Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.12.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қарори
Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 сентябрда 1410-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли, 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли, 2004 йил 25 июндаги 295-сонли қарорларига мувофиқ, шунингдек хўжалик жамиятларининг ишончли бошқарувга бериладиган давлат улушларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси қарор килади:
1. Давлат акциялар пакет (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси.Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 сентябрь,
01/18-48-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 416-модда, 2007 й., 4-6-сон, 58-модда, 2008 й., 24-25-сон, 245-модда, 2010 й., 14-15-сон, 121-модда; 2012 й., 18-сон, 207-модда; 2014 й., 6-сон, 70-модда)