилар бандлиги кўрсаткичлари бўйича баҳоланади;
(в) Миллий рейтинг натижаларига кўра, ҳар бир тоифа гуруҳига мансуб олий таълим ташкилотларининг 20 фоизи 1-даражага, 40 фоиздан 2- ва 3-даражаларга киритилади. Бунда:
(i) олий таълим ташкилотлари уларнинг даражасига кўра мазкур Фармонга 1-иловага мувофиқ рағбатлантирилади;
(ii) олий таълим ташкилотлари тенг баллар тўпланган тақдирда, тенг балл тўплаган барча олий таълим ташкилотларига тегишли даража берилади;
(г) Миллий рейтингни юритиш тартиби ҳамда баҳолаш йўналишларининг мезонлари ва индикаторлари Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан белгиланади.
6. 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган бир нафар талабани ўқитиш харажатлари миқдорини қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб шакллантириш тартиби жорий этилсин:
(а) бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган ўртача талабалар сони нисбати;
(б) таълим соҳаси мураккаблиги, шу жумладан, таълим йўналишлари (ихтисосликлар) учун талаб этиладиган моддий-техник база;
(в) таълим соҳаси олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг устувор соҳаларига мослиги;
(г) олий таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, соатбай тўловлар, ягона ижтимоий тўлов ҳамда иш ҳақига тенглаштирилган бошқа турдаги тўловлар;
(д) олий таълим ташкилотининг мақоми ва (ёки) тоифасига кўра илмий тадқиқотга йўналтирилганлиги;
(ж) олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги натижаларига кўра олий таълим ташкилотининг даражаси;
(з) олий таълим ташкилотининг ҳудудий мансублиги;
(и) олий таълим ташкилотини сақлаш билан боғлиқ харажатлар.
IV. Илм-фан салоҳиятини янада ошириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
7. 2027 йилдан бошлаб давлат илмий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини танлаб олиш ва молиялаштиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(а) илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми устувор йўналишлардаги илмий-тадқиқот лойиҳаларига йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(б) устувор йўналишларга оид илмий-тадқиқот лойиҳаларини танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
(i) тегишли фан йўналиши бўйича илмий-техник кенгаш экспертизаси. Бунда лойиҳа мавзуси бўйича етакчи тармоқ (соҳа) корхонасининг ижобий хулосаси талаб этилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
(ii) таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида нуфузли хорижий ташкилот ва (ёки) халқаро миқёсда тан олинган рейтингларда энг юқори 300 талик рўйхатдаги хорижий олий таълим ташкилотининг ижобий хулосаси. Бунда Инновацион ривожланиш агентлигига ушбу ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;
(i) ҳар йили апрель ойида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов якуни бўйича амалга оширилади;
(ii) лойиҳа бўйича белгиланган асосий йиллик самарадорлик кўрсаткичларига эришилган тақдирда, келгуси давр учун молиялаштириш давом эттирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
8. Белгилаб қўйилсинки, давлат илмий дастурларига ажратилган маблағларни илмий-тадқиқот лойиҳаларини танловларсиз молиялаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятдан ташқари бошқа мақсадлар, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш учун йўналтириш тақиқланади.
V. Ўзбекистонни таълим хабига айлантириш
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази негизида Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказини ташкил этиш;
(б) республика давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига муайян ўқув йили учун ажратилган грант квоталарининг тўлмай қолган қисми ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача бўлган иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун грант (ўқиш харажатини қоплаш ва махсус стипендия) беришни назарда тутувчи «Янги Ўзбекистон стипендияси» дастурини амалга ошириш;
(в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларига хорижий талабаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибига қўшимча тариқасида «Study in Uzbekistan» платформаси орқали қабул қилишни йўлга қўйиш.
10. Белгилансинки:
(а) чет эл фуқароларини «Study in Uzbekistan» платформаси орқали ўқишга қабул қилишда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(i) қабул шартлари ва тартиби олий таълим ташкилоти томонидан мустақил белгиланади;
(ii) ушбу платформа орқали қабул қилинган чет эл фуқароси биринчи ўқув йили учун тўлаган тўлов-контрактнинг 2 фоизи миқдоридаги тўлов платформа операторига ўтказилади. Бунда ушбу маблағлар хорижда тарғибот ишларини ташкил этиш, ходимларни рағбатлантириш, платформани қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш учун йўналтирилади;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади.
VI. Соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошқарув тизими самарадорлигини ошириш мақсадида:
(а) Инновацион ривожланиш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари — Инновацион ривожланиш агентлиги директори ҳамда 2 та директор ўринбосари лавозимлари жорий этилсин;
(б) тегишли фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгашлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан Инновацион ривожланиш агентлигига ўтказилсин;
(ii) Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Ёшлар академияси негизида Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси ташкил этилсин;
(г) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолияти 2-иловага мувофиқ такомиллаштирилсин.
12. Давлат олий таълим ташкилотларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ваколатлар берилсин.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
13. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли давлат гранти квоталарини тақсимлаш ва молиялаштириш тартиби 4-иловага мувофиқ;
(б) Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(а) олий таълим тизимини доимий ривожлантириб бориш мақсадида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2026 йилда қўшимча 20 млрд сўм ажратилади, 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида ҳар йили 70 млрд сўм назарда тутилади;
(б) мазкур Фармон ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(i) 2026 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади;
(ii) 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 апрель,
ПФ-58-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги натижаларига кўра уларни рағбатлантириш
ТАРТИБИ
Т/р
Рейтинг натижалари бўйича олий таълим ташкилотининг даражаси
Анъанавий тартибда молиялаштириладиган давлат олий таълим ташкилотларига бериладиган рағбат даражаси**
1.
1-даража
20 фоиз
10 фоиз
2.
2-даража
10фоиз
5 фоиз
3.
3-даража
-
-
Изоҳлар:
* Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотига давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган бир нафар талабани ўқитишни молиялаштириш миқдорига нисбатан қўлланади. Халқаро тан олинган рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига кирган республика олий таълим ташкилотларига рейтинг натижалари бўйича биринчи даражадаги олий таълим ташкилотларига белгиланган рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.
** Анъанавий тартибда молиялаштириладиган давлат олий таълим ташкилоти учун харажатларни қоплашга ажратилган Давлат бюджети маблағларига нисбатан татбиқ этилади. Бунда ушбу маблағлар олий таълим ташкилотининг тўлов-контракт маблағлари юритиладиган ҳисобварағига ўтказилади ва улардан фойдаланиш бўйича олий таълим ташкилотига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш механизмлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
(а) Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қуйидаги ваколатлари ўтказилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан олий таълим ташкилотларига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган ҳоллар бундан мустасно:
(i) бакалавриат ва магистратурага қабул натижаларини тасдиқлаш;
(ii) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча олий таълим ташкилотларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун контракт тўловларини амалга ошириш ва уларни талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришнинг сўнгги муддатини белгилаш;
(iii) бўйсунувидан қатъи назар бир давлат олий таълим ташкилотидан бошқасига талабалар ўқишини кўчириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсия бериш;
(iv) амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёзга эга абитуриентларни талабаликка тавсия қилиш;
(i) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотларининг ректори (хорижий олий таълим ташкилоти филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори)ни бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
(ii) давлат олий таълим ташкилотининг филиали директорини олий таълим ташкилоти ректорининг тавсиясига асосан лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
(в) бўйсунувидан қатъий назар давлат олий таълим ташкилотлари ректорларига (директорларига) интизомий чоралар кўриш ҳамда проректорларни (директор ўринбосарларни) лавозимдан озод этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
(г) хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан бериладиган ўз намунасидаги диплом ва унинг иловасида акс эттирилиши шарт бўлган маълумотларнинг минимал талабини белгилаш;
(д) магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда талаб этиладиган хорижий тил сертификати даражаларини белгилаш.
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимини молиялаштириш:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
(а) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган разрядларга асосан бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда бу билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
(б) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб вазирлик, Инновацион ривожланиш агентлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда Олий аттестация комиссияси марказий аппаратлари ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмда ҳар ойда устамалар тўланади:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(в) Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш мазкур ташкилотлар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган тартиб асосида амалга оширилади.
3. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этиладиган танловларга келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш жараёнларида босқичма-босқич сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.
Бунда экспертиза жараёнларига сунъий интеллект технологияларини татбиқ қилиш орқали иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми мазкур технологияларни ривожлантириш, доимий янгилаб бориш ва техник қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
4. Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Ёшлар инновация маркази негизида Стартапларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилади.
Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари, шунингдек, Марказ кўмагида амалга оширилаётган стартап лойиҳалар бўйича ташаббускорлар билан тузиладиган шартнома асосидаги ажратмалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази олий, касбий ва ўрта махсус таълим соҳасида ахборот тизимларини яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ҳисобланади. Бунда:
(а) мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини «Data Hub» технологияси асосида ўзаро интеграция қилиш орқали хавфсиз, барқарор ва марказлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган ягона интеграциялашган рақамли экотизим яратилади;
(б) «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS», «Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — EMIS» ва «Касбий таълим жараёнларини бошқариш — EMIS KT» ахборот тизимлари ягона интеграциялашган рақамли экотизимнинг бош ахборот тизимлари ҳисобланади;
(в) Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда таълим ташкилотларига ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш бўйича Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади;
(г) Марказ директорига Марказ штат бирликлари сони ҳамда ходимлари, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва уларни рағбатлантириш тартибини бозор иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда эркин белгилашга рухсат берилади.
6. Вазирлик ҳузуридаги Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси (кейинги ўринларда — Офис) фаолияти мамлакатда ёшларнинг илмий-инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда истиқболли инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида «жалб этиш — саралаш — такомиллаштириш — молиялаштиришга тавсия этиш — жорий этиш» тамойиллари асосида ташкил этилади.
7. Офис фаолиятини самарали йўлга қўйиш доирасида:
(а) Офис ходимларининг умумий чекланган сони 28 та штат бирлигидан иборат бўлади;
(б) 2026 йил 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Офис директори давлат олий таълим ташкилоти ректорига, директор ўринбосари — давлат олий таълим ташкилоти проректорига, бўлим бошлиқлари — факультет деканига, бош мутахассис ва бош юрисконсульт — катта ўқитувчига, етакчи мутахассис — ўқитувчига тенглаштирилади. Бунда Офис ходимларининг ҳар ойлик устама, моддий рағбатлантириш ва хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлари Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(в) Вазирлик ҳузуридаги «Inno» Технопарк» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши иштирокчи ваколатларини амалга ошириш учун ишончнома асосида Офис бошқарувига берилади;
(г) Офис «Inno» Технопарк» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳри Олмазор тумани Университет кўчаси 2/1-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Давлат олий таълим ташкилотларига берилаётган қўшимча ваколатлар
1. Давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг проректорларини (маҳаллий олий таълим ташкилотининг филиали директор ўринбосарларини) олий таълим ташкилоти ректори томонидан лавозимга тайинлаш.
2. Ўз тизимидаги илмий-тадқиқот, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш.
3. Кафедралар штат бирликлари ҳамда профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасининг минимал миқдорларини белгилаш.
5. Ўқиши кўчирилган, қайта тикланган, академик мобилликдан қайтган талабаларнинг эгаллаган компетенцияларини ҳисобга олган ҳолда ўзлаштирилган кредитларни тан олиш, аниқланган фарқларни топшириш тартибини белгилаш.
6. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш шартлари ва муддатларини белгилаш ҳамда уларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан грант квоталарини ажратиш ва стипендия белгилаш.
7. Талабалар, жумладан, чет эл фуқаролари учун уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи ва ижтимоий ҳолатини инобатга олган ҳолда контракт тўловлари бўйича чегирмалар бериш.
8. Олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан халқаро эътироф этилган рейтинг ташкилотлари билан олий таълим ташкилотини халқаро рейтингга киритиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.
9. Олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим ташкилотларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ёшлар етакчилари томонидан жалб қилинган ҳомийлик маблағларига тенг миқдорда, бироқ бир йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 000 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли давлат гранти квоталарини тақсимлаш ва молиялаштириш
ТАРТИБИ
1. Хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли давлат гранти (кейинги ўринларда — давлат гранти) асосидаги қабул параметрлари ҳар йили 1 июнга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади.
Бунда давлат гранти асосидаги қабул параметрлари давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриати учун ажратилган давлат буюртмасига мутаносиб равишда таълим соҳалари кесимида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича тасдиқланади.
2. Давлат гранти асосидаги танловда (кейинги ўринларда — Танлов) иштирок этишга қабул параметрларида назарда тутилган таълим соҳалари доирасида хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларга рухсат этилади. Бунда талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг «HEMIS» ахборот тизими орқали шакллантирилади.
3. Танлов бўйича саралаш имтиҳони давлат олий таълим ташкилотлари учун тасдиқланган тегишли бакалавриат таълим йўналишининг фанлар мажмуаси бўйича ўтказилади.
Бунда Вазирлик ҳар йили 1 июлга қадар Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторида мавжуд бўлмаган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидаги бакалавриат таълим йўналишларининг таълим соҳаларига мувофиқлигини белгилайди ҳамда фанлар мажмуасини эълон қилади.
4. Танлов бўйича саралаш имтиҳонлари ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида ўтказилади. Бунда:
(i) тест синовлари — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан. Бунда талабгорлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида белгиланган тартиб бўйича тўлов ундирилади;
(ii) касбий (ижодий) имтиҳонлар — жорий ўқув йили учун тасдиқланган имтиҳон дастурлари асосида Вазирлик томонидан белгиланган олий таълим ташкилотлари томонидан;
(б) хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ёки нодавлат олий таълим ташкилотига қабул қилинган талабага, башарти жорий йилда давлат олий таълим ташкилотининг фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишига кириш имтиҳонида иштирок этган бўлса, ушбу тўплаган бали билан Танловда иштирок этишга рухсат этилади.
5. Давлат грантлари Танлов бўйича саралаш имтиҳонларида иштирок этиб, давлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кириш учун белгиланган минимал ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган талабгорларга тўплаган баллари кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда таълим соҳаси бўйича ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида тақдим этилади.
Бунда етарли балл тўплаб, давлат грантига тавсия этилган талабгор шартнома тузишдан бош тортса, қатъий кетма-кетликка риоя қилган ҳолда минимал ўтиш балидан юқори балл тўплаган навбатдаги талабгор давлат грантига тавсия этилади.
6. Давлат грантини олган талабалар билан ўқишини тамомлагандан сўнг давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбуриятини назарда тутувчи уч томонлама (талаба, олий таълим ташкилоти ҳамда Вазирлик) шартномалар расмийлаштирилади. Бунда:
(а) талаба ўқишини магистратура босқичида давом эттирганида ишлаб бериш мажбурияти у магистратура босқичини тамомлаганидан сўнг юзага келади;
(б) талаба давлат грантидан ихтиёрий равишда воз кечган, ўқишдан четлаштирилган ёки ишлаб бериш мажбуриятини бажармаган тақдирда, ажратилган грант маблағлари шартномада белгиланган тартибда қайтарилади.
7. Танлов натижаларига кўра давлат гранти олишга тавсия этилган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат гранти бутун ўқиш даврига тақдим этилади.
8. Хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат гранти учун маблағлар ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат гранти учун ажратилган маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган алоҳида шахсий ҳисобварағида назарда тутилади.
9. Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун ажратилган давлат гранти маблағлари хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг буюртмасига асосан Вазирлик томонидан ўтказиб берилади.
10. Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда мазкур ҳудуддаги умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим ташкилотини тамомлаган ёшлар учун хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли давлат гранти асосидаги қабул параметрларини тақсимлаш ва танлов ўтказиш мазкур тартибга мувофиқ амалга оширилади. Бунда:
(а) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларига асосан Вазирлик томонидан ҳар йили 1 июнга қадар тасдиқланади;
(б) ушбу мақсадли давлат гранти ўринларига ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишини тамомлаганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг тегишли шаҳар ва туманларида ишлаб бериш мажбуриятини назарда тутувчи тўрт томонлама (манфаатдор туман (шаҳар) ҳокимлиги, талаба, соҳавий давлат органи (ташкилоти) ва олий таълим ташкилоти) шартномалар расмийлаштирилади;
(в) шартномалар мониторинги ва мақсадли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ишлаб беришини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан мувофиқлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
I. Биринчи тамойил — «Таълим» тамойилини амалга ошириш
1.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ушбу Фармондан келиб чиқувчи, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
олий таълим ташкилотлари педагог ходимлари билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотлари ректор (хорижий олий таълим ташкилоти филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директор)ларини лавозимга тайинлаш ваколатини ўтказиш.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси
2026 йил июль
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Адлия вазирлиги
2.
Талабалар билимини баҳолашни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг тажрибаси асосида ягона тизимга ўтказиш ҳамда якуний назорат имтиҳонларида тест амалиётини босқичма-босқич қисқартириш ва талабаларнинг мустақил фикрлаш салоҳиятини баҳолашга қаратилган тизимни жорий этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил август
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар
3.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотлари магистратурасига ўқишга қабул қилишнинг янги тизимини жорий қилиш.
Бунда:
магистратурага ўқишга қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талабини сақлаб қолиш;
олий таълим ташкилотларига тегишли ихтисослик фанлари бўйича қўшимча имтиҳон ўтказиш ваколатини бериш;
қўшимча имтиҳон шакли, синовлар дастури ҳамда баҳолаш мезонлари олий таълим ташкилоти томонидан мустақил тасдиқланишини назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил декабрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар
4.
Олий таълим ташкилотларида профессор-ўқитувчилар иш ҳажмини белгилаш қоидаларини қайта кўриб чиқиш. Бунда:
профессор-ўқитувчилар иш ҳажмини кредит-модуль тизими талабларига мослаштириш;
кундузги ва муқобил таълим шакллари бўйича иш ҳажмини ҳисоблаш;
талабаларнинг мустақил таълим улушини ошириш, академик мобилликни таъминлаш ва таълим жараёнини халқаро стандартларга уйғунлаштиришни назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил август
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
5.
Олий таълим ташкилотларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш. Бунда:
профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тузиладиган меҳнат шартномалари муддатларини олий таълим ташкилотлари томонидан белгилаш;
ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш тартибларини назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2027 йил январь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
6.
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи «Карьера» электрон платформасини ишга тушириш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил сентябрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,
грант ва ҳомийлик маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
7.
Давлат олий таълим ташкилотларидаги «Карьера маркази» учун қўшимча штат бирлигини жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил май
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
8.
«Битирувчи сифати индекси»ни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар йили энг юқори индексга эга 20 та олий таълим ташкилотининг Карьера марказларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 млн сўмдан молиявий рағбатлантиришни йўлга қўйиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил декабрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
9.
Академик лицейлар фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:
халқаро таълим дастурлари асосида таълим олган битирувчиларга ўрта махсус таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломини (сертификат) бериш;
ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, муҳандислик ва бошқа соҳаларда дунё миқёсида тан олинган, етакчи таълим ташкилотлари билан халқаро қўшма таълим дастурларини жорий қилиш;
академик лицейларни зарур ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва рақамли контентлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил ноябрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
10.
«Study in Uzbekistan» платформасини такомиллаштириш ва хорижлик талабаларни қабул қилиш имконини яратиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил июль
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
11.
Чет эл фуқароларига олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичида таълим олиш учун грант бериш бўйича «Янги Ўзбекистон стипендияси» дастурини жорий этиш.
Бунда:
ҳар йили 500 нафаргача бўлган хорижлик талабаларга танлов асосида грант бериш;
грант ўринларини устувор равишда қўшни мамлакатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон) фуқароларига ажратиш;
грант олган талабаларга фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиз ва ундан юқори бўлганда унга навбатдаги ўқув йили давомида базавий стипендия миқдорининг уч баравари миқдорида ойлик стипендия тайинлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил август
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
12.
Тегишли магистратура мутахассислиги бўйича нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга таълим ташкилотларига олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича ўз маблағлари ҳисобидан илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашга рухсат бериш.
Бунда нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашни хабардор қилиш тартибини жорий этиш йўли билан бекор қилиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил декабрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
13.
Лицензия шартларига нодавлат олий таълим ташкилотлари ректорлари учун малака талабларини белгилаш юзасидан қўшимчалар киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил август
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси
14.
Қўшма таълим дастурларини ташкил этишни такомиллаштириш. Бунда:
қўшма таълимга қабул қилишда ўқитиш олиб бориладиган чет тилидан (Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган) кириш имтиҳони ўтказиш тартибини бекор қилиш;
қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ҳомиладор талабалар ва 3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган талаба қизларга хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти розилиги асосида ўқув режаларига мувофиқ хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларига бормасдан таълимни давом эттириш имкониятини яратиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил ноябрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
II. Иккинчи тамойил — «Тарбия» тамойилини амалга ошириш
15.
Муҳандислик соҳасини оммалаштириш ва ёшларни жалб этиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб ҳар йили «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалини ташкил этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил июль
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги
16.
Олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тьюторлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутиш:
талабаларнинг фанларни ўзлаштириш ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари ҳамда маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлар, ички тартиб қоидаларга амал қилиши тўғрисидаги рақамлаштирилган маълумотлар асосида тьюторлар фаолиятини баҳолаш;
талабаларнинг ижара хонадонлари бўйича доимий янгиланиб бориладиган электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва тьюторларнинг ижара хонадонларига ташрифлари жараёнини рақамлаштириш.
Идоравий ҳужжат лойиҳаси
2026/2027 ўқув йили давомида
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари,
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
17.
Олий таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш. Бунда:
ёшлар етакчилари фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш бўйича манзилли чоралар ишлаб чиқиш;
ёшлар етакчилари учун мунтазам равишда малака ошириш курслари, лидерлик, лойиҳа бошқаруви ва коммуникация кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш;
ҳар бир ёшлар етакчиси талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўйича натижали лойиҳани амалга ошириши тартибини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил сентябрь
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
18.
Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда жойлашган биносини таъмирлаш.
Амалий чора-тадбирлар
2026/2027 ўқув йилига қадар
Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
19.
Театр, кино, музей ва маданий мерос объектлари, ички туризм саёҳатларига доимий равишда ташрифларни кўпайтириш ва рағбатлантириш мақсадида талаба ва ўқувчиларга давлат ва давлат улуши бўлган маданият муассасаларига кириш чипталари учун 50 фоизлик чегирма бериш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил август
-
Маданият вазирлиги,
Туризм қўмитаси,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
20.
Иқтидорли ёшларни хорижий давлатларда ўтказиладиган робототехника, дрон, авиация каби технологик йўналишларда нуфузли халқаро мусобақалар, фестиваллар, кўргазмаларда иштирокини таъминлаш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йилдан бошлаб ҳар йили
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига мазкур мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги
21.
Олий таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш. Бунда:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган ёзувчи ва шоирлар иштирокида талабаларни китоб мутолаасига жалб этиш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Маърифат улашиб» лойиҳасини тизимли йўлга қўйиш;
олий таълим ташкилотларида «Беш ташаббус» доирасида ташкил этилган маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик ва адабиёт, бандликни таъминлаш йўналишидаги тўгараклар раҳбарларини рағбатлантириб бориш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил сентябрь
Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
III. Учинчи тамойил — «Тадқиқот» тамойилини амалга ошириш
22.
Давлат бюджетидан давлат илмий дастурлари доирасида илмий лойиҳалар, шу жумладан, илмий кластер илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш ҳамда молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил сентябрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги
23.
Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши баёни
Дастлаб — 2026 йил сентябрь,
кейинчалик ҳар 3 йилда камида бир марта
-
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
24.
Илмий мақола ва тезисларнинг метамаълумотларини ягона миллий базага жамлаш платформасини яратиш.
Бунда:
илмий журналлар ва конференция тўпламларида чоп этиладиган мақола ҳамда тезислар учун метамаълумотлар талабларини ишлаб чиқиш;
илмий нашрлар ва конференция материалларининг метамаълумотларини автоматик юклаш ва интеграция қилиш учун ахборот тизимини ишлаб чиқиш;
платформа орқали илмий фаолият мониторинги, таҳлил ва ҳисобот юритиш тизимини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил январь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш агентлиги,
тизимида илмий (таълим) ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар
25.
Республикада илмий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар ички операцион жараёнларини рақамлаштириш мақсадида интеграциялашган ахборот тизимини ишга тушириш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил апрель
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Инновацион ривожланиш агентлиги,
вазирлик ва идоралар
26.
Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси янги тизимини жорий этиш.
Бунда:
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида лойиҳаларни саралаш босқичларини технологик тайёрлик даражаси (Technology Readiness Level) орқали баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш;
давлат илмий дастурлари доирасида келиб тушган лойиҳа талабномаларини, жумладан, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб илмий экспертизадан ўтказиш;
давлат илмий дастурлари доирасида эълон қилинадиган танловларни бир йилда бир марта ташкил этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил декабрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Инновацион ривожланиш агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
27.
Олий таълимдан кейинги таълимга қабулни талабгорнинг умумий баллари йиғиндиси асосида амалга ошириш.
Бунда талабгорнинг магистратурадаги баҳолари, нашр этилган илмий ишларига бериладиган баллари ва хорижий тил сертификати балининг умумий йиғиндиси асосида баллар кетма-кетлигида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилишни йўлга қўйиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2027 йил сентябрь
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Инновацион ривожланиш агентлиги,
тизимида олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд вазирлик ва идоралар
IV. Тўртинчи тамойил — «Тижоратлаштириш» тамойилини амалга ошириш
28.
Ҳудудлардаги Ёшлар технопаркларида стартап ғоя ва лойиҳа ташаббускорларини қўллаб-қувватловчи менторлар тайёрлаш дастурини йўлга қўйиш ҳамда дастурни муваффақиятли якунлаган битирувчиларни инкубация ва акселерация дастурларини ўтказишга жалб қилиш.
Амалий чора-тадбирлар
Доимий
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
29.
Глобал инновация индексининг таркибий индикаторларига тегишли маълумотларни шакллантириш ва акс эттириш бўйича Глобал тадбиркорлик тадқиқот ассоциацияси (Global entrepreneurship research association-GERA) томонидан кўрсатиладиган хизматларни жалб қилиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали аутсорсинг хизматидан фойдаланиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар давомида
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Инновацион ривожланиш агентлиги
30.
Олий таълим ташкилотларида эндаумент жамғармаларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бунда:
эндаумент жамғармаси маблағларини шакллантириш ва самарали фойдаланиш тартиби;
жалб қилинган маблағларнинг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш;
инвестиция лойиҳалари ва тижоратлаштиришдан олинган даромадларга солиқ имтиёзларини қўллаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилашни назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил октябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
31.
Инновацион фаолиятда стартап лойиҳаларни инкубация ва акселерация дастурларидан ўтказган ҳолда молиялаштириш тизимини жорий қилиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил ноябрь
-
Инновацион ривожланиш агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
V. Бешинчи тамойил — «Тизимли такомиллаштириш» тамойилини амалга ошириш
32.
Таълим соҳасидаги барча электрон хизматларни бир нуқтага бирлаштирувчи Ягона таълим хизматлари порталини (my.edu.uz) ишлаб чиқиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил март
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
33.
Барча олий таълим ташкилотлари учун талабаларнинг таълим кўрсаткичлари ва портфолиоси ҳамда ижтимоий ҳолати каби маълумотларни акс эттирадиган «Талабанинг рақамли паспорти»ни жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил ноябрь
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
34.
Давлат олий таълим ташкилотларини молиялаштиришни такомиллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда айрим олий таълим ташкилотларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан алоҳида ўрнатилган молиялаштиришнинг амалда белгиланган тартибини сақлаб қолишни назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил октябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
35.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотларига қўшимча ваколат ва ҳуқуқлар бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда:
венчур фондлар ташкил этиш ҳамда бошқа венчур фондлар (миллий ёки банк венчур фондлари) билан шериклик асосида инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш;
инвестиция қилиш ҳуқуқини бериш, шу жумладан, бўш маблағларни акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий инструментларга йўналтириш;
инновацион лойиҳаларни саралаш ва молиялаштириш бўйича эксперт комиссияси ва инвестиция кенгашларини ташкил этиш;
автотранспорт воситалари лимитини белгилаш, уларни харид қилиш, шунингдек, асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришга (бино ва иншоотлар бундан мустасно) рухсат беришни назарда тутиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил август
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
36.
Масофавий таълимда холис ҳамда адолатли бошқаришни таъминловчи сунъий интеллект технологияларига асосланган тизимни ишлаб чиқиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил март
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
37.
Олий, касбий ва ўрта махсус таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчилари учун онлайн курслар, касбий дастурлар ва тренинглардан ягона рақамли муҳит орқали фойдаланиш имкониятини тақдим этадиган очиқ оммавий онлайн курслар порталини яратиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил май
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси,
Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
38.
Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил декабрь
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
39.
Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингини шакллантиришни рақамлаштириш. Бунда:
Амалий чора-тадбирлар
-
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси,
Миллий статистика қўмитаси,
Олий аттестация комиссияси,
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги сўровига биноан миллий рейтингни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни тегишли вазирлик ва идоралар томонидан бепул тақдим этиш;
Сўров асосида
миллий рейтингни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотлар алмашинуви бўйича тегишли ахборот тизимлари интеграциясини таъминлашни назарда тутиш.
2026 йил октябрь
40.
Олий, касбий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги ахборот тизимлари ва ресурсларида киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишни самарали ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш марказини мувофиқлаштирувчи ваколатли ташкилот сифатида белгилаш.
Бунда Марказ ташкилий тузилмасида таълим соҳасидаги ахборот тизимларида киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва уларга тезкор жавоб бериш функцияларини амалга оширувчи «CERT-EDU» киберхавфсизлик бўлинмасини ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил май
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси,
Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси,
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК
41.
Олий ва ўрта махсус таълим ташкилотлари учун рақамли ҳукумат доирасида ҳар бир ўқувчи, талаба ва профессор-ўқитувчига оид барча маълумотларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш имконини берадиган Ягона «Data Hub»ни яратиш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил апрель
Ижрочилар маблағлари,
грант ва ҳомийлик маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
42.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил декабрь
-
Ташқи ишлар вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
43.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган ўқув бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига беғараз ўтказиш.
Касбий таълим агентлиги томонидан инклюзив таълим ташкил этиладиган техникумлар рўйхатини белгилаш;
белгиланган техникумларда ногиронлиги бўлган ёшларни таълимга жалб қилиш ва улар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш;
белгиланган техникумларда инклюзив таълим гуруҳларини ташкил этиш ва ўқув жараёнига адаптация қилиш;
белгиланган техникумларни ногиронлиги бўлган ўқувчиларни ўқитишга тайёрлаш мақсадида педагог кадрлар малакасини ошириш;
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Касбий таълим агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
инклюзив техникум муҳитини шакллантиришда камситиш ва психологик босимнинг олдини олиш мақсадида ижтимоийлашув дастурларини жорий этиш.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб
45.
Олий таълим ташкилотлари ва техникумларни корхоналар, ишлаб чиқариш субъектлари ҳамда хусусий сектор билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган талабалар ва ўқувчилар учун стажировка, амалиёт ва иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, «Инклюзив таълим — корхона ва бандлик» дастури доирасида ногиронлиги бўлган талабалар учун бандлик хариталарини ишлаб чиқиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026/2027 ўқув йили давомида
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
46.
Олий таълим ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш рейтингини жорий қилиш ва уни рақамлаштириш.
Амалий чора-тадбирлар
2027 йил январь
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонида:
(б) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «олий ўқув юртларининг» сўзлари «олий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги «2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар ва ўқув юртлари муаллимларининг, илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги ПФ-3112-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари» сўзлари «касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан тасдиқланган Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатида:
(а) «Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар» устунида:
(i) 8 ва 9-позициялардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 10 — 12-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кадастр агентлиги»;
(iii) 15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»;
(iv) 16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўзархив» агентлиги, вазирлик ва идоралар»;
(б) 17-позицияда:
(i) «Маълумот ва ҳужжатлар номи» устунида «Олий» сўзидан кейин «, касбий» сўзи билан тўлдирилсин;
(ii) «Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатининг 22-позицияси «Жойлаштириш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, таркибида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги «Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-6309-сон Фармонининг 2-банди учинчи хатбошиси ва 3-банди биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонининг 8-банди «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) Агентлик ва Марказга уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи халқаро ташкилотлар билан махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмаган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонида:
(а) «14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5.15. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги «Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур тартиб «Янги Ўзбекистон» университетида мавжуд йўналишлар бўйича таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига нисбатан ҳам татбиқ қилинади».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонининг 5-бандида:
«5. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотлари ва техникумларга қабул қилиш бўйича имтиҳонлар «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ ўтказилиши белгилансин. Бунда:»;
(б) «а» кичик банддаги «профессионал таълим муассасаларига» сўзлари «техникумларга» сўзи билан алмаштирилсин;
«(г) давлат техникумларига «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим ташкилотларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.
Бунда техникумларда ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан тўлмай қолган вакант ўринларга абитуриентларни қўшимча қабул қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда Касбий таълим агентлиги томонидан амалга оширилади».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонида:
«2026 йил 1 сентябрдан бошлаб техникумларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:»;
(ii) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Касбий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари Давлат бюджети ва тўлов-контракт асосида шаклланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, хусусан:
а) қуйидаги харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:
техникумларда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари;
техникумларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар;
хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари;
ўқув адабиётлари, дипломлар, сертификатлар, гувоҳномалар ҳамда белгиланган намунадаги ҳужжатлар ва гуруҳ журналлари билан таъминлаш харажатлари;
9-синфни тамомлаган битирувчилар ҳисобидан қабул қилинган ўқувчилар ҳамда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган бошқа талабгорлар ҳисобидан давлат гранти асосида қабул қилинган ўқувчилар харажатлари;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги техникумлар, санъат ва маданият йўналишидаги техникумлар, илғор касбий маҳорат техникумлари, шунингдек, халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумларнинг барча харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа мақсадли харажатлар (ходимларга устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ўқувчилар моддий таъминоти бўйича харажатлар ва бошқалар);
техникумлар фаолиятини тўлиқ таъминлаш учун зарур бўлган маблағларнинг (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда бошқа турдаги харажатлар) етишмайдиган қисми;
б) умумий ўрта таълим ташкилоти ёки профессионал ва касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган бошқа талабгорлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида қабул қилинган ўқувчиларни ўқитишга жалб этилган педагог ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда тўлов-контракт тушумларининг ортиб қолган қисми ташкилотнинг бошқа харажатларига йўналтирилади»;
(iii) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Техникумларга раҳбарлар, педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда барча тоифадаги ходимлар учун таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (тўлов-контракт маблағлари бундан мустасно) лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш ва тўлашга рухсат берилади.
Бунда раҳбарлар, педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда барча тоифадаги ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгилаш тартиби Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-86-сон Фармонида:
(а) 11-банддаги «пойдеворлари» сўзи «бунёдкорлари» сўзи билан алмаштирилсин;
(б) 4-илованинг 19-позицияси «Чора тадбирлар номи» ва «Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари» устунларидаги «пойдеворлари» сўзи «бунёдкорлари» сўзи билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарорида:
(а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «4 ва 5-иловаларга» сўзлари «4-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1761-сон қарорида:
(а) 2 ва 3-бандлар ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 2-илованинг рус тилидаги матни 6-позицияси «Высшие образовательные учреждения» устунидаги «Навоийский государственный педагогический институт» сўзлари «Навоийский государственный университет» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3698-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошисидаги «мунтазам равишда танловлар» сўзлари «бир йилда бир маротаба танлов» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3875-сон қарорининг 15-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3952-сон қарорида:
«Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида»;
(б) 1, 4 ва 8-бандлардаги «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг» сўзлари «Riga Nordic University»нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) учинчи хатбошидаги «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг (кейинги ўринларда — Олий мактаб)» сўзлари «Riga Nordic University»нинг (кейинги ўринларда — Университет)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) тўртинчи — олтинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Олий мактаб» сўзлари тегишли келишикдаги «Университет» сўзи билан алмаштирилсин;
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги «Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4171-сон қарорида:
(а) 3-банднинг олтинчи хатбошиси, 12-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 15-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4245-сон қарорининг 2-банди саккизинчи хатбошиси, 5-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси, «в» кичик банди, 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 14, 15-бандларидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4278-сон қарорининг 5-банди «г» кичик банди, 7-банди иккинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги «Тошкент шаҳрида «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4350-сон қарорида:
(i) «а» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 17-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Тошкент шаҳрида «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4352-сон қарорида:
(б) 17-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорида:
«б) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг ректори (хорижий олий таълим ташкилоти филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори) бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
(ii) қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) давлат олий таълим ташкилотининг филиали директори олий таълим ташкилоти ректорининг тавсиясига асосан олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
«в) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг проректорлари (давлат олий таълим ташкилотининг филиали директорининг ўринбосарлари, хорижий олий таълим ташкилоти директорининг ўринбосарлари) олий таълим ташкилоти кенгашида ўзининг камида бир йиллик дастурини ҳимоя қилиш натижасига кўра мазкур олий таълим ташкилоти ректори (филиали директори) томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
(б) 11-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) олий таълим ташкилоти ректори (давлат олий таълим ташкилотининг филиали директори) томонидан:
бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори мустақил белгиланади;
тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари узайтирилади;
олий таълим ташкилотини молиялаштириш ва штат бирликлари доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимлари сони белгиланади».
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4433-сон қарорида:
(а) 1 — 5, 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 6-банддаги «Жамғармага» сўзи «Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига патент божлари, йиғимлар ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 78 фоизи;
хўжалик бошқаруви органлари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, давлат илмий дастурлари учун ажратилган маблағлар;
халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
«8. Мазкур қарорнинг 6-бандига асосан Жамғармага келиб тушадиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:
инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга, шу жумладан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этишга, илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқишга;
Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси (кейинги ўринларда — Офис) томонидан хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни тадбирларга (танлов, мусобақа, кўргазма, акселерация, инкубация ва ўқув курсларига, лойиҳаларга, синов тажриба жараёнларига) белгиланган тартибда жалб қилишга;
энергетика, сунъий интеллект, авиация, робототехника ва мехатроника каби истиқболли йўналишларда инновацион ишланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш ҳамда амалиётга жорий этиш жараёнларини жадаллаштиришга;
истиқболли йўналишларда иқтидорли ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда танловлар, мусобақалар, кўргазмалар каби тадбирлар ҳамда инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган танловлар ташкил этиб боришга;
ёш инноваторларни акселерация ва инкубация дастурларида ўқитиш, ўқув-тренинглар ташкил этишга;
иқтидорли ёшларнинг хорижий давлатлардаги халқаро мусобақа ва фестивалларда иштирокини таъминлаш ҳамда уларни ривожланган давлатларнинг илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарига стажировкага юборишга;
илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишга;
(д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги «Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4524-сон қарори 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси «университетининг» сўзидан кейин «ёки Институтнинг» сўзлари билан тўлдирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сон қарорида:
(а) 1-илованинг «Навоий вилояти» бўлими 59, 63 — 65-позицияларининг «Олий таълим муассасалари кафедралари» устунидаги «Навоий давлат педагогика институти» сўзлари «Навоий давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 4-илованинг 60, 69-позициялари «Кимё ва биология йўналишларига ихтисослашган олий таълим муассасалари кафедралари» устунидаги «Навоий давлат педагогика институти» сўзлари «Навоий давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4903-сон қарорининг 2-бандидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги «Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4942-сон қарорида:
(а) 3-банднинг тўртинчи, еттинчи хатбошилари, 6-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга илованинг изоҳ қисмидаги тегишли келишикдаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) тўртинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5047-сон қарорида:
(а) 2-3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(i) иккинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлигини» сўзлари «Инновацион ривожланиш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) тўртинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, тизим ташкилотлари ҳамда» сўзлари «Агентлик ва унинг тизимидаги Илмий-техника ахборот маркази, шунингдек,» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 2-бандда «мустақил балансга,» сўзларидан кейин «миллий ва хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига,» сўзлари билан тўлдирилсин;
(ii) 4-банднинг учинчи хатбошидаги «илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ҳамда илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини бажариш» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилишни танлов асосида молиялаштириш;
илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш;
янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлашни ва/ёки тижоратлаштиришни молиялаштириш;
«Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танловларини ўтказиш тадбирларини молиялаштириш;
«Интеллектуал мулк миллий биржаси» электрон платформасини яратиш ва сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш;
илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни (патентларни) хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни сақлаб туриш харажатларини қоплаш;
илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш ҳамда халқаро илмий грантлар бўйича мавжуд маълумотлар базасига обуна бўйича харажатларни тўлаш;
Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси (кейинги ўринларда — Офис)нинг асосий вазифаларини рўёбга чиқаришдаги тадбирларни, шу жумладан, илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш;
ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар)даги илмий стажировкаларини молиялаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижий давлатлар мутахассисларининг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;
Агентликнинг Илмий-техник ахборот марказини, шунингдек, Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказларини, маслаҳат ва ахборот марказларини, илмий лабораторияларни уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Агентлик ва Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, уларнинг ходимлари малакасини ошириш ва хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш;
Агентлик, Илмий-техника ахборот маркази, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш;
олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётларини молиялаштириш;
Вазирлик балансидаги Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ташқи фасад қисмини тозалаш, иситиш-совутиш тизими ва лифтларга хизмат кўрсатиш харажатларини молиялаштириш;
бошқа тадбирларни, шу жумладан, Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш»;
инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилиш тадбирлари Вазирликнинг Илм-фан ва инновациялар кенгашининг қарорлари ва тегишли буйруқлари билан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади;
илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик, стартап ҳамда янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш ва/ёки тижоратлаштириш лойиҳалари белгиланган тартибда ўтказилган танловлар натижаларига кўра Агентлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштирилади.
Бунда илмий-тадқиқот, инновацион ва тажриба-конструкторлик ҳамда янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш ва/ёки тижоратлаштириш лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ижрочи ташкилотларнинг ҳар бир лойиҳалари учун очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бюджет тизими бюджетлари харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддаларида, йилнинг чораклари ва ойлари кесимида режалаштирилади. Стартап лойиҳалар ва ёпиқ мавзудаги илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ижрочи ташкилотнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари ёки банк ҳисобрақамларига тузилган шартнома шартларига асосан молиялаштирилади;
давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш — Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади;
илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш (шу жумладан, халқаро илмий грантлар бўйича мавжуд маълумотлар базасига миллий обуна) бўйича харажатларни тўлаш — Агентлик, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш ҳақида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;
халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш (Proofreading service) харажатлари Агентлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва халқаро нашрларда мақолаларни чоп этишга тайёрлаш хизмати ўртасида тузиладиган шартномага асосан қопланади;
Офиснинг асосий вазифаларини рўёбга чиқаришдаги тадбирларни, шу жумладан, илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳисоб-китобларга асосан амалга оширилади;
ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировкалари бўйича харажатларни тўлаш — белгиланган тартибда тарафлар ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;
Вазирлик ва Агентлик томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) хорижий давлат мутахассиси ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида молиялаштирилади;
Агентликнинг Илмий-техника ахборот маркази хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади;
олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари олий таълим ташкилоти, тармоқ корхонаси, Жамғарма ва амалиёт ўтайдиган талаба ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган шартнома асосида молиялаштирилади;
Вазирлик балансидаги Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ташқи фасад қисмини тозалаш, иситиш-совутиш тизими ва лифтларга хизмат кўрсатиш харажатлари ушбу харажатларни назарда тутувчи олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланган смета ва Вазирликнинг талабномасига асосан унинг ҳисоб рақамига молиялаштирилади»;
«Агентлик ва Жамғарма томонидан буюртманомани берган тегишли илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасига товарни топшириш бепул амалга оширилади.
Бунда Етказиб берувчи электрон ҳисобварақ-фактурани Молиялаштирувчига юборгандан сўнг, Буюртмачи, Молиялаштирувчи ва Қабул қилувчи (фойда олувчи) ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан етказиб берилган асбоб-ускуналар Қабул қилувчи (фойда кўрувчи) балансига ўтказиб берилади»;
(vi) 12-банддаги «илмий-тадқиқот» сўзлари «илмий ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, илмий лаборатория асбоб-ускуналари, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда ҳам харид қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатларда, илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи очиш орқали маблағлар режалаштирилади»;
(viii) қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:
«161. Жамғарма маблағлари ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун сарфланиши тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно»;
(ix) 20-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарма Кузатув кенгаши раиси бўлмаган вақтларда унинг ваколатлари Кузатув кенгаши раиси ўринбосари томонидан амалга оширилади»;
(xi) 23-банднинг биринчи хатбошисидаги «инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «олий таълим, фан ва инновациялар вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
(xii) 28-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 1,7 миқдорида оширувчи коэффициентлар қўлланилади»;
(xiii) қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг ходимларига кўп йил ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
(xvi) 33-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Ҳисоб палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5158-сон қарори 3-бандининг «а» кичик банди бешинчи хатбошисидаги «докторантурага» сўзи «олий таълимдан кейинги таълим институтига» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги «Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5169-сон қарорида:
(а) 3-банднинг учинчи, бешинчи хатбошилари, 12-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 15-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5203-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Жамғарма маблағлари таълим кредитларини молиялаштириш билан бир қаторда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, консалтинг хизматлари, аудит, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (дастурлаш) ҳамда бошқа тегишли харажатларни молиялаштириш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.
Бунда мазкур харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади».
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги «Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5227-сон қарорининг 10-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги «Жиззах шаҳрида «Қозон (Волгабўйи) федерал университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5237-сон қарорида:
(а) 3-банднинг тўртинчи, еттинчи хатбошилари, 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) тўртинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги «Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5238-сон қарорида:
(а) 4-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 8-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5241-сон қарорида:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касбий таълим агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда:»;
«Касбий таълим агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ ташкилотларига бириктирилган техникумлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Касбий таълим агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар техникум ўқувчилари амалиёт ўтказадиган ташкилотлар, улардаги иш ўринлари ва яратилган шарт-шароитлар бўйича маълумотлар базасини шакллантиришни йўлга қўйсин»;
(i) 28-позиция «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Андижон машинасозлик институти» сўзлари «Андижон давлат техника институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 37, 170, 206-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт» сўзлари «Тошкент давлат иқтисодиёт университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) 41, 44-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Бухоро муҳандислик-технологиялари институти» сўзлари «Бухоро давлат техника университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) 64, 69-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти» сўзлари «Қарши давлат техника университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(v) 80-позиция «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Навоий давлат педагогика институти» сўзлари «Навоий давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(vi) 87, 101, 102-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Наманган муҳандислик-технология институти» сўзлари «Наманган давлат техника университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(vii) 96, 98-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Наманган муҳандислик-қурилиш институти» сўзлари «Наманган давлат техника университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(viii) 139, 140-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Термиз муҳандислик-технология институти» сўзлари «Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ix) 141, 149, 150-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти» сўзлари «Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(x) 184, 189-позициялар «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Қўқон давлат педагогика институти» сўзлари «Қўқон давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(xi) 188-позиция «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Фарғона политехника институти» сўзлари «Фарғона давлат техника университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарорида 3-бандда:
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорида:
«2. Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилсин:
таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш;
профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;
ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш;
бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш;
олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш;
олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларига (KPI) асосланган рағбатлантириш тартибини белгилаш;
даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини белгилаш;
олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаш»;
(б) 3-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«олий таълим муассасаси ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш;
олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича харажатларнинг тақсимланиш улушини мустақил белгилаш»;
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти
12.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
13.
Самарқанд давлат тиббиёт университети
14.
Самарқанд давлат университети
15.
Самарқанд давлат чет тиллар институти
16.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
17.
Термиз давлат университети
18.
Тошкент архитектура-қурилиш университети
19.
Тошкент ахборот технологиялари университети
20.
Тошкент давлат аграр университети
21.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
22.
Тошкент давлат техника университети
23.
Тошкент давлат тиббиёт университети
24.
Тошкент давлат транспорт университети
25.
Тошкент давлат шарқшунослик университети
26.
Тошкент давлат юридик университети
27.
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети
28.
Тошкент кимё-технология институти
29.
Тошкент фармацевтика институти
30.
Урганч давлат университети
31.
Фарғона давлат университети
32.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети
33.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
34.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
35.
Ўзбекистон миллий педагогика университети
36.
Ўзбекистон Миллий университети
37.
Қарши давлат университети
38.
Қорақалпоқ давлат университети
39.
Қорақалпоғистон тиббиёт институти
40.
«Cyber university» давлат университети
41.
«ToshTech» техника университети.
Изоҳ: 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга қўшимча давлат олий таълим муассасаларини киритиш ҳуқуқи берилади».
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-82-сон қарорида:
(i) олтинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) саккизинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 9-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» ва «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари тегишли равишда «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Андижон давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-265-сон қарорида:
(а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси, 6-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. 2026/2027 ўқув йилида республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари) давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 452 та ўрин ажратилсин. Бунда 2030/2031 ўқув йилига қадар мазкур давлат гранти ҳар йили 10 фоиздан ошириб борилсин».
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-289-сон қарорида:
(а) 3.7-илованинг номланишидаги «Навоий давлат педагогика институтини» сўзлари «Навоий давлат университетини» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 3.10-илованинг номланишидаги «Қўқон давлат педагогика институтини» сўзлари «Қўқон давлат университетини» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 6-позиция «Олий таълим муассасасининг номи» устунидаги «Навоий давлат педагогика институти» сўзлари «Навоий давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 10-позиция «Олий таълим муассасасининг номи» устунидаги «Қўқон давлат педагогика институти» сўзлари «Қўқон давлат университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-307-сон қарори 5-бандининг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда инновацион, стартап, тижоратлаштиришга тайёрлаш, тижоратлаштириш ҳамда технологиялар трансфери лойиҳалари белгиланган тартибда давлат илмий дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади».
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги «Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-378-сон қарорида:
«10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги:»;
(б) 15-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:».
45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-200-сон қарорида:
(б) 5-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан ваколати доирасида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини навбатдан ташқари давлат аккредитациясидан ўтказиш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади»;
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПҚ-62-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2027 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси»нинг 38-позицияси «Бажариш муддати» устунидаги «2025 йил декабрь» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги ПҚ-261-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгашининг таркибида:
(а) тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-265-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2027 йилларда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси»нинг 18-позицияси «Амалга ошириш механизми» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Университетда инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги тадқиқотчиларнинг ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида «Spin-off» шартлари асосида «Кичик инновацион корхоналар» ташкил этиш».
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-345-сон қарорида:
(а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Лойиҳа офиси (А. Худайкулов)» сўзлари «Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Б. Юлдашев)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси директори А.Ю. Худайкулов» сўзлари «Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Б.Ғ. Юлдашев» сўзлари билан алмаштирилсин;
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-346-сон қарори 2-бандининг «а» кичик бандидаги «27» рақами «41» рақами билан алмаштирилсин.
51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарори билан тасдиқланган Андижон давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси»нинг 10-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси» сўзлари «Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги «Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-151-сон қарорида:
(а) 4-банднинг «а» кичик банди «ii» хатбошисидаги «докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқитиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) «а» кичик банддаги «олий таълим ташкилоти» сўзлари «олий таълим ташкилотидан жалб қилинган экспертлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «хорижий грантларни» сўзлари «хорижий ва (ёки) маҳаллий грантларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-275-сон қарорида:
«7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда Агентликка ажратилган Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Чингиз Айтматов кўчаси 1А-уй манзилидаги бинони давлат-хусусий шериклик асосида демонтаж қилиш (бузиш) ва унинг ўрнида Агентликнинг замон талабларига мос келадиган биносини қуриш ва топшириш ишларини жадаллаштириш чораларини кўрсин»;
(i) «Бухгалтер» блоки «Бош бухгалтер» блоки билан алмаштирилсин;
(ii) изоҳ қисмининг 4-бандида «матбуот котиби» сўзларидан кейин «, бош бухгалтер» сўзлари билан тўлдирилсин.
54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-276-сон қарорида:
(а) номланишидаги, 5-банди ҳамда илованинг номланиши ва матнидаги «Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети» сўзлари «Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети (миллий тадқиқот университети) олий таълим федерал давлат автоном таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети (миллий тадқиқот университети) олий таълим федерал давлат автоном таълим муассасасининг (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида Университет филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».
55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Янги авлод муҳандисларини тайёрлаш ва муҳандислик таълимини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-278-сон қарорида:
(а) 3-банднинг «а» кичик банди «бошлаб» сўзидан кейин «босқичма-босқич» сўзлари билан тўлдирилсин;
(ii) 10 ва 11-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
10.
Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон туманидаги муҳандислик мактаби
720
1
1
11.
Тошкент вилояти
Ангрен шаҳридаги муҳандислик мактаби
450
1
1
».
56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-316-сон қарорида:
(а) 12-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «ҳар ўқув йили якуни» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган техникум ўқувчилари, ёшлар, талабалар ҳамда банд бўлмаган аҳоли (банд бўлмаган шахслар) ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови» (кейинги ўринларда — Танлов) ўтказилсин»;
(в) 15-банд қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
(а) 2030 йилга қадар техникумлар фаолиятини тугатиш, уларга тегишли ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга мораторий жорий этилади;
(б) техникумларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Касбий таълим агентлиги билан келишмасдан ижарага бериш, сотиш ёки тасарруфдан чиқариш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно».
57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-388-сон қарорининг 24-бандидаги «1 январдан» сўзлари «1 майдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ. Ушбу илованинг 11-банди «в» кичик банди, 23-банди «а» кичик бандининг «i» ва «ii» хатбошилари ҳамда 37-банди 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 2, 58-бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4732-сон Фармонининг 5-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-4910-сон Фармонига 1-илованинг 45-банди «в», «г» кичик бандлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5043-сон Фармонига илованинг 1-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5069-сон Фармонига 1-илованинг 1, 3-бандлари.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5083-сон Фармонига илованинг 7-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5159-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илованинг 35-банди.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5370-сон Фармонига 1-илованинг 16, 17, 20-бандлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5447-сон Фармонига 1-илованинг 9-банди.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ПФ-5483-сон Фармонига 1-илованинг 17, 31, 56-бандлари.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5650-сон Фармонига 1-илованинг 89-банди.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5763-сон Фармонининг 5-банди «а», «в» кичик бандлари.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5759-сон Фармонига 1-илованинг 6-банди.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5893-сон Фармонига 1-илованинг 18, 23-бандлари.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармонига 3-илованинг 3-банди.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илованинг 118-банди.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонига 2-илованинг 13, 18-бандлари.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6146-сон Фармонига илованинг 30-банди.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонига 6-илованинг 13-банди.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 2-банди.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сон Фармонига 2-илованинг 1-банди.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-52-сон Фармонига 1-илованинг 38-банди.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-214-сон Фармонига 1-илованинг 11-банди.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-94-сон Фармонига 1-илованинг 4, 10-бандлари.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-92-сон Фармонига 1-илованинг 91-банди.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонига 6-илованинг 22-банди.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонига 5-илованинг 28-банди.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-24-сон қарори билан тасдиқланган Туркий давлатлар халқаро университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши таркибининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармонига 6-илованинг 4, 5, 22, 33-бандлари.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат тиббиёт университети кузатув кенгаши таркибининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-164-сон Фармонига 1-илованинг 10-банди.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон Фармони билан тасдиқланган Юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»нинг 27-позицияси.
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорига 31-илованинг 4, 13-бандлари.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарорига 31-илованинг 8, 9-бандлари.
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1049-сон қарорига 3-илованинг 10-банди.
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 14-банди.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон қарорига 36-илованинг 9-банди.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-2651-сон қарорига илованинг 4-банди «в» кичик банди.
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2932-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3218-сон қарори.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4910-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси ва 2-иловаси.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4996-сон қарорига 6-илованинг 9-банди.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-30-сон қарори.
45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорига 2-илованинг 13, 15-бандлари.
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига 2-илованинг 8-банди.
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 октябрдаги «Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-386-сон қарори.
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-414-сон қарорига 10-илованинг 3-банди.
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарори.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-266-сон қарорига 5-илованинг 5-банди.
Изоҳ. Ушбу илованинг 13-банди 2026 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)