Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2247-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон «Ўзбекистон Республикасида Тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2247, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 декабрь,
11-мҳ-сон
Келишилди:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2025 йил 13 декабрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 4 декабрь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
2025 йил 27 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 27 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
1) 1-бобнинг номидаги «I.» рақами «1-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«спорт федерацияси (уюшмаси) — бир ёки бир нечта спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда спортчиларни — Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзоларини спортнинг тегишли тури бўйича тайёрлаш учун аъзолик асосида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилоти;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатига эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;»;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«малака ошириш муддати ўтган (ёки малака оширишдан ўтмаган) тренер-ўқитувчиларга меҳнат фаолиятини давом эттириш.»;
4) 2-бобнинг номидаги «II.» рақами «2-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 7-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўқув гуруҳларини танлаш ва тўлдириш;
ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилиш;
ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқиш.»;
6) 9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7) 14-банддаги «катта ёшдагилар, ёшлар (юниорлар), ўсмирлар ва болалар спорт» деган сўзлар «кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши — бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
9) 16-банддаги «иттифоқлар, ассоциациялар» деган сўзлар «уюшмалар» деган сўз билан алмаштирилсин;
10) 17-банднинг учинчи хатбошисидаги «шаҳар, кўнгилли» деган сўзлар «туман (шаҳар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12) 3-бобдаги «III.»рақами «3-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 22-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«халқаро тоифали тренер;
олий тоифали тренер;
биринчи тоифали тренер;
иккинчи тоифали тренер.»;
14) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Тренер-ўқитувчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш улар томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ва спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилади.»;
15) 25-банддаги «иттифоқлар, ассоциациялар» деган сўзлар «уюшмалар» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 4-бобнинг номидаги «IV.» деган рақам «4-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 5-бобнинг номидаги «V.»деган рақам «5-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)