Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565-14]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июль,
18-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 июлдаги 18-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 931-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«931. Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта ишлаш (таҳрирлаш) электрон тизим орқали ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатга асосан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Бунда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги юзасидан қайта ишланади (таҳрирланади).».
1) биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«95. Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рад этилган вақтдан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди.
Бунда, Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси имзоланган вақтдан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги белги автоматик тарзда электрон тизимда қайд этилади.»;
2) тўртинчи хатбошидан «ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. 96-банддан «, ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатнинг нусхасини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 10/25/2565-14/0678-сон)