1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
рақамли технологиялар соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда рақамли технологияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкилотлар ахборот инфратузилмасининг (дастурий таъминот, аппарат воситалари, тармоқлар) фаолият кўрсатиш жараёнлари (фойдаланувчиларга кириш, маълумотларни захиралаш, ўзгаришларни бошқариш) бўйича тизимли текширув — ахборот технологиялари аудитини (IТ-аудит) жорий этиш ва мувофиқлаштириш функциясини киритиш;
ахборот технологиялари соҳасида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига реклама хизматлари ва дастурий таъминот обуналари учун корпоратив банк карталари орқали 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги тўловларни тўлаш, шунингдек, яратилган дастурий маҳсулотлар обуналари бўйича хорижий давлатлардан келиб тушадиган тўловларни «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритмасдан, оммавий оферта асосида қабул қилишга рухсат бериш;
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига оммавий ахборот воситаларини қўшиш;
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ва Рақамли маълумотлар платформасига уланиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш жараёнларини электрон тарзда амалга ошириш;
янги веб-сервисларни улаш ва тақдим этиш тартибини жорий этиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари, «Рақамли стартаплар» дастури ва (ёки) Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот алмашинувини жорий этиш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 март,
93-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 55-бандида:
«Автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида илгари берилган гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги рақам агрегатини кўрсатган ҳолда алмаштирилади. Бунда автотранспорт воситасига газ баллони ўрнатилганига оид маълумотлар электрон шаклда юритилади ва бу ҳолатда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш талаб этилмайди».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорида:
«2. Ягона портал ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) томонидан амалга ошириладиган «Электрон ҳукумат» тизими базасида фаолият кўрсатади»;
«16. Техник ҳужжат давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ ҳамда Ягона интегратор билан келишилгандан сўнг Вазирлик томонидан тасдиқланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низом 13-бандининг 3-кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда рақамли технологияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида IТ-аудитни ўтказади ҳамда тизимни мувофиқлаштиради»;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу Низомга 2-илованинг 30-бандига мувофиқ, ариза тақдим этган юридик шахсларга Технопарк резиденти мақомини тақдим этиш, рад қилиш ва ушбу мақомдан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) хулосаси асосида амалга оширилади, шунингдек, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Маркази мазкур резидентлар фаолиятини доимий таҳлил қилади ва Департаментга ахборот киритиб боради»;
биринчи хатбоши «Эксперт кенгашига юборилади» сўзларидан кейин «, мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Рўйхатнинг 30-бандига мувофиқ юридик шахслар томонидан Технопарк резиденти мақомини олиш учун тақдим этилган бизнес-режаларнинг рўйхатнинг 30-бандида белгиланган фаолият турига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан топширилган ариза ва ҳужжатлар уч иш куни мобайнида Дирекция томонидан Департаментга юборилади;
Департамент ўн иш куни ичида бизнес-режани кўриб чиқади ва унинг рўйхатнинг 30-бандида белгиланган фаолият турига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса беради»;
г) 2-илова қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:
«30. Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, оммабоп хорижий ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва видеохостингларда веб-сайт кўринишидаги, таҳририй-ноширлик ишловидан ўтган янгиликлар, таҳлилий ва маърифий характердаги материалларни жойлаштирадиган оммавий ахборот воситасининг фаолияти қуйидаги мезонларга риоя этилган тақдирда:
камида 1 миллион нафар обуначи ёки ноёб фойдаланувчиларнинг мавжудлиги;
кунлик ташриф камида 50 минг фойдаланувчини ташкил этиши;
штат бирлиги камида 25 нафар ходим бўлиши;
ойлик даромади камида 500 млн сўмни ташкил этиши;
оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 161 ва 162-бандлар билан тўлдирилсин:
«161. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентларига реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланишга бўлган обуналар учун корпоратив банк карталари орқали тўловларни календарь йил давомида экспорт тушумлари доирасида, бироқ 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда тўлашга рухсат этилади. Бунда:
а) реклама Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ахборот ресурслари ва тизимларида (шу жумладан, веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар) жойлаштирилиши талаб этилади;
б) реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш обунаси бўйича оммавий оферта ва инвойслар, шунингдек, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритилади;
в) умумий суммаси 5 минг АҚШ долларигача бўлган оммавий оферта, инвойс ва тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритилиши талаб этилмайди ҳамда ушбу харажатлар дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
162. IТ-парк резидентлари томонидан яратилган дастурий маҳсулотлар обунаси учун хорижий давлатлардан келиб тушадиган тўловларни «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритмаган ҳолда, оммавий оферта орқали қабул қилишга рухсат берилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорида:
а) 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг маълумотлари ахборот ва киберхавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда:
идоралараро ҳамкорлик мақсадларида фойдаланиш учун — «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали беғараз асосда;
тижорат мақсадларида фойдаланиш учун — «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали тўлов асосида тақдим этилади.
Бунда:
нодавлат нотижорат ташкилотларига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади;
қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат хизматларини кўрсатиш функциялари юкланган ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизими доирасида маълумотлардан бепул фойдаланади;
«Рақамли стартаплар» дастури ва (ёки) Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасидан белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда, бир йил муддатга қадар бепул фойдаланиш имконияти берилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Давлат органлари ва ташкилотлари:
давлат ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларини давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали тақдим этиши;
ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаларини олмасдан амалиётга жорий этиши тақиқланади».
««Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви, уларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Идоралараро интеграциялашув платформаси) — электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграциялаш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар мажмуаси;
ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — маълумот тақдим этувчи) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;
веб-сервис — стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими;
веб-сервис тавсифи — дастурий таъминотни қўллашда фойдаланадиган техник ёндашув ва ечимларни қамраб олган қўлланма;
Идоралараро интеграциялашув платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
маълумотларни қайта ишлаш — маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;
тест сўрови — маълумот тақдим этувчи томонидан Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш жараёнида «шахсийлаштирилган» маълумотларни ўз ичига олган ҳамда тақдим этиладиган веб-сервисни синовдан ўтказиш доирасида операторга тақдим этиладиган хабар;
технологик йўриқнома — идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат бўлиб, бунда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклдаги технологик йўриқнома анъанавий шаклдаги технологик йўриқномага тенглаштирилади;
фойдаланувчи — Идоралараро интеграциялашув платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор давлат органлари;
шахсий кабинет — «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасида маълумот тақдим этувчи, оператор ва фойдаланувчининг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган беғараз (бепул) фойдаланиш учун мўлжалланган ахборот ресурси;
push-хабарнома — маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимлари ва ресурсларида йиғилган, ўзгартирилган ҳамда тўлдирилган маълумотлар пайдо бўлиши муносабати билан фойдаланувчининг ахборот тизимига юбориладиган қисқа хабар;
push-хабарномалар сервиси — ахборот тизимнинг push-хабарномаларни қабул қилиш ва/ёки юбориш учун мўлжалланган модули.
3. Электрон ҳукумат доирасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали амалга оширилади.
Бунда электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви фақат Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали ташкил этилади.
4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида амалга оширилади.
Бунда Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинуви доирасида йўлланган барча сўровлар бўйича статистика маълумотлари маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчининг шахсий кабинетида юритилади.
5. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар алмашинуви Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг ваколати доирасидаги вазифаларни бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.
2-боб. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишнинг умумий талаблари ва шартлари
7. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида ахборот алмашинуви Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш орқали амалга оширилади.
8. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш учун «Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ягона реестр тизими) орқали электрон шаклда мурожаат этилади.
Бунда Ягона реестр тизимида авторизациядан ўтиш учун «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
9. Маълумот тақдим этувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
10. Маълумот тақдим этувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш учун Ягона реестр тизимида жойлаштирилган технологик йўриқнома лойиҳасини тўлдириб, келишиш учун операторга электрон шаклда юборади.
11. Оператор технологик йўриқнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани маълумот тақдим этувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида муҳокама қилади ва келишади.
Технологик йўриқнома доирасидаги тегишли жараёнларни ҳар томонлама синовдан ўтказиш маълумот тақдим этувчи томонидан операторга тест сўровларини тақдим этиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги уч иш кунида келишилган технологик йўриқномани кўриб чиқади, камчиликлар аниқланган тақдирда, қайта кўриб чиқиш учун операторга қайтаради ёки тасдиқлайди.
12. Келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
13. Оператор Идоралараро интеграциялашув платформасига маълумот тақдим этувчи уланиш жараёнида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида улар билан биргаликда синовларни тест сўровларини юбориш орқали ўтказади.
14. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор маълумот тақдим этувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига беш иш куни ичида улаш чораларини кўради.
15. Маълумот тақдим этувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашув жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
16. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
17. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш учун мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда, операторга Ягона реестр тизими орқали электрон шаклда юборади.
Бунда Ягона реестр тизимида фойдаланувчи авторизациядан ўтиш учун «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтади.
18. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилгани ҳамда илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгани;
фойдаланувчининг ахборот тизими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари мавжудлиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасининг техник функцияларини такрорламаслиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улангани;
фойдаланувчининг ахборот тизимини улаш учун қонунчилик ҳужжатларида тегишли топшириқ ёки вазифанинг мавжудлиги.
19. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида ишлаб чиқади ва келишади.
Агар фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасига бир нечта ахборот тизими ёки ресурси уланадиган бўлса, мазкур ҳолатда ҳар битта ахборот тизими ёки ресурси бўйича алоҳида технологик йўриқнома ишлаб чиқилади ва келишилади.
Агар аввал фойдаланувчининг ахборот тизими ёки ресурсига оид технологик йўриқнома белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, мазкур ахборот тизими ёки ресурси бўйича кейинчалик фақат ариза тақдим этилади.
20. Келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш рад этилган тақдирда, оператор рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда Ягона реестр тизими орқали фойдаланувчига хабарнома юборади.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
21. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига беш иш куни ичида улаш чораларини кўради.
22. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашув жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
23. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмагани ҳамда илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани;
фойдаланувчининг ахборот тизими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва/ёки «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари мавжуд эмаслиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада маълумотларнинг ҳаққоний ва/ёки ишончли эмаслиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланмагани;
фойдаланувчининг ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформасининг техник функцияларини такрорлагани;
фойдаланувчининг ахборот тизимини улаш учун қонунчилик ҳужжатларида тегишли топшириқ ёки вазифанинг мавжуд эмаслиги.
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
3-боб. Сўровларни қайта ишлашнинг умумий талаблари
1-§. Сўровларни қайта ишлаш
24. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.
25. Фойдаланувчилар учун сўровга оид умумий талаблар оператор ва маълумот тақдим этувчи ўртасида келишиладиган технологик йўриқноманинг веб-сервис тавсифида белгиланади.
26. Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган веб-сервис технологик йўриқноманинг веб-сервис тавсифида белгиланган шартларга мувофиқ сўровга оид маълумотлар асосида тест сўровини юбориш орқали синовдан ўтказилади.
27. Технологик йўриқномага асосан сўров доирасида маълумотлар тақдим этилиши белгиланган бўлса, фойдаланувчига тегишли маълумотлар автоматик равишда тақдим этилади.
2-§. Push-хабарномалар сервисига уланишнинг умумий шартлари
28. Маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимлари ва ресурсларида йиғилган, ўзгартирилган ҳамда тўлдирилган маълумотлар пайдо бўлиши муносабати билан тегишли push-хабарномалар Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервиси орқали юборилади ва/ёки қабул қилинади.
Бунда Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш учун тегишли ахборот тизимлари ва ресурслари Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган бўлиши зарур.
29. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига маълумот тақдим этувчи билан келишилгани ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли вазифа белгилангани асосида уланади.
Бунда фойдаланувчи маълумот тақдим этувчи билан олдиндан келишиб олиши лозим. Шунингдек, шахсга доир маълумотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органи билан келишган ҳолда тақдим этилади.
30. Маълумот тақдим этувчи Идоралараро интеграциялашув платфомасининг push-хабарномалар сервисига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
Бунда маълумот тақдим этувчи Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш учун мазкур Низомга 5-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда, операторга Ягона реестр тизими орқали электрон шаклда юборади.
31. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилгани;
маълумот тақдим этувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улангани.
32. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани маълумот тақдим этувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида ишлаб чиқади ва келишади.
Агар маълумот тақдим этувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига бир нечта веб-сервислари уланадиган бўлса, мазкур ҳолатда ҳар битта веб-сервис бўйича алоҳида технологик йўриқнома ишлаб чиқилади ва келишилади.
33. Келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш рад этилган тақдирда, оператор рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, Ягона реестр тизими орқали маълумот тақдим этувчига хабарнома юборади.
Маълумот тақдим этувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
34. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор маълумот тақдим этувчини Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига беш иш куни ичида улаш чораларини кўради.
35. Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
36. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платфомасининг push-хабарномалар сервисига ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
Бунда фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш учун мазкур Низомга 7-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда, операторга Ягона реестр тизими орқали электрон шаклда юборади.
37. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида уни қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
push-хабарномалар сервисига фойдаланувчини улаш учун маълумот тақдим этувчи билан келишилган ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли вазифа белгилангани;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улангани;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.
38. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида ишлаб чиқади ва келишади.
Агар фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига бир нечта веб-сервислари уланадиган бўлса, мазкур ҳолатда ҳар битта веб-сервис бўйича алоҳида технологик йўриқнома ишлаб чиқилади ва келишилади.
39. Келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш рад этилган тақдирда, оператор томонидан Ягона реестр тизими орқали фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
40. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига беш иш куни ичида улаш чораларини кўради.
41. Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
фойдаланувчини push-хабарномалар сервисига улаш учун маълумот тақдим этувчи билан келишилмагани ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли вазифа белгиланмагани;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланмагани;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжуд эмаслиги.
Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
4-боб. Идоралараро интеграциялашув платформаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
42. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;
маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига улашда кўмаклашиш;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
фойдаланувчидан Идоралараро интеграциялашув платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;
маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;
маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
43. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни қабул қилиш ва юбориш;
Идоралараро интеграциялашув платформасидаги ахборот алмашинуви иштирокчиларининг шахсий кабинетида ўзига тегишли веб-сервислардан фойдаланувчилар ва фойдаланаётган веб-сервислар рўйхати, ҳар бир веб-сервисга берилган сўровлар сони, даври ва статистика маълумотларини кўриш ҳамда юклаб олиш.
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
44. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида сўровлар юбориш ва маълумотларни олиш;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича оператордан тушунчалар олиш.
Идоралараро интеграциялашув платформасидаги ахборот алмашинуви иштирокчиларининг шахсий кабинетида ўзига тегишли веб-сервислардан фойдаланувчилар ва фойдаланаётган веб-сервислар рўйхати, ҳар бир веб-сервисга берилган сўровлар сони, даври ва статистика маълумотларини кўриш ҳамда юклаб олиш.
Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
45. Оператор:
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;
фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлашга;
Идоралараро интеграциялашув платформасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчининг шахсий кабинетларига улашга;
Ягона реестр тизимида Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича ариза ва технологик йўриқномани кўриб чиқишга ва келишишга;
Идоралараро интеграциялашув платформасидаги маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчининг шахсий кабинетлари орқали электрон ахборот ҳамкорлиги доирасидаги статистика маълумотлари билан танишиш имкониятини яратишга;
Идоралараро интеграциялашув платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўришга;
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини бажаришга;
Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган барча веб-сервислар бўйича режали ва режадан ташқари узилишлар ва/ёки тўхталишлар вужудга келиши ёки улар бартараф этилиши юзасидан маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчиларни мавжуд қайта алоқа каналлари орқали реал вақт режимида хабардор қилишга;
мазкур Низомда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақида уларни асосларни кўрсатган ҳолда расмий хабардор қилишга мажбур.
Бунда оператор Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилишдан олдин бу тўғрисида маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчини мавжуд қайта алоқа каналлари орқали реал вақт режимида хабардор қилади.
Операторга қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўришга;
ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлашга, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқишга, жорий қилишга ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб боришга;
Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган ўзининг барча веб-сервислари бўйича режали ва режадан ташқари узилишлар ва/ёки тўхталишлар вужудга келиши ёки улар бартараф этилиши юзасидан операторни мавжуд қайта алоқа каналлари орқали реал вақт режимида хабардор қилишга;
ўзига тегишли веб-сервисга ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиладиган тақдирда, режалаштирилган ишлар амалга оширилгунига қадар бу ҳақида уч кун олдин операторга хабар беришга;
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар ўтказилиши натижасида Идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар ўтказилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилишга, ахборот тизимлари ва ресурслари жойлашган серверлар ёки объектларда режалаштирилган фавқулодда юз берган узилишлар бундан мустасно;
Маълумот тақдим этувчига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
47. Фойдаланувчи:
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича Ягона реестр тизимида ариза ва технологик йўриқномаларни ишлаб чиқишга ва келишишга;
Идоралараро интеграциялашув платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш бўйича ўз аризасини белгиланган тартибда маълумот тақдим этувчи билан келишишга;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлашга;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмасликка;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмасликка;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ўзининг ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўришга;
мазкур Низом талабларига ва «Электрон ҳукумат» тизими орқали олинадиган маълумотларни олиш, қўллаш ва сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилишга мажбур.
Фойдаланувчига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-боб. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш
48. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.
Бунда Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш фойдаланувчига бир ёки бир нечта веб-сервислардан фойдаланишига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
49. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва технологик йўриқнома талабларининг бузилиши;
фойдаланувчининг мурожаати;
фойдаланувчи томонидан маълумотлар учинчи томонга шахсга ва банк сирига доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилгани ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизимида ахборот хавфсизлигига хавф солувчи омиллар аниқлангани;
фойдаланувчининг ахборот тизими ва/ёки Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш авторизация маълумотлари учинчи шахсда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар аниқлангани;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тўғрисидаги аризада келтирилган маълумотларни олиш учун асослар бекор қилингани;
фойдаланувчи томонидан ўз аризасига мувофиқ Идоралараро интеграциялашув платформасидаги бир ёки бир нечта веб-сервисдан фойдаланишда юбориладиган сўровларнинг максимал сонидан йигирма фоиздан ошиб кетгани;
фойдаланувчи томонидан унга фойдаланиш учун рухсат берилган веб-сервисга юборилган сўровларнинг умумий сонидан хатолик билан қайтган сўровларнинг улуши йигирма фоиздан ошиб кетгани;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида маълумотнинг мавжудлиги.
50. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ва «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари ва ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланиши;
Идоралараро интеграциялашув платформасининг ахборот тизимлари билан номувофиқлиги;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тўғрисидаги аризада келтирилган маълумотларни олиш учун асослар бекор қилинганлиги;
мазкур Низом билан белгиланган талабларнинг бажарилмаслиги.
6-боб. Якунловчи қоидалар
51. Идоралараро интеграциялашув платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.
52. Оператор мазкур Низом талабларининг бажарилиши бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
53. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом талабларини бузган фойдаланувчининг масъул ходимлари хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.
54. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маълумот тақдим этувчининиг «Электрон ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Маълумот тақдим этувчининг идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши
1-босқич
Маълумот тақдим этувчи
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича Ягона реестр тизимида технологик йўриқномани тўлдириб, операторга келишиш учун юборади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
Оператор,
маълумот тақдим этувчи
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
Технологик йўриқномани Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ҳамда QR-код шакллантиради.
Сўровни кўриб чиқиб, унинг жавобини Идоралараро интеграциялашув платформасига юборади.
Автоматик тарзда
4-босқич
Оператор
Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни фойдаланувчига юборади.
Автоматик тарзда
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фойдаланувчининиг «Электрон ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши
1-босқич
Фойдаланувчи
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, Ягона реестр тизими орқали операторга юборади.
Сўровни кўриб чиқиб, унинг жавобини Идоралараро интеграциялашув платформасига юборади.
Автоматик тарзда
4-босқич
Оператор
Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни фойдаланувчига юборади.
Автоматик тарзда
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасига (кейинги ўринларда — ИИП) маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари:
10. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси аризанинг 1 — 10-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч иш куни мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
ИИП орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси,Жиноят кодексининг 1412-моддаси билан таништирилган ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишига мажбур бўлади.
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(ариза берувчи давлат органи ёки ташкилотининг қисқартма номи (лотин алифбосида)
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасининг (кейинги ўринларда — ИИП) push-хабарномалар сервисига маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари:
5. ИИПнинг push-хабарномалар сервиси билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган/тақдим этилаётган маълумотлар таркиби:
Т/р
Маълумот тақдим этиш веб-сервисининг номи
Маълумотни тақдим этиш учун асос
1.
2.
3.
6. ИИПнинг push-хабарномалар сервисига бир ойда тақдим этиладиган энг кўп маълумотлар сони, ахборот тизимининг иш режими:
Т/р
Маълумот тақдим этиш веб-сервисининг номи
Бир ой давомида тақдим этиладиган маълумотларнинг максимал сони
ИИПнинг push-хабарномалар сервиси билан ишлаш режими
1.
2.
3.
7. Ариза берувчи давлат органи ёки ташкилотининг реквизитлари:
8. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 — 8-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч иш куни мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
ИИПнинг push-хабарномалар сервиси орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
(раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва имзосининг ёйилмаси)
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасининг (кейинги ўринларда — ИИП) push-хабарномалар сервисига маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари:
5. ИИПнинг push-хабарномалар сервиси билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган/тақдим этилаётган маълумотлар таркиби:
Т/р
Маълумот олувчи веб-сервисининг номи
Маълумотларни олиш учун асос
1.
2.
3.
6. Тақдим этиладиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи (фойдаланиш учун рухсат сўралаётган маълумот тақдим этиш сервисларининг ҳар бири бўйича алоҳида кўрсатилади):
Т/р
Маълумот олувчи веб-сервисининг номи
Фойдаланишнинг мақсади
1.
2.
3.
7. Ариза берувчи давлат органи ёки ташкилотининг реквизитлари:
8. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 — 8-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч иш куни мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
ИИПнинг push-хабарномалар сервиси орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси ва Жиноят кодексининг 1412-моддасибилан таништирилган ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишга мажбур бўлади.
««Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви, тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Рақамли қумдон» модули — фойдаланувчи томонидан Рақамли маълумотлар платформасининг веб-сервисларига чекланган миқдорда тест сўровларини синов тариқасида юбориш учун мўлжалланган ахборот ресурси;
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли маълумотлар платформаси) — тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар томонидан ўз тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд маълумотларни узатиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар тўплами;
ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — маълумот тақдим этувчи) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;
веб-сервис — стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими;
веб-сервис тавсифи — дастурий таъминотни қўллашда фойдаланиладиган техник ёндашув ва ечимларни қамраб олган қўлланма;
маълумотларни қайта ишлаш — маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;
Рақамли маълумотлар платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
тест сўрови — ахборот алмашинуви доирасида фойдаланувчи томонидан Рақамли маълумотлар платформасининг «Рақамли қумдон» модули орқали йўлланадиган хабар;
технологик йўриқнома — Рақамли маълумотлар платформаси доирасида идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат;
фойдаланувчи — Рақамли маълумотлар платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор тижорат ташкилоти ёки хўжалик юритувчи бошқа субъект;
шартнома — Рақамли маълумотлар платформасидан маълумот олиш мақсадида оператор ва фойдаланувчи ўртасида тузиладиган келишув;
шахсий кабинет — «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасида маълумот тақдим этувчи, оператор ва фойдаланувчининг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси;
push-хабарнома — фойдаланувчининг ахборот тизимига маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимлари ва ресурсларида йиғилган, ўзгартирилган ҳамда тўлдирилган маълумотлар пайдо бўлиши муносабати билан фойдаланувчининг ахборот тизими ва ресурсларида қайта ишланаётган маълумотларга ўзгартириш киритиш заруратига асосан юбориладиган қисқа хабар;
push-хабарномалар сервиси — ахборот тизимининг push-хабарномаларни қабул қилиш ва/ёки юбориш учун мўлжалланган модули.
3. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш фақат ҳимояланган VPN тармоғи орқали ташкил этилади.
Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари Рақамли маълумотлар платформасига Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар хусусий шерикнинг ахборот тизимлари орқали уланади.
4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Рақамли маълумотлар платформаси ёрдамида амалга оширилади.
Бунда Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинуви доирасида йўлланган барча сўровлар бўйича тегишли статистика маълумотлари маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчининг шахсий кабинетида юритилади.
5. Рақамли маълумотлар платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар билан ахборот алмашинуви Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг вазифаларини бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.
Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш шарти билан уларни бошқа фойдаланувчиларга, давлат органлари ва ташкилотларига Рақамли маълумотлар платформаси орқали белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этиши мумкин.
2-боб. Рақамли маълумотлар платформасига уланишнинг умумий талаблари ва шартлари
7. Фойдаланувчи ва операторнинг ахборот тизимлари ўртасидаги электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинувида ахборот ва киберхавфсизлик талабларини таъминлаш мақсадида дастлабки уланиш доирасида фойдалунувчининг ахборот тизими «Рақамли қумдон» модулига уланади. Бунда «Рақамли қумдон» модули доирасида фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тест сўровлари таркибидаги маълумотларда бирон-бир жисмоний ёки юридик шахсга оид маълумотлардан фойдаланилмаган ҳолда тест сўровларни юбориш орқали амалга оширилади.
8. Фойдаланувчи ўзининг ахборот тизимини «Рақамли қумдон» модулига улаш учун операторга «Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ягона реестр тизими) орқали электрон тарзда хат орқали мурожаат этади ҳамда оператор уч иш куни давомида фойдаланувчининг ахборот тизимини «Рақамли қумдон» модулига улаш чораларини кўради.
Бунда фойдаланувчи Ягона реестр тизимида авторизациядан ўтиши учун «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтади.
10. Фойдаланувчи Рақамли маълумотлар платформасига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
11. Фойдаланувчи Рақамли маълумотлар платформасига уланиш учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда операторга Ягона реестр тизими орқали электрон шаклда юборади.
Бунда Ягона реестр тизимида фойдаланувчи авторизациядан ўтиш учун «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши лозим (дастлабки уланиш доирасида авторизациядан ўтган фойдаланувчи бундан мустасно).
12. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилгани ҳамда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгани;
фойдаланувчининг ахборот тизими юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари мавжудлиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасининг техник функцияларини такрорламаслиги;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.
13. Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш мақсадида оператор келиб тушган аризани Ягона реестр тизимида маълумот тақдим этувчига келишиш учун юборади.
Маълумот тақдим этувчи аризани қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқади ҳамда эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уч иш куни ичида Ягона реестр тизимида келишади.
Бунда маълумот тақдим этувчи томонидан аризани кўриб чиқиш ва келишиш муддати уч иш кунидан ошмаслиги зарур.
Агар мазкур Низомда белгиланган муддатда маълумот тақдим этувчи томонидан аризани кўриб чиқиш ёки келишиш натижалари ҳақида операторга Ягона реестр тизимида электрон шаклда хабарнома берилмаса, маълумот тақдим этувчи томонидан фойдаланувчининг аризаси келишилган ҳисобланади.
14. Маълумот тақдим этувчи томонидан ариза юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, аризани келишиш рад этилади ва Ягона реестр тизимида операторга хабарнома юборилади.
15. Хабарнома келиб тушган куннинг ўзида оператор фойдаланувчининг аризасини рад этиш орқали Ягона реестр тизимида қайтаради.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
16. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида ишлаб чиқади ва келишади.
Агар фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига бир нечта ахборот тизими ёки ресурси уланадиган бўлса, мазкур ҳолатда ҳар битта ахборот тизими ёки ресурси бўйича алоҳида технологик йўриқнома ишлаб чиқилади ва келишилади.
Агар аввал фойдаланувчининг ахборот тизими ёки ресурсига оид технологик йўриқнома белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, мазкур ахборот тизими ёки ресурси бўйича кейинчалик фақат ариза тақдим этилади.
Бунда келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
17. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради. Бунда оператор ва фойдаланувчи ўртасида Рақамли маълумотлар платформасига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади.
18. Рақамли маълумотлар платформасига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада хизмат кўрсатиш даражаси (техник қўллаб-қувватлаш 24/7 режимида кўрсатилиши, ҳисоботларни шакллантириш, қайта алоқа тизими, ахборот алмашинувидаги техник узилишлар юзасидан хабардор қилиш ва бошқалар) билан боғлиқ шартлар ҳам белгиланиши зарур.
19. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашув жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
20. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилгани ҳамда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани;
маълумот тақдим этувчи томонидан аризани келишиш рад этилгани;
фойдаланувчининг ахборот тизими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва/ёки «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари мавжуд эмаслиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада маълумотларнинг ҳаққоний ва ишончли эмаслиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасининг техник функцияларини такрорлаши;
уланиш билан боғлиқ техник-ташкилий ечимнинг мавжуд бўлмаслиги.
Рақамли маълумотлар платформасига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
3-боб. Сўровларни қайта ишлашнинг умумий талаблари
1-§. Сўровларни қайта ишлаш
21. Рақамли маълумотлар платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.
22. Фойдаланувчилар учун сўровга оид умумий талаблар оператор ва маълумот тақдим этувчи ўртасида келишиладиган технологик йўриқноманинг веб-сервис тавсифида белгиланади.
23. Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервис технологик йўриқноманинг веб-сервис тавсифида белгиланган шартларга мувофиқ сўровга оид маълумотлар асосида тест сўровини юбориш орқали синовдан ўтказилади.
24. Технологик йўриқномага асосан сўров доирасида маълумотлар тақдим этилиши белгиланган бўлса, фойдаланувчига тегишли маълумотлар автоматик равишда тақдим этилади.
2-§. Push-хабарномалар сервисига уланишнинг умумий шартлари
25. Маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимлари ва ресурсларида йиғилган, ўзгартирилган ҳамда тўлдирилган маълумотлар пайдо бўлиши муносабати билан тегишли push-хабарномалар Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервиси орқали юборилади ва/ёки қабул қилинади.
Бунда Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш учун тегишли ахборот тизимлари ва ресурслари Рақамли маълумотлар платформасига уланган бўлиши зарур.
26. Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш учун фойдаланувчи тегишли веб-сервисларга киришни маълумот тақдим этувчи билан келишиб олиши лозим.
27. Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема асосида уланади.
Бунда фойдаланувчи мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда, операторга Ягона реестр тизими орқали электрон шаклда юборади.
28. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида уни қуйидаги талаблар асосида кўриб чиқади:
фойдаланувчини push-хабарномалар сервисига улаш учун маълумот тақдим этувчи билан келишилгани;
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилгани;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.
29. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда Ягона реестр тизимида ишлаб чиқади ва келишади.
Агар фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига бир нечта ахборот тизими ёки ресурси уланадиган бўлса, мазкур ҳолатда ҳар битта ахборот тизими ёки ресурси бўйича алоҳида технологик йўриқнома ишлаб чиқилади ва келишилади.
Агар аввал фойдаланувчининг ахборот тизими ёки ресурсига оид технологик йўриқнома белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, мазкур ахборот тизими ёки ресурси бўйича кейинчалик фақат ариза тақдим этилади.
Бунда келишилган технологик йўриқнома Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда QR-код шакллантирилади.
Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш рад этилган тақдирда, оператор томонидан Ягона реестр тизими орқали фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
30. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради. Бунда оператор ва фойдаланувчи ўртасида Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади.
31. Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада хизмат кўрсатиш даражаси (техник қўллаб-қувватлаш 24/7 режимида кўрсатилиши, ҳисоботларни шакллантириш, қайта алоқа тизими, ахборот алмашинувидаги техник узилишлар юзасидан хабардор қилиш ва бошқалар) билан боғлиқ шартлар ҳам белгиланади.
32. Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
push-хабарномалар сервисига уланиш маълумот тақдим этувчи билан келишилмагани;
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмагани;
маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжуд эмаслиги.
Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
4-боб. Рақамли маълумотлар платформаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
33. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;
маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформасига уланишида кўмаклашиш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
фойдаланувчидан Рақамли маълумотлар платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;
маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;
маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
34. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотларни қабул қилиш ва юбориш;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;
Рақамли маълумотлар платформасидаги шахсий кабинети орқали ўзига тегишли бўлган веб-сервисларга уланган фойдаланувчиларга оид статистика маълумотларини олиш.
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
35. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Рақамли маълумотлар платформаси ёрдамида сўровлар юбориш ва маълумотларни олиш;
Рақамли маълумотлар платформасидаги шахсий кабинети орқали фойдаланишга рухсат берилган веб-сервисларга оид статистика маълумотларини олиш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича оператордан тушунчалар олиш.
Фойдаланувчига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
36. Оператор:
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;
фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлашга;
Рақамли маълумотлар платформасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчини шахсий кабинетларига улашга;
Ягона реестр тизимида Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича ариза ва технологик йўриқномани кўриб чиқишга ва келишишга;
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган барча веб-сервислар бўйича режали ва режадан ташқари узилишлар ва/ёки тўхталишлар вужудга келиши ёки улар бартараф этилиши юзасидан фойдаланувчиларни мавжуд бўлган қайта алоқа каналлари орқали хабардор қилишга;
Маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасидаги шахсий кабинетлари орқали электрон ахборот ҳамкорлиги доирасидаги статистика маълумотлари билан танишиш имконини яратишга;
Рақамли маълумотлар платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўришга;
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини бажаришга;
мазкур Низомда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақида уларни асосларни кўрсатган ҳолда расмий хабардор қилишга мажбур.
Операторга қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўришга;
ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлашга, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқишга, жорий қилишга ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб боришга;
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган ўзининг барча веб-сервислари бўйича режали ва режадан ташқари узилишлар ва/ёки тўхталишлар вужудга келиши ёки улар бартараф этилиши юзасидан операторни мавжуд қайта алоқа каналлари орқали реал вақт режимида хабардор қилишга;
ўзига тегишли веб-сервисга ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиладиган тақдирда, режалаштирилган ишлар амалга оширилгунига қадар бу ҳақида икки ҳафта олдин операторга хабар беришга;
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар ўтказилиши натижасида Рақамли маълумотлар платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар бажарилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилишга;
Маълумот тақдим этувчига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
38. Фойдаланувчи:
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича Ягона реестр тизимида ариза ва технологик йўриқномаларни ишлаб чиқишга ва келишишга;
Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига уланиш бўйича аризасини белгиланган тартибда маълумот тақдим этувчи билан келишишга;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлашга;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмасликка;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмасликка;
Рақамли маълумотлар платформасига уланган ўзининг ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўришга;
мазкур Низом талабларига ва «Электрон ҳукумат» тизими орқали олинадиган маълумотларни олиш, қўллаш ва сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилишга мажбур.
Фойдаланувчига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-боб. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш
39. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.
Бунда Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш фойдаланувчига бир ёки бир нечта веб-сервислардан фойдаланишига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
40. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва технологик йўриқнома талабларининг бузилиши;
фойдаланувчининг мурожаати;
фойдаланувчи томонидан маълумотлар учинчи томонга шахсга ва банк сирига доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилгани ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизимида ахборот хавфсизлигига хавф солувчи омиллар аниқлангани;
фойдаланувчининг ахборот тизими ва/ёки Рақамли маълумотлар платформасига уланиш авторизация маълумотлари учинчи шахсда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар аниқлангани;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
шартномада назарда тутилган тўловлар фойдаланувчи томонидан ўз вақтида тўланмаслиги;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тўғрисидаги аризада келтирилган маълумотларни олиш учун асослар бекор қилинганлиги;
фойдаланувчи томонидан ўзининг аризасига мувофиқ Рақамли маълумотлар платформасидаги бир ёки бир нечта веб-сервисдан фойдаланишда юбориладиган сўровларнинг максимал сонидан йигирма фоиздан ошиб кетгани;
фойдаланувчи томонидан унга фойдаланиш учун рухсат берилган веб-сервисга юборилган сўровларнинг умумий сонидан хатолик билан қайтган сўровларнинг улуши йигирма фоиздан ошиб кетгани;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида маълумотнинг мавжудлиги.
41. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ва «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари ҳамда ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланиши;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тўғрисидаги аризада келтирилган маълумотларни олиш учун асослар бекор қилингани;
мазкур Низом ва шартнома шартлари бузилиши ёки шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаши.
6-боб. Якунловчи қоидалар
42. Рақамли маълумотлар платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.
43. Оператор мазкур Низом талаблари ижроси бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
44. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом ва шартнома талабларини бузган фойдаланувчининг ходимларини хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фойдаланувчининиг «Электрон ҳукумат» тизими Рақамли маълумотлар платформасига уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига уланиши
1-босқич
Фойдаланувчи
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, Ягона реестр тизими орқали операторга юборади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
Оператор
Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Рақамли маълумотлар платформасига уланишни келишиш учун маълумот тақдим этувчига юборади.
5 иш кунида
Маълумот тақдим этувчи
Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Ягона реестр тизимида келишади.
3 иш кунида
3-босқич
Оператор, фойдаланувчи
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
Технологик йўриқномани Ягона реестр тизимида электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ҳамда QR-код шакллантиради.
5 иш кунида
4-босқич
Оператор, фойдаланувчи
Фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига улаш чораларини кўради ва Рақамли маълумотлар платформасига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани расмийлаштиради.
5 иш кунида
II. Ахборот тизимларининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
1-босқич
Фойдаланувчи
Рақамли маълумотлар платформаси орқали веб-сервис ёрдамида зарур маълумотни олиш учун сўров юборади.
3. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати электрон почта манзили ва масъул ходимнинг телефон рақами:
5. Рақамли платформа билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотларнинг таркиби:
Т/р
Маълумот олиш сервисининг номи
Маълумотларни олиш учун асос
1.
2.
3.
6. Рақамли платформага бир ойда энг кўп сўровлар сони, ахборот тизимининг иш режими:
Т/р
Маълумот олиш сервисининг номи
Сервис билан ишлаш режими
1.
2.
3.
7. Олинадиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи (фойдаланиш учун рухсат сўралаётган маълумот олиш сервисларининг ҳар бири бўйича алоҳида кўрсатилади):
9. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 — 9-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч иш куни мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
Рақамли платформа орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси, Жиноят кодексининг 1412-моддасибилан таништирилган ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишга мажбур бўлади.
«Электрон ҳукумат» тизими Рақамли маълумотлар платформасининг push-хабарномалар сервисига (кейинги ўринларда — push-хабарномалар сервиси) маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари:
6. Push-хабарномалар сервиси билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотлар таркиби:
Т/р
Маълумот олувчи веб-сервисининг номи
Маълумотларни олиш учун асос
1.
2.
3.
7. Тақдим этиладиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи (фойдаланиш учун рухсат сўралаётган маълумот тақдим этиш сервисларининг ҳар бири бўйича алоҳида кўрсатилади):
9. Маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 — 9-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч иш куни мобайнида Операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
Push-хабарномалар сервиси орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси, Жиноят кодексининг 1412-моддасибилан таништирилган ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишга мажбур бўлади.