Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сон Фармони ҳамда «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-290-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
2025 — 2027 йилларда тўқимачилик корхоналарида автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 6-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 ноябрь,
729-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати (кейинги ўринларда — енгил саноат) соҳаларида устувор йўналишларни белгилаш ва амалга ошириш бўйича республика мустақил ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
3. Агентлик бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, қисқартирилган номи — Енгил саноат агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по развитию легкой промышленности при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство легкой промышленности;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency for the Development of Light Industry under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Agency of Light Industry.
8. Агентликнинг жойлашган манзили: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси 109-уй.
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Агентликнинг марказий аппарати;
Ўзбекистон — Корея ўқув амалий технопарки;
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти;
Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Енгил саноат соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмалари ҳамда кадрларни тайёрлаш, таълим йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўз фаолиятини Агентлик билан ҳамкорликда олиб боради.
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
экспортни оширишни рағбатлантириш;
инвестицияларни жалб қилиш;
соҳа корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш ва замонавий бошқарув усулларини жорий этиш;
маҳаллий ва хорижий бозорларнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденцияларини ўз ичига қамраб олган таҳлилий материалларни доимий эълон қилиб бориш асосида соҳа корхоналарига кўмаклашиш;
Агентлик тасарруфига ўтказилаётган ўқув-амалий ва илмий-тадқиқот муассасаларининг «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмалари ҳамда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати корхоналари билан манфаатли ҳамкорлигини ва ўзаро тажриба алмашувини йўлга қўйиш;
енгил саноат соҳасида грант, ижтимоий буюртма ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштириш механизмлари орқали дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга жамоат бирлашмаларини уларнинг розилигига кўра жалб этиш;
енгил саноат соҳасида Агентликка юклатилган вазифаларни «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмалари ҳамда кадрларни тайёрлаш, таълим йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда амалга ошириш.
11. Агентлик ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш йўналишида:
енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
жаҳон тажрибаси ва илмий тадқиқотлар, замонавий бозор тамойиллари ҳамда иқтисодий моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда енгил саноат соҳасида ривожланиш параметрларини таҳлил қилиш ва прогнозлашни такомиллаштириш чораларини кўради;
бўяш, мато ва газлама тўқиш ҳамда тўқув, бўёқ ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини оширишга шарт-шароитлар яратиш, ўзаро кооперация тизимини рағбатлантириш асосида қувватлардан фойдаланишни ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
соҳада илмий ёндашувларни жорий этиш ва ишчи ва мутахассисларни (технолог, инженер, дизайнер, дастурчи ва бошқалар) жалб қилишда ташкилий ва молиявий кўмак кўрсатади;
(11-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
енгил саноатни ривожлантириш концепциясини, тармоқларнинг узоқ муддатли истиқболларини, мақсадли илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий дастурларини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
бозор муносабатлари шароитидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий нормативлар, давлат буюртмаси ва бошқа кўрсаткичларни ишлаб чиқади ҳамда уларни тармоқ корхоналарига етказади;
ички бозорни юқори сифатли маҳаллий енгил саноат маҳсулотлари билан тўлдириш, ушбу маҳсулотларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
хомашё ва ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича инвестицияларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқади;
ички ва ташқи бозор конъюнктурасини доимий ўрганиб боради, хорижий ҳамкорлар билан иқтисодий, молиявий ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади;
енгил саноат корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
енгил саноат анъанавий ривожланаётган туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва саноат концентрацияси учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
б) экспортни оширишни рағбатлантириш йўналишида:
маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, истиқболли тайёр маҳсулотлар билан янги бозорларга чиқишда енгил саноат корхоналарига кўмаклашади;
халқаро сифат, бошқарув сертификатлари ва экологик, ижтимоий сертификатларни корхоналарга жорий этиш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва халқаро аккредитациядан ўтказишга кўмаклашиш чораларини кўради;
ташқи бозорларда маҳсулотлар оммабоплигини таъминлаш бўйича маркетинг тадбирларини амалга ошириш, лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, шунингдек, жаҳон бозори конъюнктурасини ўрганиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради;
хорижий сорсинг компаниялари ва халқаро брендларни жалб қилиш, миллий брендларни ривожлантириш, шу жумладан, «Made in Uzbekistan» бренди шаклланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, маҳаллий ва хорижий кўргазмаларда иштирок этади;
экспорт географиясини кенгайтириш, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш мақсадида хорижда ташкил этилаётган кўргазма тадбирларида енгил саноат корхоналарининг ўз маҳсулотлари билан иштирок этишига ёрдам беради;
комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалаларини енгил саноат соҳалари ва товар бозорларининг барқарор, динамик ва мувозанатли ривожланишини таъминлаш бўйича мувофиқлаштиради;
прогноз параметрларининг бажарилиш ҳолатини, бажарилмаслик омилларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, ҳар чорак ва ойлик жадваллар асосида экспорт кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилади;
халқаро жамоат ташкилотлари ва брендларни Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг бартараф этилгани ҳақида кенг хабардор қилади, «Better work», «FWF» ва «BCI» каби дастурлар ҳамда стандартларни жорий этишни кенгайтиришга ёрдам беради;
стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш, шунингдек, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишда экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак кўрсатади;
экспорт қилувчиларга улар суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;
маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаб беради;
кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этишда, шунингдек, хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув семинарлари, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар, хизматлар ва брендлар (товар белгилари) бўйича рақамли рекламани хорижий интернет ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобил иловаларда жойлаштиришда, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий ёрдам кўрсатади;
логистикага кўмаклашиш ва етказиб бериш харажатларини оптималлаштириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан ишларни ташкил этиш, истиқболли бозорларда (Европа Иттифоқи, АҚШ, Араб давлатлари ва бошқалар) экспорт ташқи инфратузилмаси, жумладан, савдо уйлари, дўконлар ва омборхоналар ташкил этишга ҳамда электрон савдо платформалари орқали экспортни оширишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хориждан ишчи ва мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаб беради;
(11-банд «б» кичик бандининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
тадбиркорлик субъектларига нуфузли халқаро брендларни жалб қилишга кўмаклашади, шунингдек, уларнинг нуфузли халқаро брендлар эгалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, жумладан, халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаш учун грантлар ажратади;
белгиланган тартибда Агентликка ажратиладиган маблағлар ҳисобидан соҳанинг экспортчи корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида тижорат банклари орқали ресурслар ажратади;
экспорт акселератори («тадбиркордан экспортчигача») дастури доирасида хорижий консалтинг компанияларини жалб қилишда корхоналарга молиявий кўмаклашади;
ички ва ташқи бозорларда маҳаллий брендлар савдосини ривожлантириш, халқаро тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш учун грант ва субсидиялар ажратади;
халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш тадбирларини молиялаштиради;
хорижий ваколатхоналарни сақлаш ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этиш харажатларини компенсация қилади;
в) инвестицияларни жалб қилиш йўналишида:
ишлаб чиқариш занжиридаги бўшлиқларни тўлдириш (тўқимачиликда тўқув ва бўёқ-пардозлаш, чарм-пойабзал ҳамда ипак саноатида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш)га қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди;
сунъий ва аралаш хомашёдан маҳсулотлар, аксессуар ва фурнитура, бўёқ ва кимёвий воситалар ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларга инвесторларни жалб қилади;
Европа, Туркия, Хитой давлатлари ва бошқа хорижий давлатлар корхоналари ҳамда бренд компанияларининг ишлаб чиқариш қувватларини релокация қилиш бўйича инвесторлар билан иш олиб боради;
енгил саноат соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади;
ҳудудларда ихтисослаштирилган индустриал технопарклар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашади;
молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (IFRS) жорий қилиш, амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига халқаро молия институтлари ва хорижий банклардан тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилишга кўмаклашади;
г) соҳа корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш ва замонавий бошқарув усулларини жорий этиш йўналишида:
маҳсулот таннархини тушириш, жумладан, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, ахборот тизимларини кенг жорий қилиш, энергия самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлайди;
соҳада экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) принципларини жорий этиш орқали маҳсулот сифатини ҳамда меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашади;
олис ва чекка ҳудудларда саноатни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида 3 — 5-тоифадаги туманларда ишлаб чиқариш филиалини белгиланган шартлар асосида очадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банклари орқали кредит учун ресурс ажратади;
тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи енгил саноат корхоналарини, кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлайди;
енгил саноат соҳасида божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганади ва таклифлар ишлаб чиқади.
молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қисман қоплаб беради;
соҳада узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатаётган, молиявий барқарор ва доимий иш ўринларини яратган корхоналарни доимий қўллаб-қувватлаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Енгил саноат тармоқ илмий-техник кенгашини ташкил этади ва енгил саноат йўналишидаги лойиҳалар бўйича хулоса беради;
енгил саноат соҳасини моддий ресурслар билан таъминлашнинг устувор йўналишларини белгилайди;
енгил саноат соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш ҳамда молиялаштиришга кўмаклашади;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, хорижий таълим муассасаси ва ташкилотларида амалиёт ўташ ва малака оширишларини ташкил қилади;
енгил саноат соҳасига халқаро ташкилотлар, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиради;
енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш (ERP, MES, PLM тизимларини жорий қилиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради.
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
12. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколати доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан енгил саноат корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;
статистика ва солиқ органлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда вазирлик ва идоралардан зарур маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
соҳа корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига бевосита таклифлар киритиш;
енгил саноат соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида консультантларни жалб қилиш, хорижий ташкилотлар, фан ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертларни консультант сифатида жалб қилиш ва (ёки) уларнинг хулоса ҳамда тавсияларини олиш;
енгил саноат соҳасидаги давлат ва тижорат лойиҳалари ҳамда дастурларида иштирок этиш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;
ушбу Низомда Агентликка юклатилган вазифаларга эришишга йўналтирилган, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
13. Агентлик қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг ижроси таъминлаш;
енгил саноат соҳаси билан боғлиқ бўлган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини самарали ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш;
енгил саноат соҳасини ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режаси, йўл хариталари ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини сифатли таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминлаш;
ижро интизомини таъминлаш;
Агентлик ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
14. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш;
директор ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини белгилаш ҳамда вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, лойиҳаларнинг Вазирлар Маҳкамасида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослангани, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ҳамда очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, судларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Агентлик ҳайъати мажлисларида раислик қилиш;
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда уларга Агентлик ҳузуридаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш ва бошқа сақлаш харажатлари учун тўловларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Агентлик мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;
Агентликнинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;
Агентлик ходимларига вазифаларни юклаш;
Агентлик ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, директор ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентликнинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилиши) таъминлаш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентликнинг харажатлари сметасини тасдиқлаш;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
15. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик директори муайян сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Агентлик директорининг қонунчилик доирасидаги буйруқ ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилиги бўйича таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Агентлик директорига киритиш;
енгил саноат соҳасидаги норматив базанинг тизимли асосда қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш;
енгил саноат соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан енгил саноат соҳасини ривожлантириш ҳамда тартибга солиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
16. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Агентликнинг ушбу Низомда назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
17. Агентлик директори ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
18. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
19. Агентлик директори:
Агентлик фаолиятига якка тартибда раҳбарлик қилади;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Агентлик ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва тегишли кўрсатмалар беради.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
20. Агентлик директори маълум сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг биринчи ўринбосари директор вазифаларини бажаради.
21. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
8-боб. Агентлик ҳайъати
22. Ҳайъат Агентликнинг коллегиал органи ҳисобланиб, директор (Ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозим бўйича), шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
23. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Агентликка юкланган вазифаларни амалга оширишнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ўз ваколатлари доирасида бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Агентлик таркибига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат, шунингдек, Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
24. Агентлик директори қарори билан қуйидагилар:
Ҳайъат иш режалари ва белгиланган вазифаларни бажариш муддатлари;
таклифлар ташаббуси билан чиқиш, лойиҳаларни бошлаш ва ҳисобот бериш тартиблари;
Ҳайъатнинг фаолиятини самарали таъминлаш учун Агентлик масъул таркибий бўлинмаларининг вазифалари тасдиқланиши мумкин.
25. Ҳайъат йиғилишига Агентлик ваколатига тегишли масалалар юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
26. Ҳайъат мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Ҳайъат қарорлари оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
27. Директор ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор ушбу келишмовчиликлар хусусида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериб, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига билдиришлари мумкин.
28. Ҳайъат ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
29. Ҳайъат қарорлари Ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Агентлик буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
9-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда иш индикаторлари
30. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
31. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда иш индикаторларига асосланади.
32. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини қўшимча рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
33. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
10-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш
34. Агентликнинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини амалга ошириш ҳамда марказий аппарат таъминоти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Жамғарма маблағлари;
халқаро молия институтлари кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Агентлик томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
35. Агентлик ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари:
а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан:
Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп йиллик хизмати учун ҳар ойда узоқ муддат хизмати учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари бюджет маблағлари ҳисобидан лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан қуйидаги коэффициентлар билан ҳисобланади:
(35-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
1 йилдан 3 йилгача — 0,4;
3 йилдан 5 йилгача — 0,8;
5 йилдан 10 йилгача — 1,0;
10 йилдан 15 йилгача — 1,2;
15 йилдан юқори — 1,5.
Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;
б) Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
Агентлик марказий аппарати ходимларига ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар;
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорида ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорида тўловлар;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 208-моддаси биринчи қисмида белгиланган байрам кунлари муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициент ва кўп йиллик хизматлари учун устамаларни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизи миқдорида мукофот;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдорда тўловлар тўланади;
Агентлик раҳбарияти томонидан ходим ёки тегишли бўлинма раҳбари мурожаатига мувофиқ, қуйидаги бир марталик рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тўловлар берилиши мумкин:
ходим юбилей ёшига тўлганда (50, 60 ва 70 ёш) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараваригача;
ходим пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача;
ходимнинг никоҳдан ўтиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача;
ходимнинг фарзанди никоҳдан ўтиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваригача;
ходимнинг узоқ муддат (бир ой ва ундан ортиқ) даволаниши талаб этиладиган оғир касалликка чалиниши, оғир, тезкор жарроҳлик амалиётини ўтказиши ва даволаниши учун қимматбаҳо дори-дармон воситаларидан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда Агентлик касаба уюшмаси таклифига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача;
ходимнинг яқин қариндошлари (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) вафот этганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача (ўлим қайд этилган санадан бошлаб 6 ой ичида);
ходимнинг ўлими сабабли ходимнинг оила аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 бараваригача.
36. Агентлик меҳнат жамоаси томонидан тузилган Касаба уюшмаси қўмитасининг моддий ҳолатини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Касаба уюшмасининг Агентлик ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тегишли сўровига асосан, директорнинг буйруғи билан унинг ҳисобрақамига молиявий ёрдам ўтказилиши мумкин.
37. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган шартнома шартларига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Рағбатлантирувчи қўшимча тўлов сифатида фаолият самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларини таъминлаган ходимларга Агентлик директори ва меҳнат жамоаси томонидан имзоланадиган жамоа шартномасига мувофиқ лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизи миқдорида шахсий устама тўлаб берилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
11-боб. Якунловчи қоида
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфланади.
3. Агентлик Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Тижорат банклари орқали корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш учун молиявий ресурслар ажратиш мақсадида Жамғарма буюртманомалари асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан босқичма-босқич ажратиладиган 200 миллион АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага белгиланган тартибда ўтказиб бериладиган, жумладан, корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари учун ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари билан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади:
а) халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш, экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;
б) хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) хорижий консалтинг компанияларини ва ишчи ва мутахасиссларни жалб қилиш, кўргазма стендларини ташкил этиш ва халқаро кўргазма-ярмаркалар, тренинглар ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаб бериш, хорижий ахборот ресурсларида маълумотларни жойлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
г) енгил саноат корхоналарини, шу жумладан, тайёр тикув-трикотаж, табиий ва сунъий чармдан тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари, ипак мато ишлаб чиқарувчи корхоналарни белгиланган тартибда молиявий қўллаб-қувватлаш;
д) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳудудларда ташкил этиладиган енгил саноат корхоналарига кўмаклашиш лойиҳа офисларини сақлаш, жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатларини қоплаш, Агентлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
е) енгил саноат корхоналарига айланма маблағларини тўлдириш учун тижорат банклари орқали кредитлар ажратиш ва факторинг хизматлари учун ресурслар тақдим этиш;
ж) олис ва чекка ҳудудларда енгил саноатни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида 3 — 5-тоифадаги туманларда ишлаб чиқариш филиалини белгиланган шартлар асосида очадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига кредит бериш;
з) енгил саноат соҳасини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни рақамлаштириш тадбирларини молиялаштириш;
и) Агентлик, унинг тизимидаги Ўзбекистон — Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти жорий харажатларини молиялаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш;
к) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларида белгиланган бошқа мақсадлар учун сарфланиши мумкин;
л) енгил саноат тармоқ уюшмаларини грант ва ижтимоий буюртма ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштириш механизмлари орқали молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлайди;
н) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш (авиачипта, транспорт, меҳмонхона);
о) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик йўналишида:
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратилади;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилида 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади;
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилда Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
п) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади;
р) Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходимларини сақлаш харажатлари.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «м», «н», «о», «п» ва «р» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик тизимидаги Ўзбекистон — Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти жорий харажатлари, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлари, ходимларни моддий рағбатлантириш учун ажратиладиган маблағлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади.
7. Жамғарма маблағларидан Агентлик томонидан чораклар кесимида тасдиқланадиган Жамғарманинг йиллик даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ фойдаланилади.
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
8. Агентлик директори Жамғарманинг ижро этувчи органига раҳбарлик қилади.
9. Жамғарманинг ижро этувчи органи таркиби Агентлик директори, Агентлик директорининг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, бош ҳисобчиси ва бош юристконсультидан иборат бўлади.
10. Жамғарманинг ижро этувчи органи:
Енгил саноат соҳасида жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) тавсиялари асосида Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиққан ҳолда, чораклар кесимида йиллик харажатлар сметасини (кейинги ўринларда — смета) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
тасдиқланган сметага асосан маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминлайди.
11. Жамғарманинг ижро этувчи органи раҳбари сметанинг 10 фоизигача миқдорида, кейинчалик Кенгашга маълумот киритиш шарти билан ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
12. Жамғарма маблағларидан фойдаланишда эришиладиган натижалар бўйича тегишли йил учун мақсадли кўрсаткичлар Кенгаш билан келишилган ҳолда Агентлик томонидан ишлаб чиқилади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
12. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби Агентлик томонидан алоҳида юритилади.
13. Енгил саноат тармоқ уюшмалари томонидан Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар ойнинг 10-санасига қадар Жамғарманинг ижро этувчи органига киритиб борилади.
14. Агентлик ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача Кенгаш билан келишилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
15. Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
16. Жамғарма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади ёки қайта тузилади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарининг айланма маблағлари ҳамда ускуналар харидига ажратиладиган кредит ва факторинг хизматлари учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
енгил саноат корхоналари — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва гиламчилик саноатида фаолиятини амалга ошираётган ёки уни бошлаш истагидаги тадбиркорлик субъектлари;
молиявий ресурслар — Агентлик томонидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлашга ҳамда ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун тақдим этиладиган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағлари;
ускуналар — тўқув ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур дастгоҳлар;
факторинг — тижорат банкига акцептланган ёки гаров остида, бироқ хорижий харидор томонидан тўлови амалга оширилмаган етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўлов талабномаси асосида тўловларни қабул қилиш орқали товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи ташкилотларни молиялаштириш хизмати.
3. Агентлик томонидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналари учун молиявий ресурслар қуйидаги молиялаштириш турлари орқали миллий ва хорижий валютада тақдим этилади:
корхоналар айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратиш;
ускуналар хариди учун кредитлар ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
енгил саноат корхоналарининг фоиз ставкаси хорижий валютада 7 фоиздан ва миллий валютада 16 фоиздан баланд бўлган амалдаги кредитларини Агентликнинг мавжуд ресурслари ҳисобидан хорижий валютада қайта кредитлаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
факторинг хизматларини кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган молиялаштиришнинг бошқа турлари ва йўналишлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
2-боб. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш шартлари
4. Агентлик томонидан молиявий ресурслар Жамғарма маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналари учун тижорат банклари орқали қуйидаги шартларда кредит маҳсулотларини жорий қилиш учун ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) айланма маблағларни тўлдириш ҳамда факторинг хизматлари учун енгил саноат корхоналарининг охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган маҳсулот реализацияси ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 36 ой муддатгача хорижий валютада:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда маҳсулот реализация қилинганда — 1 миллион АҚШ долларигача;
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача эквивалентда маҳсулот реализация қилинганда — 2 миллион АҚШ долларигача;
10 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача эквивалентда маҳсулот реализация қилинганда — 3 миллион АҚШ долларигача;
15 миллион АҚШ долларидан 20 миллион АҚШ долларигача эквивалентда маҳсулот реализация қилинганда — 4 миллион АҚШ долларигача;
20 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп миқдорда маҳсулот реализация қилинганда — 5 миллион АҚШ долларигача.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий бренд активларини бренд номи билан биргаликда харид қилиб, республикага релокация қилган енгил саноат корхоналарига улар томонидан сотилган маҳсулот ҳажмидан қатъи назар, 5 миллион АҚШ долларигача.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
Бунда:
молиявий ресурслар йиллик 7 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси, 1 фоизи Агентлик харажатлари) ошмаган ҳолда тақдим этилади;
Ҳукуматнинг алоҳида топшириқларига асосан Агентлик томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий ресурсни қайтариш муддати 6 ойгача узайтирилишига рухсат берилади;
б) олис ва чекка ҳудудларда енгил саноатни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида 3 — 5-тоифадаги туманларда ишлаб чиқариш филиалини очадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига филиалда камида 200 та иш ўрни яратиш ва ойлик ўртача иш ҳақини 2,5 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда тўлаш шарти билан Жамғармадан ускуна хариди ва (ёки) айланма маблағларни тўлдириш учун беш йилга 10 миллиард сўмгача кредит Марказий банк асосий ставкасида (шундан 5 фоизи банк маржаси) тижорат банклари орқали тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги «Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4-сон Фармонининг 15-бандида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-174-сон Фармонининг 11-банди билан ажратилган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан, Жамғармага жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан енгил саноат корхоналарининг фоиз ставкаси хорижий валютада 7 фоиздан баланд бўлган амалдаги кредитларини қайта кредитлаш асосида, уларнинг муддатига мутаносиб равишда, бироқ 36 ойдан ошмаган муддатга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони 2-бандининг «д» кичик бандида кўрсатилган шартлар асосида кредитлар ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарорига асосан «в» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган бошқа молиялаштириш турлари учун ушбу ҳужжатларда белгилаб берилган шартлар ва миқдорларда.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
Бунда филиалда жами ишчилар сони бўйича белгиланган талаб кредит ажратилган санадан бошлаб олти ой ўтгандан кейин кредит ажратилган муддатга жорий этилади.
5. Енгил саноат корхоналарига Агентликнинг молиявий ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун револьвер кредитлар ажратилиши мумкин.
6. Агентлик томонидан енгил саноат корхоналарига тижорат банклари орқали факторинг хизматлари кўрсатилиши учун миллий валютада молиявий ресурс ажратилиши мумкин.
Бунда молиявий ресурслар йиллик Марказий банк асосий ставкасидан (шундан 5 фоизи банк маржаси) ошмаган ҳолда тақдим этилади.
7. Агентликнинг молиявий ресурслари ҳисобидан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига бир неча марта қўшимча молиявий ресурс ажратишга рухсат этилади.
8. Агентликнинг молиявий ресурслари ҳисобидан молиялаштириладиган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банки томонидан мониторинг қилиб борилади.
9. Тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Агентлик билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.
Бош келишувда ушбу Низомда белгиланган шарт ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари ҳамда молиявий ресурсларни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш шартлари белгиланади.
10. Молиявий ресурслардан фойдаланиш учун тижорат банкида алоҳида махсус ҳисобварақ очилади.
11. Тижорат банки томонидан молиявий ресурслар Агентлик ва тижорат банки ўртасида тасдиқланадиган молиявий ресурсларни қайтариш графигида белгиланган муддатларда қайтарилади, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно.
12. Молиявий ресурслардан фақат ушбу Низомда назарда тутилган молиялаштириш турлари учун фойдаланилади.
13. Тижорат банки айланма маблағларни тўлдириш, факторинг хизматларини кўрсатиш ва ускуналар хариди учун ажратиладиган кредитларига молиявий ресурс ажратилиши бўйича Агентликка буюртманома тақдим этади.
14. Тижорат банки Агентликнинг молиявий ресурслари ҳисобидан молиялаштиришда тадбиркорлик субъектлари томонидан қуйидаги шартларнинг бажарилишини текширади:
ушбу Низомда назарда тутилган молиялаштириш турларидан фойдаланиш бўйича мурожаат қилганини;
тадбиркорлик субъекти тугатиш босқичида эмаслиги ёки уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўзғатилмаганини;
тадбиркорлик субъектларининг охирги 12 ой мобайнида маҳсулот реализацияси ҳажмини;
бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини.
3-боб. Молиявий ресурсларни олиш учун тижорат банкидан талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
15. Тижорат банкининг молиявий ресурслар олиш бўйича буюртманомалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.
16. Бош келишув тузган тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Агентликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ буюртманома тақдим этади.
Буюртманома электрон ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали тижорат банкининг масъул раҳбари имзоси (электрон рақамли имзоси) билан тасдиқланган ҳолатда киритилади.
Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.
17. Тижорат банки томонидан киритилган буюртманома Агентлик томонидан уч иш кунигача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Буюртманома молиялаштириш тури, миқдори, муддати ҳамда ушбу Низомда белгиланган бошқа талаблар ва шартларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади.
Буюртманомадаги маълумотлар ахборот тизимлари, шу жумладан, Солиқ ва Божхона қўмиталарининг электрон ахборот тизимлари ҳамда тегишли ташкилотларнинг интернет тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида Агентлик томонидан ўрганиб чиқилиши мумкин.
18. Агентлик буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида электрон ахборот тизими ёки почта алоқа хизмати орқали тижорат банкига билдиришнома юборади.
Билдиришномада молиявий ресурс ажратилиши (тўлиқ ёки қисман) ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши рад этилган буюртманомалар бўйича тегишли тадбиркорлик субъектини бир банк иш кунида хабардор қилади.
19. Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши тўғрисидаги ижобий билдиришномани олган кундан бошлаб беш банк иш куни ичида тадбиркорлик субъекти билан ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Агентликка ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабномани киритади.
Ушбу талабнома электрон ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали киритилиши мумкин.
4-боб. Молиявий ресурслар тақдим этилишини рад этиш
20. Қуйидагилар тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этишни рад этиш учун асос бўлади:
ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган шартлар ёки улардан бирининг бажарилмаслиги;
молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган тадбиркорлик субъекти тугатиш босқичида эканлиги ёки уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўзғатилгани;
бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги;
тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманомада ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда ўтказилган ўрганиш натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ёки уларнинг бузиб кўрсатилиши аниқлангани.
21. Ушбу Низомнинг 20 ва 25-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан бошқа асосларга кўра молиявий ресурсларнинг тақдим этилишини рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришнома олганда, рад этиш асослари бўйича кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда молиявий ресурс олиш учун Агентликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.
5-боб. Молиявий ресурслар бўйича тўловларни амалга ошириш
23. Агентлик талабнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунида улардаги маълумотларнинг буюртманома ва билдиришномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, маълумотлар мувофиқ деб топилганда, тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг махсус очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
Талабномадаги маълумотлар буюртманома ва билдиришномадаги маълумотларга мувофиқ келмаган ҳолларда Агентлик бир иш кунида тўлов талабномасини тижорат банкига қайтаради.
Тижорат банки талабномадаги номувофиқликларни бартараф этган ҳолда беш банк иши куни ичида Агентликка қайта талабнома киритиши мумкин.
Молиявий ресурс ажратилиши билдирилган буюртманома бўйича талабнома тижорат банки томонидан уч иш куни давомида киритилмаган ёки аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаган тақдирда, билдиришнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва молиявий ресурс ажратилиши бекор қилинади.
24. Тижорат банки махсус очилган ҳисобварағига келиб тушган маблағни молиялаштириш турларидан фойдаланиш бўйича имзоланган шартномага мувофиқ уч иш кунида тадбиркорлик субъектининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб беради ва буни тасдиқловчи банк ҳужжатларини Агентликка тақдим этади.
25. Тижорат банкининг махсус очилган ҳисобварағига Агентликдан келиб тушган маблағлардан буюртманомада кўрсатилганидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
26. Тижорат банки Агентлик томонидан ажратилган молиявий ресурсларни ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган фоиз ставкалари асосида ҳисобланган устама ҳақи билан бирга ўзаро тасдиқланган молиявий ресурсларни қайтариш графигига асосан Агентликка ўтказиб борилишини таъминлайди.
Бунда тижорат банкига ажратилган молиявий ресурслар бўйича ҳисобланган устама ҳақи тижорат банкининг жамғариб бориладиган ҳисобварағида йиғилади ва молиявий ресурсларни қайтариш графигида белгиланган муддатларда Агентликка ўтказиб борилади.
27. Молиявий ресурслардан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомда белгиланган молиялаштириш турлари бўйича олган маблағларни муддатидан олдин қайтарган тақдирда, тегишли маблағлар (молиявий ресурс ва у бўйича ҳисобланган устама ҳақи) тижорат банки томонидан Агентликка икки банк иш кунида ўтказиб берилиши ва ушбу бўйича Агентликка маълумот тақдим этилиши керак.
28. Молиявий ресурслардан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомда белгиланган молиялаштириш турлари бўйича олган маблағларини ўз муддатида қайтара олмаган ҳолларда, молиявий ресурсларнинг белгиланган муддатларда Агентликка қайтарилиши бўйича жавобгарлик тижорат банки зиммасига юкланади.
29. Тижорат банки томонидан молиявий ресурсларнинг ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган муддатларда Агентликка қайтарилмаслиги тадбиркорлик субъектлари томонидан тўловларнинг тижорат банкига ўз муддатида қайтарилмаётгани билан боғлиқ ҳолларда, молиявий ресурсларни қайтариш муддати Агентликнинг қарорига асосан ўзгартирилиши мумкин.
30. Агентлик томонидан молиявий ресурслар:
а) айланма маблағларни тўлдириш ва факторинг хизматларини кўрсатиш учун Жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган ресурслар ҳисобидан;
б) олис ва чекка ҳудудларда енгил саноатни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида 3 — 5-тоифадаги туманларда ишлаб чиқариш филиалини очадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига ускуна хариди ва (ёки) айланма маблағларни тўлдириш учун бюджетдан ажратиладиган ссуда ва Жамғарманинг бошқа даромадлари ҳисобидан ажратилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
31. Агентлик ва тижорат банки ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
32. Агентлик томонидан тижорат банкига ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли фойдаланилиши бўйича жавобгарлик тижорат банки зиммасига юкланади.
33. Тижорат банки томонидан қуйидаги ҳолларда:
бош келишувга асосан молиявий ресурс ва унга ҳисобланган устама ҳақи бўйича молиявий ресурсларни қайтариш графигида кўрсатилган муддатлардан кечиктирилганда;
тижорат банкининг махсус ҳисобварағига ўтказилган, лекин тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланиш рад этилган маблағларни Агентликка ўтказиб бериш кечиктирилганда;
тижорат банки муддати ўтган ҳар бир кун учун кечиктирилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ мажбуриятларининг бажарилмаган қисми миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима (пеня) тўлайди.
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тижорат банки

1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан айланма маблағларни тўлдириш, факторинг ва ускуна хариди учун кредит ажратилиши бўйича тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Маблағлар ажратиш имкониятини баҳолайди ва дастлабки қарор қабул қилади (маблағ ажратиш ёки рад этиш тўғрисида).

3. Маблағ ажратиш тўғрисида дастлабки қарор қабул қилинган мурожаатлар бўйича молиявий ресурс учун эҳтиёжи бўлган тақдирда, Агентликка буюртманома беради.

15 банк иш куни ичида

2-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Тижорат банки томонидан киритилган буюртманомани белгиланган тартибда кўриб чиқади ва молиявий ресурс ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги билдиришномани (қарорни) тижорат банкига юборади.

3 иш куни мобайнида

3-босқич

Тижорат банки

1. Билдиришномага мувофиқ тадбиркорлик субъектларига молиявий ресурс ҳисобидан маблағ ажратилганини ёки рад этилганини маълум қилади.

1 банк иш куни мобайнида

2. Молиявий ресурс ажратилиши бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, буюртманома бўйича ўрнатилган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда молиявий ресурс олиш учун Агентликка талабнома юборади.

5 банк иш куни мобайнида

4-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Талабномадаги маълумотларнинг тегишли буюртманома ва билдиришномадаги маълумотларга мувофиқлигини кўриб чиқади:

1) мувофиқлиги тасдиқланган талабнома бўйича тегишли маблағларни тижорат банкининг алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказиб беради;

2 иш куни мобайнида

2) маълумотларида номувофиқлик аниқланган талабномани тижорат банкига қайтаради.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Тижорат банки

1. Молиявий ресурсларни тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида

2. Талабномадаги номувофиқликларни бартараф этган ҳолда Агентликка қайта киритади.

3 иш куни мобайнида

6-босқич

Тижорат банки

Агентлик томонидан тақдим этилган молиявий ресурсларни қайтаради.

Агентлик ва тижорат банки ўртасида тасдиқланган графикда белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Енгил саноатни ривожлантириш агентлигидан молиявий ресурслар олиш учун
БУЮРТМАНОМА

1.

Тижорат банкининг реквизитлари

СТИР:

Банк номи:

Манзил:

Алоҳида махсус ҳисобварақ (молиявий ресурсни ўтказиш учун):

МФО:

Бошқарув раиси ўринбосари:

Ишончнома:

Масъул ходим:

Масъул ходим телефон рақами:

2.

Қарз олувчи ташкилотнинг реквизитлари

СТИР:

Номи:

Манзили:

Ҳисобварағи (миллий ва хорижий):

МФО:

ИФУТ:

Раҳбари (Ф.И.О):

Раҳбарнинг телефон рақами:

3.

Банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги миқдори (буюртманома тақдим этилган санага)

(Муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас ёки _______ (сўм ёки АҚШ доллари) миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилади)

4.

Бюджет олдидаги мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик

(Мавжуд эмас ёки бюджет олдида ________ сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик мавжуд деб кўрсатилади)

5.

Қарз олувчи ташкилотнинг ҳолати

(Фаолият кўрсатаётган ва солиқ мажбуриятларига эга / Фаолият кўрсатмаётган деб кўрсатилади)

6.

Агентликдан сўралаётган молиявий ресурс миқдори

_____ АҚШ доллари

_____ сўм

7.

Маблағ олиш учун тақдим этилаётган таъминоти тури, унинг қиймати (Банк томонидан қабул қилинадиган қиймат бўйича)

Кўчмас мулклар: ____ млн сўм

Автотранспорт воситалари: ____ млн сўм

Хорижий банк кафолати: ____ минг АҚШ доллари

Банк аккредитиви: ____ минг АҚШ доллари

Суғурта полиси: ____ млн сўм

Бошқа таъминот турлари: ____ млн сўм (тегишлилари кўрсатилади)

8.

Молиялаштириш тури

Банк фоиз ставкаси

Айланма маблағларни тўлдириш, факторинг, ускуналар хариди (тегишлиси кўрсатилади):

йиллик ____ фоиздан

9.

Молиялаштириш тури бўйича маблағларни қайтариш муддати

(ойлар сони кўрсатилади)

10.

Маблағлардан фойдаланиш мақсади

11.

Айланма маблағларни тўлдириш учун олинадиган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган маҳсулот реализацияси ҳажми

____ сўм

12.

Молиявий ресурсдан фойдаланиш бўйича алоҳида қабул қилинган ҳужжат

(Молиявий ресурсдан фойдаланиш бўйича тегишли қабул қилинган Фармон ёки қарор танланади)

13.

Қарз олувчи ташкилотнинг ишчи ходимлари сони

____ нафар

14.

Қарз олувчининг охирги 12 ойдаги амалга оширган маҳсулот реализацияси ҳажми,

шундан хорижий валютада

_____ сўм

_____ АҚШ доллари, улуши __ фоизда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига
ТАЛАБНОМА

(молиявий ресурс ажратиш тўғрисида)
 

__________________________________________ қарз олувчи ташкилотга айланма маблағларни тўлдиришга, факторинг, ускуналар харидига ___________________________________________________

_______________________________________________________ (тижорат банки номи)

кредитлар тақдим этиш учун ___________ АҚШ доллари (сўм) миқдоридаги молиявий ресурсни тижорат банкининг қуйидаги реквизитлари бўйича ажратишингизни сўрайди.

Банк СТИР:

Манзил:

Ҳисобварақ:

МФО:

________________________________    ____________________ бошқаруви раиси

__________

_______________________________

______ (тижорат банки номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун тел.: +998 (___) ___ ___ ___

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бизнес-семинарлар — тадбиркорлик фаолиятига оид тажриба, билим ва маълумотлар алмашиш мақсадида ўтказиладиган интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли, шу жумладан, онлайн интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли;
бизнес-тренинг — маълум бир йўналишда тадбиркорлар, уларнинг ходимлари (ишчилари) билим ва кўникмаларини ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқитиш шакли, шу жумладан, онлайн ўқитиш шакли;
бизнес-форум — бизнес вакилларининг маълум бир йўналиш, соҳа ва тармоқдаги бизнес масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиши, шу жумладан, онлайн йиғилиши;
кўргазма-ярмарка тадбирлари — хорижда ва Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган халқаро, минтақалараро, ҳудудлараро кўргазма-ярмарка, конференция, фестиваль ва енгил саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирлар, шу жумладан, онлайн тадбирлар;
мувофиқлик сертификати — мувофиқликни баҳолаш объектларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
реклама кампанияси (тақдимот) — маълум бир даврга ва бозорга мўлжалланган, савдо ҳажмини ошириш бўйича маркетинг мақсадларига эришишга, хусусан, маҳсулотлар (хизматлар) билан таништириш, уларни таклиф этиш ва харидорларни жалб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш;
савдо миссиялари — савдо қилувчи ташкилотлар билан салоҳиятли хорижий харидорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, маҳсулот тақдимотларини ўтказиб, улар билан келгусида тузиладиган шартномаларнинг шартларини муҳокама қилиш ва шартномалар тузиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирлар;
суғурта мукофотлари — ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан тўланадиган пул маблағи.
Ушбу Низом доирасидаги муносабатлар учун суғурта қилдирувчи — тадбиркорлик субъекти ҳисобланади;
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузувчи, суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини тўловчи ҳамда суғурталовчилар билан муайян суғурта муносабатларига киришувчи ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс;
тадбиркорлик субъектлари — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати корхоналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш — хорижий бренд активларини бренд номи билан биргаликда харид қилиб, республикага релокация қилган енгил саноат корхоналарининг мазкур қарорга 3-илова 4-банди «а» қисмининг еттинчи хатбошисида назарда тутилган шартларда ажратилган кредит фоиз харажатларининг 2 фоиз пунктини қоплаб бериш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари:
а) халқаро брендларни жалб қилиш;
б) стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш;
в) молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қоплаб бериш;
г) экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш;
д) мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш;
е) хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш;
ж) реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш;
з) хорижий консалтинг компанияларни ва малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш;
и) кўргазма стендларини ташкил этиш харажатларини қоплаб бериш;
к) халқаро кўргазма-ярмаркалар, тренинглар ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаб бериш;
л) хорижий ахборот ресурсларида маълумотларни жойлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш;
м) енгил саноат корхоналарини, шу жумладан, тайёр тикув-трикотаж, табиий ва сунъий чармдан тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари, ипак мато ишлаб чиқарувчи корхоналарни белгиланган тартибда молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан:
ҳудудларда ташкил этиладиган енгил саноат корхоналарига кўмаклашиш лойиҳа офисларини сақлаш, жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатларини қоплаш;
миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш, шу жумладан, миллий, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишни молиялаштириш;
корхоналарда ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва ахборот тизимларини кенг жорий қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
н) енгил саноат корхоналарини жаҳон бозорларига жалб қилишни кенгайтириш мақсадида:
йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокдаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш;
хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш (авиачипта, транспорт, меҳмонхона);
о) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик соҳасини қуйидаги механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш:
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратиш;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилда 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш;
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилда Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб бериш;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб бериш;
п) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб бериш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «н», «о» ва «п» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
4. Тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатилади.
2-боб. Молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
5. Молиявий ёрдам олиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида — харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) инвойс, бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари);
б) стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш йўналишларида:
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура ва (ёки) бажарилган ишлар бўйича далолатнома, тўлов топшириқномаси ва (ёки) SWIFT нусхаси (хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган);
сертификат нусхаси;
халқаро сертификат (стандарт)ни тақдим этган халқаро сертификатлаштирувчи ташкилотнинг ушбу стандарт бўйича халқаро аккредитацияси нусхаси;
стандарт жорий қилингани бўйича сўровнома;
в) молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура ва (ёки) бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси;
трансформация ҳисоботлари нусхалари;
г) экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
божхона юк декларацияси, суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганини (тўлов топшириқномаси) тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (тегишли ижрочи банк томонидан тасдиқланган), хизмат кўрсатилганини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси;
д) мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаш йўналишида — харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) инвойс, бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари);
е) хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш йўналишида:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилгани ҳақидаги маълумот (тадбиркорлик субъектининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган корхонаси томонидан хорижий давлатларда савдо омборлари ижарага олинган ҳолатлар бундан мустасно);
ваколатли орган томонидан тасдиқланган тадбиркорлик субъектининг чет элда юридик шахс ташкил этганини тасдиқловчи ҳужжатлар (тадбиркорлик субъектининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган корхонаси томонидан хорижий давлатларда савдо омборлари ижарага олинган ҳолатлар бундан мустасно);
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) инвойс, ҳисоб-фактура ва (ёки) бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари);
ж) реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш йўналишида:
маҳсулотларнинг тақдимот материаллари, тарқатма материаллар (тақдимот, видеоролик, брошюра, буклетлар — тадбиркорлик субъектларининг танловига кўра);
тадбиркорлик субъектлари томонидан тўловлар тўланган ҳолатларда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) оферта, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома (барча кўрсатилган хизматлар бажарилган ишлар далолатномасида акс эттирилиши шарт), хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари, рақамли реклама жойлаштирилган Интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларига ҳаволалар;
(5-банд «ж» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) хорижий консалтинг компанияларни ва малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида — харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари), ишга қабул қилингани ҳақида буйруқ, меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома (my.mehnat.uz сайтидан), хорижий мутахассиснинг мутахассислигини тасдиқловчи диплом, сертификат (ёки бошқа ҳужжат) нусхаси;
(5-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
и) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида:
корхона ва унинг маҳсулотлари тўғрисида маълумотга эга бўлган тижорат таклифи;
тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўзи иштирок этган ҳолатларда:
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома (барча кўрсатилган хизматлар бажарилган ишлар далолатномаси акс эттирилиши шарт), хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари;
ўтказилган кўргазма номи ҳамда иштирок этилган стендни акс эттирувчи фотосуратлар ва видеолавҳалар;
к) хорижда ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ўқув-семинар, бизнес-семинар, тренинг, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишида тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўзи шахсан қатнашган ҳолатларда:
харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) инвойс, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома (барча кўрсатилган хизматлар бажарилган ишлар далолатномасида акс эттирилиши шарт), хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари;
ўтказилган тадбир номи ҳамда иштирокини акс эттирувчи фотосуратлар ва видеолавҳалар;
л) хорижий ахборот ресурсларида маълумотларни жойлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишида:
маҳсулотларнинг тақдимот материаллари, тарқатма материаллар (тақдимот, видеоролик, брошюра, буклетлар — тадбиркорлик субъектларининг танловига кўра);
тадбиркорлик субъектлари томонидан тўловлар тўланган ҳолатларда — харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва (ёки) оферта, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома (барча кўрсатилган хизматлар бажарилган ишлар далолатномасида акс эттирилиши шарт), хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари;
м) ҳудудларда ташкил этиладиган енгил саноат корхоналарига кўмаклашиш лойиҳа офисларини сақлаш, жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатларини қоплаш йўналишида — Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур;
н) миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш, шу жумладан, миллий, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишни молиялаштириш йўналишида — Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур;
Олдинги таҳрирга қаранг.
о) корхоналарда ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва ахборот тизимларини кенг жорий қилиш йўналишида — Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур ва имзоланган шартнома бўйича «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМнинг экспертиза хулосаси;
(5-банднинг «о» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
п) хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида — харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, инвойс ва (ёки) оферта, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома, миллий бренд рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома;
р) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, ташқи савдо уйлари ва шоурумларга, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида — транспорт ва (ёки) почта харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар, (шартнома, инвойс ва (ёки) ҳисоб-фактура.
Қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш ҳолатидаги тадбиркорлик субъектларининг аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокдаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарори, йирик брендлар ва ритейлерлар ҳамда Агентлик ўртасида тузилган шартномалар;
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарори, Агентлик ва хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлер компаниялари билан Агентлик ўртасида тузилган шартномага мувофиқ;
у) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик соҳасини қуйидаги механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш йўналишида:
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун субсидия ажратишда:
тайёр чарм (краст, финиш) ишлаб чиқариш корхонасининг ўзи фойдаланаётган ва ижарага берган йиллик қувватлари тўғрисида маълумот, ҳисобот даврида солиқ органларига топширилган ҚҚС ҳисоботлари иловалари билан (солиқ органлари томонидан электрон тасдиқланган), ишлов берилмаган тери маҳсулотларини харид қилинганлиги тўғрисида шартнома, ҳисоб-фактуралар (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган) ёки сотиб олиш акти (корхона томонидан харид қилинган) ва банк операцияси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари (банк томонидан муҳр қўйиб тасдиқланган);
ҳисобот даври бошига ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи бўйича қолдиғи, ҳисобот даврида харид қилинган ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи, ҳисобот даврида ишлаб чиқаришга йўналтирилган ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи;
ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган тайёр чарм (краст, финиш) маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотнома, унда ҳисобот даври бошига тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи бўйича қолдиғи, ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи, ҳисобот даврида сотилган тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи контерагентлар кесимида кўрсатилади;
тайёр чарм (краст, финиш) ички бозорга реализация қилинганида:
тайёр чарм маҳсулотини сотиб олган пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида (улар томонидан тасдиқланган) маълумотнома, корхона томонидан тайёр чармдан ишлаб чиқарган маҳсулоти реализация қилинганлиги бўйича ҳужжатлар (счет фактура ёки чакана савдо чеки);
тайёр чарм маҳсулотини сотиб олиб, кейинчалик экспорт қилган савдо корхонаси билан тузилган шартнома (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган, ҳисоб фактуралар (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган), экспорт шартномаси (Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими — ТСОЯЭАТ дан кўчирма), божхона юк декларацияси, инвойс, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат нусхаси;
тайёр чарм (краст, финиш) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ташқи бозорга реализация қилинганда экспорт шартномаси (Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими — ТСОЯЭАТ дан кўчирма) ҳамда божхона юк декларацияси, инвойс, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат (сертификат происхождения товара);
ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўз ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаган тақдирда, бошқа қувватларни ижарага олиш бўйича ижара шартномаси (e-ijara электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган). Бунда ижара шартнома камида 12 ойга тузилган ва ижарачи 6 ой ишлаган бўлиши керак. Ижарага берувчи корхонанинг ойлик ишлаб чиқариш қуввати ва берилаётган қувват бўйича маълумот бўлиши шарт;
мурожаат қилувчи корхонада ишлов берилмаган терини қайта ишлаш имкониятлари бўлмаганда, харид қилинган хом терига нисбатан реализация қилинган тайёр чарм (краст, финиш) маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар ўзаро номувофиқ бўлганда, шунингдек, шартномалар ўзаро аффилланган шахслар ўртасида тузилганда субсидия тақдим этиш рад этилади;
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган янги модел учун субсидия ажратишда:
янги моделдаги пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи, янги моделнинг техник паспорти, фотосуратлари ва эскиз нусхалари, моделни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича далолатнома, янги модел бўйича камида 100 жуфт пойабзал ёки 50 дона чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида тасдиқланган ҳисобот, сотувни тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисобварақ-фактура, шартнома ёки товар юкхатлари), агар янги модел мустақил модельер-дизайнер ёки шу турдаги хизмат кўрсатувчи бошқа тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланган бўлса унинг фаолият турига мувофиқ тегишли ҳужжатлари (гувоҳномаси, модел ишлаб чиқиш бўйича сертификати);
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (импорт шартнома ва (ёки) оферта, божхона юк декларацияси ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат (товарнинг келиб чиқиш сертификати);
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг қоплаб бериш йўналишида савдо уйи ёки дўкон очиш тўғрисидаги корхона раҳбарининг қарори, e-ijara электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган ижара шартномаси (бунда шартнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ва камида 3 ой ўз иш фаолиятини олиб борган бўлиши керак) савдо уйи ёки дўконда ўрнатилган касса аппаратини туман солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, савдо уйи ёки дўкон учун ижарага олинган бинога бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат, шартнома бўйича топшириш қабул қилиш далолатномаси, тўловларни тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (банк томонидан тасдиқланган), ҳар ой якуни бўйича ижара шартномаси бўйича такдим этилган ҳисоб-фактуралари;
ф) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб бериш йўналиши бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган тегишли техник регламентдаги меъёрлар асосида.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «с», «т», «у» ва «ф» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
6. Тадбиркорлик субъектларидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли ҳужжатлар Агентликнинг электрон платформаси, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари платформалари орқали электрон шаклда ёки тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали тақдим этилади.
8. Аризада тадбиркорлик субъектларининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Бунда электрон ахборот тизимидан фойдаланиш орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш тўғрисида оммавий офертани ҳамда молиявий ёрдамни олиш бўйича махсус шартлар тўғрисидаги офертани тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
9. Тегишли ҳужжатлар Агентликка тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда ёки тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Агентлик беш иш куни ичида тадбиркорлик субъектига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади.
10. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик тадбиркорлик субъектларига юкланади.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишлари, шартлари ва мақсадларига ҳамда молиявий ёрдам миқдорининг ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган юқори чегараларга, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича мавжуд муддати ўтган дебитор қарздорликнинг ушбу Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.
Агентлик томонидан тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиш учун:
а) барча йўналишда:
тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори (дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган дебитор қарздорлик миқдори бундан мустасно) охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган ташқи савдо ҳажмининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза топширилган 2028 йил 1 январга қадар барқарорлик рейтингидан қатъий назар ва 2028 йил 1 январдан бошлаб санада барқарорлик рейтингида «ААА», «АА», «А» ва «ВВВ», «ВВ», «В» рейтингга эга бўлган корхона бўлиши (рўйхатдан ўтганига олти ой бўлмаган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда Агентлик томонидан тузиладиган шартномаларга асосан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (бажарувчи, кўрсатувчи) тегишли ташкилотларга тўловлар тўғридан-тўғри амалга оширилган ҳолатларда кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш ҳамда хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув-семинар, бизнес-семинар, тренинг, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишларидан фойдаланган корхоналар бундан мустасно);
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
бюджет олдидаги қарздорлик миқдори 100 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги;
б) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш йўналишида ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган талабларга қўшимча равишда:
тадбиркорлик субъектлари ва (ёки) уларнинг чет элдаги юридик шахслари (савдо уйлари) томонидан офис, савдо ва омбор бинолари ижарага олинган бўлиши керак;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари бўйича тўловлар тадбиркорлик субъектлари ва (ёки) уларнинг чет элдаги юридик шахслари томонидан амалга оширилган бўлиши керак;
в) суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофоти харажатларини қоплаб бериш учун ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган талабларга қўшимча равишда:
суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган бўлиши;
суғурталовчи томонидан тадбиркорлик субъектига суғурта шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилгандан кейин суғурта полиси тақдим қилинган бўлиши;
тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик хавфи фойдасига суғурталаниши;
г) корхоналарда ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва ахборот тизимларини кенг жорий қилиш йўналишида — Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур асосида корхоналарда ахборот тизимлари ишга туширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор Жамғарманинг ижро органи раҳбарининг буйруғига асосан шакллантирилган комиссиялар томонидан қабул қилинади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
Агентлик бир иш куни давомида электрон платформа орқали электрон шаклда ёки тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали қабул қилинган қарор тўғрисида тадбиркорлик субъектларига хабарнома юборади.
14. Агентлик молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан (тендер, конкурс ва бошқалар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда шартномалар тузади.
15. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (бажарувчи, кўрсатувчи) банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
16. Агентлик томонидан ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра Агентлик билан тадбиркорлик субъектлари ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) ўртасида тузилган шартнома (уч томонлама) ижроси шартномада кўрсатилган муддатларда таъминланмагани аниқланган тақдирда, тегишли маблағлар Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни давомида шартнома шартларини бажармаган тараф томонидан қайтарилиши керак.
Тадбиркорлик субъектлари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) ва Агентлик ўртасида тузилган шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
17. Аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган куни ҳисобланади.
4-боб. Мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети
18. Молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади:
а) халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
халқаро брендларни жалб қилиш, уларнинг эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, бу йўналишдаги сорсинг компанияси хизмати харажатлари;
транспорт харажати — эконом класс учун;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона харажати;
таржимонлик хизмати;
б) стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш йўналишларида:
стандартларни жорий қилиш;
мувофиқлик сертификатларини олиш;
сертификатларни олиш талабларига мослаштириш;
маҳсулот намуналарини хориждаги ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидаги лабораторияларда текшириш, синовдан ўтказиш, хулосалар олиш, хориждаги лабораторияларга маҳсулот намуналарини етказиб бериш, сақлаш ва (ёки) йўқ қилиш, шу жумладан, хорижий харидорларнинг талабларини бажариш ва экспорт шартномалари ижросини таъминлаш;
в) молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
миллий стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформация қилиш;
молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича ходимларни ўқитиш ва ходимларнинг тегишли халқаро сертификатларни олиш;
ҳисоботларни халқаро аудитдан ўтказиш;
г) суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофоти харажатларини қоплаб бериш йўналишида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги суғурта шартномаларига асосан суғурта хизматларидан фойдаланганда компенсация қилинади:
экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини суғурта қилиш шартномаси;
логистика таваккалчиликларини суғурта қилиш шартномаси;
д) мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:
ўқув-тренингларида қатнашиш тўлови;
транспорт харажати — эконом класс учун;
меҳмонхона харажати;
е) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш йўналишларида:
рўйхатга олиш йиғимлари;
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;
ж) реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш йўналишида:
қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing — SEM);
рекламани тайёрлаш ва ўтказиш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) енгил саноат корхоналарига хориждан ишчи ва мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида — жалб қилинган дизайнер, технолог, инженер, дастурчи, маркетолог, сифат назоратчилари ва бошқалар меҳнатига ҳақ тўлаш;
(18-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
и) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида:
Агентлик томонидан Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди ташкил қилинган ҳолларда (тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўзи ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатлардан ташқари):
рўйхатга олиш йиғимлари;
кўргазма майдонларини (шу жумладан, стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш;
стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш, фриз ёзуви хизмати, стенд дизайнини яратиш, аутсорсинг хизматлари;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш;
маҳсулотлар намуналари ва бошқа кўргазма экспонатларини хорижий давлатдаги кўргазма-ярмарка тадбирлари майдонига етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;
қўшимча кўргазма хизматларидан фойдаланиш (стендни тозалаш, қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва кўргазма экспонатларини йўқ қилиш);
салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун ихтисослашган хорижий компаниялар хизматларидан фойдаланиш;
тақдимот материаллари, тарқатма материаллар (брошюралар, ташриф қоғозлари, буклетлар) тайёрлаш;
тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўзи иштирок этган ҳолатларда:
рўйхатга олиш йиғимлари;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш;
кўргазма майдонларини ва (ёки) стандарт жиҳозланган кўргазма майдонларини ижарага олиш;
к) хорижда ва Ўзбекистонда ташкил этиладиган ўқув-семинар, бизнес-семинар, тренинг, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишида:
Агентлик томонидан ташкил қилинган ҳолларда:
бизнес-семинар, тренинг ва форумларда иштирок этиш (қатнашиш тўлови, транспорт харажати — эконом класс учун, меҳмонхона харажати — стандарт номер учун);
савдо миссияларини ташкил этиш (транспорт ва меҳмонхона харажатлари, хорижий компаниялар, мутахассисларнинг хизмат ҳақи, бинони ижарага олиш, техник таъминот, ахборот-тақдимот материалларини тайёрлаш, эсдалик совғалари олиш, кофе-брейклар ташкил этиш, вакиллик харажатлари, делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлар ҳақи, учрашув, трансфер, таржимон, шу билан бирга, ушбу хизматларни кўрсатишда аутсорсинг хизматидан фойдаланиш);
тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўзи шахсан қатнашган ҳолатларда:
қатнашиш тўлови;
транспорт харажати — эконом класс учун;
меҳмонхона харажати — стандарт номер учун;
л) хорижий ахборот ресурсларида маълумотларни жойлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишида:
рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий интернет ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш;
чет эл газеталари, бизнес журналлар ва каталогларида нашр қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот ва хизматларни халқаро электрон савдо майдончаларига ва B2B платформаларга жойлаштириш (Alibaba.com, Wildberries.uz, Ozon.ru ва шу кабилар);
(18-банд «л» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
м) ҳудудларда ташкил этиладиган енгил саноат корхоналарига кўмаклашиш лойиҳа офисларини сақлаш, жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатларини қоплаш йўналишида:
лойиҳа офисларини сақлаш;
жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатлари;
н) миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш, шу жумладан, миллий, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишни молиялаштириш йўналишида — тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, жумладан, хорижий ҳамкорларни ҳамда хорижий мутахассисларни миллий, тармоқ ва минтақавий кўргазмаларга жалб қилишни молиялаштириш, уларнинг транспорт, меҳмонхона, эсдалик совғалар билан боғлиқ харажатлари;
о) корхоналарда ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва ахборот тизимларини кенг жорий қилиш йўналишида — Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур асосида ахборот тизимларини жорий этиш;
п) хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида — рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
р) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, ташқи савдо уйлари ва шоурумларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида:
маҳсулот намуналарини почта, курьерлик ва транспорт компаниялари хизматларидан фойдаланган ҳолда етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;
маҳсулот намуналарини хорижий давлатда импортга расмийлаштириш (хорижий давлат қонунчилигига мувофиқ намуна сифатида юборилган маҳсулотларни импорт қилишда тўловлар ундирилиши белгиланган ҳолларда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида:
кўргазма ва конференцияларни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар;
кўргазма ва конференцияларни ўтказиш павильонларини ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
баннерлар тайёрлаш, мультимедия маҳсулотларини тайёрлаш, стендлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар;
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида:
авиачипта — эконом класс учун;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона харажатлари — стандарт хона;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги транспорт харажатлари — эконом класс учун;
таржимонлик хизмати.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «с» ва «т» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
5-боб. Молиявий ёрдам миқдори ва шартлари
19. Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
а) халқаро брендларни жалб қилиш йўналишида, бир календарь йилида 2 та брендни жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда — 100 фоиз миқдорда, бироқ бир тадбиркорлик субъекти учун бир календарь йилида жами 30 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар, бироқ чет элдаги меҳмонхона харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хорижий хизмат сафари харажатлари миқдорларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона харажатлари учун Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробаридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
б) стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш йўналишида, бир календарь йилида 5 та халқаро сертификат учун тадбиркорлик субъектининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, мувофиқлик сертификатлари (International Organization for Standardization — ISO сертификатлари учун 1 та) олинган ҳолатларда битта халқаро сертификатни олиш бўйича — 100 фоиз миқдорда, бироқ 15 000 АҚШ долларидан (International Organization for Standardization — ISO сертификатлари учун 3 000 АҚШ долларидан ва «GOTS», «OEKO-TEX», «BCI», «BSCI», «Organic Cotton», «SEDEX» сертификатини олиш, шунингдек «Better work» ва «FWF» каби дастурлар ҳамда стандартларни жорий этиш бўйича 20 000 АҚШ долларидан) кўп бўлмаган миқдорда;
в) молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида, тадбиркорлик субъектининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда — 100 фоиз миқдорда, бироқ 25 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
г) суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофоти харажатларини қоплаб бериш йўналишида — суғурта мукофотининг 100 фоизи, бироқ суғурта пулининг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми;
д) мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида, бир календарь йилида бештагача мутахассисни ўқитиш учун тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда — 100 фоиз миқдорда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар, бироқ чет элдаги меҳмонхона харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хорижий хизмат сафари харажатлари миқдорларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона харажатлари учун Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробаридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш йўналишида, тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олишда — ҳақиқатан амалга оширилган харажатларнинг 100 фоизи миқдорида, лекин 2-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича тўлаб бериладиган ҳар бир квадрат метр учун бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда. Бунда тадбиркорлик субъекти учун битта хорижий давлатда жами 2000 квадрат метргача (охирги 12 ойда 5 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида хорижий валютада маҳсулот реализация қилган ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) хизматларидан фойдаланган кундан бошлаб 12 ой ичида корхоналар томонидан сарфланган харажатларнинг камида 10 баравари миқдорида айнан ўша савдо уйи ёки омбор орқали хорижий валютада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилган бир тадбиркорлик субъекти учун 4 000 квадрат метргача) бўлган майдон ҳисобига, бир вақтнинг ўзида битта тадбиркорлик субъекти учун битта хорижий давлатда 2 тадан кўп бўлмаган миқдорда омбор биноларини ижарага олиш харажатлари қоплаб берилади;
(19-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ҳукуматнинг алоҳида топшириқларига асосан Агентлик томонидан тадбиркорлик субъектларининг офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу жумладан, чет элда ташкил қилинган савдо уйларининг ижара шартномалари бўйича харажатларини қоплаш юзасидан молиявий ёрдам миқдори ва шартларини ўзгартиришга рухсат берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
ж) реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш йўналишида:
тўловлар Агентлик томонидан тузиладиган шартномаларга асосан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (бажарувчи, кўрсатувчи) тегишли ташкилотларга тўғридан-тўғри амалга ошириладиган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда;
тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, реклама жойлаштирилган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда, лекин бир тадбиркорлик субъекти учун бир календарь йилида 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
з) енгил саноат корхоналарига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида, биттадан (охирги 12 ойда 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан юқори миқдорида хорижий валютада маҳсулот реализация қилган корхоналарга — иккитадан, охирги 12 ойда 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидан юқори миқдорида хорижий валютада маҳсулот реализация қилган корхоналарга — учтадан, охирги 12 ойда 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидан юқори миқдорида хорижий валютада маҳсулот реализация қилган корхоналарга — тўрттадан) дизайнерлар, технологлар, дастурчилар, инженерлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва бошқаларни жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, мутахассислар жалб қилинган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда, бироқ бир ойда битта мутахассис (дизайнерлар, технологлар, дастурчилар, инженерлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва бошқалар) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 25 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Бунда хорижий мутахассислар учун молиявий ёрдам тўловлари 6 ойдан ошмаган муддат учун қоплаб берилади;
и) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида:
Агентлик томонидан тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди ташкил қилинган ҳолатларда (тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўзи иштирок этган ҳолатлардан ташқари) — 100 фоиз миқдорда, Агентликнинг ҳақиқий харажатлари бўйича чекланмаган миқдорда. Бунда Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди ташкил қилинадиган кўргазмаларда камида 5 та тадбиркорлик субъекти иштироки таъминланадиган ҳолатларда молиявий ёрдам кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўзи ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда, лекин 12 квадрат метрдан ошмаган миқдорда оддий конструкцияда тармоқ корхоналари (гиламчилик корхоналари бундан мустасно) учун битта кўргазма бўйича қатъий белгиланган кўргазма майдони ҳисобидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари қоплаб берилади;
(19-банд «и» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик томонидан Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди ташкил қилинган кўргазма-ярмарка тадбирларида ягона миллий стендда жойлашган тадбиркорлик субъектлари ушбу кўргазма-ярмаркада қўшимча алоҳида ўзи ижарага олган майдонлари учун молиявий ёрдам кўрсатилмайди;
(19-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
к) маҳаллий, шунингдек, хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув-семинар, бизнес-семинар, тренинг, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишида:
Агентлик томонидан ташкил қилинган ҳолатларда хорижга маҳсулот реализация қилаётган ва (ёки) уни бошлаш истагидаги барча тадбиркорлик субъектлари учун — 100 фоиз миқдорда, Агентликнинг ҳақиқий харажатлари бўйича чекланмаган миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилади;
тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўзи шахсан қатнашган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар, бироқ чет элдаги меҳмонхона харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хорижий хизмат сафари харажатлари миқдорларидан миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона харажатлари учун Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробаридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
л) хорижий ахборот ресурсларида маълумотларни жойлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишида:
тўловлар Агентлик томонидан тузиладиган шартномаларга асосан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (бажарувчи, кўрсатувчи) тегишли ташкилотларга тўғридан-тўғри амалга ошириладиган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда;
тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, реклама жойлаштирилган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда, лекин бир тадбиркорлик субъекти учун бир календарь йилида 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
м) ҳудудларда ташкил этиладиган енгил саноат корхоналарига кўмаклашиш лойиҳа офисларини сақлаш, жалб қилинадиган хорижий маслаҳатчилар ва консалтинг компаниялари харажатларини қоплаш йўналишида Агентлик томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
н) миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш, шу жумладан, миллий, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишни молиялаштириш йўналишида Агентлик томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида;
(19-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
о) корхоналарда ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва ахборот тизимларини кенг жорий қилиш йўналишида Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур асосида тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш (ERP, MES, PLM тизимларини ҳамда сунъий интеллект асосидаги тизимларни, шу жумладан, IT-парк резидентларининг сунъий интеллект ечимларини жорий қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта тадбиркорлик субъектига кўпи билан 20 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорини қоплаш;
п) хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида, тадбиркорлик субъектининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганда — 100 фоиз миқдорда, бироқ бир тадбиркорлик субъекти учун бир календарь йилида 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
р) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, ташқи савдо уйлари ва шоурумларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида, тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри ёки халқаро етказиб берувчи почта хизматларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва шу хизматни кўрсатувчи учинчи юридик шахслар билан шартнома тузилганда — 100 фоиз миқдорда, лекин бир тадбиркорлик субъекти учун бир календарь йилида жами 5000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади.
(19-банд «р» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ушбу бандда назарда тутилган йўналишлар (кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув-семинар, бизнес-семинар, тренинг, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш, мутахассисларни ўқитиш ва савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш йўналишлар бундан мустасно) бўйича тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (бажарувчи, кўрсатувчи)лар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, харажатлар амалга оширилган ҳолатларда молиявий ёрдам миқдорларидан келиб чиқиб 2028 йил 1 январга қадар 100 фоиз миқдорида ва 2028 йил 1 январдан бошлаб:
(19-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
«ААА» тоифа — амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
«АА» тоифа — амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
«А» тоифа — амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
«ВВВ» тоифа — амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
«ВВ» тоифа — амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
«В» тоифа — амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
рўйхатдан ўтганига олти ой бўлмаган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар, амалдаги миқдорларда молиявий ёрдам тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида Ҳукумат комиссиясининг қарорига мувофиқ битта йирик брендлар ва ритейлерлар корхонасига битта кўргазма ёки конференция учун 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида Ҳукумат комиссиясининг қарори билан битта корхона учун 100 фоиз миқдордаги харажатлар қоплаб берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сонли қарорига асосан «с» ва «т» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)
20. Ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
21. Ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, харажатлар амалга оширилган ҳолатларда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларга (бажарувчи, кўрсатувчи) тўловлар тўлиқ амалга оширилганда молиявий кўмак кўрсатилади.
Бунда:
молиявий ёрдам тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар асосида, товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда ҳисобланади;
хорижий валютадаги харажатлар бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори ҳамда реализация миқдорини аниқлашда тадбиркорлик субъектлари тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланиб, тўлаб берилади.
6-боб. Молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби
22. Қуйидагилар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
аввал фойдаланилган молиявий ёрдам йўналиши бўйича тузилган шартнома шартлари тадбиркорлик субъекти томонидан бузилган бўлса, ажратилган молиявий ёрдамнинг ушбу Низомнинг шартларига мувофиқ тегишли қисми қайтарилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу Низомга мувофиқ белгиланган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари томонидан сўралаётган молиявий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқ бўлса;
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлса (тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори охирги 12 ой мобайнида хорижга маҳсулот реализацияси ҳажмининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ва дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъектлари тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса.
23. Бошқа сабабларга кўра молиявий ёрдам кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
24. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида тадбиркорлик субъектларига Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборади.
25. Тадбиркорлик субъекти молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, беш иш куни муддатда ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.
26. Тадбиркорлик субъекти белгиланган муддатда молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, Агентлик томонидан ҳужжатлар рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
27. Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг илгари ёзма равишда билдирилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
28. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
29. Тадбиркорлик субъектлари молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7-боб. Молиявий ёрдам бўйича тўловни амалга ошириш тартиби
30. Тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий ёрдам Жамғармада молиявий ёрдам йўналишлари бўйича ажратилиши назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ молиялаштирилади.
32. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва электрон шаклда тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Аризаларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида

3-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Тадбиркорлик субъектларига қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида

Молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан шартнома тузиш тадбирларини (тендер, конкурс ва бошқалар) амалга оширади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда

4-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича тўловларни амалга оширади:

а) Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномалар бўйича;

Шартномада белгиланган муддатда

б) амалга оширилган харажатлар бўйича.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида

5-босқич

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги билан тадбиркорлик субъекти ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома ижросини мониторинг қилади.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар

1 м2 учун АҚШ долларида

Харажат номи

Қўшни давлатлар

Россия Федерацияси

Кавказ давлатлари

(Озарбайжон, Арманистон, Грузия),

Белоруссия, Украина, Молдова ва Туркия

Осиё қитъаси

Европа қитъаси

Америка қитъаси

Африка қитъаси

Бошқалар

(Австралия ва орол давлатлар)

Яқин Шарқ ва бошқа Осиё давлатлари

Осиё-Тинч океани давлатлари

Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари*

6

20

8

8

26

31

26

6

26

Изоҳ.
Ҳукуматнинг алоҳида топшириқларига мувофиқ, зарур ҳолларда мазкур рўйхатга ҳамда белгиланган қатъий миқдорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
5-ИЛОВА
2025 — 2027 йилларда тўқимачилик корхоналарида автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Автоматик бошқарув тизимларини жорий қилиш

1.

Технологик карталарни ишлаб чиқиш

1. Технологик карталар апробация қилинадиган корхоналарни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш.

2. Белгиланган мезонлар асосида енгил саноат корхоналарини танлаб олиш.

3. Технолог ва экспертларни жалб қилган ҳолда ушбу корхоналардаги ишлаб чиқариш (йигирув, тўқув, бўёқ, тикувчилик) жараёнларини ўрганиш.

4 Ишлаб чиқариш жараёнларига автоматлаштирилган бошқарув тизимларини (ERP) жорий қилиш билан боғлиқ норматив-маълумотнома ахборотлари ва технологик карталарни ишлаб чиқиш.

5. Ҳар бир ишлаб чиқариш босқичи бўйича танлаб олинган корхоналарда апробация ўтказиш.

2026 йил май

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

6. ERP тизимларини жорий қилиш билан боғлиқ намунавий технологик карталарни (норматив-маълумотнома ахборотларини) ишлаб чиқиб, енгил саноат корхоналарига бепул тақдим этиш механизмини жорий қилиш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

2.

Тўқимачилик корхоналарида ERP тизимларини жорий этиш чораларини кўриш.

Тўқимачилик корхоналарида ERP ва сунъий интеллект асосидаги тизимларни жорий этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

Бунда:

а) автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (ERP) жорий этилган енгил саноат корхоналарининг улушини ошириб бориш;

б) 2026 йил якунига қадар экспорт фаолиятини йўлга қўйган 100 та енгил саноат корхонасида жорий этиш;

в) енгил саноат корхоналарида 2026 йилда қайта ишлаш харажатларини автоматлаштириш ҳисобидан камида 10 фоизгача пасайтириш;

г) енгил саноат соҳасида 2025-2026 йилларда камида 2 минг нафар мутахассисни ERP тизимларида ишлашга ўқитиш;

д) халқаро маркетплейсларда маҳаллий енгил саноат маҳсулотларини сотиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш ҳисобидан 2027 йил якунига қадар экспорт ҳажмларини ошириш.

2026 йил март

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ERP тизимларини жорий этиш учун субсидияларни ажратиш бўйича давлат хизматини жорий қилиш.

1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

3. Ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизимлари билан интеграция қилиш.

4. Давлат хизматини жорий қилиш бўйича маъмурий регламентни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

5. ERP тизимларини жорий қилиш учун субсидия ажратиш давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиш.

2026 йил август

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Маҳаллий автоматик бошқарув тизимларини ривожлантириш

4.

Пахта толасини тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш ва тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини кузатиб бориш Рақамли платформасини ишга тушириш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳа бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

4. Платформани ишлаб чиқиш ва синов тариқасида жорий этиш.

5. Тўқимачилик корхоналарининг ахборот тизимларини Платформага интеграция қилиш.

2026 йил октябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Тўқимачилик корхоналари

5.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида ERP автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш бўйича тарғибот ишларни ўтказиш.

1. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида тизимларни автоматлаштириш бўйича дастурий таъминотлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил декабрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. IT-парк резидентлари томонидан ишлаб чиқилган энг яхши 10 та маҳаллий ERP дастурларини танлаб олиш ҳамда енгил саноат корхоналарига жорий этиш бўйича дастурий таъминотларни мослаштириш бўйича чоралар кўриш.

2026 йил март

3. Танлаб олинган дастурларнинг ҳудудлардаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида тақдимотларини ўтказиш.

график асосида

6.

Маҳаллий автоматик бошқарув тизимлари ва дастурий таъминотлар яратувчиларини қўллаб-қувватлаш тизимини жорий қилиш.

1. Автоматик бошқарув тизимлари ва дастурий таъминотлар бўйича «Энг яхши бошқарув тизими/дастурий маҳсулот» танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

танлов ғолибларига пул мукофотлари ва субсидиялар тақдим қилиш механизмини жорий қилиш;

саноат корхоналарида чегирмали нархларда ўрнатишни йўлга қўйишни назарда тутиш.

2. Тартибни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2026 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги

III. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш

7.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги рақамли инфратузилмасини ташкил этиш.

1. IT архитектура ва унга зарур бўлган моддий техникалар рўйхатини шакллантириш.

2. Зарурий моддий-техник таъминотни ва қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2025 йил декабрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш.

1. Тизимни жорий қилиш бўйича шартнома расмийлаштириш.

2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш.

3. Тизимни жорий қилиш ва ҳужжат айланиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

2026 йил март

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

9.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг веб-сайтини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Веб-сайтда қуйидаги маълумотларни жойлаштириш:

технологик карталар;

норматив-ҳуқуқий ҳамда информацион маълумотлар;

тавсия этилган дастурий таъминотлар рўйхати.

1. Ҳукумат порталида Агентлик веб-саҳифасини очиш ва маълумотларни эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2. Тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш.

2026 йил июнь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

10.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимларини босқичма-босқич «Рақамли ҳукумат»нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш

1. Ахборот тизимларини маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари маблағлари

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Ахборот тизимларини маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш бўйича шартнома тузиш.

3. Ахборот тизимларини маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириш.

режа-жадвалга мувофиқ

IV. Кадрлар малакасини ошириш

11.

Маҳаллий маҳсулот ва брендларни халқаро «маркетплейс»ларда тарғиб қилиш, жойлаштириш ва реклама қилишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Тўқимачилик корхоналари ходимларига «маркетплейс»лар билан ишлаш малакасини шакллантириш бўйича ҳар бир ҳудудда тегишли ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Уларнинг маҳсулотларини «маркетплейс»ларда дастлабки жойлаштиришда кўмаклашиш.

2026 йил якунига қадар

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

12.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва тўқимачилик корхоналари ходимларини маҳаллий ва халқаро IT сертификатларга ўқитиш.

1. Агентлик ва тўқимачилик корхоналари ходимларини ўқитиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш

2. Ходимларнинг доимий равишда малакасини ошириб бориш.

Доимий

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари маблағлари

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
учинчи — бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 6.8-кичик банд билан тўлдирилсин:
«6.8. Директор Агентства развития легкой промышленности при Кабинете Министров Республики Узбекистан и его заместители.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/729/1059-сон; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон; 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)