1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ҳомиладор аёллар, янги туғилган болалар, репродуктив ёшдаги аҳоли орасида экстрагенитал, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилишнинг юқори технологик амалиётларини жорий этиш, болалар ўлими ва туғма ногиронликнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш учун зарур шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг чақалоқлар тирик туғилишига оид мезонларига тўлиқ ўтишини ташкил этиш, перинатал ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш ҳамда туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасаларида оналар ва чақалоқларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика «Она ва бола скрининг» маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ);
ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда «Она ва бола скрининг» марказлари негизида Марказнинг 14 та ҳудудий филиаллари ташкил этилгани;
б) Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) ўртасида 2024 йил 20 ноябрда «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга жами 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзолангани;
Лойиҳанинг умумий қиймати 134,09 миллион AҚШ долларига тенг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилгани ва ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказилгани, бунда 34,09 миллион AҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улушини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
2. Қуйидагилар:
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий жиҳозлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
3. Белгилаб қўйилсинки:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда ОТБнинг қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
ОТБ ажратган қарзни қайтариш, шу жумладан, қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлаш, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойиҳа доирасида келтирилган товарларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджетидан вазирлик учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилади;
Лойиҳани бошқариш функцияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ОТБ лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи зиммасига юкланади, унинг таъминоти Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларида кўрсатилган ОТБ маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобидан амалга оширилади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Харидлар маркази» давлат муассасаси Лойиҳа доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент вазифасини бажаради;
Лойиҳа доирасида харид қилинадиган тиббий жиҳозлар танлов савдолари эълон қилингунга қадар мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш меъёрлари асосида ҳар бир муассаса кесимида таҳлил қилинади.
Бунда таҳлиллар натижасига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинадиган тиббий жиҳозларнинг рўйхати, миқдори ва техник тавсифларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
4. Соғлиқни сақлаш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин:
ОТБ тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, зарур ҳисобот ва ҳужжатларнинг ваколатли вазирлик ва идораларга ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этиш;
Лойиҳани амалга ошириш даврида унда иштирок этадиган муассасалар ишларини самарали ташкил этиш;
Лойиҳа доирасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги келгуси йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини шакллантиришда унга «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасининг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
6. Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
7. Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виза талабномаларига биноан Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига асосан Лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик виза расмийлаштирилиши ва унинг муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
9. Қуйидагилар:
соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров — мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга;
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Э.И. Баситханова, Ф.М. Ташпулатов ва О.М. Омонов — Лойиҳанинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур ташкилий чораларни кўриш, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, Лойиҳа доирасида харид қилинадиган тиббий жиҳозлар тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг улардан фойдаланиш бўйича ўқитилишини ташкил этишга;
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика перинатал маркази раҳбарлари — Лойиҳа доирасида харид қилинадиган тиббий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда барча туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасаларида ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб боришни ташкил этишга, тиббий жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга;
ҳудудлар ҳамда туман (шаҳар) даражасидаги туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасалари раҳбарлари — Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мутахассислар билан таъминлаш, харид қилиниши кўзда тутилган тиббий жиҳозлардан самарали фойдаланиш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.
10. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
ПҚ-69-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-69-сон қарорига 1-ИЛОВА
Осиё тараққиёти банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасининг асосий
2-Компонент: Беморлар перинатал йўлланмасининг электрон тизимини ривожлантириш
2,72
2,43
0,29
1.2.1.
Ўқитиш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар
0,41
0,33
0,08
1.2.2.
IT-ускуналар
0,07
0,06
0,01
1.2.3.
Перинатал ёрдам учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш
2,24
2,04
0,20
1.3.
3-Компонент: Туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасаларида даволаниш сифатига бўлган ишончни ошириш
2,60
2,48
0,12
1.3.1.
Лойиҳани амалга ошириш учун консалтингхизматлари, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази базасида ўқитиш ҳамда янги туғилган чақалоқларда сепсиснинг олдини олиш учун илмий-асосланган тадқиқотлар ўтказиш харажатлари
1,73
1,68
0,05
1.3.2.
Ўқитиш
0,50
0,50
1.3.3.
Ўқитиш учун жиҳозлар
0,37
0,30
0,07
1.4.
4-Компонент:
Оналар саломатлигини муҳофаза қилишни такомиллаштириш бўйича консалтинг хизматлари
0,37
0,36
0,01
1.5.
5-Компонент:
Лойиҳани бошқариш
3,07
2,29
0,78
1.5.1.
Дастлабки ва якуний тадқиқотлар бўйича консалтинг хизматлари ва лойиҳа учун аудиторлик хизматлари
0,24
0,22
0,02
1.5.2.
Лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган консультантлар ва хизматлар*****
2,49
1,77
0,72
1.5.3.
Жорий харажатлар
0,34
0,30
0,04
2.
Кўзда тутилмаган харажатлар
12,14
9,84
2,30
3.
Фоиз тўловлари
6,13
6,13
4.
Муассасалар сони
230 та
5.
Лойиҳани амалга ошириш даври
60 ой
6.
Қарзни қайтариш муддати
25 йил
шу жумладан, асосий қарз учун имтиёзли давр
5 йил
Изоҳлар:
* Якуний қиймат кўрсаткичлари товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича ўтказиладиган тендер савдолари натижаларига асосан аниқланади.
** Лойиҳани амалга ошириш доирасида вужудга келиши мумкин бўлган, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган, шу жумладан, солиқлар ва бошқа тўловлар шаклидаги харажатлардан ташкил топган.
*** Халқаро ва нодавлат ташкилотлар (ЮНФПА, ЮНИСЕФ, ЖССТ) грантлари ҳисобидан ушбу лойиҳада кўзда тутилган тиббий ускуналар харид қилинганда бўшайдиган маблағлар тақсимланмаган маблағлар ҳисобига ўтказилади.
**** Соғлиқни сақлаш вазирлигига лойиҳа доирасида тақсимланмаган маблағларни эҳтиёждан келиб чиқиб, Осиё тараққиёт банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ваколати берилади.
***** Лойиҳани амалга ошириш учун, шу жумладан, харидлар, мониторинг, молия, экология ва ижтимоий масалалар бўйича консультантлар жалб этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-69-сон қарорига 2-ИЛОВА
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг
* Тўловлар суммаси қарз маблағларини ҳақиқатда ўзлаштириш кунига боғлиқ равишда аниқлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-69-сон қарорига 3-ИЛОВА
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Перинатал хизматларни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида туғуруққа кўмаклашиш соҳасидаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий жиҳозлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Тиббий жиҳоз номи
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри
Республика даражасидаги тиббиёт муассасалари
Жами сони
ЖАМИ
1217
1715
1072
1031
1622
795
1530
2027
1514
744
1835
1898
1056
1653
438
20147
1.
Паст ҳароратли стерилизатор (100 — 150 литр)
1
1
1
1
1
1
1
1
2
1
1
1
1
1
3
18
2.
Ультратовушли ювиш мосламаси (40 — 50 литр)
1
1
1
1
1
1
1
1
2
1
1
1
1
1
3
18
3.
Турли хил позицияларда туғиш кровати
43
73
40
42
52
27
51
69
48
34
71
68
44
54
11
727
4.
Катта ёшдаги беморлар учун функционал ётоқ
29
35
21
26
41
28
44
82
43
29
66
71
37
52
16
620
5.
3 секцияли гидравлик кўрув кушеткаси
24
31
21
20
25
17
22
32
23
15
31
26
16
18
7
328
6.
Беморлар аравачаси
18
22
14
14
18
11
15
21
17
11
21
20
13
12
3
230
7.
Транскутан билирубинометр
19
23
15
15
19
12
16
22
18
12
22
20
14
13
3
243
8.
Қон газлари анализатори
13
15
13
8
9
8
12
15
11
7
17
11
7
13
3
162
9.
Қон плазмаси учун музлаткич (-40)
5
7
8
6
8
6
8
11
7
4
10
5
3
10
2
100
10.
Рақамли рентген тизими (моторли столи билан)
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
4
1
1
3
20
11.
Мобиль рақамли рентген аппарати
6
8
5
5
7
5
6
10
6
5
20
6
5
12
3
109
12.
Чақалоқлар портатив ультратовуш аппарати (допплер ва принтер билан комплектда
4
4
4
5
6
5
5
6
6
4
4
4
2
6
3
68
13.
Стационар допплер (3 та сенсор ва принтер билан)
5
5
5
5
6
5
5
6
5
3
6
5
3
6
4
74
14.
Электрокардиограф (ЭКГ, 12-каналли)
5
3
4
4
5
3
5
6
6
3
5
3
4
10
2
68
15.
Чақалоқлар учун электрон тарози
36
50
28
42
34
33
30
42
34
22
63
60
26
39
8
547
16.
Чақалоқлар учун инкубатор
26
29
20
30
21
22
19
28
22
16
53
35
14
24
6
365
17.
Чақалоқлар учун мобиль инкубатор
4
2
3
3
4
2
4
5
5
2
8
2
3
12
4
63
18.
Кардиотокограф (КТГ)
36
41
28
31
34
33
30
42
34
22
63
40
26
42
8
510
19.
Фототерапия лампаси
19
22
15
25
19
12
16
22
18
12
22
20
12
13
0
247
20.
Янги туғилган чақалоқлар учун иситиш тизимига эга реанимация столи
0
44
0
42
34
33
30
40
0
21
63
44
0
36
9
396
21.
Кесарча кесиш учун жарроҳлик тўплами
32
41
31
26
37
21
34
46
38
17
58
40
27
30
6
484
22.
Вакуум экстрактор
6
17
10
9
11
7
11
19
11
2
18
18
7
12
3
161
23.
Янги туғилган чақалоқлар учун нафас олиш аппарати (CPAP)
16
20
13
12
16
9
14
20
15
10
19
18
12
18
7
219
24.
Дефибриллятор
10
13
7
9
10
7
7
12
7
3
11
12
5
8
3
124
25.
Инфузион насос
84
104
90
84
85
83
101
104
162
50
165
188
85
84
31
1500
26.
Янги туғилган чақалоқлар учун кардиомонитор
26
35
27
27
34
22
28
37
33
23
40
31
23
29
13
428
27.
Муҳим ҳаётий кўрсаткичлар монитори, катталар учун
37
45
29
29
36
23
34
47
36
23
48
42
27
111
33
600
28.
Муҳим ҳаётий кўрсаткичлар монитори, янги туғилган чақалоқлар учун
37
45
29
29
36
23
34
47
36
23
48
42
26
111
33
599
29.
Электр аспирацияли жарроҳлик насоси (0-650 мм симоб устуни)
19
23
16
15
19
12
14
21
17
17
41
32
19
93
18
376
30.
Чақалоқлар электросўрғичи
20
23
15
15
18
11
16
21
19
15
35
23
16
73
21
341
31.
Чақалоқлар учун ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати (ИВЛ)
11
17
5
8
5
2
2
5
4
2
1
3
3
9
6
83
32.
Чақалоқлар ва катталарда сунъий ўпка вентиляцияси учун кўчма аппарат