1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, сайёҳ ва инвестор сифатида кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга виза бериш ҳамда уларни рўйхатга олиш тартиблари соддалаштирилмоқда.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга янада қулайликлар яратиш борасида уларнинг кириш визалари муддатини узайтириш тизимини рақамлаштириш орқали ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида инсон омилини чеклаш ва ҳар қандай коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларни кўриб чиқишга мўлжалланган «E-viza» ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) интеграция қилиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
«E-viza» ахборот тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
3. Белгилансинки, «E-viza» ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига интеграция қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларини ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш имконияти яратилади.
Бунда Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органларига анъанавий тарзда мурожаат қилиш тартиби сақлаб қолинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
ушбу қарор билан белгиланаётган виза муддатини узайтириш юзасидан мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига2-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтиришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш;
муддати узайтирилган визаларнинг амал қилиш муддатларини белгилаш;
виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
417-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
1. Ушбу Маъмурий регламент Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва персоналлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатларини узайтириш бўйича давлат хизмати Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори талабларига мувофиқ кўрсатилади.
Давлат хизмати ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
3. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатини узайтириш бўйича унинг яқин қариндоши бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариал тасдиқланган ишончномани илова қилган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.
4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун виза муддати тугашига камида ўн кун қолганда, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (ёки қабул қилувчи) жисмоний шахслар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (ёки қабул қилувчи) юридик шахснинг манзили жойлашган ҳудудий ваколатли органга бевосита ўзи келиб ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали мурожаат этади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
5. Ариза берувчи электрон шаклда мурожаат этганда, ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровнома чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати), амалдаги визаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби талаблари асосида тўлдирилади.
6. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ўзини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган юридик шахсдан бошқа юридик шахсга ўтиб ишлаётган бўлса, уни таклиф қилган юридик шахсдан розилик хати;
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс номидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг масъул ходими мурожаат қилган тақдирда, уларга берилган ишончнома;
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида кўрсатилган виза муддатини узайтириш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатлар.
Ариза берувчидан бошқа маълумот ҳамда ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
7. Ваколатли орган томонидан виза муддатини узайтириш учун талаб этиладиган қуйидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан электрон шаклда олинади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилгани тўғрисидаги маълумот ҳамда чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилингани ва рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот;
Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирлигидан кириш виза талабномаси (биринчи марта виза муддатини узайтириш учун ҳужжат топширганда телекс);
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома;
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан аккредитация қилинган фирмалар ва компанияларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига берилган аккредитация қилинганини тасдиқловчи маълумот (аккредитация карточкаси);
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида маълумот.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо;
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
9. Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома кўриб чиқиш мақсадида ваколатли органга юборилади.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
Бунда ариза берувчи виза ёки бўлиш муддати тугамасдан аввал хизматдан фойдаланишдан бош тортса, виза муддати узайтирилиши сўралаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс амалдаги виза муддати тугагунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши лозим.
Чет эл фуқаросининг виза муддатини ёки бўлиш қоидаларини бузиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
11. Ваколатли органнинг масъул ходими томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган ахборот тизимлари ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.
12. Ариза берувчининг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ёки уларда хато маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳужжатлар ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган электрон шаклдаги хабарнома ариза берувчига икки иш куни ичида юборилади.
13. Сўровномаси қайтарилган ариза берувчи рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ваколатли органга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузмаган ҳолда ва ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддат ичида қайта мурожаат этишга ҳақли.
Виза муддатини узайтириш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан аризани рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ариза берувчи ўн иш куни ўтгандан кейин такроран мурожаат этса, сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
15. Ваколатли орган икки иш куни ичида ўрганиб чиқиш натижаларига кўра сўровномада хато ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлигини аниқламаса, ариза берувчининг шахсий кабинетига аризаси қабул қилингани тўғрисида хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
16. Киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан текширилгандан сўнг сўровнома Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли орган) юборилади.
Махсус ваколатли орган етти иш куни ичида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатларини узайтириш юзасидан муносабат билдиради.
17. Сўровномани ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан бир иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборилади.
18. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилгани учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда узайтирилган виза муддати ва сафарлар сонидан келиб чиққан ҳолда, давлат божини тўлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундан давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат божи тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
19. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этилганда:
8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
20. Ариза берувчи хабарнома берилган кундан бошлаб уч иш куни давомида давлат божини тўлаб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ваколатли органга етказиши лозим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг, ваколатли орган томонидан икки иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган виза расмийлаштирилади.
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ солиқ резиденти деб эътироф этилган ҳамда виза муддати узайтирилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мазкур Маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган маълумотларни солиқ солиш мақсадида Солиқ қўмитасига онлайн тарзда тақдим этади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
21. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, шунингдек, мурожаатни кўриб чиққан ваколатли органлар хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
22. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтиришда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
1. Виза муддатини узайтириш учун электрон шаклда мурожаат қилиш бўйича ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Виза муддатини узайтириш бўйича электрон сўровномани тўлдириб, керакли ҳужжатларни тизимга жойлаштиради ҳамда ваколатли органга юборади.
Виза муддати тугашига камида ўн кун қолганда
2-босқич
Ваколатли орган
1. Келиб тушган сўровнома асосида виза муддатини узайтириш учун талаб этиладиган қўшимча маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон тизимлари орқали олади ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини ахборот тизимлари ёрдамида текширади.
2. Сўровномадаги маълумотларда хато ва камчиликлар аниқланмаса, ариза берувчининг шахсий кабинетига аризаси қабул қилингани тўғрисида хабарнома юборади (камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига қайтаради).
3. Қабул қилинган сўровномани кўриб чиқиш учун тизим орқали махсус ваколатли органга юборади.
Икки иш кунида
3-босқич
Махсус ваколатли орган
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатини узайтириш юзасидан (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали) муносабат билдиради.
Етти иш кунида
4-босқич
Ваколатли орган
Сўровнома ўрганиш натижаларига кўра ижобий деб топилганда, ариза берувчининг шахсий кабинетига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади.
Бир иш кунида
5-босқич
Ариза берувчи
Давлат божини тўлаб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ваколатли органга етказади.
Уч иш кунида
6-босқич
Ваколатли орган
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган визани расмийлаштиради.
Икки иш кунида
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун электрон шаклдаги
СЎРОВНОМА
*I. Виза муддати узайтирилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар
1. Ф.И.О.
2. Фуқаролиги
3. Туғилган санаси
4. Жинси
5. Туғилган жойи
6. Миллати
7. Келишдан мақсади
8. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами
9. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилган сана ва амал қилиш муддати
10. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси
11. Мавжуд виза ким томонидан расмийлаштирилган (амал қилиш муддати)
(PDF, PNG ёки JPEG форматида,600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда)
19. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) ва виза нусхаси
(PDF, PNG ёки JPEG форматида,600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда)
*II. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари (16 ёшгача) тўғрисида маълумотлар
1. Ф.И.О.
2. Туғилган санаси
3. Фуқаролиги
**III. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилувчи) жисмоний шахслар
1. Ф.И.О.
2. Шахсий рақами (ЖШШИР)
3. Туғилган санаси
4. Фуқаролиги
5. Телефон рақами
6. Яшаш манзили
7. Қариндошлик даражаси
8. Шахсга берилган ишончнома
(PDF, PNG ёки JPEG форматида,600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда)
*IV. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилувчи) юридик шахслар
1. Ташкилот номи
2. Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.
3. Туғилган санаси (куни, ойи, йили)
4. Телефон рақами
5. Ташкилот номидан ҳужжатларни топширишга масъул шахс Ф.И.О.
6. Туғилган санаси (куни, ойи, йили)
7. Телефон рақами
8. Ташкилотнинг юридик манзили
9. Ташкилотнинг масъул шахсига берилган ишончнома ва паспорт нусхаси
(PDF, PNG ёки JPEG форматида,600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда)
Изоҳ.
Ишчи (Е), Ишбилармонлик (В-1), Инвестиция (INV) визаларининг муддатини узайтириш учун мазкур сўровноманинг I банди 18-устуни учун асослар Ташқи ишлар, Адлия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Инвестиция, саноат ва савдо вазирликлари ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонасининг электрон тизимларидан автоматик тарзда олинади ва сўровномага юкланади.
* Ишчи (Е), Ишбилармонлик (В-1, В-2), Хизмат (S-3), Ўқув (А-1, STD), Ўқитувчи (А-2), Ватандош (VTD), Академик (А-3), Тиббий (МЕД), Чиқиш (ЕХIT), Инвестиция (INV), Меҳмон (РV-2), «IT» визалар учун I, II ва IV бандларда кўрсатилган маълумотлар тўлдирилади.
** Меҳмон (PV-1) виза тури учун I бандга қўшимча III бандда кўрсатилган маълумотлар тўлдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари) шахсий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин»;
«5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва персоналлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари учун амалга оширадилар»;
«6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга ваколатли орган томонидан чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
б) чет эл фуқаросининг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига улар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади»;
«62. «IT-visa» ва инвестиция визаси электрон бўлмаган шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан берилади ва узайтирилади.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасига «IT-visa» ва инвестиция визаси билан келган тақдирда, унинг муддати ваколатли орган томонидан узайтирилади.
Чет эл фуқароси «IT-visa» ва инвестиция визасини олиш учун ваколатли органга белгиланган шаклдаги талабнома билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади»;
тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «ваколатли органга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«64. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси чет эл фуқаросининг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан маъмурий чоралар қўлланилмасдан, «чиқиш» (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.
Чет эл фуқароси ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ваколатли органга белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади»;
ж) 8-банднинг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари» сўзлари «ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар» сўзлари «чет эл (ҳайдовчилари) фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) қуйидаги мазмундаги II1 боб билан тўлдирилсин:
«II1. Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддатларини узайтириш тартиби
151. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш виза муддатлари Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхатида белгиланган муддатдан ошмаган ҳолда узайтирилади.
Белгиланган муддатда узайтирилган визалар ушбу визалар муддатини узайтириш учун қайта мурожаат қилишни чекламайди.
152. Чет эл фуқароларини таклиф қилган жисмоний ва юридик шахслар чет эл фуқароларини ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатларини узайтириш учун виза муддати тугашидан ўн кун аввал мурожаат қилиши лозим.
Бунда чет эл фуқаросини таклиф қилган жисмоний шахслар доимий яшаш жойи, юридик шахслар ўзларининг юридик манзили бўйича ваколатли органга мурожаат қилади.
153. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари (жумладан, ишбилармонлик доиралари вакиллари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати (бошқа ҳужжатлар билан солиштириб олингандан сўнг нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
амалдаги визасининг нусхаси;
Ўзбекистонга кириш виза талабномаси (биринчи марта виза муддатини узайтириш учун ҳужжат топширганда (телекс);
чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган юридик шахсдан бошқа юридик шахсга ўтиб ишлаётган бўлса, уни таклиф қилган юридик шахсдан розилик хати;
чет эл фуқароси номидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг масъул ходими мурожаат қилган тақдирда, унга берилган ишончнома.
154. Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл банклари ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларининг аккредитация гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.
155. Корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома нусхаси тақдим этилади.
156. Ватандошларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома, таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси) тақдим этилади.
157. Олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврида келган талабаларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
158. Олий, профессионал ёки умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари таълим муассасасининг талаба ва ўқувчилари билан тузилган шартнома (тўлов-контракт) нусхаси ва буйруқдан кўчирма тақдим этилади.
159. Ўқитувчилик фаолиятини юритаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат ва нодавлат таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари ҳамда улар ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
1510. Илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идораларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
1511. Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари даволаш-профилактика муассасалари таклифи ҳамда чет эл фуқаросининг даволаниши учун қўшимча муддат талаб этилиши бўйича маълумотнома тақдим этилади.
1512. «IT-visa»сини узайтириш учун чет эл фуқаролари томонидан ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари IT-парк дирекциясининг тавсияси тақдим этилади.
1513.Чет эллик инвестор ва унинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонасидан илтимоснома, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири тақдим этилади.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилгани тўғрисида берилади.
1514. «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «Фахрий фуқаро» мақоми берилгани тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
1515. Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл фуқароси билан ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
1516. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқаросининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
таклиф этувчи шахс, чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
таклиф қилинган чет эл фуқаросининг амалдаги виза нусхаси;
агар чет эл фуқароси таклиф этувчи шахснинг яқин қариндоши бўлса, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)дан нусхалар;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган бошқа чет эл фуқароларининг таклифига асосан меҳмон сифатида келганида, уларни таклиф қилган шахснинг доимий аккредитация қилинганлик ҳужжати ва амалдаги визасининг нусхаси.
Шунингдек, чет эл фуқароси томонидан визани узайтиришга асос бўлувчи (доимий яшашга ҳужжат топширганлиги, мактабда таҳсил олиши, даволаниши ва шу кабиларни тасдиқловчи бошқа) ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
1517. Чет эл фуқароси юридик ёки жисмоний шахсларнинг таклифига биноан келганда, бошқа юридик ёки жисмоний шахс ушбу фуқарога нисбатан белгиланган мажбуриятни ва жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, тақдим этилган тегишли талабномаларга асосан қуйидаги ҳолларда чет эл фуқароларига виза расмийлаштириб берилади:
чет эл фуқаролари турли сабабларга кўра паспортларини (ҳаракатланиш ҳужжатини) алмаштирганда (эски паспортида (ҳаракатланиш ҳужжатида) мавжуд бўлган визанинг амал қилиш муддатига янги виза расмийлаштириб берилади);
чет эл фуқаросининг фарзанди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганда (агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб бўлмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли давлатнинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган элчихонаси томонидан берилган миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилганда);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириб келган 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси республика ҳудудида 16 ёшга тўлганда;
амалдаги визанинг сафарлар сони тугаганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган чет эл фуқаросига;
кўчириб берилаётган амалдаги виза ваколатли орган томонидан узайтирилганда (кўчириб берилган виза учун давлат божи ундирилмайди).
1518. Қабул қилинаётган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилгач, масъул ходим томонидан талабноманинг иккала нусхасига ваколатли орган томонидан белгиланган штамп босилиб, имзоланади ва бир нусхасида ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилиб, бир нусхаси чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан бирга мурожаат қилувчига қайтарилади.
1519. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни қабул қилиш рад этилади:
ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки унда ноаниқликлар бўлганда;
чет эл фуқаросини юридик шахс чақирганда ва талабнома унинг мансабдор шахси томонидан имзоланмаганда;
ҳужжатлардаги имзо ёки муҳрнинг қалбакилиги аниқланганда;
ҳужжатлар талабномада кўрсатилган масъул шахсдан бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилмаганда, шунингдек, улар ҳужжат топшираётган вақтда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганда, амал қилиш муддати тугаган ёки виза расмийлаштириш учун бўш варақлари бўлмаганда;
чет эл фуқароси визада кўрсатиб ўтилган сафарлар сонидан ортиқ Ўзбекистон Республикасига кириб чиққанда;
чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддати тугаганда, вақтинча рўйхати бўлмаганда (16 ёшга тўлмаган чет эл фуқародан ташқари);
чет эл фуқароси миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиш муддати уч ойдан кам қолганда.
1520. Ҳужжатларни қабул қилиш вақтида чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилгани аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўрилади.
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузган чет эл фуқароларига амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли чоралар кўрилганидан сўнг виза муддатини узайтириш учун ҳужжатлар қабул қилинади.
1521. Чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтиришни сўраб берган талабномалари қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Талабнома ўрганиш натижаларига кўра ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан ариза берувчига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ берилади.
Ариза берувчи ҳисобварақ берилган кундан уч иш куни давомида давлат божини тўлаши лозим.
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқлангандан сўнг ваколатли орган томонидан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган виза расмийлаштирилади.
1522. Ўзбекистон Республикасига электрон бўлмаган виза билан инвестор, ватандош сифатида, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ёки таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)га виза муддатлари уларнинг виза муддатига қадар узайтириб берилади.
1523. Масъул ходим чет эл фуқароларига узайтирилган виза муддатлари ҳамда сафарлар сони юзасидан изоҳ беришга мажбур эмас»;
к) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига 1-ИЛОВА
_____________ ИИВ-ИИББ-ИИБ
Миграция ва персоналлаштириш
бошқармаси бошлиғига
Чиқиш рақами ________
Сана ________
ТАЛАБНОМА
_____________________________________________ қуйидаги шахс(лар) визасининг амал қилиш
8. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________
9. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси __________________________
10. Мавжуд виза ким томонидан расмийлаштирилган (амал қилиш муддати)
Изоҳ. Виза талабномаси ташкилот бланкасида расмийлаштирилади ёки оқ қоғознинг ўнг бурчагида қабул қилувчи ташкилотнинг муҳри, чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда қўйилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига 2-ИЛОВА
6. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________
«1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари)нинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда, ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади».
а) 6, 10 — 12, 16, 17, 23 ва 26 — 28-позициялардаги тегишли келишикдаги «хорижий фуқаролар» сўзлари тегишли келишикдаги «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома асосида)
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан чет эл фуқаросига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади»;
в) 22-позициядаги «хорижий шахслар» сўзлари «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 5-илованинг изоҳ қисми 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «хорижий фуқаро» сўзлари «чет эл фуқароси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)