Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Келажак» марказлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилгани;
б) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловининг минимал миқдорлари қайта кўриб чиқилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
2. Қуйидагилар:
«Келажак» марказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Келажак» марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 15 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 10 фоиз;
б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Тошкент шаҳрида — 60 фоиз;
вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 30 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 20 фоиз этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
«Келажак» марказларининг тармоқ тўгараклари фаолияти ҳар бир умумий ўрта таълим ташкилотларида босқичма-босқич йўлга қўйилади. Бунда тармоқ тўгараклари учун ота-оналар бадали тўловидан тушган маблағларнинг 40 фоизи умумий ўрта таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
Жиззах вилояти Жиззах шаҳри Қассоблик МФЙ Х. Носиров кўчаси 12-уй манзилида жойлашган Ш. Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот-кутубхонасининг Матбуот уйи биноси Жиззах вилояти «Келажак» марказига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси «Келажак» марказларида амалга ошириладиган лойиҳалаштириш, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларида буюртмачи ҳисобланади.
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Келажак» марказларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин;
«Келажак» марказлари объектлари бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ва муддатларда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин.
7. «Келажак» марказларида амалга ошириладиган лойиҳалаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларида бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини танлаш жараёнида шаффофликни таъминлаш, ажратилган маблағларнинг мақсадли ўзлаштирилиши ҳамда объектлар ўз муддатида фойдаланишга топширилиши учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
8. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзе 43а-уй манзилида жойлашган бинода Республика «Келажак» маркази ҳузурида Болалар сайёҳлик базаси ташкил этилсин.
81. Ҳар бир ҳудудда биттадан «Келажак» марказларида ўйинлар яратиш ва анимация соҳасида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилсин. Бунда тўгарак хоналарини жиҳозлаш «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 412-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/412/0798-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 декабрь,
776-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Келажак» марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Келажак» марказлари (кейинги ўринларда — Марказ)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
2. Марказ 6 — 18 ёшдаги болаларга қўшимча таълим хизматларини кўрсатувчи давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ҳамда бланкаларга эга бўлади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга, ўз уставига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Марказларнинг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади. Марказ мазкур намунавий устав асосида ўз уставини ишлаб чиқади. Устав муассис томонидан тасдиқланади.
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари тегишлича марказларнинг муассислари ҳисобланади.
6. Марказларнинг умумий фаолияти Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантириш;
ўқувчиларни Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига тайёрлаш;
иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг STEAM (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — муҳандислик, Art — санъат, Mathematics — математика) фанлари ҳамда илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;
ўқувчиларни сунъий интеллект ва робототехника йўналишларига жалб этиш орқали уларнинг яратувчанлик кўникмаларини янада шакллантириш ҳамда робототехника, мобилограф, дастурлаш, илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), моделлаштириш каби тўгаракларни ташкил этиш;
ёшларни сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва креатив индустрияга қизиқишини уйғотиш, ўйинлар яратиш ва анимация соҳасида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 412-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/412/0798-сон)
ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ва хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услублари асосида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
ўқувчиларда экологик билимларни ошириш, экологияга оид лойиҳаларни амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш;
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарига ҳамда китобхонлик клублари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортнинг олимпия ва оммавий турларига қизиқишларини ошириш ҳамда мактаб спорт клублари фаолиятини ривожлантириш, спорт секцияларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
ўқувчиларда ҳунар эгаллаш бўйича дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантириш;
болаларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб тарбиялаш, уларда етакчилик, жамоада ишлаш, фаол фуқаролик, ижтимоий масъулият ва коммуникатив кўникмаларни шакллантириш мақсадида таълим ташкилотларида болалар фаолияти ижтимоий-эмоционал таълим модели асосида 4 босқичда (мактабгача — бошланғич — таянч ўрта — ўрта таълим) йўлга қўйиш;
ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчилари (кейинги ўринларда — мактаб маслаҳатчилари)нинг касбий малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, уларга методик ва услубий ёрдам кўрсатиш, инновацион тарбия ва таълим тажрибаларини амалиётга жорий этишда мактабларга кўмак бериш.
Бунда маслаҳатчиларни ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган тартибда Вазирлик томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
8. Марказ ўзининг асосий вазифаларини амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:
болаларда лидерлик қобилиятлари ҳамда «юмшоқ» кўникмаларини шакллантиришда «ўқувчилар кенгаши» сайловларини ўтказишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
болаларни таълим, медиа, маданият, экология, спорт, китобхонлик йўналишларида ташаббусларини қўллаб қувватлайди, жумладан, улар учун фестиваль, форум, вебинар ҳамда оромгоҳлар ташкил этади;
ўқувчиларни тўгараклар, китобхонлик клублари, ҳамда спорт клубларига қамраб олиш чораларини кўради;
фестиваль, танлов, мусобақа ва тадбирларни сифатли ўтказилиши бўйича сценарийлар ишлаб чиқади ҳамда ташкил этади;
мактаб маслаҳатчилари фаолиятини мониторинг қилади ҳамда уларнинг касбий малакасини оширишда тизимли равишда семинар, тренинг ва конференциялар ташкил этади;
дастур ва ўқув-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашади;
ўқув жараёнларини таҳлил қилиб боради ҳамда уларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатади;
услубчилар, тренерлар ва тўгарак раҳбарлари учун турли ўқув-семинарлар ҳамда вебинар машғулотлари ўтказади;
фаол ўқувчилар, мактаб маслаҳатчилари ҳамда тўгарак раҳбарлари ишларини оммалаштиради ҳамда танлов ва тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боради;
ўқувчилар қизиқишларига кўра тармоқ тўгаракларини ташкил этади ҳамда фаолиятини методик таъминлайди;
«Келажак» миллий бренди остида таълим ташкилотларида тарбиявий-ахлоқий, маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-коммуникатив соҳаларда ўқувчиларнинг шахсий ривожланишига қаратилган лойиҳаларини амалга оширади;
ўқувчиларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш учун маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар тармоғини кенгайтиради, бадиий адабиётларга бўлган қизиқишларини аниқлайди, улар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун марказларда инклюзив тўгараклар фаолиятини йўлга қўяди;
Марказнинг махсус электрон платформасини юритади, унда ўқув жараёнига оид маълумотларни жойлаштиради;
ўқувчиларнинг қўшимча таълимга жалб этилганлиги тўғрисидаги «Ижтимоий портфолио» модулини юритади.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
9. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ ходимлари, тўгарак аъзолари ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан мазкур Низом, ўз устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
ўқув жараёнини такомиллаштириш ва методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш;
тўгарак машғулотлари учун белгиланган тўловни ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ўз вақтида ундиришни назорат қилиш;
ваколатига кирадиган масалалар ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар қабул қилиш, зарур бўлганда, бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ташқари жамғармаларга эга бўлиш;
давлат органлари ва манфаатдор шахслардан ўз ваколати доирасида зарур ахборотларни сўраш ва олиш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
10. Марказ:
ушбу Низомда ва ўз уставида назарда тутилган вазифа ва функцияларни самарали бажариши;
«Келажак» марказлари учун қўшимча таълимга қўйилган Давлат талаблари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиши;
таълим-тарбия жараёнини белгиланган тартибда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига ҳамда хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ташкил этиши;
Марказнинг моддий-техник таъминоти ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириши;
тўгаракларни ташкил этишда тўгарак аъзоларининг ёши, руҳий-физиологик ҳолати, лаёқати ва қизиқишларини инобатга олиши;
ўзи қабул қилган қарорлар ҳамда буйруқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариши;
фаолиятини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиши ва бажариши;
ўзига бириктириб берилган мулклар, шу жумладан, кўчмас мулклардан мақсадли фойдаланиши;
ўзига юкланган вазифа ва функциялар доирасида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши шарт.
Марказ зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
11. Марказ кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган мактабга тайёрлов, илм-фан, хорижий тиллар, китобхонлик, маданият ва санъат, касб-ҳунар, ахборот технологиялари ҳамда спорт йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Марказда тўгараклар пуллик шаклда ташкил этилади ҳамда 6 — 18 ёшли болаларни ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратилади.
12. Марказда юқори малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда чуқурлаштирилган тўгараклар ҳам ташкил этилиши мумкин.
Чуқурлаштирилган тўгараклар ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишларидан келиб чиқиб Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга тайёрлов ҳамда бошқа йўналишларда якка тартибда (индивидуал) ёки гуруҳларга бўлган ҳолда ташкил этилади.
Чуқурлаштирилган тўгаракларда ўқиганлик учун ота-оналар тўлови миқдори Марказ томонидан мустақил белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
13. Марказ:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча таълим, давлат ва нодавлат болалар ташкилоти ҳамда марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
халқаро ҳамкорлик доирасида мактаб маслаҳатчилари, тизим ходимлари, тўгарак раҳбарлари тажриба алмашиши ҳамда малака ошириши чораларини кўради;
фаол ўқувчилар кенгаши халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий болалар ташкилотлари ҳамда марказлари болалар оромгоҳи, конференциялар, халқаро анжуманлар, форумлар ва фестивалларни ташкил этади.
14. Умумий ўрта таълим ташкилотларида жойлашган мавжуд марказлар шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган алоҳида бинода, янги қурилган ва реконструкция қилинган бино ва иншоотларда ёки истисно тариқасида, умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларининг алоҳида ўқув блокларида, алоҳида чегара ҳудудини белгилаган ҳолда, кириш жойи билан таъминланган ва мактабдаги умумий ўрта таълим жараёнига халақит бермайдиган тарзда ташкил қилинади ҳамда мустақил равишда фаолият кўрсатади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
15. Умумий ўрта таълим ташкилотларида Марказнинг тармоқ тўгараклари ташкил этилиши мумкин.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларининг алоҳида ўқув блокларида ташкил қилинган Марказнинг тармоқ тўгараклари учун барча коммунал тўловлар ушбу мактаб коммунал харажатлари учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади.
Қолган коммунал харажатлар эса Марказ эгаллаб турган бинонинг майдони ва ҳажмидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим ташкилотларига иқтисодиёт ва молия органлари билан келишув бўйича қоплаб берилади.
Марказ учун умумий ўрта таълим ташкилотларида ташкил этиладиган тармоқ тўгараклари, ўқув тажриба-синов майдончалари, боғлар, музейлар, оромгоҳлар, кампуслар, виртуал майдонлар, ихтиро ва кашфиётларни синовдан ўтказиш майдончалари, технопарклар, спорт заллари, кутубхоналар ҳамда ички имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудудларда уларнинг филиаллари ҳам ташкил этилиши мумкин.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари марказларнинг ҳар йили моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
17. Тўгарак машғулотлари ўқув дастурлари ота-оналар ва мутахассисларнинг талабларига кўра бутун ўқув йили учун, шунингдек, қисқа муддатли ташкил этилади.
Тўгарак машғулотлари ўқув йилининг 15 сентябридан бошланиб, 25 майида якунланади. Ёзги таътил кунларида Марказ томонидан тўгарак машғулотлари фаолияти алоҳида дастур асосида (ўқувчиларни саёҳатларга олиб чиқиш, турли тўгараклар, пуллик оромгоҳларни ташкил этиш, фестиваль, мусобақа ва танловлар ташкил этилишини ўз ичига олган ҳолда) давом эттирилади.
Марказда тўгарак раҳбарлари ойлик маоши сақланган ҳолда йилнинг 26 майидан 1 июнига қадар ўқув йили якуни муносабати билан журналларни расмийлаштириш, тўгаракнинг ёз мавсуми ўқув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш, шунингдек, 2 сентябрдан 15 сентябрга қадар ёз мавсуми ўқув режаси якуни бўйича журналларни расмийлаштириш, янги ўқув йили режасини тузиш ва тасдиқлатиш, болаларни синфларга (гуруҳларга) бўлиш каби ишларини амалга оширади.
Марказнинг тўгарак машғулотлари жадвали тўгарак аъзолари учун қулай тартибда, уларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари инобатга олинган ҳолда, педагог ходимларнинг тақдимномасига кўра Марказ томонидан тузилади ва тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
18. Тўгарак раҳбарининг ҳафталик иш юкламаси 16 соатни ташкил этади. Бунда:
ҳар бир тўгарак машғулотини ташкил этиш учун ҳар бир гуруҳга ҳафтада 4 академик соат;
ҳар бир гуруҳ учун 0,25 штат бирлигида тўгарак раҳбари лавозими ажратилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
19. Ҳар бир гуруҳдаги тўгарак аъзоларининг сони 10 нафардан (мактабга тайёрлов, инклюзив, хорижий тиллар, дастурий таъминот, робототехника, мехатроника ва инженерлик тўгаракларида 8 нафардан) кам бўлмаслиги лозим.
Агар бир гуруҳдаги тўгарак аъзоларининг сони белгиланган талабдан камайса, тўгарак раҳбарининг ойлик иш ҳақи мазкур ой учун тўлиқ тўлаб берилади.
20. Тўгарак раҳбарларига икки ставкагача (ҳафталик 32 соат) тўгарак машғулотларини олиб боришларига рухсат этилади.
Бунда тўгарак раҳбарларининг икки ставка миқдоригача белгиланган тўгарак машғулотларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.
21. Марказ томонидан ўқувчиларга қўшимча таълим олганлиги тўғрисида гувоҳнома намунаси Республика «Келажак» маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
22. Марказнинг раҳбар ва ходимлари иш ҳақлари сақланган ҳолда малака оширади.
23. Марказлар контингент сони бўйича иккита гуруҳга ажратилади. Бунда контингент сони 600 нафаргача бўлган марказлар — II гуруҳга, 601 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — I гуруҳга тегишли ҳисобланади.
5-боб. Марказда педагогик фаолият билан шуғулланиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
24. Олий таълим ташкилотларининг турли йўналишлари (педагог ва педагогик мутахассисликка эга бўлмаган) бўйича тегишли мутахассисликка эга, касбий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейларнинг тегишли маълумотига ҳамда касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий фазилатларга эга шахслар Марказда тўгарак раҳбари сифатида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
Педагогик маълумотга эга бўлмаган, аммо тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг тармоқ мукофотлари ҳамда унвонлар билан тақдирланган шахслар Марказда педагогик фаолият билан шуғулланишга жалб этилиши мумкин.
25. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан суд қарорига кўра ёки тиббий хулосага асосан маҳрум қилинган шахсларнинг Марказда фаолият юритишларига йўл қўйилмайди.
6-боб. Марказни бошқариш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
26. Марказга директор раҳбарлик қилади.
Республика «Келажак» марказининг директори ва директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» маркази директорлари Республика «Келажак» маркази тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларининг директор ўринбосарлари, туман (шаҳар) «Келажак» маркази директорлари Республика «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Туман (шаҳар) «Келажак» маркази директор ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Мактаб маслаҳатчилари умумий ўрта таълим ташкилоти директори томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларининг ишга қабул қилиш бўйича тавсияномаси асосида лавозимга тайинланади.
Вазирлик тизимидаги ҳудудий «Болалар кутубхоналари»нинг директорлари Республика «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналари фаолияти Республика «Келажак» маркази томонидан мувофиқлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
27. Марказнинг фаолиятига доир асосий масалаларни коллегиал тартибда муҳокама қилиш, Марказнинг тўгарак машғулотлари жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш учун доимий фаолият юритадиган Педагогик кенгаш фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.
Педагогик кенгаш таркиби Марказ директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимларидан иборат бўлади. Марказнинг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ушбу Кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.
Марказ директори Педагогик кенгаш раиси ҳисобланади ва унинг котиби педагог ходимлар орасидан тўғридан-тўғри очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (бетоб бўлган, хизмат сафарига кетган ва бошқа) ҳолларда, унинг вазифалари вақтинча вазифани бажариш юклатиладиган директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
Педагогик кенгаш йиғилиши Марказ фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, унинг фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
28. Ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, педагог ходимларнинг касб маҳоратларини ва ижодий ўсишларини ривожлантириш мақсадида Республика «Келажак» маркази ҳузурида Илмий-методик кенгаш тузилади.
Республика «Келажак» маркази директори ўз навбатида Илмий-методик кенгаш раиси ҳам ҳисобланади.
Илмий-методик кенгаш таркибига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, Республика таълим марказининг тажрибали ходимлари, илмий даража ва унвонларга эга бўлган мутахассислар ҳамда хорижий экспертлар жалб этилади.
Илмий-методик кенгаш таркиби ва Низоми Республика «Келажак» маркази томонидан тасдиқланади.
Илмий-методик кенгашда ўқув режалар, дастурлар, ўқув қўлланмалар, тажриба-синов ишлари муҳокама қилинади, педагогик ходимларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
29. Туман (шаҳар)даги марказларда фаолият кўрсатаётган тўгараклар фаолиятини ривожлантириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш, услубчи ва тўгарак раҳбарларининг тавсия, қўлланма ва ижодий ишларини такомиллаштириш бўйича Услубий кенгаш ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказлари директори Услубий кенгаш раиси ҳам ҳисобланади.
Услубий кенгаш аъзолари ҳар чоракда бир марта йиғилади, тавсия, қўлланма ва ижодий ишларни сифатини таҳлил қилади ҳамда амалиётга жорий этиш учун рухсат беради.
30. Ҳудудий марказлар хорижда ўтказиладиган халқаро фестиваль, танлов, мусобақалар ҳамда бошқа тадбирларда Республика «Келажак» марказининг рухсатига асосан иштирок этади.
7-боб. Марказнинг мол-мулки ва пул маблағлари
31. Муассис ёки ваколатли давлат органи Марказга мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.
Марказ ўзига бириктирилган мол-мулкни ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
32. Марказлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотлар ва буюмларнинг сотувидан тушган маблағлар;
асосий машғулотлардан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
ўқитувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув-тарбия жараёнига таъсир этмаган ҳолда турли тўгараклар, оромгоҳлар, курслар, бадиий кечалар, концерт ва театр томошалари ташкил этишдан олинган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
34. Марказ аҳолига, турли ташкилотларга хизматлар кўрсатишга, қонунчилик билан тақиқланмаган, муассасанинг асосий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.
Юқори турувчи ташкилотлар томонидан тўгарак аъзоларининг таълимга алоқаси бўлмаган тадбирларга жалб этилишига, концерт-томоша дастурлари ва кўргазмаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди, тўлов-шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.
35. Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, шу жумладан, болалари ўқиганлиги учун ота-оналар бадали тўлови ҳисобига шаклланган жамғарма ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлари ҳисобидан тўгарак раҳбарлари, тренерлар ва ходимлари рағбатлантирилади.
37. Марказнинг моддий-техника базаси ер, бино ва иншоотлар, кутубхоналар, спорт иншоотлари, спорт заллари, коммуникация, техник жиҳозлар ва ускуналар, транспорт воситалари ҳамда таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиладиган бошқа анжомларни ўз ичига олади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
38. Марказлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Марказ тугатилган тақдирда, унинг маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Марказ уставига мувофиқ фойдаланилади.
39. Марказларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоида тариқасида, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа марказларга ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Келажак» марказларида (кейинги ўринларда — Марказ) ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини (кейинги ўринларда — она-оналар тўлови) ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
2. Ота-оналар тўловидан тушган тушумлар Марказ учун хомашё ва материаллар хариди, Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш, таъмирлаш ишлари, Марказнинг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа харажатларга йўналтирилади.
2-боб. Ота-оналар тўловини амалга ошириш
3. Ота-оналар тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади.
4. Ота-оналар тўлови ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва Марказ ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Ушбу шартномада тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг таълим олишини тўхтатиш ва бекор қилиш шартлари кўрсатилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
5. Жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади.
Белгиланган муддатда тўловлар тўланмаслиги болани Марказда таълим олувчилар сафидан чиқарилишига асос бўлади.
6. Тўлов тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карталари ва пул ўтказиш орқали), шунингдек электрон тўлов йўли билан амалга оширилади.
Бунда тўловлар Марказнинг тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
7. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг Марказга қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда Марказга қатнаган кунлар учун тўланади.
Боланинг Марказга қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган тақдирда, тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
3-боб. Ота-оналар тўлови ҳисоб-китоби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
8. Бир кунлик тўлов миқдорини аниқлаш учун ойлик тўлов миқдори Марказнинг бола жорий ойда қатнайдиган тўгараги иш кунларининг режадаги сонига бўлинади.
Бунда бола Марказдаги биттадан ортиқ тўгаракда ўқийдиган бўлса, тўлов ҳар бир тўгаракда ўқиганлик учун белгиланган миқдорда алоҳида ундирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
9. Боланинг ёки оила аъзоларининг бетоблиги туфайли бола Марказга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг бетоблиги туфайли боланинг Марказга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
10. Боланинг Марказга келмаган бошқа барча ҳолларда, ота-оналар тўлови умумий асосларда ундирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида);
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар.
Бунда шартнома асосида малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда ташкил этилган чуқурлаштирилган тўгаракларда таълим олувчи болалар тўловдан озод этилмайди.
4-боб. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
12. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
а) ота-оналар тўловидан тушган умумий маблағларнинг 10 фоиз миқдори — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
тармоқ тўгаракларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 40 фоиз миқдори — умумий ўрта таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси (мактаб фонди)га ўтказилади;
б) Марказ фаолияти учун зарур бўлган хомашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар), иш ва хизматлар, транспорт воситаларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш;
в) маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
г) ўқувчилари халқаро миқёсида ўтказиладиган кўрик-танлов ва фестивалларда (онлайн тарзда ўтказиладиганлари бундан мустасно) ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарларини базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш:
1-ўрин учун — 20 бараваригача;
2-ўрин учун — 15 бараваригача;
3-ўрин учун — 12 бараваригача;
д) вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган республика кўрик-танловлари, мусобақа ва фестивалларда (онлайн тарзда ўтказиладиганлари бундан мустасно) ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарлари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш:
1-ўрин учун — 10 бараваригача;
2-ўрин учун — 7 бараваригача;
3-ўрин учун — 5 бараваригача;
е) Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар, мукофот пуллари, моддий ёрдам тўловларини тўлаш, уларни хорижий хизмат сафарлари ҳамда малака оширишга юбориш.
Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга ҳам йўналтирилади.
13. Марказ директори тўловдан тушган маблағларни эркин йўналтириш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоидалар
14. Маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Давлат молиявий назорат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади.
15. Тўловдан тушган маблағларни тасарруф этиш ёки бошқа мақсадларга йўналтириш (ишлатиш) билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги аралашиш тақиқланади.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан «Келажак» маркази тизимидаги ходимларни рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва у орқали сарфланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
раҳбар ходимлар — Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Келажак» марказларида фаолият юритаётган директорлар ва уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилар, таркибий бўлинмалар раҳбарлари;
педагог ходимлар — «Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Келажак» марказларида фаолият юритаётган тўгарак раҳбарлари, ўқитувчи-тренерлар, методик, ўқув ва услубий ёрдам кўрсатишдаги мутахассислар, методист ва услубчилар.
4. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
«Келажак» марказларининг моддий-техника базасини янгилаш, жумладан, уларнинг бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш, зарур жиҳоз, анжомлар, компьютерлар, алоқа ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
«Келажак» марказлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар, шу жумладан, Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларининг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантириш.
Жамғарма маблағларининг ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари келгуси йилга қолдиқ маблағ сифатида ўтади.
8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадлар бўйича амалга оширилган харажатларнинг якунига кўра иқтисод қилинган қисми Жамғармага қайтарилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
9. «Келажак» марказларида амалга ошириладиган лойиҳалаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (кейинги ўринларда — инжиниринг компаниялари) буюртмачи ҳисобланади.
10. Республика «Келажак» маркази Вазирлик билан келишган ҳолда ҳудудларда «Келажак» марказларини янги қуриш учун намунавий лойиҳани ёки таъмирлаш ишлари учун талабномаларни инжиниринг компанияларига тақдим этади.
11. Инжиниринг компанияси «Келажак» марказларини қуриш-таъмирлаш билан боғлиқ ишларга маблағ ажратиш юзасидан белгиланган тартибда Вазирликка мурожаат қилади.
Бунда ушбу мурожаатга асосан маблағлар Вазирлик томонидан тегишлилиги бўйича инжиниринг компанияларига ўтказиб берилади.
12. «Келажак» марказларида жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича Вазирлик ҳузуридаги «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси буюртмачи ҳисобланади.
13. Республика «Келажак» маркази Вазирлик билан биргаликда «Келажак» марказларини зарур жиҳоз, анжомлар, компьютер, алоқа ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш бўйича уларнинг сони ва техник топшириқларини ишлаб чиқади ҳамда «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонасига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
14. «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси тақдим этилган маълумотлар асосида жиҳоз, анжомлар, компьютер, алоқа ва бошқа техника воситаларнинг нархларини ўрганиб чиқади ҳамда давлат харидларини амалга ошириш учун тегишли ҳисоб-китоблар асосида талаб этиладиган маблағларни ажратиш бўйича Вазирликка мурожаат этади.
Бунда талаб этиладиган маблағлар Вазирлик томонидан «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонасига ўтказиб берилади.
2-§. «Келажак» марказлари фаолиятини такомиллаштириш, унинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантиришни молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
15. «Келажак» марказлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар, шу жумладан, Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларининг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантириш Вазирликда ташкил этилган «Келажак» марказлари фаолиятини такомиллаштириш, раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) қарори асосида амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ таркиби, унинг вазифалари ва фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
16. Жамғарма маблағлари ҳисобидан раҳбар ва педагог ходимларга:
директор ва ўринбосарлар учун уларнинг лавозим маошининг 5 бараваригача ва қолган ходимлар учун 8 бараваригача ҳар ойлик устама;
соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги, ҳар бир ишланмайдиган байрам кунлари муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорида моддий рағбатлантириш тўланади.
Бунда моддий рағбатлантириш миқдори Жамғарманинг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.
17. Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказлари ўз тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва педагог ходимларга Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тайинлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги талабномаларни ҳар ой якуни бўйича келгуси ойнинг 5-санасига қадар Ишчи гуруҳга тақдим этади.
18. Ишчи гуруҳ киритилган талабномалар асосида зарур бўлган маблағларни кўриб чиқади ҳамда бу тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
19. Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган қарор Жамғармадан маблағ ажратиш учун Вазирликка киритилади.
20. Ишчи гуруҳ қарори асосида белгиланган маблағлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларига ўтказиб берилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Жамғарманинг молиявий ҳисоботини юритиш, маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш ва улар учун жавобгарлик Вазирлик зиммасига юкланади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Келажак» марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ
* Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» маркази юрисконсультига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ ҳақ тўланади.
** Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларидаги ўқитувчи-тренерлар сони жами 95 нафарни ташкил этади.
*** Ходимларнинг умумий сони таркибига «**»даги ўқитувчи-тренерлар сони киритилмаган бўлиб, ушбу лавозим ҳар бир ҳудудий марказ учун алоҳида белгиланади.
Ҳар бир ҳудудий марказ ходимларининг умумий чекланган сони — 20 нафар, шундан, бошқарув ходимлари — 17 нафарни ташкил этади.
3. Туман (шаҳар) «Келажак» марказлари
Т/р
Лавозимлар номи
Штат бирликлари сони
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан
(коэффициентда)
1-гуруҳ
2-гуруҳ
1.
Директор
1,0
5,260
5,015
2.
Директор ўринбосари
1,0
4,766
4,494
3.
Бош бухгалтер
1,0
2,297
4.
Бўлим бошлиғи
1,0
2,297
5.
Бош мутахассис
2,0
1,883
6.
Етакчи мутахассис
1,0
1,755
7.
Услубчи
2,0
7.1.
олий тоифали
2,724
7.2.
биринчи тоифали
2,506
7.3.
иккинчи тоифали
2,297
7.4.
тоифасиз (олий маълумотли)
2,097
7.5.
тоифасиз (ўрта махсус маълумотли)
1,907
Жами
9,0
Изоҳ.
Ҳар бир туман (шаҳар) «Келажак» маркази ходимларининг умумий чекланган сони — 9,0 нафар, шундан, бошқарув ходимлари — 7,0 нафарни ташкил этади.
4. «Келажак» марказлари техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари*
Т/р
Лавозим номи
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан
(коэффициентда)
Ишлаб чиқариш ходимлари
1.
Тўгарак раҳбари
1.1.
олий тоифали
2,724
1.2.
биринчи тоифали
2,506
1.3.
иккинчи тоифали
2,297
1.4.
тоифасиз (олий маълумотли)
2,097
1.5.
тоифасиз (ўрта махсус маълумотли)
1,907
2.
Болалар сайёҳлик базаси мудири
2,297
3.
Болалар сайёҳлик базаси бош мутахассиси
1,505
4.
Экскурсовод
4.1.
олий тоифали
1,511
4.2.
биринчи тоифали
1,390
4.3.
иккинчи тоифали
1,274
4.4.
тоифасиз (олий маълумотли)
1,163
4.5.
тоифасиз (ўрта махсус маълумотли)
1,057
5.
Саёҳат ташкилотчиси
5.1.
олий тоифали
1,5115
5.2.
биринчи тоифали
1,390
5.3.
иккинчи тоифали
1,274
5.4.
тоифасиз (олий маълумотли)
1,163
5.5.
тоифасиз (ўрта махсус маълумотли)
1,057
6.
Аккомпаниатор, сувда қутқарувчи-йўриқчи, сузиш бўйича йўриқчи
Тармоқ тўгаракларда тўгарак раҳбари лавозими Марказ учун белгиланган тартибда киритилади.
2. Марказда Болалар сайёҳлик базаси мавжуд бўлса, ҳар бирига 1,0 бирлик Болалар сайёҳлик базаси мудири лавозими киритилади.
3. Болалар сайёҳлик базаси бош мутахассиси лавозими Болалар сайёҳлик базасининг ҳар 100 ўрин учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) киритилади.
4. Доимий фаолият кўрсатувчи Болалар сайёҳлик базаси учун 1,0 бирлик экскурсовод, мавсумий фаолият кўрсатувчи сайёҳлик базаси учун 1,0 бирлик саёҳат ташкилотчиси лавозими киритилади.
5. Ошпаз ва ошпаз ёрдамчиси лавозими Болалар сайёҳлик базасининг фаолият турига қараб доимий ёки мавсумий ишлаш учун 1,0 бирликдан киритилади.
6. Тиббиёт ҳамшираси лавозими:
Республика «Келажак» марказига 1,5 бирлик;
Болалар сайёҳлик базасининг фаолият турига қараб доимий ёки мавсумий ишлаш учун 1,0 бирлик;
Спорт ва соғломлаштириш мажмуасига 2,0 бирлик киритилади.
7. Хўжалик бекаси лавозими Болалар сайёҳлик базасининг фаолият турига қараб доимий ёки мавсумий ишлаш учун 1,0 бирлик киритилади.
8. Кир ювувчи лавозими Болалар сайёҳлик базасининг фаолият турига қараб доимий ёки мавсумий ишлаш учун 1,0 бирлик киритилади.
9. Доимий фаолият кўрсатувчи экскурсия сайёҳлик базасида бино (ётоқхона) комменданти лавозими дам олиш, байрам ва меҳнат таътили вақтида ўрин алмашишни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир турар жой биноси учун 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
11. Гардеробчи лавозими муассасада хор, драма, хореография, театр ва шу каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган ҳолда кийим-бош сақлаш учун мўлжалланган хона мавжуд бўлса (кийим-бош ва оёқ кийимларни сақлаш ва тарқатиш учун) 1,0 бирлик киритилади.
12. Томоша зали ва саҳнаси мавжуд бўлган Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларида 1,0 бирлик безовчи рассом лавозими киритилади.
13. Марказда хор, драма, хореография, театр каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлса 1,0 бирлик аккомпаниатор лавозими киритилади.
14. Жамғармаларни сақловчи лавозими болалар томонидан ясалган (тайёрланган) моделлар, расмлар, лойиҳалар ва бошқа ижодий маҳсулотларни сақлаб туриш учун Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказларида 1,0 бирликдан, туман (шаҳар) марказларида 0,5 бирликдан киритилади.
марказлашган иситиш тизимида кўмир, торф, мазут, табиий газ ва бошқалар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1,0 бирлик ҳисобидан;
локал иситиш қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса 2,0 бирликдан;
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печь учун 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печь учун қўшимча 0,5 бирлик, лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
Марказ марказий иситиш тизими орқали иситилганда ҳамда ҳудудида иссиқлик пункти ёки элеватор жойлашган бўлса 1,0 бирлик биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи лавозими, агар муассасада бойлер ва насослар (ер остидан насос орқали сув тортиб оладиган сув йиғувчи минора (иншоот)) мавжуд бўлса, бир ўрин алмашиш иш вақти (смена)га 1,0 бирликдан киритилади.
Йил давомида ювиниш хонаси ёки ошхона ички қозонхона ҳисобидан иссиқ сув билан таъминланадиган Марказда ушбу бандда қайд этилган ўт ёқувчи лавозими биттаси доимий киритилади.
16. Биноларнинг барча ички қисмлари шу жумладан, хизмат хоналари, тўгарак ва машғулот хоналари, йўлак(каридор)лар, томоша заллари, бассейн жойлашган ҳудудлар, зинапоялар ва ётоқхона майдонини тозаловчи хизмат хоналари фарроши лавозими ҳар 400 кв. метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) киритилади. Ушбу лавозим Марказда 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
17. Марказнинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳамда спорт майдонларининг ҳар 2500 кв. метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Ушбу лавозим Марказда 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
18. Марказнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) боғбон лавозими киритилади (Марказнинг ижарага берилган майдони бундан мустасно).
19. Марказнинг ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган биноси учун дам олиш, байрам ва меҳнат таътили вақтида ўрин алмашишни ҳисобга олган ҳолда 3,0 бирликдан қоровул лавозими киритилади.
20. Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси лавозими Марказнинг ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси учун 1,0 бирликдан киритилади.
21. Электромонтёр лавозими ҳар 500 ёритиш ва электр нуқталарига (включатель, чироқ, розетка, балансда бўлган кўча ёриткичлар сони ҳисобга олинади) 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ Марказда 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
22. Чилангар-сантехник лавозими сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2000 кв. метр майдонига 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ Марказда 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
23. Марказда Спорт ва соғломлаштириш мажмуаси мавжуд бўлганда:
1,0 бирлик Спорт ва соғломлаштириш мажмуаси мудири лавозими;
1,0 бирлик болаларга хизмат кўрсатиш юзасидан Қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича менежер лавозими;
1,0 бирлик врач терапевт лавозими киритилади.
24. Марказда бассейн мавжуд бўлганда:
1,0 бирлик хлораторчи лавозими;
ҳар 20 нафар бола учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) сувда қутқарувчи-йўриқчи лавозими киритилади, бироқ ушбу лавозим 1,0 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;
ҳар 40 нафар бола учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) сузиш бўйича йўриқчи лавозими киритилади, бироқ ушбу лавозим 1,0 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
25. Марказ учун 1,0 бирлик хўжалик мудири лавозими киритилади.
26. Республика «Келажак» марказига 1,0 бирликдан раҳбар котиби (референт-котиб), архивариус, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича инспектор, бадиий раҳбар, овоз техникасига хизмат кўрсатиш бўйича механик лавозимлари киритилади.
27. Иш шароитлари ва ҳажми бўйича мазкур Намунавий штатларни қўллаб бўлмайдиган айрим Марказнинг штатларига улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, муассис ва тегишли иқтисодиёт ва молия органи билан келишган ҳолда, умумий ходимлар сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган иш ҳақи жамғармаси доирасида ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарорига илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Баркамол авлод» болалар мактаблари» сўзлари «Келажак» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида:
1.3-позициянинг «Лавозимлар номи» устунидаги «Мактабдан ташқари муассаса» сўзлари «Қўшимча таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
1.4-позиция чиқариб ташлансин;
2.3-позициянинг «Лавозимлар номи» устунидаги «Мактабдан ташқари муассаса» сўзлари «Қўшимча таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.4-позиция чиқариб ташлансин;
г) 3-илованинг 3-бандидаги жадвалнинг «Халқ таълими муассасасининг типи» устунидаги «Мактабдан ташқари муассасалар» сўзлари «Қўшимча таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 322-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
322.
Қўшимча таълим муассасалари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 1-бандидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 5-илованинг 22-бандида:
«22. Мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин, жумладан «Турон» театри, «Иқтидор ансамбли», «Жадидлар изидан» танловларининг республика босқичи ғолиблари) ва халқаро танловларда (1 — 3-ўринлар) ғолиб чиққан профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг иловаси 6-бандида:
а) «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Келажак» марказлари тўгарак раҳбарларининг айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 100 фоизидан кўп бўлмаган иши».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 15 мартдаги 41-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги 149-сон қарорида:
«4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, мусиқага ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ходимларини (кейинги ўринларда мусиқа соҳаси педагоглари деб аталади) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси ҳисобланади»;
2) ўқув дастурлари мазмунини болаларнинг қизиқишини оширувчи, мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган машғулот ва топшириқлар билан бойитиш;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
(А. Абдухакимов)
».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставининг 48-банди ўнинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорида:
«2. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта ва қўшимча таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларида фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом-ашёлар ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
1. Директор, директор ўринбосарлари, бошқарув ва бошқа ходимлар намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
Т/р
Лавозимлар номи
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар
Жами штат бирлик сони
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан
(коэффициентда)
Директор
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
14
*
Директор ўринбосари
3
2
2
2
2
2
2
3
2
2
2
3
2
2
31
*
Бўлим бошлиқлари
5
2
3
2
3
2
2
5
3
2
3
5
2
3
42
*
Бош бухгалтер
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
14
*
Шўъба мудири-бош кутубхоначи
1
1
1
3
*
Шўъба мудири-бош библиограф
1
1
1
3
*
Бош кутубхоначи
3
3
3
3
3
3
3
3
3
3
3
3
3
3
42
*
Бош библиограф
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
14
*
Етакчи кутубхоначи
5
2
2
2
2
2
2
5
2
2
2
5
2
2
37
*
Услубчи
7
2
2
2
2
2
2
7
2
2
2
7
2
2
43
*
Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўлими услубчиси****
*
Маданият ишлари бўйича ташкилотчи
1
1
1
3
**
Бухгалтер
1
1
1
3
2,870
Юрисконсульт
1
1
1
3
***
Жами
31
14
15
14
15
14
14
31
15
14
15
31
14
15
252
Изоҳ.
* Ушбу лавозимларга Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига мувофиқ I гуруҳ бўйича иш ҳақи тўланади.
** Ушбу лавозимга Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига асосан иш ҳақи тўланади.
*** Юрисконсультга Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ иш ҳақи тўланади.
**** Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатувчи бўлимига ҳар 10 та туман (шаҳар)лар учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) услубчи лавозими киритилади.
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 14 — 31 нафаргача (бунда, Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатувчи бўлими услубчи сони инобатга олинмаган), шундан, бошқарув ходимлари — 6 — 12 нафаргачани ташкил этади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналари техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари
Т/р
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан
(коэффициентда)
1.
Гардеробчи
1,000
2.
Ўт ёқувчи
1,384
3.
Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи
1,269
4.
Хизмат хоналари фарроши
1,053
5.
Ҳовли супурувчи
1,053
6.
Боғбон
1,106
7.
Қоровул
1,106
8.
Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси
*
9.
Электромонтёр
1,384
10.
Чилангар-сантехник
1,384
11.
Раҳбар котиби (референт-котиб)
1,269
12.
Хўжалик мудири
1,505
Изоҳ.
Мазкур лавозимлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
3. Техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш меъёрлари иловага мувофиқ белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига ИЛОВА
Болалар кутубхоналарининг техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларини киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1. Гардеробчи лавозими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарида (кейинги ўринларда — кутубхона) кийим-бош сақлаш учун мўлжалланган хона мавжуд бўлса мавсумий 5 ой учун 1,0 бирлик киритилади.
марказлашган иситиш тизимида кўмир, торф, мазут, табиий газ кабилар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1,0 бирлик ҳисобидан;
локал иситиш қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, кейинги ҳар 6 та қозонга 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда);
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печь учун 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печь учун қўшимча 0,5 бирлик, бироқ 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;
Кутубхона марказий иситиш тизими орқали иситилганда ҳамда ҳудудида иссиқлик пункти ёки элеватор жойлашган бўлса 1,0 бирлик биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи лавозими, агар муассасада бойлер ва насослар (ер остидан насос орқали сув тортиб оладиган сув йиғувчи минора (иншоот)) мавжуд бўлса, бир ўрин алмашиш иш вақти(смена)га 1,0 бирликдан киритилади.
Йил давомида ювиниш хонаси ёки ошхона ички қозонхона ҳисобидан иссиқ сув билан таъминланадиган кутубхонада юқорида қайд этилган ўт ёқувчи лавозими биттаси доимий киритилади.
3. Биноларнинг барча ички қисмлари шу жумладан, хизмат хоналари, тўгарак ва машғулот хоналари, йўлак (коридор)лар, томоша заллари, бассейн жойлашган ҳудудлар, зинапоялар ва ётоқхона майдонини тозаловчи хизмат хоналари фарроши лавозими ҳар 400 кв. метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) киритилади. Ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
4. Кутубхонанинг ҳар қоплама тўшалган (асфальт, бетон. брусчатка) майдонининг ҳар 2500 кв.метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
5. Боғбон лавозими мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 тадан 2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) боғбон лавозими киритилади, ижарага берилган майдон бундан мустасно.
6. Кутубхонанинг ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган биноси учун дам олиш, байрам ва меҳнат таътили вақтида ўрин алмашишни ҳисобга олган ҳолда 3,0 бирликдан қоровул лавозими киритилади.
7. Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси лавозими ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси учун 1,0 бирликдан киритилади.
8. Электромонтёр лавозими ҳар 500 ёритиш ва электр нуқталарига (включатель, чироқ, розетка, балансда бўлган кўча ёриткичлари сони ҳисобга олинади) 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
9. Чилангар-сантехник лавозими сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 000 кв метр майдонига 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
10. Кутубхона учун 1,0 бирлик раҳбар котиби (референт-котиб) лавозими киритилади.
11. Кутубхона учун 1,0 бирлик хўжалик мудири лавозими киритилади.
12. Иш шароитлари ва ҳажми бўйича мазкур Намунавий штатларни қўллаб бўлмайдиган айрим кутубхонанинг штатларига улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, умумий ходимлар сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган иш ҳақи жамғармаси доирасида ўзгартириш киритилишига рухсат этилади»;
д) 7-илованинг 26-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлик тизимидаги ҳудудий «Болалар кутубхоналари»нинг директорлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Республика «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади».
«8. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, қўшимча таълим ташкилотлари чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду ҳинд) тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-иловада:
а) 1 ва 2-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
1.
Хабарнома номи:
Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
2.
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури:
а) болалар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, болалар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти;
б) катта ёшдагилар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, катта ёшдагилар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти.
»;
б) 4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
4.
Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар):
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарори билан тасдиқланган Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомнинг 8-банди саккизинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари» сўзлари «қўшимча» сўзи билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига иловадаги «III. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари» сўзлари «III. Қўшимча таълим ташкилотлари» сўзлари билан, «1. Баркамол авлод болалар мактаблари, Ўқувчи ёшлар маркази» сўзлари «1. «Келажак» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисида низомда:
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 июндаги 365-сон қарорида:
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 майдаги 115-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори)» 2017 йил 12 майдаги 275-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 337-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 8-илованинг 3-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 29 апрелдаги 275-сон қарорига илованинг 2-банди.