Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3242-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 23-сонли «Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3735, 25.12.2025 й.) асосан 2026 йил 28 мартдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сон «Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3242, 2020 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3242/0752-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 апрель,
3-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 11 апрель
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 28 март
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 24 март
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 21 март
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмита раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2025 йил 17 март
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 14 апрелдаги 3-сон буйруғига ИЛОВА
«Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Низом референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган маҳаллий ва импорт дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини белгилайди.»;
биринчи хатбошидаги «дори воситаларига» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларига» деган сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «чекланган нархлар қайд этилгунга қадар сертификатлаштирилган» деган сўзлар «рецептсиз бериладиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «дори воситаларининг» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «дори воситаларининг» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рецепт билан бериладиган дори воситалари — истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ шаклдаги рецепт тақдим этилгандан кейингина реализация қилинадиган дори воситалари;»;
ўнинчи хатбошидаги «дори воситаларининг» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3-банд «ўз расмий веб-сайтида» деган сўзлардан сўнг «ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно).»;
«7. Ариза берувчи (маҳаллий дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган чекланган нархларни (ҚҚСни қўшмаган ҳолда) ахборот тизимига киритади.
Аризага рецепт билан бериладиган дори воситасининг сотиш қийматини шакллантириш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисоб-китоб ва бошқа нархни шакллантиришга оид ҳужжатлар илова қилинади.
биринчи хатбошидаги «дори воситаларининг» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «иловасида» деган сўз «2-иловасида» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи – олтинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
«Бунда, ариза берувчи томонидан ахборот тизимига нарх ҚҚС суммаси қўшилмаган ҳолда киритилади.
Икки ва ундан ортиқ референт мамлакатларда нархлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилади. Агар экспорт божхона юк декларациясида товарнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда экспорт божхона юк декларацияси ўрнига товарни олиб чиқишда ишлаб чиқарувчи мамлакатда расмийлаштирилган ҳамда экспортёр ва импортёрнинг номи, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ўрнини босувчи бошқа ҳужжат (ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютерлар ўртасида тузилган келишув шартномаси) тақдим этилиши мумкин.»;
бешинчи хатбоши тегишли равишда еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«81. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда чекланган нархни қайд этиш ва қайта қайд этиш рад этилади.»;
учинчи хатбошидаги «импорт қилинган дори воситаларини» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган импорт қилинган дори воситаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«рецепт билан бериладиган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги дистрибьютер учун ушбу мамлакат валютасида белгиланган нархга маҳсулот нархининг 15 фоиздан кўп бўлмаган суғурта ва транспортда ташиш харажатлари қўшилган миқдори.»;
бешинчи хатбошидаги «Ахборот тизими мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобланган ўртача миқдорлардан» деган сўзлар «Ахборот тизими мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобланган миқдорлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) Қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:
«161. Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг референт нархлари ваколатли орган томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этилади.
Бунда, дори воситаларининг чекланган нархларини қайд этиш мазкур Низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисига асосан амалга оширилади.
Агар ушбу дори воситаси референт мамлакатларда мавжуд бўлмаган тақдирда унинг чекланган нархи таркиби ва қадоқланиши бир хил бўлган бошқа номдаги дори воситасига қайд этилган энг паст нархдан келиб чиқиб белгиланади.»;
биринчи хатбошидаги «дори воситаларини» деган сўзлар «рецепт билан бериладиган дори воситаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши «божхона тўловлари» деган сўзлардан кейин «(ҚҚСдан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошидаги «1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда» деган сўзлар «2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Чекланган нархлар реестрида чет эл валютасидаги нархлар бутун сондан сўнг юздан бир қисмгача, миллий валютадаги нархлар бутун сонгача яхлитланган ҳолда акс эттирилади.»;
13) 19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
«Чекланган нархлар реестрида чекланган улгуржи ва чакана нархлар ҚҚС суммаси қўшилган ҳолда акс эттирилади.
Ишчи орган томонидан чекланган нархлар реестрида кўрсатилган рецепт билан бериладиган импорт дори воситаларининг чекланган нархлари ҳар йили 1 январь ва 1 июль саналарида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига автоматик тарзда индексация қилинади.
Бунда, автоматик тарзда индексация қилиш фақат хорижий валютанинг миллий валютадаги қийматига нисбатан ўсиши натижасида охирги қайд этилган чекланган нархи камида 3 фоизга ошадиган дори воситаларига нисбатан тадбиқ этилади.
Агар хорижий валютанинг миллий валютадаги қийматига нисбатан ўсиши натижасида охирги қайд этилган чекланган нарх 5 фоиздан ошган ҳолларда автоматик индексация белгиланган муддатдан қатъий назар амалга оширилади.»;
«20. Ариза берувчи ваколатли орган томонидан чекланган нархлар қайд этилган санадан эътиборан камида олти ой ўтгандан сўнг ишчи органга чекланган нархларни қайта қайд этиш учун ариза топширишга ҳақли.
Бунда, ариза берувчи томонидан аризада нархлар ўсишининг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатларни аризага илова қилади.
Чекланган нархларни олти ойдан кам бўлган муддатда қайта қайд этиш учун фақат дори воситалари ишлаб чиқариладиган мамлакатда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларининг юз бериши асос бўлиши мумкин.»;
15) қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Ваколатли орган томонидан импорт маълумотлари ва бошқа очиқ манбалар орқали ўрганиш натижасида рецепт билан бериладиган дори воситаларининг нархлари қайд этилган нархларга нисбатан 20 ва ундан юқори фоизга пасайганлиги аниқланса, ваколатли орган ахборот тизими ёки электрон почта манзили орқали ариза берувчига кўрсатилган дори воситаларига чекланган нархларни қайта қайд этиш лозимлиги тўғрисида хабар беради.
Бунда, ариза берувчи ўн иш куни ичида ушбу дори воситасига чекланган нархларни қайта қайд этиш тўғрисида ишчи органга ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Ариза берувчи томонидан мазкур муддат ичида чекланган нархни қайта қайд этиш тўғрисида ариза тақдим этилмаса, ваколатли орган томонидан рецепт билан бериладиган дори воситасининг пасайтирилган нархи чекланган нархлар реестрида қайд этилади ва эълон қилинади.»;
16) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1-илова билан тўлдирилсин;
17) илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг рецепт билан бериладиган дори воситасини сотиш қийматини шакллантириш бўйича ҳисоб-китоб шакли
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Дори воситасининг бир қадоғи учун тўғри келадиган қиймат
(сўмда)
I
Дори воситасининг таннархи, шу жумладан:
1.1
Асосий хом ашё
1.2
Ёрдамчи моддалар
1.3
Қадоқлаш материаллари
1.4
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
1.5
Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар
1.6
Коммунал тўловлар
1.7
Бошқалар
II
Бошқа харажатлар, шу жумладан:
2.1
Маъмурий харажатлар
2.2
Сотиш харажатлари
2.2.1
шу жумладан, маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар
2.3
Бошқа операция харажатлари
2.4
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
III
Жами харажатлар (I + II сатрлар)
Соф фойда (%)
Дори воситасининг сотиш қиймати, ҚҚСсиз
Дори воситасининг сотиш қиймати, ҚҚС билан
Раҳбар Бош ҳисобчи __________________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)».
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи референт мамлакатлар РЎЙХАТИ
1. Венгрия Республикаси
2. Россия Федерацияси
3. Украина Республикаси
4. Польша Республикаси
5. Туркия Республикаси
6. Руминия Республикаси
7. Қозоғистон Республикаси
8. Болгария Республикаси
9. Беларусь Республикаси
10. Миср Араб Республикаси».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 10/25/3242-1/0431-сон)