1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ:
Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
Жамғарма васийлик кенгаши Жамғарманинг олий бошқарув органи, 22 та штат бирлигидан иборат Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси эса унинг ижро органи этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00 ларга қаранг)]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Жамғарма Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда шартномалар, шу жумладан, халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
2026 йил 1 январдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Жамғарма Ижро этувчи директори ва унинг ўринбосари Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Жамғарманинг Ижро этувчи директори Жамғарма дирекцияси ишини ташкил этади;
Жамғарма ходимлари Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади;
Жамғарманинг Ижро этувчи директори мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари, шунингдек, Жамғарма ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
4. Жамғарманинг асосий мақсади Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш, тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳамда пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғармага жами 2 та, шу жумладан, 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга Жамғарма маблағлари ҳисобидан лимит ажратилишини таъминласин.
6. Жамғарма Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй манзилидаги Ўзбекистон банклари ассоциациясининг «Moliya Binokor Xizmat» шуъба корхонаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 март,
158-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорига 1-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Жамғарманинг асосий мақсади Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш, тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳамда пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги) балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланка ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
4. Жамғарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси;
тўлиқ номи — Государственный целевой фонд по сокращению бедности;
қисқартирилган номи — Фонд по сокращению бедности;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — State trust fund for poverty reduction;
қисқартирилган номи — Fund for poverty reduction.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00 ларга қаранг)]
5. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
7. Жамғарма ўз фаолиятида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгашига (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) ҳисобдордир.
2-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
8. Жамғарма фаолияти Васийлик кенгаши томонидан бошқарилади, Жамғарманинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш эса Ижро этувчи директор томонидан амалга оширилади.
9. Васийлик кенгаши:
Жамғарма фаолияти ва маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
ҳар йили Жамғарма даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб, йўналишга нисбатан фонднинг асосий кўрсаткичларини белгилайди;
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва жамғарма маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
Жамғарма Ижро этувчи директори ва унинг ўринбосарини лавозимга тайинлаш, рағбатлантириш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда уларни лавозимдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Жамғарма таркибидаги бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Жамғарманинг Ижро этувчи директори мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари, шунингдек, Жамғарма ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини белгилайди;
Жамғарма фаолияти ёки маблағларидан фойдаланишни ташқи мониторинг қилиш, шунингдек, мустақил экспертларни жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
субсидия, грант ва ссудаларнинг янги турларини жорий қилиш, зарурат туғилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Жамғарма фаолиятига оид низомларни, шу жумладан, ходимларнинг транспорт ва овқатланиш харажатлари, байрам муносабати билан тўланадиган мукофот пуллари ҳамда ходимлар учун устамалар бериш тартибини тасдиқлайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
10. Васийлик кенгаши мажлислари заруратга кўра, лекин бир йилда камида бир маротаба ўтказилади.
11. Васийлик кенгаши мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
12. Васийлик кенгаши мажлиси унда кенгаш аъзоларининг камида уч нафари иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Васийлик кенгашининг қарори кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлганда, Васийлик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
13. Васийлик кенгаши қарорлари Васийлик кенгаши мажлисининг баённомалари билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.
14. Ижро этувчи директор, шунингдек, таркибий тузилмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибдаги Жамғарманинг ижро этувчи органи Дирекция (кейинги ўринларда — Дирекция) ҳисобланади.
15. Дирекция:
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига киритади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва харажатлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини ўзгартириш ёки кенгайтириш тўғрисида Васийлик кенгашига таклиф киритади;
Жамғарма томонидан зарурат туғилганда, ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлардан қўшимча маълумотлар сўраб олади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
16. Дирекция сўровномалар тўғрилиги ва талабгорларга ажратиладиган молиявий ёрдамларни мақсадли фойдаланиши ва натижадорлиги юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва ҳоким ёрдамчилари кўмагида мониторингини амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
17. Ижро этувчи директор:
Жамғарма жорий фаолиятини бошқаради;
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади;
Жамғарманинг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Жамғарма номидан вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, молиявий, хўжалик ҳамда бошқа шартномаларни имзолайди;
бажарилган ишлар ҳамда келгуси чорак учун иш режалари тўғрисида ҳар чоракда Васийлик кенгашига ҳисоб беради;
Жамғарма ходимларини (директор ўринбосаридан ташқари) ишга қабул қилиш, рағбатлантириш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда уларни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқлар чиқаради;
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа буйруқ ва қарор қабул қилади;
Жамғарма молиявий кўмак олувчи юридик шахслар билан ҳуқуқий шартнома тузади ва шартнома шартлари бажарилишини назорат қилади;
Жамғарма номидан суд идораларига ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилади;
ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Жамғарма учун Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварағини очади ва юритади, белгиланган тартибда ушбу ҳисобварақ бўйича тегишли операцияларни амалга оширади;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантиради;
Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Жамғарма ижро этувчи директори ва ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
18. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан иборат бўлади.
19. Директор вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини директор ўринбосари бажаради.
20. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.01.00 Консолидацияланган бюджет. Ташаббусли бюджет. Бюджетнинг бошқа турлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00 ларга қаранг)]
21. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва унинг ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали юритилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
22. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
ижтимоий солиқ тушумларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;
халқаро молия институтлари грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ва бошқа хорижий донорларнинг ихтиёрий ёрдамлари;
жисмоний ва юридик шахсларга берилган ссудалардан қайтган маблағлар;
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
23. Жамғармага унинг даромадлари бўйича тушадиган маблағлар Ғазначилик хизмати қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.07.00 Бошқа масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи жисмоний ва юридик шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Ўрмон агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш;
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
Дирекция фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан, дастурий таъминот ишлаб чиқиш;
Дирекция ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисига хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тўлаш;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан фоиз шаклида олинадиган даромадларнинг 50 фоизини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш;
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Дирекциянинг сақлаш харажатлари, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;
Жамғармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ лойиҳаларини амалга ошириш учун учинчи томон ташкилотлари ёки экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва Васийлик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
5-боб. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш
25. Дирекция Жамғарма маблағларидан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
26. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат Васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоида
27. Жамғарма қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорига 2-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси
ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 22 нафар, шу жумладан, 14 нафар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош мутахассислар (ҳудудий вакиллар).
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорига 3-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш, шунингдек, уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
грант — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан пул ва натура кўринишида илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ўқиш учун кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
Ишсиз — Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўн олти ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи бериладиган машғулотга (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишга кўмаклашиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар бундан мустасно);
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ижтимоий реестр — ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлган «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги ва минимал истеъмол харажатлари миқдорининг бир ярим бараваридан кам бўлган «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасидаги оилалар тўғрисидаги маълумотлар киритиладиган реестр;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
«Маҳалла еттилиги»— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ;
молиявий кўмак — фуқароларни камбағалликдан чиқариш учун ажратиладиган субсидия, грант ва ссудалар;
субсидия — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак;
ссуда — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш ва уни ривожлантириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
талабгор — субсидия, грант, ссуда ва компенсация олиш учун мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар, грантлар ва ссудалар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш турлари ва тартиби
1-§. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
4. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситалари, уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун субсидиялар «Жамғарма —ташкилот — талабгор»ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида ажратилади. Бунда:
5. Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
6. Талабгор мурожаатида фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг турлари ва миқдори кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
7. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади. Бунда:
талабгор Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоларидан бири эканлигини;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
8. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
9. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
10. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда талабгорнинг фойдаланувида томорқа ерининг мавжудлигини;
талабгорнинг уруғликлар ва кўчатлар экиш учун имконияти мавжудлигини;
талабгорнинг суғориш воситасига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ўрганади.
11. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия турлари ва миқдори кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорнинг иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
12.Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
13. Жамғарма етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида ўн иш кунида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.
Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги коллегиал қарордан келиб чиққан ҳолда, битта оила учун қуйидаги йўналишлар бўйича уч томонлама шартнома тузилади:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
суғориш воситаларини харид қилиш;
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
14. Уч томонлама тузилган шартномада енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситасини харид қилиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши (назарда тутилиши) мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади.
15. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.
11-§ Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оила хонадонига қуёш панелларини ўрнатиш учун субсидия ажратиш тартиби
151. Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оила хонадонига 7 — 10 кВтлик қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун субсидия «жамғарма — таъминотчи корхона — талабгор» ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида ажратилади.
Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оила хонадонига қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
152. Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси (кейинги ўринларда — талабгор) субсидия ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мустақил равишда ёхуд ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилади.
153. Талабгор мурожаатида фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, қуёш панели ўрнатилаётган хонадоннинг кадастр маълумотлари, хонадоннинг мулкдори бўлган ёки ундан фойдаланувчи сифатида мол-мулк солиғини тўлаб келаётган шахснинг паспорт (ID-карта) серияси ва рақами кўрсатилади.
154. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади. Бунда скоринг тизимида:
мурожаатда кўрсатилган қуёш панели ўрнатиладиган хонадон талабгор ёки оиланинг бошқа аъзосига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги ёки уларнинг мазкур хонадондан фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда, мол-мулк солиғини тўлаб келаётганлиги;
талабгор Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оиланинг аъзоси эканлиги;
155. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 154-бандида назарда тутилган маълумотлар мавжудлиги аниқланмаганда субсидия ажратиш рад этилади ҳамда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мазкур асосларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборилади.
156. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш асослари аниқланмаганда мурожаат коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га ҳамда талабгорнинг хонадонига қуёш панели ўрнатиш мумкинлиги ёки ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан хулоса бериш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси воситасида «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ахборот тизимига юборилади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган хулоса беради:
талабгорнинг хонадонида қуёш панели ўрнатиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;
электр ўтказгичлари техник талабларга жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги;
қуёш панели ўрнатиладиган бинонинг электр ўтказгичлари имкониятидан келиб чиқиб, ўрнатиладиган қуёш панелларининг қуввати (кВт) ва миқдори.
157. «Маҳалла еттилиги» томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талабгор хонадонига қуёш панели ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хулосаси асосида субсидия ажратиш ёхуд ажратишни рад этиш тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади. Бунда:
субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, мазкур қарор мурожаат, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг хулосаси ва бошқа ҳужжатлар илова қилинган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборилади;
субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборилади.
158. Жамғарма ўзи, таъминотчи корхона ва талабгор ўртасида ўн иш кунида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради. Бунда:
таъминотчи корхонани танлаш ва шартнома қиймати (субсидия миқдори)ни аниқлаш Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади;
шартнома ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг хулосасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ тузилади;
шартномада қуёш панелининг самарадорлигини аниқлаш ва кузатиб бориш учун ягона мониторинг дастури мавжуд бўлиши, хонадонига қуёш панели ўрнатилаётган оилани SIM-карта билан таъминлаш ҳамда SIM-карта учун камида бир йиллик тўлов қилиш мажбурияти таъминотчига юклатилиши тўғрисидаги талаблар белгиланади.
159. Уч томонлама тузилган шартномада қуёш панеллари ўрнатиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши назарда тутилиши мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади.
(11-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
2-§. Қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
16. Талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлиш учун субсидия ажратиш бўйича ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Агарда таъсисчилар сони икки ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг бирининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
17. Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, расмий даромад манбаига эга бўлмаган ижара ер эгалари ёки Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси эканлиги ва кооперативнинг қайси фаолият тури билан шуғулланиши ҳамда сўралаётган субсидиянинг миқдори кўрсатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Кооперативлар устав фондига улуш сифатида киришда қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативига аъзолик учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга 4 миллион сўмдан ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативга аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда субсидия ажратилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
18. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади. Бунда:
талабгор Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоларидан бири эканлигини;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
19. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
20. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
21. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги кооперативининг балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, пиллачилик ва ҳунармандчилик ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш фаолият турларининг бири билан шуғулланиш имконияти мавжудлигини ўрганади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
22. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
23. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
24. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
25. Талабгор белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативни ташкил этгандан ёки қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативга ихтиёрий аъзо бўлгандан сўнг Жамғармага банк реквизитларини тақдим этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
26. Жамғарма уч иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун унинг банкдаги ҳисобварағига аризада кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдорида (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача) ўтказиб беради.
б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
27. Кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оиланинг битта аъзосига фақат бир марта ажратилади.
3-§. Тадбиркорлик субъектларига — ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида тўлов тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби
28. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
29. Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома (ёки касаначининг дастлабки уч ой давомидаги фаолияти учун тўловлар банк орқали тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома) илова қилинади.
30. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
31. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
32. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
33. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда субсидия ажратиш учун талабгор ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда расмийлаштирилганлигига камида уч ой ўтганлиги асос ҳисобланади.
«Маҳалла еттилиги» томонидан касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромадининг ҳаққонийлиги туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали ёки «Ягона миллий меҳнат тизими»идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширади.
34. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
35. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади тўғрисидаги маълумотнинг ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топмаганда.
36. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
37. Жамғарма беш иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
4-§. «Уста-шогирд»анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
38. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун ҳар бир шогирд учун (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) субсидия 6 ой давомида ҳар ойда 1 — 3-тоифалар туман ва шаҳарлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, 4-тоифа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача ва 5-тоифа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда ажратилади.
39. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
40. Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом-ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун сўралаётган субсидия тури, «Ҳунарманд»уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, «уста-шогирд»анъаналари асосида шогирд сифатида қабул қилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг (фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
41. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
42. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
43. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
44. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда ҳунарманднинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги, ёшлар ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганаётганлиги, сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашёга эҳтиёжи мавжудлигини ўрганади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
45. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
46. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
47. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
48. Жамғарма уч иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
5-§. Усталарга — ўзларининг интернет сайтларини яратиш, маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
49. Усталарга — ўзларининг интернет сайтларини яратиш, маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия 1 — 3-тоифа туман ва шаҳарлар учун харажатларнинг 50 фоизи (бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача), 4-5-тоифа учун харажатларнинг 75 фоизи (бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача) миқдорида ажратилади.
50. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
51. Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия тури, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, электрон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи юридик шахс (кейинги ўринларда — дастурчи) билан тузилган шартнома нусхаси илова қилинади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
52. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
53. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
54. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
55. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда устанинг ҳақиқатда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариши ёки рекламанинг айнан бир тури бўйича дастурчи билан тузилган шартноманинг мавжудлигини ўрганади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
56. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
57. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
58. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
59. Жамғарма уч иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
6-§. Ишсизларга — олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби
60. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган Ижтимоий реестрда турган оиланинг ишсиз аъзоларига тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
61. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
62. Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия миқдори, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилади, шунингдек, фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара шартномаси нусхалари ҳамда банк реквизитлари илова қилинади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
63. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
64. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
65. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
66. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда талабгорнинг ҳақиқатда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг мавжудлигини ўрганади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
67. «Маҳалла еттилиги», тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган талабгор ва ижарага берувчи ўртасида қонунчиликка асосан ўн иш кунида уч томонлама ижара шартномаси тузилади.
Бунда ижара шартномасида ижара муддати томонларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда ижара тўловининг дастлабки уч ой мобайнида Жамғарма томонидан субсидия асосида тўлаб берилиши назарда тутилган қисми уч ойдан кўп бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилиши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
68. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
69. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
70. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
71. Жамғарма уч иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидияни ижара шартномасида кўрсатилган санадан бошлаб ижарага берувчининг ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдори уч ойга тенг тақсимланган ҳолда, ҳар бир ой учун алоҳида тўлаб боради;
б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
72. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
7-§. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун субсидия ажратиш тартиби
73. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун субсидия меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида ажратилади.
74. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
75. Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлганлиги тўғрисида маълумот ҳамда сўралаётган субсидия бўйича аниқ лойиҳалар турлари ва миқдори кўрсатилади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
76. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
77. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
78. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
79. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда фуқаронинг озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлганлигини, тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларини амалга ошириш имконияти мавжудлигини ўрганади.
80. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда амалга оширилаётган лойиҳа йўналишлари ва субсидия миқдори кўрсатилиши лозим;
б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади.
в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
79. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади.
80. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
81. Жамғарма уч иш кунида «Маҳалла еттилиги» коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидияни лойиҳа йўналиши бўйича фуқарога тўлаб беради.
82. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
821. Пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
822. Талабгор субсидия олиш учун ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
823. Талабгор мурожаатида фамилияси, исми, отасининг исми, касаначининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган банк пластик картаси (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, талабгорнинг пилла етиштириш фаолиятидан олган даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.
824. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш ва пиллачилик кластери томонидан ҳақиқатда тўланган маблағни аниқлаш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
825. Ҳоким ёрдамчиси скоринг ўрганиш натижалари ижобий бўлганида субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифни коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
826. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
827. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни икки иш кунида ўрганади.
Бунда субсидия ажратиш учун талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилгани ҳамда расмийлаштирилгани асос ҳисобланади.
Пилла етиштириш фаолияти учун субсидия ажратиш бўйича мурожаатлар юзасидан қўшимча равишда «маҳалла еттилиги» талабгор даромадининг ҳаққонийлигини туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали текширади.
828. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади.
Бунда:
субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади;
субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда касаначига хабарнома юборади.
829. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилмаганда;
талабгорнинг даромади тўғрисидаги маълумотнинг ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топмаганда.
8210. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
8211. Жамғарма беш иш кунида:
«маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида талабгорнинг банк пластик картасига субсидияни ўтказиб беради;
субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (пластик карта маълумотлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда, қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га қайтаради.
(71-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ссудалар ажратиш турлари ва тартиби
8-§. Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорлик субъектларига уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун ссуда ажратиш тартиби
(8-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
83. Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорлик субъектларига уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар ажратилади.
(83-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Бунда тадбиркорлик субъекти камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши ҳамда ажратиладиган ссуданинг жами миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги талаб этилади.
84. Талабгор касаначиларни жалб этгандан сўнг ссуда олиш учун ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
жалб қилинган касаначиларнинг сони, фамилияси, исми, отасининг исми;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси;
ссуданинг миқдори ва ссуда сўралаётган давр, шунингдек, ссудани қайтаришнинг кафолатланган манбалари;
талабгорнинг ссуда тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили;
охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома.
86. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
87. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
88. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
89. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида ўрганади.
90. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим;
б) ссуда ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
91. Ссуда ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлар ўз тасдиғини топмаганда;
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда.
92. Жамғарма беш иш кунида:
а) Жамғарма директори ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Бунда шартномага ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади;
б) шартнома имзолангандан сўнг ссуда ажратилади;
в) ушбу ссуда талабгор талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига (ижтимоий карта) ўтказиб берилишига рухсат берилади.
93. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.
94. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»).
9-§. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ссуда ажратиш тартиби
(9-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
95. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
96. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ссуда сўраб мурожаат қилади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
97. Талабгорнинг мурожаатида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзо эканлиги, харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, тадбиркор сифатида Давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда сўралаётган ссуданинг миқдори кўрсатилади.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
98. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
99. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
100. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, ссуда ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
101. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
102. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим;
б) ссуда ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
103. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, ссуда ажратиш рад этилади.
104. Жамғарма ўн беш иш кунида:
а) Жамғарма ижрочи директори ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Бунда шартномага харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади;
б) талабгор билан ссуда ҳисобидан асосий восита, асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб бериш тўғрисида жамғарма-талабгор-етказиб берувчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади;
в) харид қилинган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини талабгорга етказиб беради.
105. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.
106. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»).
91-§. Ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун касаначиларга ссуда ажратиш тартиби
1061. Ипак қуртини парвариш қилиш бўйича шартномаси бўлган касаначиларга ўз фаолиятини юритиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 3 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.
1062. Талабгор ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ссуда сўраб мурожаат қилади.
1063. Талабгорнинг мурожаатида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорти (ID-картаси) серияси ҳамда рақами, харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, ипак қуртини парвариш қилиш бўйича шартномаси ҳамда сўралаётган ссуданинг миқдори кўрсатилади.
1064. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
1065. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
1066. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, ссуда ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
1067. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
1068. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади. Бунда:
ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади. Коллегиал қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим;
ссуда ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
ўрганиш натижалари бўйича ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
1069. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, ссуда ажратиш рад этилади.
10610. Жамғарма ўн беш иш кунида:
Жамғарма ижрочи директори ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Бунда шартномага харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади;
талабгор билан ссуда ҳисобидан асосий восита, асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб бериш тўғрисида жамғарма-талабгор-етказиб берувчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади;
харид қилинган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини талабгорга етказиб беради.
10611. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.
10612. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
10613. Талабгор ссуда олган кундан бошлаб 3 йил мобайнида пилла етиштириш мажбуриятини олади.
(91-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
10-§. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун ссуда ажратиш тартиби
(10-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
107. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар ажратилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
108. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ссуда ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
109. Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзо эканлиги ва ижара асосида ажратилган ер майдонида деҳқон хўжалиги билан шуғулланишини, харид қилиши керак бўладиган асбоб-ускуна номи, деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда сўралаётган ссуданинг миқдори кўрсатилади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
110. Ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
111. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
112. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
113. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси эканлиги ва ижара асосида ер майдони ажратилиб деҳқон хўжалиги билан шуғулланишини, харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ишлатиш шароитини ўрганади.
(113-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
114. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим;
б) ссуда ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
115. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, ссуда ажратиш рад этилади.
116. Жамғарма ўн беш иш кунида:
а) Жамғарма директори ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Бунда шартномага харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуналарнинг номи, ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади;
б) талабгор билан ссуда ҳисобидан асосий восита, асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб бериш тўғрисида талабгор ва етказиб берувчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади.
в) харид қилинган асбоб-ускуналарни талабгорга етказиб беради.
117. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.
118. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»).
4-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир оила учун грант ажратиш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
119. Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир Ижтимоий реестрга киритилган оила учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдордаги грант ажратилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларига грантнинг 40 фоизи аванс шаклида, қолган қисми бириктирилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар даромад манбаига эга бўлиб, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин ажратилади.
(119-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
120. Грант олаётган талабгор ўз тажрибасини 5 тадан 10 тагача Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоларига тадбиркорликни бошлашдан тортиб, етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишгача бўлган жараёнларни ўргатади.
(120-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Бунда қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 6 ой муддатгача ҳамроҳлик қилади.
121. Талабгор ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Узбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали грант ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
122. Мурожаатда Ижтимоий реестрда турган оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт (ID-карта)серияси ва рақами, сўралаётган грант миқдори, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки ўзини-ўзи банд қилганлиги кўрсатилади, шунингдек, ўргатилаётган тажриба ва унинг натижадорлиги тўғрисида маълумот ҳамда банк реквизитлари илова қилинади.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
123. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
124. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
125. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
126. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда талабгорнинг ҳақиқатда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўзини-ўзи банд қилганлиги, шунингдек, ўргатилаётган тажриба ва унинг натижадорлиги тўғрисида маълумотларни ўрганади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
127. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
а) грант ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда грант миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;
б) грант ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади.
в) ўрганиш натижалари бўйича грант ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
128. Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, грант ажратиш рад этилади.
129. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
130. Жамғарма уч иш кунида:
а) «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган грант маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
б) грант ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) вужудга келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
41-боб. Ипак курти уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган мавсумий ишчиларнинг ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиб бериш тартиби
1301. Ипак курти уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилади.
1302. Талабгор мавсумий ишчиларга иш ҳақи тўлагандан сўнг ўзи жойлашган манзилдаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мавсумий ишчиларнинг ойлик иш ҳақининг 50 фоизини компенсация қилиш бўйича мурожаат қилади.
1303. Талабгорнинг мурожаатида мавсумий ишчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг компенсация тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, мавсумий ишчиларнинг даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.
1304. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
1305. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
1306. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, компенсация ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
1307. «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда компенсация ажратиш учун мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилгани ҳамда расмийлаштирилгани ва иш ҳақи тўлангани асос ҳисобланади.
«Маҳалла еттилиги» мавсумий ишчи даромадининг ҳаққонийлиги туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширади.
1308. «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади. Бунда:
а) компенсация ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади. Коллегиал қарорда компенсация миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;
б) компенсация ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) ўрганиш натижалари бўйича компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
1309. Компенсация ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси рўйхатдан ўтказилмаганда;
мавсумий ишчиларнинг даромади тўғрисидаги маълумотнинг ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топмаганда.
13010. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
компенсация ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субъекти тугатилгани, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда, коллегиал қарорни қайта қабул қилиш учун тегишли «маҳалла еттилиги»га қайтаради.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
5-боб. Жамғарма маблағлари самарадорлигини мониторинг қилиш ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар ҳамда ажратилган молиявий кўмакни қайтариб олиш тартиби
131. «Маҳалла еттилиги» ажратилган молиявий кўмакни талабгорлар томонидан мақсадли сарфланиши бўйича ички тартиб билан ўзаро тенг тақсимлаган ҳолда молиявий кўмак ажратилгандан бошлаб бир ойда бир маротаба уч ой давомида, сўнгра уч ойда бир маротаба тўққиз ой давомида, кейин олти ойда бир маротаба уч йил давомида жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштириб, хоким ёрдамчиси ёрдамида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб боради.
132. Ссуда тақдим қилинган талабгорлардан ссуда шартномаси бўйича ссудани график асосида қайтармаслик ҳолатлари кузатилганда Жамғарма томонидан тегишли «Маҳалла еттилиги» хабардор қилинади. «Маҳалла еттилиги» ушбу ҳолат бўйича жойига чиққан ҳолда режадан ташқари мониторинг ўтказади.
133. Ўтказилган мониторинглар натижаларига кўра молиявий кўмакдан мақсадли фойдаланилмаётганлиги аниқланса, «Маҳалла еттилиги» томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни 10 кун муддатда бартараф этиш бўйича талабгорга хабарнома юборилади.
134. Талабгор хабарнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан «маҳалла еттилиги»ни хабардор қилади.
135. Талабгордан камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабарнома келган кундан эътиборан уч иш куни ичида, хабарнома келмаган тақдирда белгиланган муддатдан сўнг «Маҳалла еттилиги»нинг тегишли аъзоси қайта мониторинг ўтказади.
136. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, «Маҳалла еттилиги» талабгордан ажратилган молиявий кўмакни қайтариш бўйича карор қабул қилади ва Жамғармага хабарнома юборади.
137. Жамғарма ажратилган молиявий кўмакни қайтариш учун тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилган хабарномани «Маҳалла еттилиги» қарорини илова қилган ҳолда талабгорга юборади.
138. Талабгор хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган молиявий кўмакни қиймати миқдорида Жамғармага тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ қайтариши шарт.
139. Талабгор томонидан белгиланган муддатда молиявий кўмак Жамғарманинг тегишли бўлган банк реквизитларига келиб тушмаса Жамғарма 3 иш кунида маблағларни суд тартибида қайтариб олиш учун суд органига мурожаат қилади.
б-боб. Якунловчи қоидалар
140. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
141. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1752-моддаси.
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Субсидия, грант ёки ссуда (кейинги ўринларда — молиявий кўмак) олиш учун ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Юридик ёки жисмоний шахслар хоҳишига кўра
2-босқич
Ҳоким ёрдамчиси
1. Талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
2. Ўрганиш натижалари бўйича:
а) ижобий натижа келган тақдирда, коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади;
б) салбий натижа келган тақдирда, молиявий кўмак ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
Скоринг натижалари келган куни (уч иш куни ичида)
3-босқич
«Маҳалла еттилиги»
1. Талабгорнинг молиявий кўмак эвазига сўраётган товар (иш ва хизмат) ларнинг ҳақиқатда зарурлиги ва ундан фойдаланиш ҳамда молиявий кўмак маблағини ўз вақтида қайтариш имкониятларини ва бошқа ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганади.
2. Ўрганиш натижаси бўйича зарур ҳолларда муҳокама қилиб, талабгорга молиявий кўмак ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Бунда:
г) молиявий кўмак ажратиш тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади ва коллегиал қарорнинг иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;
в) молиявий кўмак ажратиш рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
Уч иш куни ичида
4-босқич
Жамғарма
1. «Маҳалла еттилиги» томонидан молиявий кўмак ажратиш тўғрисида коллегиал қарорини асос қилган ҳолда Жамғарма, талабгор ва етказиб берувчилар билан уч томонлама шартнома тузади ва тўловларни амалга оширади;
2. Молиявий кўмак ажратиладиган талабгор шартнома тузиш жараёнида иштирок этиш имкони бўлмаган ва бошқа форс-мажор ҳолатлари юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли «Маҳалла еттилиги»га қайтаради.
уч иш кунидан ўн беш иш кунигача (молиявий кўмак турига кўра)
5-босқич
Талабгор
Тузилган шартнома талабларига риоя қилган ҳолда Жамғарма томонидан берилган молиявий кўмакни тузилган шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамга ўз муддатларида белгиланган тўловларни амалга ошириб боради.
Шартномада белгиланган муддатларда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 183-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 18-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 13-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 8 апрелдаги 147-сон қарорига 2-илованинг 32-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 434-сон қарорига илованинг 3-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 декабрдаги 653-сон қарорига илованинг 33-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2024 йил 1 майдаги 255-сон қарори.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 15 майдаги 282-сон қарорига 1-илованинг 60-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари»билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон қарорига илованинг 37-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги 904-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.