Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 26 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2530-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 57-мҳ-сон «Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2530, 2013 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 628-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 сентябрь,
283-мҳ-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 31 август
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 283-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ҳамда «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) муқаддимадан «Умумжаҳон почта конвенцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳаво кемаси — ҳаво билан ўзаро таъсир ҳисобига, ер сатҳидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсирдан ташқари, атмосферада ҳаракатланадиган учиш аппарати;»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёзма хат-хабарлар — оддий ва рўйхатга олинадиган хатлар, почта варақчалари, бандероллар, майда пакетлар, кўзи ожизлар учун жўнатмалар ва «М» қоплари;»;
3) 17-банддан «Ўз ДСт 1099:2005 «Почта қоплари. Техник шартлар» талабларига мос келувчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 21-банднинг биринчи хатбошисидан «из тушириш мосламаларининг излари ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 55-банднинг «в» кичик бандидаги «секограммалар» деган сўз «кўзи ожизлар учун мўлжалланган жўнатмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 10/25/2530-2/0883-сон)