Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда спорт соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги;
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида спорт мактаблари ташкил этилганлиги;
ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари негизида ихтисослаштирилган спорт мактаблари ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
б) спорт-таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш;
в) спорт-таълим муассасаларининг айрим штат бирликларини мақбуллаштириш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 апрель,
275-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 275-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида:
4-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «ихтисослаштирилган спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Спорт турлари бўйича марказлар».
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
11-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «Спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби», «ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби», «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари тегишлича «Спорт мактаби», «ихтисослаштирилган спорт мактаби», «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи — учинчи хатбошилардаги «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши ҳамда жадвалнинг «Спорт мактаблари турлари» устунидаги «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
шартли белгилар қисмининг учинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ўқувчи-спортчилар спорт мактабига қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади»;
биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. Спорт мактабларида директор футболни ривожлантириш бўйича алоҳида ўринбосарга эга бўлади.
Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари олий маълумотли, футбол соҳасида уч йиллик амалий иш тажрибасига ва Осиё футбол конфедерациясининг «С» лицензиясига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари:
ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, мавжуд футбол инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этади;
туманда ўтказиладиган оммавий ва профессионал футбол тадбирларининг календарь — режасини шакллантириш, йиллик футбол тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, футболчиларнинг турли мусобақаларда иштирок этиши билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш учун бюджетнинг орттирилган қисми ва ҳомийлик маблағларининг ажратилиши бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ўзи фаолият юритаётган спорт мактабидаги футбол гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда иқтидорли футболчиларни футбол мактаблари ва футбол академияларига йўналтириб боради;
ўз ҳудудида мавжуд футбол тренерларининг доимий малакасини ошириб боришлари учун шароитларни яратади ва мониторинг юритади;
маҳалла ёшлари орасидан иқтидорли болаларни саралаб олади;
ҳудудда футболни ривожлантириш ҳолати ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига ахборот киритиб борилишини ташкил этади;
ҳудудлардаги барча футбол майдонларини хатловдан ўтказади, уларни таъмирлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини ташкил этади»;
биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли малака сертификатига эга бўлган ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.
Тренерлик, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли малака сертификатига эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари давлат спорт-таълим муассасаларига ўриндошлик асосида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.
Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари ҳар тўрт йилда бир марта Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (ёки унинг филиалларида) белгиланган тартибда малака ошириши лозим»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол, регби ҳамда 5х5 футбол ва парарегби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон регби федерацияси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилади»;
68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«68. Спорт мактабининг барча ходимларига қўйиладиган малака тавсифлари, лавозим талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
1-банддаги «тиббиёт ходимлари» сўзлари «бошқа ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Чавандозлар мактаблари директорлари;
олий таълим ташкилотлари ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ходимлари;
ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа спорт таълим муассасалари;
спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.
Спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланади»;
7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда айрим ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида, олий спорт маҳорати мактабларида ва Республика олий спорт маҳорати мактабларида тренер-ўқитувчилар меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг буйруғи асосида бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланиши мумкин»;
8-банддаги жадвалнинг I бўлими «Ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш даражаси ва босқичлари» устунидаги «Терма жамоа стажёрлари», «Олимпия ўйинлари» ҳамда «Осиё ўйинлари» сўзлари тегишлича «Терма жамоанинг захира таркиби», «Олимпия ва Паралимпия ўйинлари» ҳамда «Осиё ва Параосиё ўйинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «асосий таркибига ва стажёрларини» сўзлари «асосий ва захира таркибига» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори спорт мактабининг тренер-ўқитувчисига:
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига спортчилар тайёрлаганлик учун — ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;
Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;
Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача сақланиб қолади, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга»;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Осиё ўйинлари» сўзлари «Осиё ва Параосиё ўйинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «асосий таркибига спортчилар (стажёрлар)» сўзлари «асосий ва захира таркибига спортчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олимпия ва Осиё ўйинлари,» сўзлари «Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «асосий таркибига спортчилар (стажёрлар)» сўзлари «асосий ва захира таркибига спортчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олимпия ва Осиё ўйинлари,» сўзлари «Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддан «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-банддаги «директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари «директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига қўшимча ҳақ ва устамалар»;
22-банддаги «болалар ва ўсмирлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга ўқувчи-спортчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

Ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари

Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

Тренерга

Директорга

Директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига

I. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

50

10

8

Осиё ва Параосиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

40

7

6

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (жамоавий спорт турларидан ташқари) (I — III ўринлар)

10

6

5

Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

20

6

5

Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

5

-

-

II. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилмаган спорт турлари

Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

25

5

4

Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

20

4

3

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I — III ўринлар)

5

3

3

III. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси

Асосий таркиб аъзоси

5

3

3

Захира таркиб аъзоси

3

2

2

Изоҳ. Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими спорт мактабларида жорий этилади ҳамда уларга ҳар ойлик устамалар фақат футбол бўйича эришилган юқори спорт натижалари учун белгиланади.
Тренер-ўқитувчилар меҳнатига бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланадиган спорт мактабларида жадвалда кўрсатиб ўтилган тренер-ўқитувчиларга устамалар белгиланмайди»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига ушбу ўқувчи-спортчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Устамаларнинг жами миқдори:
спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан;
спорт мактабининг бухгалтерлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 150 фоизидан;
спорт мактабининг кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва тиббиёт ходимлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 100 фоизидан;
спорт мактабининг хўжалик мудирлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Спорт мактабларининг юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 400 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин»;
27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига устамалар:
Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади»;
28-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлаганлик учун устамалар ушбу ўқувчи-спортчиларни тайёрлаган бевосита тренер-ўқитувчиларга белгиланади»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига устамалар Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлашни таъминлаганлик учун белгиланади ва спорт мактабининг рўйхатдаги таркибида ўқувчи-спортчиларнинг тегишли контингенти мавжуд бўлган тақдирда тўланади.
Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг спорт мактабининг рўйхатдаги таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтиш, спорт мактабидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади»;
31 — 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари асосий ва захира таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва спорт мактабларига етказилади.
32. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу спорт мактабларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
33. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда тўланади»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўнинчи хатбошиси «таътил учун компенсация» сўзларидан кейин «, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорида:
а) 3-илованинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги «спорт — соғломлаштириш тайёргарлигидан» сўзлари «бошланғич тайёргарлик босқичидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-позиция чиқариб ташлансин;
41-позициядаги «Видео — ёзув оператори» сўзлари «Рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ.
* спорт психологларидан бир нафари паралимпия бўлими ўқувчи-спортчилари учун ажратилади;
** Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг мавжуд (8 та инструктор-методист ва 3 та бухгалтер) штат бирликлари сақлаб қолинади;
*** ушбу лавозимлар аутсорсинг хизматига ўтганда киритилмайди.
1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг қўшимча штат бирлиги Спорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи лавозими киритилиши мумкин.
3. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимлар киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади»;
илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим фанлари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ»;
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарори билан тасдиқланган Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ариза берувчи ҳар йили:
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар;
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун йил давомида;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади»;
1-босқич «Тадбирлар» устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун»;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «Ҳар йили 1 августдан 21 августга (шу куни ҳам) қадар» сўзлари «Йил давомида, Ҳар йили 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2025 й., 09/25/275/0394-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)