Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш ва уларни тасарруф этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, соҳада замонавий тизимни жорий этиш ва рақамлаштириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарорига мувофиқ Давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси негизида Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) ташкил этилсин.
3. Куйидагилар «Тошшаҳарнур» ДМнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Тошкент шаҳридаги кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш, ташқи ёритишни масофадан бошқаришнинг ва электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, ишга тушириш ва тасарруф этиш;
замонавий ва энергия тежамкор ёритиш-техника ускуналарини ўрнатиш орқали электр тармоқларини, иллюминация мосламаларини, меъморий ва декоратив ёритишни янада такомиллаштириш;
Тошкент шаҳри кўчаларининг ёритилиши, бино ва иншоотлар, архитектура ёдгорликларини чироқ ва иллюминация билан безатиш, давлат аҳамиятидаги байрам тадбирларини ташқи ёритиш чораларини кўриш;
ташқи меъморий безатиш ёриткичлари ва рангли ёруғлик бериш қурилмаларининг ёритиш талабларига мослиги ҳамда доимийлигини таъминлаш;
ташқи ёритиш электр тармоқларини сақлаш, тасарруфидаги маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини таъмирлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бино ва иншоотлар фасадини меъморий безатишда рангли ёруғлик беришни дизайн жиҳатидан ишлаб чиқиш.
4. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси 2-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
а) бир ҳафта муддатда «Тошшаҳарнур» ДМ уставини ишлаб чиқиб, унинг тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
б) бир ой муддатда:
«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг мол-мулки, асосий воситалари, анжомлари ва транспорт воситалари ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, «Тошшаҳарнур» ДМга топширилишини;
«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг ишлаб келаётган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ «Тошшаҳарнур» ДМ билан қайта расмийлаштирилишини;
2025 йил учун белгиланган тегишли штат жадваллари ҳамда харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилишини;
«Тошшаҳарнур» ДМнинг тузилмасига мувофиқ қисқартириладиган штат бирликларига асосан меҳнат шартномаси бекор бўлган ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация бериш ва иш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилишини;
в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимлари зарур ҳолларда касбга ўқитилишини таъминласин.
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
2025 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетида мазкур йўналиш учун назарда тутилган маблағлар ва қўшимча талаб этиладиган маблағларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
2026 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда «Тошшаҳарнур» ДМ ва кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
7. Белгилансинки, «Тошшаҳарнур» ДМ «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
8. Тошкент шаҳри ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш ва тасарруф этиш фаолиятини хусусий секторга бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. «Тошшаҳарнур» ДМ фаолиятини самарали ташкил этиш ва пойтахт кўчаларини ёритиш учун ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда мақсадли йўналтиришга Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Б. Умурзаков шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 ноябрь,
695-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Режа-иқтисодиёт

бўлими

(Б-1 нафар, М-2 нафар)

* Капиталтаъмирнур

Бошлиқ ўринбосари

(Б-1 нафар)

Бош муҳандис

(Б-1 нафар)

* Автотаъмирнур

Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими

(Б-1 нафар, М-6 нафар)

Махсуснур хизмати (Ташқи безак гуруҳи) бўлими

(Б-1 нафар, М-6 нафар)

Муҳандис ўринбосари

(Б-1 нафар)

Бухгалтерия

(Б-1 нафар, М-4 нафар)

Туманлар ТЁТ бўлими

Умумий бўлим

(Б-1 нафар, М-1 нафар)

Ностандарт конструкцияларни ишлаб чиқариш бўлими

(Б-1 нафар, М-2 нафар)

Тезкор таъмирлаш (Авария бригадаси) бўлими

(Б-1 нафар)

Бўлим бошлиқлари

(Б-13 нафар)

Кадрлар бўлими

(Б-1 нафар, М-1 нафар)

Бутлаш ва таъминот бўлими

(Б-1 нафар, М-3 нафар)

Марказий диспетчерлик бўлими

(Б-1 нафар, М-8 нафар)

Бўлим бош муҳандислари

(Б-13 нафар)

Фуқаролар муҳофазаси бўйича мутахассис

(М-1нафар)

Кўча ёритиш тизимини автоматик бошқариш бўлими

(Б-1 нафар, М-11 нафар)

Хизмат кўрсатувчи ходимлар

(хар бир туманда Х-4 нафар)

Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

(М-2 нафар)

Ишлаб чиқариш лабораторияси

(Б-1нафар, М-5 нафар)

Электр энергияси ҳисобини юритиш бўлими

(тасарруф хизмати)

(Б-1 нафар, М-5 нафар)

Назорат бўлими

(Б-1 нафар, М-2 нафар)

Мукаммал таъмирлаш бўлими

(Б-1 нафар, М-3 нафар)

Хизмат кўрсатувчи ходимлар

(Х-32 нафар)

Ишлаб чиқариш ходимлари

Мирзо Улуғбек тумани ТЁТ участкаси

Чилонзор тумани ТЁТ участкаси

Яккасарой тумани ТЁТ участкаси

Марказий туман ТЁТ участкаси

Шайхонтохур тумани ТЁТ участкаси

Юнусобод тумани ТЁТ участкаси

Сергели тумани ТЁТ участкаси

Кўксарой қароргоҳи

Учтепа тумани ТЁТ участкаси

Яшнобод тумани ТЁТ участкаси

Бектемир тумани ТЁТ участкаси

Қорасув қароргоҳи

Миробод тумани ТЁТ участкаси

Олмазор тумани ТЁТ участкаси

Янгиҳаёт тумани ТЁТ участкаси

Изоҳ.
1. Ходимларнинг умумий чекланган сони:
бошқарув ходимлар (Б) — 45 нафар;
Мутахассис — бажарувчилар (М) — 66 нафар;
Хизмат кўрсатувчи ходимлар (Х) — 84 нафар.
2. Ишлаб чиқариш (ишчи) ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
* Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ
ТАРИФ СЕТКАСИ

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф коэффициенти

I. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар

1.

Бошқарма бошлиғи

3,217

2.

Бошлиқ ўринбосари

3,026

3.

Бош муҳандис

3,026

4.

Бош бухгалтер, бош муҳандис ўринбосари

2,855

5.

Бўлим бошлиқлари (бўлим бошлиғи, лаборатория бошлиғи, Режа-иқтисодиёт бўлими бошлиғи)

2,755

6.

Кадрлар бўлими бошлиғи, Умумий бўлим бошлиғи

2,354

7.

Бўлим бошлиғи ўринбосари, бош мутахассис, бош иқтисодчи, бўлим бош муҳандиси

2,685

8.

Етакчи мутахассислар (иқтисодчи, ҳисобчи, етакчи муҳандис, механик, мутахассис)

2,354

9.

Мутахассислар (иқтисодчи, ҳисобчи, муҳандис, техника хавфсизлиги муҳандиси, техник, инспектор, механик, мутахассис, дизайнер)

2,037

II. Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

10.

Участка бригадири, катта диспетчер

1,881

11.

5-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи

1,730

12.

4-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи

1,586

13.

3-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи

1,447

14.

2-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи

1,316

15.

Таъмирловчи чилангар

1,447

16.

Ёқилғи куйиш шохобчаси оператори, диспетчер

1,730

17.

Махсус техникалар ҳайдовчилари (автокран, автоминора, экскаватор)

1,730

18.

Юк автомашинаси ҳайдовчиси

1,586

19.

Автобус ҳайдовчиси, енгил автомобиль ҳайдовчиси

1,447

III. Техник ходимлар

20.

Тиббий ҳамшира

1,881

21.

Раҳбар котибаси, иш юритувчи, омбор мудири

1,447

22.

Автобус ҳайдовчиси, енгил автомобиль ҳайдовчиси

1,316

23.

Фаррош, қоровул

1,0

Изоҳ.
1. Электр монтёрлари ҳамда муҳандис-техник ходимларга мазкур тариф коэффициентлари Бошқарма бошлиғи томонидан ходимнинг иш малакасидан келиб чиқиб белгиланади.
2. Тариф коэффициенти бир ярим баравар оширилган ҳолда қўлланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом кўча ёритиш электр тармоқларини тасарруф этувчи Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
тариф ставкалари (лавозим маошлари)ни;
лавозим маошига қонунчиликка мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
3. Ходимларга иш ҳақи белгиланган тариф ставкалари (лавозим маоши) бўйича «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтган штат жадвалига мувофиқ тўланади.
2-боб. Тариф ставкалари (лавозим маошлари)
4. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) «Тошшаҳарнур» ДМ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда — тармоқ тариф сеткаси) асосида белгиланади.
5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланади.
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблар (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
6. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) тегишли лавозим, касб учун белгиланган тариф коэффициенти Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.
7. Ходимларнинг тариф ставкалари (лавозим маошлари):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;
ходим «Тошшаҳарнур» ДМда бошқа лавозимга ўтказилганда ёки ишчига юқори малака тоифаси берилганда ўзгартирилади.
3-боб. Қўшимча тўлов ва устамалар
8. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига тариф ставкасига хизмат вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтда ишлаганлик учун соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб, қўшимча мукофот тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ тўланади.
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда, иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички меҳнат тартиб-қоидалари билан белгиланади.
Соат 22:00 дан соат 6:00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
9. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига куйидаги тўловлар тўланади:
тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама;
овқатланиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация.
10. Ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тармоқ тариф сеткасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланади.
11. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига кўча ёритиш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилган) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:

Узоқ муддат хизмат қилгани учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган соҳадаги узлуксиз иш стажи

Узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик тариф ставкасига нисбатан мукофот миқдорини ҳисоблаш коэффициенти

1 йилдан 3 йилгача

0,5

3 йилдан 5 йилгача

0,8

5 йилдан 10 йилгача

1,0

10 йил ва ундан кўп

1,5

Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловларга харажатлар «Тошшаҳарнур» ДМ харажатларининг йиллик сметасида акс эттирилади.
12. Узлуксиз иш стажи:
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб билан), шу жумладан, эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда татбиқ этилади.
4-боб. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
13. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш, қўшимча тўловлар ҳамда моддий ёрдам манбаи ҳисобланади.
«Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси «Тошшаҳарнур» ДМ томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
14. Ходимлар «Тошшаҳарнур» ДМ бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунларига кўра мукофотланади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда «Тошшаҳарнур» ДМ фаолияти натижаларига шахсий ҳисса қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари «Тошшаҳарнур» ДМнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳамда узлуксиз иш стажининг бир ойлик қисмининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
15. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан, комиссия раиси — «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи, ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бўлинма бошлиқларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
16. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан белгиланади.
Комиссиянинг мажлислари қоида тариқасида ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса — заруратга кўра ўтказилади.
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда, қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
17. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
5-боб. Якунловчи қоида
18. «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олишни ташкил этиш, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилгани, мукофотлар ёзилгани учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига
4-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимлари — ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадиган ходимлар (усталар, бригадирлар ва ишчилар) қуйидагилар ҳисобланади:
бошқариш меъёрлари — битта раҳбарга бевосита бўйсунадиган ходимларнинг мақбул сони;
бошқарув ходимлари — фармойиш бериш функцияси, ходимларга раҳбарлик қилиш, тегишли қарорларни қабул қилиш, лойиҳалаштириш жараёнларини назорат қилиш ва тартибга солиш ишларини бажарувчи ходимлар;
ёрдамчи ходимлар — техник ва хизмат кўрсатувчи (бошқарув ва асосий ишлаб чиқариш ходимлари фаолиятини таъминловчи) ходимлар;
муҳандис-техник ходимлар — бошқарув ходимларининг бир қисми бўлиб, муҳандислик-техник таъминот (шу жумладан, лойиҳалаштириш, муҳандислик-техник ва смета ҳужжатларини тайёрлаш, технологик жараёнларни ташкил этиш ва бошқалар) ишларини бажарувчи ходимлар;
штатлар — Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ишлаб чиқариш дастурларини бажариш учун зарур бўлган доимий ходимлар лавозимларининг рўйхати. Штатлар сони штат жадвалига кўра белгиланади;
техник ходимлар — бошқарув ходимлари фаолиятини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи ходимлар;
хизмат кўрсатиш ходимлари — бино ва ҳудудларга техник ва хўжалик хизматини ҳамда бошқарув ходимларига транспорт хизматини кўрсатиш, шунингдек «Тошшаҳарнур» ДМнинг бошқарув ва асосий (ишлаб чиқариш) ходимларига бошқа хизматларни кўрсатувчи ходимлар;
ходимларнинг меъёрланган сони — ҳар бир иш турини бажариш учун зарур бўлган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМнинг аниқ мақсадлари, вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум ходимларнинг белгиланган сони;
штат жадвали — штатлар асосида ишлаб чиқилган, «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган, доимий ходимларнинг номи бир хил лавозимлар сони ва маошларининг миқдори кўрсатилган рўйхат.
2. «Тошшаҳарнур» ДМ бўйича ходимларнинг штат жадвали қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинади.
3. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини сақлаб туриш белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилиб, уларнинг таркибига куйидагилар киради:
иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;
аниқ кўрсатилган ва асосланган бошқа харажатлар.
2-боб. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимларнинг меъёрланган сонини белгилаш
4. Бўлим бошлиғи лавозими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган «Тошшаҳарнур» ДМнинг тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
5. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар ва мутахассисларнинг лавозимлари «Тошшаҳарнур» ДМнинг тегишли тузилмавий бўлинмаларида белгиланган тартибда жорий этилади.
6. Ҳар бир бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар лавозимлари учун «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан бириктирилган хизмат кўрсатиш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда тегишли лавозим мажбуриятлари ва малака талаблари тасдиқланади.
7. «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан «Тошшаҳарнур» ДМдаги электр монтёри штат бирликларини белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб қайта бириктирилиши мумкин.
3-боб. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш
8. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимларининг меъёрланган сони қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

Т/р

Лавозим номлари, разрядлар

Лавозимни жорий этиш шартлари

«Тошшаҳарнур» ДМ ходимларининг меъёрланган сони

1.

Участка бригадири

Ҳар бир туман бўлимида 4 нафар

Туман (ТЁТ) бўлимларидан келиб чиқиб

2.

Электр ва газ пайвандчи

Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда пайванд ишларини бажариш заруратига қараб

4 — 8

3.

Электр монтёри

600 та ёритиш ускуналари учун 1 нафар

Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб

4.

Таъмирловчи чилангар

Ҳар 10 та автотранспорт воситалари учун 1 нафар

Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб

5.

Ёқилғи қуйиш шохобчаси оператори

Ёқилғи қуйиш шохобчаси мавжудлигидан келиб чиқиб

1

6.

Ҳайдовчи

Мавжуд махсус (юк автомашинаси) техникалар сони ва талабдан келиб чиқиб

1

Автобус ва енгил хизмат автомобиллар сонидан келиб чиқиб

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
а) саккизинчи хатбошидаги «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ҳамда» сўзлари «Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) тўққизинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) ўн иккинчи хатбошидаги «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)» сўзлари «Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) ўн учинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳайдовчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тармоқ тариф сеткасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланади;»;
е) ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тузилмасидаги «Жами ходимлар сони — 307 киши» сўзлари «Ишлаб чиқариш (ишчи) ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 09/25/695/1019-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)