1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олиш, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг ижтимоий адолат мезонига асосланган шаффоф ва рақамлаштирилган янги тизимини жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратиш ҳамда ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи сабабларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида назарда тутилган имкониятларни рўёбга чиқариш, ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш учун «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари (кейинги ўринларда — «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
а) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
(1-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
б) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса — идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
2. «Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
а) камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача грантлар ажратиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
б) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан:
ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш. Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади;
6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;
в) ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун тўланадиган ссуда ва субсидиялар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади;
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
4. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 майдан бошлаб «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали қуйидаги шартлар асосида молиялаштирилади:
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларидан тегишли маблағларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига кўчириш, ушбу жамғарма томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланган тиббиёт ташкилотида даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг амалга оширилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан жарроҳлик амалиёти учун ўтказиладиган маблағлар миқдори қонунчиликка мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланадиган базавий нархлар доирасида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
5. «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармонга мувофиқ жорий этилаётган ёрдамларни ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
6. Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
а) 2025 йил 1 июлдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини жорий этиш.
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Бунда мазкур субсидия артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
б) 2025 йил 1 майдан бошлаб озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пулини уни тайинлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўлаш;
в) туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
2025 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
2025 йил 1 июлга қадар «Темир дафтар»га киритилган оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ёрдам, хизматлар ва имтиёзларни Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш ҳамда бир марталик нафақа пулини уларнинг моддий ва мулкий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тайинлаш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Ички ишлар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаб бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар базасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига йўналтириладиган маблағларни тақсимлашнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 70 фоизи туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, туман ва шаҳарлардаги «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига тенг улушда ўтказилади. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлар бўйича тақсимлаш туман (шаҳар)нинг тоифаси, унинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун яратилган шароитлардан келиб чиқиб белгиланадиган тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
9. «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ҳамда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга рухсат берилсин:
а) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ҳамда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқлаш;
б) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари маблағларини туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишган ҳолда қуйидагиларни амалга оширишга йўналтириш:
(9-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)
туман (шаҳар)да аҳолининг ҳаёт кечиришига салбий таъсир кўрсатаётган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
туман (шаҳар)да соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш;
экологияни яхшилаш ва атроф-муҳитни асраш, аҳоли саломатлиги ва санитария-гигиена шароитини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ҳамда бошқа зарур харажатларни молиялаштириш.
(9-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ва «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига йўналтирилган маблағларнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона махсус ҳисобварақда йиғилишини;
йиғилган маблағлар мазкур Фармоннинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичларга мутаносиб «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига автоматик равишда тенг тақсимланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 январь,
ПФ-17-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига 1-ИЛОВА
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар
Ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг талаб ва шартлари**
I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар
1.
Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
Бир йилда бир марта
Базавий ҳисоблаш миқдорининг
(кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача
1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан шакллантирилади.
2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.
3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.
4. Грант маблағлари:
жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш.
Ҳар ойда
БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
2. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.
3. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ўтказиб берилади.
3.
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш.
Бир марта
БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда
Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 20 ёшдаги аъзоларининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади.
4.
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.
Бир йилда бир марта
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача
Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 14 — 30 ёшдаги аъзоларига тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.
5.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.
Бир марта
БҲМнинг 8 бараваригача
1. Мазкур субсидия Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув курсларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ёшга тўлган, бироқ 30 ёшдан ошмаган аъзолари учун ажратилади.
2. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг ҳамда ижтимоий шартноманинг шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўлаб берилади.
3. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади.
6.
Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.****
-
Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми миқдорида, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошмаган касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади.
2. Тўлов-контракт суммаси ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади.
7.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш.
12 ойдан кўп бўлмаган муддатга
Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача
(Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)
1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган ёш оилаларга ажратилади.
3. Ижара учун компенсация суммаси ижара тўловининг иккинчи ойидан бошлаб тузилган ижтимоий шартнома шартлари бажарилиши даражасидан келиб чиқиб тўланади.
8.
Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.****
6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
Ҳар ойда, БҲМнинг 4 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади.
3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
9.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.****
6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
Ҳар ойда, БҲМнинг 1 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади.
3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
10.
Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш.****
Бир йилда бир марта
Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача
Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача
Мазкур субсидия Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
11.
Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.
Бир марта
БҲМнинг 50 бараваригача
1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади.
2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим.
12.
Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш.
Бир марта
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 18 — 27 ёшдаги аъзоларига ажратилади.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш.
-
Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача
Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади.
II. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар
1.
Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
Бир йилда бир марта
БҲМнинг 60 бараваригача
1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар томонидан шакллантирилади.
2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.
3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни аниқлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.
4. Грант маблағлари:
жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба тўлов-контрактини тўлаб бериш.
Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига берилади.
3.
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.
Бир йилда бир марта
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача
Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.
4.
Хотин-қизларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб бериш.
(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)
1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларга ажратилади.
2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.
5.
Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш.
Бир марта
БҲМнинг 50 бараваригача
1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига ажратилади.
2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади.
6.
Хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштириш.
-
Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача
Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади.
III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар
1.
Камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг (ёшлар ва хотин-қизлар бундан мустасно) бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
Бир йилда бир марта
БҲМнинг 60 бараваригача
1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан шакллантирилади.
2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.
3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларига тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.
4. Грант маблағлари:
жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.
Бир йилда бир марта
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача
Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.
3.
Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.
Озиқ-овқат — бир чоракда бир марта;
кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар — ҳар ярим йилда бир марта
Озиқ-овқат учун — БҲМнинг 1 баравари
Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади:
озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер ажратилади;
озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш.
Икки йилда бир марта
БҲМнинг 50 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакиллари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари:
а) таъмирлаш ишларини бажарувчига шартнома;
б) қурилиш материалларини етказиб берувчига эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
6.
Коммунал харажатларни қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
(1 октябрдан 15 мартга қадар)
БҲМнинг 1 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам юзасидан маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
7.
Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
(1 октябрдан 15 мартга қадар)
БҲМнинг 5 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
8.
Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
БҲМнинг 2 бараваригача
(табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг
3 бараваригача)
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Тегишли маблағлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
9.
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш.
Заруратга кўра, чекланмаган марта
БҲМнинг 150 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари:
а) уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажарувчиларга шартнома;
б) қурилиш материалларини етказиб берувчиларга эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказиб берилади.
10.
Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш.
Бир марта
Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида
1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
* Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, тўлов-контрактнинг бир қисмини тўлаш, тураржой ижараси учун компенсация ҳамда уй-жойни таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар бир жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатилган бўлса, қолган икки жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатилмайди.
** Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мазкур рўйхатда назарда тутилмаган ижтимоий ёрдамларни тақдим этиш ёки бошқа мақсадларга харажатлар амалга оширилиши ҳамда ижтимоий ёрдамларни тақдим этишнинг қўшимча талаб ва шартлари ҳам белгиланиши мумкин.
*** Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар «оилаларни Ижтимоий реестрга» киритиш учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида аниқланади.
**** Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан тасдиқланган Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатида:
а) номланишидаги «рўйхати» сўзи «рўйхати*» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «Чин етимлар» сўзлари «Етим болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банддаги «деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари» сўзлари «оилаларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи аъзолари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 91 ва 92-бандлар билан тўлдирилсин:
92. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзолари»;
д) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«* 91-бандда назарда тутилган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳам Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилиши мумкин.
92-бандда назарда тутилган ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Белгилансинки, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва 3-иловада белгиланган маблағларнинг 70 фоизи пропорционал миқдорларда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ҳамда қолган 30 фоизи туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига йўналтирилади.
Мазкур бандда назарда тутилган ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг олувчилар ва бюджет тизими бюджетлари даражалари ўртасидаги тақсимоти маблағларнинг белгиланган қисми «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгилансин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сон Фармонида:
а) номидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а) Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг»;
«в» кичик банддаги «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Каттақўрғон туманида Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйи учун 300 ўринли бино ва иншоотларни қуриш»;
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2024-2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
7, 15 — 17, 19 — 21-позициялар чиқариб ташлансин;
23-позицияда:
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муассасада мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш»;
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2022 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-позицияда:
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муассаса учун янги бино-иншоотлар қуриш ва жиҳозлаш»;
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2024-2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-32-позицияларнинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6277-сон Фармонининг 2-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Бунда:
2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг миқдорларига ўзгартириш киритилиши мумкин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонида:
Аҳолига ижтимоий соҳада хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш.
1. Бошпаналар, паллиатив ёрдам муассасаларини ташкил қилиш.
2026 йил январь — март
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
2. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни, ногиронлар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини Агентлик таркибига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.
3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларга талабларни белгилаш ва улар орасида танловни ташкил этиш.
2025 йил январь — март
4. Ижтимоий хизмат кўрсатиладиган аҳоли қатламини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш.
5. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мониторинг қилишни йўлга қўйиш.
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) 2026 йил 1 январдан бошлаб паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш, шунингдек, доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ошхоналар ташкил этиш».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сон Фармонида:
«жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади»;
учинчи хатбошидаги «дафтарларга киритилган фуқаролар» сўзлари «маҳалладаги аҳоли сони, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тураржой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)»;
14 ва 15-позициялар чиқариб ташлансин;
16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
16.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир марта тўлов-контракти тўлаб бериш
Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;
жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
«Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача»;
27-позиция чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 28-позиция билан тўлдирилсин:
«
28.
Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант
БҲМнинг 60 бараваригача
»;
«III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлимида:
3-позициянинг «Миқдори» устунидаги «4» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
7.
Профессионал ва олий таълим ташкилотлари касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларнинг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш
«Маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 бараваригача»;
11-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
11.
Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш
Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 бараваригача
»;
12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
12.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;
жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
»;
16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
16.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация ажратиш
(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)
»;
17-позициянинг «Миқдори» устунидаги «10» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 20 — 22-позициялар билан тўлдирилсин:
«
20.
Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант
БҲМнинг 60 бараваригача
21.
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашида йўлкира харажатларини қоплаш учун ҳар ойда компенсация
БҲМнинг 1 баравари
22.
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини бир марта харид қилиш
БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда
».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда йигирма беш ёшга тўлмаган Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4296-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Белгилансинки, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. Бунда ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Агентлик томонидан белгиланади».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар дастурининг 17-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
17.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, янги бино билан таъминлаш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил ноябрь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлиги
».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарори 5-бандининг «б» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «катталар учун врач-эксперт, педиатр врач-эксперт ҳамда реабилитологдан» сўзлари «уч нафар врач-экспертдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисидаги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-268-сон қарорида:
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илованинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори 2-бандининг «и» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда имтиёзли тоифадаги Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда оила аъзоларининг жон бошига ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Жамғарма орқали молиялаштирилади».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорининг 13-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон қарори билан тасдиқланган 2025 йилда Самарқанд вилоятида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатнинг 114-позицияси «Объект номи ва манзили» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Каттақўрғон туманида Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйи учун бино ва иншоотлар қуриш (300 ўринли бино ва иншоотлар қуриш ва жиҳозлаш)».