1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон ва «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорлари ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш, субсидия ажратиш жараёнини рақамлаштириш ва маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш бўйича аризани «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали тақдим этиш ҳамда аризани кўриб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
«Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш ҳамда субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш билан боғлиқ барча амалиётлар бепул амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия бир маротаба ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган субсидиялар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона электрон ахборот тизими, Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими, солиқ, божхона ва сертификатлаштириш органларининг ахборот алмашинуви тизимлари ҳамда тижорат банклари ва лизинг ташкилотларининг дастурий таъминотлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Белгилансинки:
масъул вазирлик ва идоралар «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади;
тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот тизимларини «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига интеграция қилиш жараёнлари тўлиқ якунлангунига қадар амалдаги қарор талаблари асосида субсидия ажратилиши давом эттирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 август,
549-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали субсидия ажратиш ҳамда субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
«Subsidiya.mf.uz» ахборот портали — қишлоқ хўжалиги техникаси, лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати харид қийматининг бир қисмини ҳамда улар кредит ва лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини, шунингдек, автопилот ускунасини ўрнатиш учун ажратилган кредит бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;
лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати (кейинги ўринларда — лазерли ер текислагич агрегати) — қишлоқ хўжалиги ерларида текис сирт ҳосил қилиш, горизонталь (шоли даласи) ёки етиштириладиган экинга қараб бир ёки икки қияли, кўп миқдорда сув талаб қилмайдиган экинларни етиштиришда ортиқча намликни дренажлашни таъминлаш учун ишлатиладиган, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда чет давлатдан олиб келинадиган лазерли ер текислагич агрегати;
маҳаллий корхона — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини сотиб олган харидорнинг аризасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини, лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағ;
харидор — солиқ органларида рўйхатдан ўтган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахслар ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;
электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда — ЭҲФ) — товарларни (қишлоқ хўжалиги техникалари ёки агрегатлари, ишлар, хизматлар) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқловчи, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат;
янги қишлоқ хўжалиги техникаси — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ёки унинг расмий ваколатли дилеридан харид қилинган, аввал фойдаланилмаган ва қишлоқ хўжалигида ишга туширилмаган қишлоқ хўжалиги техникаси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникаси — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида механизация ишларини бажарадиган барча турдаги тракторлар, комбайнлар, тиркамалар ва агрегатлар, шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари, ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари.
3. Субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
4. Субсидия харидор билан тузилган шартнома шартларига асосан қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун тегишли миқдордаги тўлов тўланганда ажратилади.
Бунда қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатининг ҳар бири учун алоҳида шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилади.
Субсидиялар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш
5. Харидор субсидия олишга ариза бериш учун «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида Ягона идентификация тизими (Оne ID) ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
6. Харидор янги қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини шартнома шартларига мувофиқ сотиб олгандан сўнг ЭҲФ расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ва лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия олишга «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидагиларни киритади:
а) харидор жисмоний шахс бўлса:
фамилияси, исми ва отасининг исми;
паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси (ЖШШИР) маълумотлари;
электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисобварағи);
ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома рақами ва санаси;
қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномаси рақами ҳамда берилган санаси ва рухсат этилган тегишли тоифаси;
б) харидор юридик шахс бўлса:
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами;
тўлиқ номи;
ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ);
фаолият тури коди (ИФУТ);
электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
почта манзили;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисобварағи).
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати бўйича:
олди-сотди шартномаси рақами ҳамда санаси (тўғридан-тўғри харид қилинганда);
кредит ёки лизинг шартномаси рақами ҳамда санаси (кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда);
ЭҲФ рақами ҳамда санаси;
қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати номи;
русуми ёки модели;
завод рақами (кузов шасси рақами);
двигателнинг завод рақами (лазерли ер текислагич ва бошқа агрегатлар бундан мустасно);
мувофиқлик сертификати рақами ҳамда санаси;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт, лазерли ер текислагич агрегати ва бошқа агрегатларнинг техник гувоҳнома рақами ҳамда санаси;
лизинг объектини қабул қилиш — топшириш далолатномаси рақами ҳамда санаси (лизинг шартларида харид қилинганда).
Харидор томонидан ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига киритилганда, ариза автоматик равишда (харидор танлаган йўналиш бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун ушбу Низомга 2а, 2б-иловаларга мувофиқ) шаклланади.
Агарда ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида тўлиқ ёки мавжуд бўлмаса ариза шаклланмайди.
«Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига киритилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига харидор ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли ер текислагич агрегатини етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Ариза ва илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
7. Жамғармада Қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни кўриб чиқувчи комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тузилади.
Комиссия аъзолари таркиби Жамғармани бошқариш департаменти директорининг буйруғига асосан шакллантирилади.
8. Комиссия аъзоларининг ҳар бирига «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида шахсий кабинет очилади.
9. Комиссия «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш кунида ўрганиб чиқади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
10. Комиссия:
ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлигини;
ҳужжатлардаги маълумотларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати маълумотларига мослигини ўрганади.
Ўрганиш жараёни якунлангандан сўнг бир иш кунида комиссия субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда:
комиссия аъзолари «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида ариза берувчига ажратиладиган субсидияни «субсидия ажратиш» ёки «субсидия ажратишни рад этиш» тугмаси орқали асослантирган ҳолда электрон имзо (QR-код) билан тасдиқлайди;
комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг қарори субсидия ажратиш тўғрисида ижобий бўлганда, ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
11. Харидор «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали ўзига субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.
Харидор комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
12. Субсидия ажратиш маъқулланганда, «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатининг қийматига асосан ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда аниқланади.
13. Субсидия бир иш кунида «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик хизмати қўмитасида Жамғармага очилган махсус ғазна ҳисобварағидан харидорнинг аризасида кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
14. Қуйидаги ҳолатларда:
ариза шаклланмайди:
а) ЭҲФ расмийлаштирилган вақти бир йил муддатдан ошганда;
б) олди-сотди (лизинг) шартномаси, ЭҲФ ҳамда техник паспорт (техник гувоҳнома) ҳужжатлари маълумотлари бир-бирига мос бўлмаганда;
в) маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси учун мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаганда (мувофиқлик сертификати талаб этилмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари бундан мустасно);
г) субсидия олинган қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун қайта ариза киритилганда;
д) икки ва ундан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун битта шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилганда;
е) ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ харидор мақомига мос келмаган субъектларга;
ариза кўриб чиқиш рад этилади:
а) олди-сотди (лизинг) шартномаси, ЭҲФ ва тегишли бошқа ҳужжатлар маълумотлари бир-бирига мос бўлмаганда;
б) ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати тушунчасига мос келмайдиган техникаларга;
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига асосан Жамғарманинг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига.
15. Харидор субсидия ажратиш рад этилгани тўғрисида маълумот «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига жойлаштирилган кундан бошлаб 30 кун давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Харидор томонидан такроран мурожаат қилиш ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
16. Харидор субсидия олган кундан бошлаб:
а) қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини бир йил давомида сотиши ёки бошқача тартибда бегоналаштириши;
б) 2025-2026 йилларда Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси, «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан кредит ёки лизинг шартларида харид қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига 1-илованинг 1 — 6-позицияларига мувофиқ:
қуввати 140 от кучига тенг ва ундан юқори бўлган умумий фойдаланишдаги (GPS қурилмали) ғилдиракли тракторлар;
қуввати 80 — 110 от кучига тенг бўлган (GPS қурилмали) универсал чопиқ тракторлари;
қуввати 80 — 110 от кучига тенг бўлган (GPS қурилмали) юқори клиренсли тракторлар;
қуввати 40 — 60 от кучига тенг бўлган боғдорчиликда ишлатиладиган (GPS қурилмали) тракторлар;
ғалла ўриш комбайнлари (GPS қурилмали);
пахта териш машиналарини (GPS қурилмали) уч йил давомида сотиш ёки бошқача тартибда бегоналаштириши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
17. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ субсидия олган харидорнинг қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини ҳар йили техник кўрикдан ўтказади.
18. Ўзагроинспекция қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланишни масофавий ҳамда ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради. Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли фойдаланиш — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиб-териб олиш билан боғлиқ (ерни шудгор қилиш, лазерли ер текислагич билан текислаш, ерни фрезалаш, тупроқни чизеллаш, бороналаш, мола босиш, илдиз қолдиқларини даладан ташқарига чиқариш, уруғни ташиш, чигит, буғдой, мева-сабзавот экиш, суғориш тармоқларини қазиш, культивация қилиш, минерал, органик ўғит сепиш, зараркунандаларга қарши кимёвий усулда курашиш, кимёвий чилпиш, дефолиация қилиш, десикация қилиш, пахта териш, ғалла ўриш, пахта, дон, мева-сабзавот, ғўзапоя, сомон ташиш, сомонни кичик тойларга тойлаш, юклаш, ғўзапояни юлиб, қаторлаб уюб кетиш, ғўзапояни майдалаб далага сочиш, мева-сабзавот ҳосилини ковлаш) агротехник тадбирларни бажаришда фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан самарали фойдаланиш — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиб-териб олиш билан боғлиқ агротехник тадбирларни бажариш даврида қишлоқ хўжалиги техникаси, лазерли ер текислагични соз ҳолатда сақлаш ва фойдаланиш, уларни ушбу Низомнинг 16-банди «а» кичик бандида белгиланган муддатда сотмаслик ва бошқача тартибда бегоналаштирмаслик тушунилади.
Ўзагроинспекция мониторинг жараёнида харидор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланаётганини аниқлаганда, харидор иштирокида уч нусхада далолатнома тузади.
Далолатноманинг бир нусхаси Ўзагроинспекцияда, иккинчи нусхаси харидорда ва учинчи нусхаси Жамғармада сақланади.
Ўзагроинспекция томонидан тузилган далолатномага асосан харидор олган субсидияни уч иш кунида тўлиқ Жамғарманинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
19. Ўзагроинспекция харидорнинг ушбу Низомнинг 16-банди «б» кичик бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан имтиёз асосида харид қилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини доимий масофавий мониторинг қилиб боради.
Ўзагроинспекция мониторинг жараёнида харидор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан уч йил давомида мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланаётганини аниқлаганда, харидор иштирокида уч нусхада далолатнома тузади.
Далолатноманинг бир нусхаси Ўзагроинспекцияда, иккинчи нусхаси харидорда ва учинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида сақланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Харидор томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан қишлоқ хўжалигининг мавсумий танаффусларида, таъмирлаш даврида, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда вақтинча фойдаланилмаслиги мақсадсиз ва самарасиз фойдаланишга киритилмайди.
21. Харидор ушбу Низомнинг 16-банди «б» кичик банди талабларига амал қилмаса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 4-банди «д» кичик бандида белгиланган чоралар қўлланади.
22. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда харидор ўзи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Харидор
Субсидия олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ариза билан, унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали мурожаат қилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати қиймати шартнома шартларига мувофиқ тўлангандан сўнг
2-босқич
Жамғарма
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
5 иш кунида
3-босқич
Жамғарма
Субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор тўғрисида харидорни «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали хабардор этади.
1 иш кунида
4-босқич
Жамғарма, Ғазначилик хизмати қўмитаси
Субсидияни харидорнинг ҳисобварағига «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали автоматик равишда ўтказиб беради.
1 иш кунида
5-босқич
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланишни масофавий ҳамда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.
Субсидия ажратилган кундан бошлаб масофавий доимий ҳамда жойига чиққан ҳар олти ойда
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш жамғармасига
Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия олишга
Банк МФО: _______________________________________________________________________________
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи: ______________________________________
Телефон рақами: __________________________________________________________________________
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома рақами: ______________________________, санаси: _______________________________
Қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг:
Техник паспорт/гувоҳнома рақами: ___________________________, санаси: ________________________
Лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси рақами: _________, санаси: ______________
Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш сўралади.
Электрон имзо (QR-код)
20___ йил «____» ______________
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш жамғармасига
Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия олишга
Техник паспорт/гувоҳнома рақами: _________________________, санаси: __________________________
Лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси рақами: _________, санаси: ______________
Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш сўралади.
Электрон имзо (QR-код)
20___ йил «____» ______________
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди еттинчи хатбошиси «харажатларини» сўзидан кейин «, товар-моддий бойликларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишни» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарорида:
«1. Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «молия вазири» сўзлари «иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда уларни замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
«Subsidiya.mf.uz» ахборот портали — қишлоқ хўжалиги техникалари, лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати харид қийматининг бир қисмини ҳамда улар кредит ва лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини, шунингдек, автопилот ускунасини харид қилиш учун ажратиладиган кредит бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;
автопилот ускунаси — қишлоқ хўжалиги техникаларини инсон аралашувисиз ёки кам аралашув билан бошқаришга имкон берадиган электрон-механик тизим;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — қарз олувчи томонидан янги қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда, уларнинг фоиз харажатларини тижорат банклари ёки лизинг ташкилотлари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан, шунингдек, янги автопилот ускунасини харид қилиш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган кредитнинг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 8 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) пул маблағлари;
қарз олувчи — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлари ҳамда механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникаси — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалигида механизация ишларини бажарадиган барча турдаги тракторлар, комбайнлар, тиркамалар ва агрегатлар, шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари, ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун ажратилган кредит ва лизинг бўйича, шунингдек, автопилот ускунасини харид қилишга ажратилган кредит бўйича ҳисобланган фоизининг бир қисмини қоплаб бериш учун кўзда тутилган маблағларни Жамғармага ажратади.
Бунда харажатларни қоплашнинг ушбу миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкасининг ўзгаришига қараб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин;
тижорат банкларида ресурслар тақчиллиги юзага келганда, қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга кредитлар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг (кейинги ўринларда — Ғазначилик қўмитаси) вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига белгиланган тартибда жойлаштиради.
4. Қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.
Тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги корхонасига кредит шартларида қишлоқ хўжалик техникасига автопилот ускунасини харид қилиш учун ажратилган кредит фоизини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
5. Қарз олувчига ушбу Низом талаблари асосида:
лизинг ҳамда кредит шартларида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникасининг фоиз тўловини қисман қоплаб бериш учун субсидия лизинг ташкилоти, тижорат банки ва Жамғарма ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ;
кредит шартларида харид қилинадиган автопилот ускунасининг фоиз тўловини қисман қоплаб бериш учун субсидия тижорат банки ва Жамғарма ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ ажратилади.
Субсидия миқдори қарз олувчи ва лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома шартларида акс эттирилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
6. Қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олувчига лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан, шунингдек, автопилот ускунаси харид қилиш учун ажратилган кредитнинг 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 8 фоизлик пунктидан ошмаган қисми миқдорида ажратилади.
Бунда қарз олувчининг лизинг ёки кредит шартномаси барча турдаги комбайнлар ва двигатель қуввати 100 от кучидан кўп бўлган тракторлар учун 10 йил муддатга, қолган тракторлар, осма ва тиркама техникалар, шунингдек, автопилот ускунасини харид қилиш учун 7 йилдан кам бўлмаган муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
7. Субсидия Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият кўрсатувчи лизинг ташкилоти ва тижорат банкларига ажратилади.
б) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан, автопилот ускунаси харид қилиш учун ажратилган кредитнинг 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 8 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
9. Қарз олувчи томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилишда лизинг ташкилоти ёки тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) суғурта полиси ёки кафиллик ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминот турлари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
10. Тижорат банки томонидан қуйидаги ҳолатларда кредит ажратиш рад этилади:
қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
қарз олувчи салбий кредит тарихига эга бўлганда (кредит тўлови 6 марта 60 кундан кечиктирилган бўлса).
11. Қарз олувчи томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг лизинг ташкилоти ёки тижорат банки аризани 3 иш кунида кўриб чиқади ҳамда ижобий хулоса қабул қилинганда қарз олувчи билан шартнома тузади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг кредит қўмитаси томонидан кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, қарз олувчига рад этиш сабаблари баён этилган ёзма маълумот тақдим этиши шарт.
Қарз олувчи қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
12. Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўлангандан сўнг ҳисобланган фоизнинг бир қисмини қоплаш учун қуйидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига киритади:
а) лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ўртасида қарз олувчи билан тузилган шартнома рақами, санаси, фоизи, муддати;
б) қарз олувчи томонидан тўланган ўзига тегишли фоиз тўлови суммаси;
в) қишлоқ хўжалиги техникаси ва/ёки лазерли ер текислагич агрегатининг:
номи;
русуми/модели;
завод рақами (кузов шасси рақами);
двигателнинг завод рақами (лазерли ер текислагич ва бошқа агрегатлар бундан мустасно);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт, лазерли ер текислагич агрегати ва бошқа агрегатларнинг техник гувоҳнома рақами, санаси.
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига киритилганда, қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўловини тўлангани тўғрисидаги маълумот ва буюртманома автоматик равишда шаклланади.
Агарда ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида тўлиқ ёки мавжуд бўлмаса, буюртманома шаклланмайди.
13. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, лизинг ёки кредит ажратиш ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият лизинг ташкилоти ва тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
14. Жамғармада Қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни кўриб чиқувчи комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тузилади.
Комиссия аъзолари таркиби Жамғармани бошқариш департаменти директори томонидан шакллантирилади.
Комиссия аъзоларининг ҳар бирига «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида шахсий кабинет очилади.
Комиссия «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали келиб тушган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш кунида ўрганиб чиқади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
15. Комиссия:
ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлигини;
қарз олувчи томонидан ўзига тегишли лизинг ёки кредит учун фоиз тўлови суммаси тўланганини ўрганади.
Ўрганиш жараёни якунлангандан сўнг бир иш кунида Комиссия субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда:
комиссия аъзолари «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида буюртманома берувчига ажратиладиган субсидияни «субсидия ажратиш» ёки «субсидия ажратишни рад этиш» тугмаси орқали асослантирган ҳолда электрон имзо (QR-код) билан тасдиқлайди;
комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг қарори субсидия ажратиш тўғрисида ижобий бўлганда, буюртманома берувчига субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
16. Қуйидаги ҳолатларда буюртманомани кўриб чиқиш рад этилади:
а) ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
б) қарз олувчи томонидан ўзига тегишли лизинг ёки кредит учун фоиз тўлови тўланмаганда.
17. Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлади.
18. Субсидия ажратиш маъқулланганда, «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатининг шартномадаги тўлов графигига асосан ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда аниқланади.
Субсидия бир иш кунида «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик қўмитасида Жамғармага очилган махсус ғазна ҳисобварағидан лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
3-боб. Автопилот ускунасини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
21. Тижорат банки қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўловини тўлагандан сўнг, ҳисобланган фоизнинг 14 фоиз пунктдан юқори, бироқ 8 фоиз пунктидан ошмаган қисмини қоплаш учун «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига қуйидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритади:
а) тижорат банки билан қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома рақамини, санасини, фоизини, муддатини;
б) қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўлангани тўғрисида маълумот;
в) автопилот ускунасининг:
номи;
русуми/модели;
ишлаб чиқарилган санаси, ойи, йили;
завод рақамини.
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталига киритилганда, қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўлангани тўғрисида маълумот ва буюртманома автоматик шаклланади. Агарда ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимда мавжуд бўлмаса, буюртманома шаклланмайди.
22. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ёки кредит ажратиш ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
23. Комиссия автопилот ускунасини харид қилиш бўйича «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали келиб тушган буюртманома ва илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида ўрганади.
Ўрганиш жараёнлари якунлангандан сўнг бир иш кунида комиссия субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва шу куннинг ўзида тижорат банки «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида субсидияни ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлади.
Комиссия аъзолари «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида буюртманома берувчига ажратиладиган субсидияни «субсидия ажратиш» ёки «субсидия ажратишни рад этиш» тугмаси орқали асослантирган ҳолда электрон имзо (QR-код) билан тасдиқлайди.
Комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг қарори «субсидия ажратиш» тўғрисида ижобий бўлганда, буюртманома берувчига субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
24. Қуйидаги ҳолатларда буюртманомани кўриб чиқиш рад этилади:
а) кредит олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўланмаганда;
б) ҳужжатлардаги маълумотлар автопилот ускунаси маълумотларига мос бўлмаганда.
25. Субсидия ажратиш маъқулланганда, «Subsidiya.mf.uz» ахборот порталида ажратиладиган субсидия миқдори автоматик тарзда аниқланади.
Ажратиладиган субсидия миқдори аниқлангандан сўнг бир иш кунида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик қўмитасида Жамғармага очилган махсус ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали субсидия тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига автоматик тарзда ўтказилади.
4-боб. Субсидияни ҳисоблаш ва ажратишни тўхтатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
26. Субсидия ушбу Низом талаблари асосида расмийлаштирилган лизинг ва кредит муддатидан келиб чиқиб, ҳақиқатда қолдиқ қарз суммасига ҳисобланади.
Бунда тўлов жадвали бўйича муддати ўтган қарздорликка қайта субсидия ҳисобланишига йўл қўйилмайди.
Қарз олувчи лизинг ёки кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда, ажратиладиган субсидия тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
27. Қарз олувчи шартноманинг тўлов жадвалига мувофиқ ўзига тегишли бўлган лизинг ёки кредит фоиз тўловларини (субсидия сифатида бериладиган фоиздан ташқари) тўлиқ тўлаган бўлиши шарт.
28. Субсидия лизинг ташкилоти учун ҳар чоракда, тижорат банки учун ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунигача тақдим этилган буюртманомалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
29. Жамғарма томонидан лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ҳисобварағига қарз олувчи учун ҳисобланган фоиз тўловини қисман қоплаш учун ўтказиб берилган субсидия ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.
30. Ажратилган субсидия қарз олувчига ҳисобланган субсидия миқдоридан кўп бўлган тақдирда, ортиқча маблағлар 2 банк иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобварағига қайтариб ўтказилади.
31. Лизинг ёки кредит шартномасининг шартлари ўзгарган тақдирда, илгари тасдиқланган ва ҳисобланган субсидия миқдори оширилмайди ва субсидия муддати узайтирилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
32. Жамғарма томонидан ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг тўғри амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мақсадсиз фойдаланилган субсидия маблағлари Бош битим шартларига асосан Жамғармага қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича субсидия мақсадсиз сарфлангани аниқланганда, қарз олувчи томонидан лизинг ёки кредит асосий қарзининг тегишли қисми тўлов жадвалида белгиланган санадан бошлаб 90 кун давомида тўлиқ тўланмаса;
б) қарз олувчи томонидан лизинг ёки кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;
в) қарз олувчининг субсидия олишни тўхтатиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда;
г) лизинг ёки кредит шартномаси тўлиқ бекор қилинганда ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганда.
5-боб. Якунловчи қоидалар
34. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Қишлоқ хўжалиги корхонаси
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банкка қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ариза тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки
Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқади.
3 банк иш куни
3-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки
Ижобий хулоса қабул қилинганда қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун лизинг ёки кредит ажратади.
Хулоса қабул қилингандан кейин 1 банк иш куни
4-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки
Қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратган лизинг ёки кредит фоизини тегишли миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш юзасидан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармасига «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали буюртманома тақдим этади.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига кадар
5-босқич
Комиссия
(Жамғарма)
1. «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали келиб тушган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
5 иш кунида
2. Ўрганиш жараёни якунлангандан сўнг субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш кунида
6-босқич
Жамғарма
Комиссия субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганда, «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик қўмитасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармасига очилган махсус ғазна ҳисобварағидан лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига автоматик равишда ўтказади.
Бош битимда белгиланган муддатда
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тижорат банкка кредит шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилиш учун ариза тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Тижорат банки
Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан кредит шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқади.
3 банк иш куни
3-босқич
Тижорат банки
Ижобий хулоса қабул қилинганда, қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникаси учун автопилот ускунасини харид қилиш учун кредит ажратади.
Хулоса қабул қилингандан кейин 1 банк иш куни
4-босқич
Тижорат банки
Қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилиш учун ажратган кредит фоизини тегишли миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш юзасидан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали буюртманома тақдим этади.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига кадар
5-босқич
Комиссия
(Жамғарма)
1. «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали келиб тушган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
3 иш кунида
2. Ўрганиш жараёни якунлангандан сўнг субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш кунида
6-босқич
Жамғарма
Комиссия субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик қўмитасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига очилган махсус ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали субсидия тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига автоматик тарзда ўтказади.
Бош битимда белгиланган муддатда
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарори)» 2020 йил 30 октябрдаги 666-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 78-сон қарорига илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 739-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 17 августдаги 455-сон қарорига илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 августдаги 364-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)