1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикасииқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3593]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 ноябрь,
191-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
2. Мазкур БҲМС хўжалик юритувчи субъектлар (бундан бюджет ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари мустасно) (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бухгалтерия ҳисобварағи (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) — иқтисодий ресурсларнинг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ҳамда сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар;
доимий ҳисобварақлар — бухгалтерия балансида акс эттириладиган ва ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлган ҳисобварақлар. Доимий ҳисобварақлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади;
актив ҳисобварақлар (А) — активларни акс эттиришга мўлжалланган ҳисобварақлар бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши ҳисобварақнинг дебетида, камайиши эса кредити бўйича акс эттирилади;
пассив ҳисобварақлар (П) — мажбурият ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган ҳисобварақлар бўлиб, унда мажбурият ва хусусий капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши ҳисобварақнинг кредити бўйича, камайиши эса дебети бўйича акс эттирилади;
контр-актив ҳисобварақлар (КА) — мазкур ҳисобварақ билан боғлиқ бўлган актив ҳисобварақнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи ҳисобварақдир;
контр-пассив ҳисобварақлар (КП) — мазкур ҳисобварақ билан боғлиқ бўлган пассив ҳисобварақнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки хусусий капиталнинг соф қийматини акс эттирувчи ҳисобварақдир;
транзит ҳисобварақлар (Т) — ҳисобот даврида фойдаланиладиган ва ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик ҳисобварақлари;
балансдан ташқари ҳисобварақлар (БТ) — ташкилотга қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган ҳисобварақлар.
4. Ташкилотлар мазкур БҲМСнинг 1-иловасидаги бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси асосида молиявий-хўжалик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи ҳисобварақлар режасини тузади. Ишчи ҳисобварақлар режаси ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
5. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси молиявий ҳисоботнинг актив, мажбурият, хусусий капитал, даромад ва харажат каби гуруҳлаштирилган элементлари ҳамда балансдан ташқари ҳисобварақлардан иборат.
6. Ташкилотлар мазкур БҲМСнинг 2-иловасидаги йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритади.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га 1-ИЛОВА
Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)
БТ
014
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари
БТ
015
Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк
БТ
016
Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар
БТ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га 2-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома хўжалик юритувчи субъектларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини қўллаш тартибини белгилайди.
1-боб. Активлар
1-§. Узоқ муддатли активлар
1. Ушбу параграфнинг ҳисобварақлари асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебитор қарзлар ва бошқа узоқ муддатли активлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
2. Ушбу параграфнинг ҳисобварақлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни ёритади:
а) ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
б) ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
в) қимматли қоғозларга, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали иштирокидаги ва бошқаларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва хориждан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати;
д) барча турдаги капитал қўйилмалар;
е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар.
Асосий воситалар (0100)
3. Ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0110 «Ер»;
0111 «Ерни ободонлаштириш»;
0112 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»;
0120 «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»;
0130 «Машина ва асбоб-ускуналар»;
0140 «Мебель ва офис жиҳозлари»;
0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»;
0160 «Транспорт воситалари»;
0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар»;
0180 «Кўп йиллик ўсимликлар»;
0190 «Бошқа асосий воситалар»;
0199 «Консервация қилинган асосий воситалар».
4. Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши республика ҳудуди ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
5. Активни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 3546, 2024 йил 9 август) мувофиқ белгиланади.
6. Таъсисчилар томонидан ташкилотнинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилган асосий воситаларни кирим қилиш асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0100) дебети ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
7. Ташкилотнинг ўзи томонидан қурилган, шунингдек пудрат шартномасига асосан қурилган объектлар тегишли асосий воситалар ҳисобварақларининг (0100) дебети, 0810 «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағининг кредити бўйича кирим қилинади.
8. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган объектлар асосий воситалар ҳисобварақларининг (0100) дебети ва 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағининг кредити бўйича кирим қилинади.
9. Текинга олинган асосий воситаларнинг кирим қилиниши асосий воситалар ҳисобварақларининг (0100) дебети ва 8530 «Текинга олинган мулклар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
10. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда уларнинг бошланғич қиймати тегишли (0100) асосий воситалар ҳисобварақларидан 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
11. 0110 «Ер» ҳисобварағида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида берилган ер майдонларининг ҳисоби олиб борилади. 0110 «Ер» ҳисобварағининг дебетида ер майдонларини харид қилишда тўланадиган қўшимча харажатлар, кўчмас мулк агентларининг комиссион мукофоти, адвокатларнинг хизмат ҳақи, сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар, зовурлар қиймати, ерларни тозалаш ва текислаш харажатлари ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4-боби.
Ерларни фойдаланишга тайёрлаш, жумладан сув олиб келиш, оқова сувларни чиқариш иншоотлари, геодезия ишлари бўйича умумий харажатлар 0110 «Ер» ҳисобварағида жамғариб борилади. Чунки ушбу харажатлар ердан келгусида фойдаланиш ва унинг қийматини ошириш учун зарур.
Ер майдони бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки қуриш учун сотиб олинганда, мавжуд конструкциялар ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш қиймати 0110 «Ер» ҳисобварағининг дебетида жамғариб борилади. Бунда конструкцияни тугатишдан олинган материалларни сотишдан тушган тушум ушбу харажатларни камайтиради.
Агар ер майдони олдиндан тасарруфда бўлса ва мавжуд конструкциялар янги қурилиш объектига жой бериш учун бузиб ташланса, бузиш бўйича харажатлар 0110 «Ер» ҳисобварағида жамғариб борилмайди, балки эски конструкцияларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажат сифатида акс эттирилади.
12. 0111 «Ерни ободонлаштириш» ҳисобварағида ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошқа иншоотларнинг ҳолатини яхшилаш харажатлари ҳисобга олинади.
13. 0112 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» ҳисобварағида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ капитал харажатлар ҳисобга олинади.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича капитал харажатларга реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари ҳам қўшилади.
а) бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими (мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган, алоҳида турган бино ёки қўшимча қурилишлар). Бино ва қўшимча қурилишлар таркибига бир меъёрда фойдаланиш учун шароит яратиб берадиган барча коммуникация тизими (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизимлари, ички телефон ва компьютер тармоқлари, лифт хўжалиги, ёнғиндан сақлаш ва қўриқлаш сигнализация тизими) киради;
б) иншоотлар — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими (масалан, автомобиль йўллари, кўприклар, осма йўллар, сув омбори, нефть ва газ қудуқлари, шахта қудуқлари ва бошқалар);
в) узатувчи мосламалар — электр қувватини узатиш тизимлари, труба йўллари, иссиқлик ва газ тармоқлари, трансмиссиялар ва бошқалар.
15. 0130 «Машина ва асбоб-ускуналар» ҳисобварағида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) кучлантирувчи машина ва ускуналар — атом реакторлари, қозонлар, буғ двигателлари, турбиналар, кучлантирувчи трансформаторлар, ички ёнув двигателлари ва бошқалар;
б) ишчи машиналар ва ускуналар — меҳнат буюмларига механик, иссиқлик, кимёвий ва бошқа технологик таъсир кўрсатувчи станоклар, аппаратлар, агрегатлар;
в) ўлчов ва бошқарув мосламалари ва лаборатория ускуналари ҳамда жиҳозлари — тарозилар, манометрлар, термостатлар, диспетчер назорати ускуналари, сигнализация, илмий-текшириш лабораторияси, сейсмологик станция ускуналари ва бошқалар;
г) бошқа машиналар ва ускуналар — телефон станцияси ускуналари ва бошқа олдинги гуруҳларда ҳисобга олинмайдиган машина ва ускуналар.
16. 0140 «Мебель ва офис жиҳозлари» ҳисобварағида ишлаб чиқариш ва бошқарув учун мўлжалланган мебель ва жиҳозлар (столлар, шкафлар, мебель йиғимлари, кресло, темир сейфлар ва бошқалар), шунингдек офис жиҳозлари (телефакс аппарати, қоғоз қирқадиган ва йўқ қиладиган машиналар ва бошқалар) ҳисобга олинади.
17. 0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» ҳисобварағида компьютерлар, принтерлар, сканерлар, модем ва бошқа компьютер жиҳозлари ҳамда ҳисоблаш техникалари ҳисобга олинади.
18. 0160 «Транспорт воситалари» ҳисобварағида темир йўл, сув, ҳаво, автомобиль, ишлаб чиқариш ва коммунал транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркиби, шунингдек магистрал қувур тармоқлари (трубопроводлар) ҳисобга олинади.
19. 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағида ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи ҳайвонлар — отлар, ҳўкизлар, туялар, хачир ва эшаклар ҳамда бошқа ишчи ҳайвонлар (юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар) ҳамда маҳсулот (насл, сут, жун ва бошқалар) берадиган ҳайвонлар — сигирлар, биялар, қўйлар, эчкилар ва бошқалар ҳисобга олинади.
20. 0180 «Кўп йиллик ўсимликлар» ҳисобварағида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ҳамда бошқалар ҳисобга олинади.
21. 0190 «Бошқа асосий воситалар» ҳисобварағида юқорида келтирилган ҳисобварақларда санаб ўтилмаган асосий воситалар ҳисобга олинади.
22. 0199 «Консервация қилинган асосий воситалар» ҳисобварағида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервацияланган асосий воситалар ҳисоби юритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон «Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
23. Асосий воситалар ҳисобварақларининг (0100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши
0110-0190
0810
2.
Олди-сотди шартномаси бўйича олинган объектларнинг асосий воситалар таркибига киритилиши
0110-0190
0820
3.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектларнинг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши
0110-0190
0310
4.
Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритилган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши
0110-0190
4610
5.
Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши
0110-0190
8530
6.
Асосий воситаларнинг ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши
0110-0190
6110, 6120
7.
Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатидан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши
0110-0190
0890
8.
Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш
0111
0850
9.
Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш
0112
0860
10.
Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши
0170
0840
11.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши;
0110-0199
8510
б) қийматининг камайтирилиши.
8510
0110-0199
12.
Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситалар кирими
0100
9390
13.
Тугатиш, сотиш, айирбошлаш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, нодавлат нотижорат ташкилот мулкини шакллантиришда мулкий бадал сифатида бериш, молиявий ижара, аниқланган камомад ёки йўқотиш, иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш
9210
0110-0190
14.
Ажратилган бўлинмаларга асосий воситаларнинг берилиши
4110
0110-0190
15.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар
0199
0110-0190
Асосий воситаларнинг эскириши (0200)
24. Ташкилотнинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0211 «Ерни ободонлаштиришнинг эскириши»;
0212 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
0220 «Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»;
0230 «Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»;
0240 «Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»;
0250 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»;
0260 «Транспорт воситаларининг эскириши»;
0270 «Ишчи ҳайвонларнинг эскириши»;
0280 «Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши»;
0290 «Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»;
0299 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши».
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
25. Асосий воситалар бўйича эскиришни ҳисоблаш усуллари ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.
26. Қуйидаги асосий воситаларга эскириш ҳисобланмайди:
а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
б) маҳсулдор чорва моллари;
в) ахборот-кутубхона фонди;
г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
(26-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 4 мартдаги 336-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-2, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3593-2/0238-сон)
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
27. 0211 — 0290 ҳисобварақларида ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
28. 0299 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши» ҳисобварағида молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0200) кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
30. Ижарага берувчи оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0200) кредити ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттиради.
32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
2010, 2310, 2710
0211-0299
2.
Умумий ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
2510
0211-0299
3.
Савдо ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
9410
0211-0299
4.
Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
9420
0211-0299
5.
Қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:
а) янги турдаги буюмларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
б) серияли ёки оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда хизмат кўрсатишда
9430
0211-0299
6.
Ишчи ҳайвонлар бўйича эскиришни ҳисоблаш
харажатларни ҳисобга олувчи
ҳисобварақлар
0270
7.
Кўп йиллик ўсимликлар эскиришини ҳисоблаш
харажатларни ҳисобга олувчи
ҳисобварақлар
0280
8.
Оператив ижарага берилган асосий воситалар эскиришини ҳисоблаш
9430
0220-0299
9.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган эскириш суммасини ўтказиш
0299
0211-0290
10.
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин ижарага берувчига қайтариладиган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобдан чиқариш
0299
0310
11.
Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш:
а) қиймати оширилганда;
8510
0211-0299
б) қиймати камайтирилганда.
0211-0299
8510
12.
Асосий воситаларнинг қийматини балансдан чиқариш
0211-0290
9210
Молиявий ижарага олинган асосий воситалар (0300)
33. Молиявий ижара шартномаси бўйича олган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағида амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақ ижарачида қўлланилади.
34. Молиявий ижара асосида келиб тушган ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган объектлар 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағининг дебети ва 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
35. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварағининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
36. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси:
37. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектни ижарачининг мулкига ўтиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижарага олинган объектнинг қиймати асосий воситалар таркибига ўтказилиши:
дебет 0100 асосий воситаларнинг турлари бўйича;
кредит 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар»;
кредит 0112 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» ҳисобварақлари;
б) эскириш суммаларини ўтказилиши:
дебет 0299 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши»;
дебет 0212 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
кредит 0200 асосий воситаларнинг турлари бўйича эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлари.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
г) ижарачи томонидан амалга оширилган молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;
кредит материалларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500) ва бошқа тегишли ҳисобварақлари;
ҳ) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида:
(38-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
39. Аналитик ҳисоб 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағи бўйича асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.
40. Молиявий ижара (Лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Молиявий ижара объектини актив (капитал қўйилмалар талаб этилганда) ва мажбурият сифатида тан олиниши
0890
7910
2.
Молиявий ижара объектини мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси
0890
мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва бошқа тегишли ҳисобварақлар
3.
Молиявий ижара объектини бошланғич қиймат бўйича фойдаланишга топшириш
(40-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
Номоддий активлар (0400)
41. Ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0410 «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»;
0420 «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»;
0430 «Дастурий таъминот»;
0440 «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари»;
0460 «Франшизинг»;
0470 «Муаллифлик ҳуқуқлари»;
0480 «Гудвилл»;
0490 «Бошқа номоддий активлар».
42. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 3547, 2024 йил 9 август) мувофиқ ҳисоб сиёсатида белгиланади.
43. Таъсисчилар томонидан устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
44. Бошқа текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида 8530 «Текинга олинган мулк» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
45. Агар номоддий актив ташкилотнинг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаганда, ушбу харажатлар илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари сифатида акс эттирилади.
Сотиб олишда активларнинг ҳақиқий баҳоси ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида вужудга келадиган гудвиллни акс эттириш
0480
мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари
6.
Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган номоддий активларни акс эттириш
0410-0490
9390
7.
Гудвилл суммасининг ҳар ой фойдали хизмат муддати давомида ҳисобдан чиқарилиши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
0480
8.
Номоддий активларнинг бошланғич қиймати бўйича сотилиши, ҳисобдан чиқарилиши, харид қилинган қимматли қоғозлар ҳақининг тўлови учун берилиши, бошқа ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида, шунингдек текинга берилганда ва бошқалар натижасида чиқиб кетиши
9220
0410-0490
Номоддий активлар амортизацияси (0500)
48. Ташкилотга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган номоддий активлар объектлари бўйича жамланган амортизация тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштирилади:
0510 «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси»;
0520 «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси»;
0530 «Дастурий таъминотнинг амортизацияси»;
0540 «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси»;
0560 «Франшизинг амортизацияси»;
0570 «Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси»;
0590 «Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси.
49. Номоддий активлар амортизацияси ҳисоб сиёсатида белгиланган усулларга мувофиқ, ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилган меъёрлар бўйича ойма-ой тегишлилигига қараб таннархга ва давр харажатларига киритилади.
Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0500) бўйича аналитик ҳисоб номоддий активларнинг турлари ва алоҳида объектлари бўйича юритилади.
52. Номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш
2010, 2310
0510-0590
2.
Умумий ишлаб чиқариш мақсадида ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш
2510, 2710
0510-0590
3.
Савдо ташкилотларида фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда
9410
0510-0590
4.
Бошқарув мақсадида фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда
9420
0510-0590
5.
Қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш:
а) янги турдаги буюмларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
б) серияли ёки оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда хизмат кўрсатиш учун.
9430
0510-0590
6.
Капитал қўйилмаларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда
0810-0890
0510-0590
7.
Номоддий активлар қийматини балансдан чиқариш натижасида йиғилган амортизация суммасини ҳисобдан чиқариш
0510-0590
9220
Узоқ муддатли инвестициялар (0600)
53. Бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозларига, мамлакат ҳудудида ва хорижда тузилган шуъба ҳамда қарам хўжалик жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига қилинган узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек бошқа ташкилотларга тақдим этилган, берилган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0610 «Қимматли қоғозлар»;
0620 «Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»;
0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»;
0640 «Чет эл капитали иштирокидаги ташкилотларга инвестициялар»;
58. Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳосида 0610 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг дебетида ушбу инвестициялар ҳисобига берилган қийматликлар ҳисобга олинадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
59. Агар харид қилинган облигациялар ва қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан паст бўлса, харид қилинган вақтдан бошлаб қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қисми қўшимча ҳисобланади. Бунда 0610 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг дебети ва 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган ҳар иккала ҳолатда ҳам қимматли қоғозларни қоплаш муддати келганда, 0610 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган қиймат номинал қийматга тўғри келиши лозим.
Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивидендлар) ҳисобланганда, 4830 «Олинадиган фоизлар» ёки 4840 «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварақларининг дебети ва 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ёки 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварақларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги объектларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
60. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий воситаларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
0610
9210
2.
Номоддий активлар ва материаллар бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
0610
9220
3.
Маҳсулот, товар, иш, хизматларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
0610
9010, 9020, 9030
4.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
0610
9220
5.
Қимматли қоғозлар узоқ муддатли инвестициялар сифатида текинга олинганда
Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг сотилиши
9220
0610
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700)
61. Қурилаётган (таъмирланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг (шунингдек лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — маҳаллий»;
0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — хорижий».
62. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ҳамда бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар, шунингдек шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.
63. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (0700) монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар (транспорт воситалари, мустақил турувчи станоклар, қурилиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш воситалари, инвентарлар, ўлчов асбоблари ва бошқалар) ҳисобга олинмайди. Монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари бевосита 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида акс эттирилади.
64. Асбоб-ускуналар ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (0700) ташкилот омборларига ушбу қийматликларни етказиб бериш ва тайёрлаш харажатлари ҳамда харид қилиш (тайёрлаш) қийматидан ташкил топадиган ҳақиқий харид қилиш таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари ҳисобига киритилган асбоб-ускуналарни кирим қилиш 0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — маҳаллий», 0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — хорижий» ҳисобварақларининг дебети ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади.
65. Қурувчи (буюртмачи) томонидан қурилиш майдонига келтирилган монтаж ва ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар пудратчи томонидан балансдан ташқари 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» ҳисобварағига қабул қилинади. Ушбу монтажга берилган асбоб-ускуналар ёки уларнинг қисмлари қийматини пудратчи балансдан ташқари 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқаради. Пудратчига берилган, бироқ доимий фойдаланиш жойига ўрнатиш ва монтаж қилиш ҳали бошланмаган асбоб-ускуналар қиймати қурувчида ҳисобдан чиқарилмайди.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0700) бўйича аналитик ҳисоб асбоб-ускуналарнинг турлари ва сақланиш жойлари бўйича юритилади.
66. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0700) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши
0710-0720
6010-6020, 6110-6120
2.
Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши (1510-ҳисобварақдан фойдаланилганда)
0710-0720
1510
3.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматига ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг турли хизматларининг (транспорт, эҳтиёт қисмлар, штампларни тайёрлаш ва бошқалар) киритилиши
0710-0720
2310
4.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ ишларга иш ҳақи ҳисобланиши
0710-0720
6710
5.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш ва сақлашда ҳисобланган иш ҳақи бўйича давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар қилиниши
0710-0720
6520
6.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ турли харажатлар ҳисобдор шахслар томонидан тўланиши
0710-0720
4220-4290, 6970
7.
Акциянинг тўлови эвазига ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушиши
0710-0720
4610
8.
Турли шахслардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши
Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналарнинг камомади
9720
0710-0720
Капитал қўйилмалар (0800)
67 Асосий воситалар ва номоддий активларга инвестициялар, шунингдек маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг (қийматидан қатъи назар, айланма маблағларга кирувчи паррандалар, қуёнлар, асаларилар, қўриқловчи итлар, тажриба учун мўлжалланган ҳайвонлардан ташқари) асосий подасини ташкил қилиш бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0810 «Тугалланмаган қурилиш»;
0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»;
0830 «Номоддий активларни харид қилиш»;
0840 «Асосий подани ташкил қилиш»;
0850 «Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар»;
0860 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»;
0870 «Оператив ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»;
(67-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
0890 «Бошқа капитал қўйилмалар».
68. 0810 «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китоблари ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
69. 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида асосий воситаларни харид қилиш, ўрнатиш ва йиғиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
70. 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» ҳисобварағида номоддий активларни харид қилиш ёки ташкилотнинг ўзида яратилиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
71. 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағида асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар, асосий пода учун харид қилинган катта ёшдаги маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг қиймати, шунингдек уларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар, текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни хўжаликка етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади.
Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Асосий подага ўтказиладиган ёш маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг барча турларининг қиймати йил давомида 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағидан 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағининг дебетига йил бошида ҳисобда турган баланс қийматига, йил бошидан бошлаб ҳайвонларни асосий подага ўтказиш вақтигача бўлган даврда ортган вазни ёки ўсган вазнининг режа таннархини қўшган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларни асосий подага ўтказишда 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағи дебетланади ва 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағи кредитланади. Йил охирида ҳисобот калькуляцияси тузилгандан кейин йил давомида ўтказилган ёш ҳайвонларнинг кўрсатилган қиймати билан унинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағидан 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағига ҳамда ҳайвоннинг баҳосини аниқлаб, қўшимча 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварақларига ҳисобдан чиқарилади.
Харид қилинган катта ёшдаги ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг қиймати 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағининг дебетига уни етказиб бериш харажатлари билан биргаликда харид қилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинади.
Асосий подани ташкил этишнинг тугалланган операциялари бўйича харажатлар 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағидан 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
72. 0850 «Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» ҳисобварағида ер майдонини ободонлаштириш бўйича харажатлар, шунингдек кириш йўллари, автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва кўкаламзорлаштиришнинг бошқа турлари қиймати ҳисобга олинади.
Ер майдонлари, ўрмон ва сув ҳавзалари ҳамда кўп йиллик ўсимликларга қилинган инвентарь хусусиятига эга бўлган капитал қўйилмалар, асосий воситалар таркибига, комплекс ишлар тугашидан қатъи назар фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли харажатлар суммаси бўйича киритилади.
73. 0860 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобварағида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш ҳамда унинг таъмирланиши ва модернизациясига қилинадиган капитал қўйилмалар ҳисобга олинади.
731. 0870 «Оператив ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобварағида оператив ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш ҳамда унинг таъмирланиши ва модернизациясига қилинадиган капитал қўйилмалар ҳисобга олинади.
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган мулк қайтарилганда, капитал қўйилмалар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳисобварақларнинг 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» дебетида ва 0870 «Оператив ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» кредитида акс эттирилади.
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган мулкни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматининг ижарага берувчи томонидан қопланадиган суммаси ҳисобварақларнинг 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» дебетида ва 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» кредитида акс эттирилади.
(731-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
74. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматига ўрнатилган тартибда қўшиладиган қурувчининг барча ҳақиқий харажатлари, шунингдек асосий воситаларни ва номоддий активларни харид қилиш, асосий подани ташкил этиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича сальдо тугалланмаган қурилиш, асосий воситалар, номоддий активларни харид қилиш, ерни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга қилинган капитал қўйилмалар миқдори, шунингдек асосий подани ташкил этиш бўйича тугалланмаган харажатлар суммасини акс эттиради.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0800) бўйича аналитик ҳисоб капитал қўйилмаларнинг ҳар бир йўналиши бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил этилиши қуйидаги харажатлар ҳақида маълумот олиш имконини бериши лозим:
а) қурилиш ва реконструкция ишлари харажатлари (бурғулаш ишлари, асбоб-ускуналарни йиғиш, ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш, монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни харид қилиш, шунингдек капитал қўйилмаларнинг сметаларида назарда тутилган асбоблар ва инвентарларни харид қилиш лойиҳа-қидирув ишларига оид ва бошқа капитал қўйилмалар бўйича);
б) асосий воситалар ва номоддий активларни харид қилиш харажатлари (асосий воситалар ва номоддий активларнинг турлари ва номлари бўйича);
в) ер ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш харажатлари (объектларнинг тури ва номи бўйича);
г) асосий подани ташкил этиш харажатлари (ҳайвонларнинг турлари (йирик шохли ҳайвонлар, қўйлар, отлар ва бошқалар) бўйича).
75. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Объектларни қуришда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши капитал қўйилмалар харажатига киритилиши
Келгуси давр харажатлари тегишли қисмининг капитал қўйилмаларига олиб борилиши
0810-0890
3110-3190
14.
Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган суғурта бўйича қарзлар
0810-0890
6510
15.
Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзлар
0810-0890
6520
16.
Таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш (пай) сифатида киритилган тугалланмаган капитал қўйилмалар
0810-0890
4610
17.
Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган бюджетга тўловлар бўйича қарз
0810-0890
6410
18.
Капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда банд бўлган ходимларга иш ҳақи бўйича турли суммалар ҳисобланиши
0810-0890
6710
19.
Ҳисобдор шахсларнинг капитал қўйилмаларга уларнинг қилган харажатлари бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилиши
0810-0890
4220-4290, 6970
20.
Асосий воситаларни харид қилиш ва қуриш жараёнида вужудга келган турли кредиторлар олдидаги қарзлар
0810-0890
6990
21.
Капитал қўйилмалар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг кўрсатган хизматлари учун қарзлар
0810-0890
6110-6120
22.
Асосий воситалар объектларини қуриш ёки харид қилиш натижасида уларни бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга бериш
0110-0190
0810-0890
23.
Асосий воситаларни қуриш ва харид қилиш билан боғлиқ, аммо объектларнинг бошланғич қийматига қўшилмайдиган харажатлар
9430
0810-0820
24.
Агар айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмаса, камомад ва бузилган қийматликларнинг суммаси капитал қўйилмалар бўйича харажатларга олиб борилиши
0810-0890
5910
25.
Асосий воситалар объектларининг ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш жараёнида материаллардан фойдаланиш
0810-0890
1010-1090
26
Активнинг мақсади бўйича фойдаланилиши учун лозим даражада ишлашини текшириш жараёнида (асосий воситалар ишга туширилгунга қадар) олинган маҳсулотни кирим қилиш
1000-2800
0810-0890
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва кечиктирилган харажатлар (0900)
76. Ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0910 «Олинган векселлар»;
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»;
0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»;
0940 «Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари»;
0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи»;
0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»;
77. 0910 «Олинган векселлар» ҳисобварағида харидорлар ва буюртмачилардан улар сотиб олган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар, улар учун бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича харидорлар ва буюртмачилар томонидан тўлов ҳужжати сифатида вексель тақдим қилиши натижасида улардан олиниши керак бўлган тўлов суммаси ҳисобга олинади. Бунда шундай ҳисоб-китоблар содир бўлганда, олинадиган ҳисобварақларнинг узоқ муддатли қисми 0910 «Олинган векселлар» ҳисобварағининг дебети ва 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар», 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар», 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши», 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварақларининг кредитида акс эттирилади.
78. 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи ижарага берувчида мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича операцияларни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижара бўйича олинадиган тўловларнинг узоқ муддатли қисми 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетига, жорий қисми 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитига ўтказилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган фойда сифатида 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағига узоқ муддатли қисми ва 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.
Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағидан 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» ҳисобварағининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот даврининг охирида ижарага берувчи 12 ой давомида келиб тушадиган суммаларни 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг кредитидан 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг дебетига ўтказади. Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ва 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш вақтида акс эттирилади.
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.
79. 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» ҳисобварағида ходимларга кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, берилган қарзлар бўйича уларнинг қарздорлиги, ходимларнинг пул маблағлари, товар-моддий захираларнинг камомади ва ўғирланиши, яроқсизлиги натижасида етказилган моддий зарарларнинг қопланиши, шунингдек бошқа турдаги зарарларнинг қопланиши ҳисобга олинади.
Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига ўтказилишида 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи», 4790 «Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварақларининг дебети, 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ходим бўйича юритилади.
80. 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» ҳисобварағида харидорлар ва буюртмачилардан даъволар ҳамда бошқалар бўйича олинадиган тўловларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади. Аналитик ҳисоб харидорлар ва буюртмачиларга берилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича юритилади.
81. 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағида вақтинчалик фарқларга оид харажатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 0930 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебети ва 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Кейинчалик солиқнинг тегишли қисми узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилади ҳамда 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебети ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда (даромад) солиғи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Тегишли муддатда тўланадиган фойда (даромад) солиғини ҳисоблашда ушбу сумма ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқлар — бу ҳисобот давридаги солиқ солиниши лозим бўлган фойда суммаси ва бухгалтерия ҳисобидаги фойда суммаси ўртасидаги фарқлар.
Харажатларнинг тегишли суммасига солиқлар камайтирилиши юз берганда, солиқлар суммаси 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебети ва 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебетидаги сальдо келгуси даврларда бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасидан камайтириш зарур бўлган солиқ суммасининг узоқ муддатли қисмини кўрсатади.
82. 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида харажатларга қоплаш муддати давомида тақсимланиб борадиган облигация дисконт (чегирма)лари бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан фойдаланилади. Облигацияларнинг чегирма билан сотилиши 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида ва 7830 «Тўланадиган узоқ муддатли облигациялар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилганда, 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда кредитланади.
83. 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварақларида кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажатларни ишлаб чиқариш, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатларига ҳисобдан чиқариш муддати қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Бунда бошқа кечиктирилган харажатларнинг узоқ муддатли қисми 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида, жорий қисми эса 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади.
84. Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Банк томонидан тўлови кафолатланган харидорлар ва буюртмачилардан олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми
85. Ушбу параграфнинг ҳисобварақлари қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади:
маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, таралар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар;
тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
тайёр маҳсулотлар;
сотиш учун мўлжалланган товарлар;
келгуси давр ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми;
жорий дебиторлик қарзлари;
бюджетга бўнак тўловлари;
пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.
Материаллар (1000)
86. Хом ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, таралар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа қийматликларнинг мавжудлиги ҳамда ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
1010 «Хом ашё ва материаллар»;
1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар»;
1030 «Ёқилғилар»;
1040 «Эҳтиёт қисмлар»;
1050 «Қурилиш материаллари»;
1060 «Тара»;
1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»;
1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»;
1090 «Бошқа материаллар».
87. Материаллар қуйидагиларнинг энг паст қиймати бўйича ҳисобга олинади:
ҳақиқий таннархи (сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи);
бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати).
88. Зарур ҳолларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, материалларнинг ички ҳаракати интенсив бўлганда, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариши ва бошқа ҳолларда) материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилиши мумкин. Ҳисоб баҳоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи нархлар ва бошқалар қабул қилиниши мумкин.
89. Материалларни ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишда ҳар ой ҳақиқий таннархи кўрсатилган баҳосининг қийматидан фарқланиш суммаси ва фоизлари ҳисоблаб чиқилади. Фарқлар 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
90. 1010 «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади:
а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар ҳисобланадиган хом ашё ва асосий материаллар;
б) маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, техник мақсадлар ва ишлаб чиқариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар;
в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқалар.;
г) ем-хашак ва тўшамалар. Ташкилотда ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида ҳақиқий таннархига тузатиш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.
91. 1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар» ҳисобварағида йиғишда ва қайта ишлов беришда харажат талаб қиладиган ишлаб чиқарилаётган (қурилиш) маҳсулотни бутлаш учун ишлаб чиқариш кооперацияси тартибида харид қилинган, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
92. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот ва конструкторлик мавзулари бўйича илмий ва экспериментал ишларни ўтказиш учун четдан сотиб олинадиган бутловчи буюмлар, махсус ускуналар, асбоблар, мосламалар ва бошқа қийматликлар 1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
93. 1030 «Ёқилғилар» ҳисобварағида нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, ёғ ва бошқалар), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқалар) ва газсимон ёқилғи (газ, газолин ва бошқалар), шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал қийматликларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) учун талонлардан фойдаланилганда ҳам уларнинг ҳисоби 1030 «Ёқилғилар» ҳисобварағида юритилади.
94. 1040 «Эҳтиёт қисмлар» ҳисобварағида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошқаларни таъмирлаш, эскирган қисмини алмаштириш учун харид қилинган ёки тайёрланган эҳтиёт қисмларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда захирадаги автомобиль шиналари ҳисобга олинади. Мазкур ҳисобварақда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида таъмирлаш бўлимларида қилинган (яратилган) агрегатлар, двигателлар, ускуналар, машиналарнинг алмашадиган қисмлари ҳаракати ҳам ҳисобга олинади.
95. 1050 «Қурилиш материаллари» ҳисобварағида қурилиш конструкциялари ва деталлари, бино ва иншоотларнинг қисмлари, конструкция ва деталларни қуриш ва пардоз қилиш, қурилиш деталларини тайёрлаш, қурилиш ва монтаж ишларида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, шунингдек бошқа эҳтиёжлар учун четдан сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқилган қурилиш материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
96. 1060 «Тара» ҳисобварағида тараларнинг барча турлари (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладиган таралардан ташқари), шунингдек таралар тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталларнинг (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати юритилади. Юкланадиган маҳсулотларнинг бутлиги ва сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
97. 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» ҳисобварағида четга қайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бунда материалларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ четдаги ташкилотларга тўланган харажатлар бевосита қайта ишлашдан олинган буюмларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетига олиб борилади.
98. 1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг ( кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати улар фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига тўлиқ қўшилиши мумкин. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»ҳисобварағида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади.
99. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
100. 1090 «Бошқа материаллар» ҳисобварағида юқорида келтирилган ҳисобварақларда назарда тутилмаган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бу ҳисобварақда ишлаб чиқариш чиқиндилари (қирқимлар, қиринди ва бошқалар), тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар, асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган моддий қийматликлар (металлолом, яроқсиз хом ашё, эскирган шиналар, камералар, яроқсиз резина, ишлатилган мой ва бошқалар) ҳисобга олинади.
101. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари уруғликлар, экиш материаллари (сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқарилган), минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган, биологик препаратлар, заҳарли кимёвий моддалар, дорилар ҳамда кимёвий моддаларни (ўсимликчиликда, чорвачиликда ва ёрдамчи хўжаликда) ҳисобга олиш ва бошқалар учун қўшимча ҳисобварақларни очишлари мумкин.
102. Материалларнинг келиб тушиши 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ва 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварақларидан фойдаланилган ҳолда (агар бу ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлса) ёки ушбу ҳисобварақлардан фойдаланилмаган ҳолда акс эттирилиши мумкин.
103. Материалларнинг ишлаб чиқаришга ёки бошқа хўжалик мақсадларига сарфланиши материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1000) кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Материалларни четга сотиш материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1000) кредити ва 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1000) аналитик ҳисоби материалларинг сақланиш жойлари ва уларнинг алоҳида номлари (турлари, навлари, ҳажмлари ва бошқалар) бўйича юритилади.
104. Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Мол етказиб берувчилардан материаллар олиниши
1010-1090
6010
2.
Асосий воситаларни тугатиш натижасида келиб тушган материалларнинг қиймати
1090
9210
3.
Таъсисчилардан уларнинг улуши ҳисобидан турли хил материалларнинг келиб тушиши
1010-1090
4610
4.
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан материалларнинг келиб тушиши
1010-1090
6110, 6120
5.
Бошқа шахслардан материалларнинг текинга олиниши
1010-1090
8530
6.
Материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсизлик (дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво
105. Ёш ҳайвонлар, бўрдоқидаги ва яйловдаги катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, ёввойи ҳайвонлар, қуёнлар, асалари оилалари ҳамда қорамолларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар»;
1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар».
Юқорида кўрсатилган ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатлари 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» (агар чорвачилик асосий фаолият тури бўлса) ёки 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
108. Ёш йирик шохли қорамоллар ва боқувдаги (яйловдаги) ҳайвонларнинг ортган вазнининг қиймати, шунингдек, ёш ҳайвонлар (тойлар ва бошқалар)нинг ўсиш қиймати ҳар ойда ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва 1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар» ҳисобварақларининг дебетига парваришлаш режа таннархи бўйича олиб борилади. Йил охирида кўрсатилган ҳисобварақлар бўйича йил давомида парваришлаш режа таннархи бўйича ҳисобга олинган ҳайвонларнинг қўшилган вазни ёки ўсиш қийматини, парваришлашнинг ҳақиқий таннархигача тузатиш ўтказмалари амалга оширилади.
109. Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағидан 0840 «Асосий подани ташкил этиш» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларнинг асосий подага ўтказилишида 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағи дебетланади ва 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағи кредитланади. Қиймати 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағида юритиладиган ҳайвонларнинг четга чиқиб кетиши, шу жумладан, асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни тайёрлаш ташкилотларига топширилиши 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар», 1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар» ҳисобварақларининг кредити ва 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади ва бир вақтнинг ўзида ушбу ҳайвонлар учун сотиб олувчидан олинадиган суммага 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредити билан боғланган ҳолда 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
110. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган (эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлганларидан ташқари) ҳайвонларнинг қиймати моддий қийматликларнинг йўқотилиши сифатида 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва 1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар» ҳисобварақларининг кредити ва 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган ҳайвонлардан олинган терилар, шохлар, туёқлар, техник ёғлар ва шу кабилар фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлган нархлар бўйича баҳоланиб, қўшимча маҳсулот сифатида ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан кирим қилинади. Эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлган ёки сўйилган ҳайвонларнинг қиймати 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва 1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар» ҳисобварақларининг кредитидан бевосита 9720 «Фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарарлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва 1120 «Бўрдоқидаги ҳайвонлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоблар ҳайвонларни ўстириш ва боқиш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган ҳайвонларни сақлаш жойлари, турлари, ёшларининг гуруҳлари ва бошқалар бўйича юритилади.
111. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилиниши
1110, 1120
6990
2.
Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилиниши (1500-ҳисобварақдан фойдаланилганда)
1510
6990
3.
Ҳайвонларнинг ортган вазни ва ўсишининг кирим қилиниши
1110, 1120
2010, 2710
4.
Мол етказиб берувчилардан харид қилинган ёш ҳайвонлар кирим қилиниши
Бошқа шахслардан текинга келиб тушган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши
1110
8530
11.
Ёш ҳайвонларнинг асосий подага ўтказилиши
0840
1110
12.
Инвентаризация натижасида аниқланган четга сотилган ва берилган ёш ҳайвонлар
9110 ёки 9220
1110
13.
Ёш ҳайвонларнинг шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига берилиши
9220
1110
14.
Эпизоотия натижасида нобуд бўлган ёш ҳайвонларнинг ҳисобдан чиқарилиши
9720
1110
Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш (1500)
112. Айланма маблағларга тааллуқли бўлган моддий қийматликларни тайёрлаш ва сотиб олиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағида амалга оширилади.
113. Моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағининг дебетига олиб борилади. Бунда, қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ва материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ва шу каби бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
Харид қилинган қийматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати моддий қийматликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағининг кредитига олиб борилади.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағидан 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.
Ой охирида 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағидаги сальдо тайёрланган ва харид қилинган, шунингдек, йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликлар омборга кирим қилинмасдан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади.
114. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (1500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Товар-моддий захираларни тайёрлаш ва етказиб бериш жараёнида ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳисобдан чиқарилиши
1510
2310
2.
Мол етказиб берувчилардан материаллар олиниши
1510
6010
3.
Мол етказиб берувчиларга материалларнинг камомад суммаси бўйича даъво билдирилиши
Ажратилган бўлинмаларга берилган материаллар бўйича материаллар қийматидаги фарқнинг ҳисобдан чиқарилиши
4110
1610
Асосий ишлаб чиқариш (2000)
117. Асосий фаолият тури ҳисобланган маҳсулот (иш, хизмат)лар, асосий ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида амалга оширилади.
118. Ташкилотнинг харажатлари уларнинг тўланган пайтидан (олдиндан тўлаш (ижара, абонент тўлови ва бошқалар) ёки кейинчалик тўлаш (ҳисобдор суммасининг ортиқча харажатлари учун тўловлар ва бошқалар)) қатъи назар қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади.
119. 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар, шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан билвосита боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ишлаб чиқариш захиралари, иш ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг кредитидан 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан билвосита боғлиқ бўлган харажатлар 2510 «Умумий ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағи кредитидан 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизматларни бажаришнинг ҳақиқий таннархи суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағидан 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар», 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи», 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи бўйича ой охиридаги сальдо тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади.
Аналитик ҳисоб харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича юритилади. Харажатларнинг юзага келиш жойлари ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши, шунингдек, калькуляцион ҳисоб алоҳида ҳисобварақлар тизимида амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақларнинг таркиби ва фойдаланиш услубияти ташкилот томонидан ҳар бир ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хосликлари, тузилиши, бошқаришни ташкил этиш хусусиятларига қараб белгиланади. Агар харажатларнинг вужудга келиш жойи ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши ҳамда калькуляцион ҳисоб алоҳида ҳисобварақлар тизимида ҳисобга олинмаса, 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг аналитик ҳисоби ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари бўйича юритилади.
120. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)да қатнашадиган асосий воситаларнинг эскириши
2010
0211-0299
2.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишга тааллуқли бўлган номоддий активларнинг амортизацияси
2010
0510-0590
3.
Бевосита материал харажатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишга ҳисобдан чиқарилиши
2010
1010-1090
4.
Чорвачилик маҳсулотини олиш учун ҳайвонларни сўйиш (ҳайвонлар қиймати)
2010
1110, 1120
5.
Материаллар қийматидаги фарқ тегишли улушларда асосий ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилиши
2010
1610
6.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш учун асосий ишлаб чиқариш цехларига чиқариш
2010
2110
7.
Ёрдамчи цехларнинг харажатларини асосий ишлаб чиқаришнинг маҳсулоти ва хизматлари таннархига киритиш
2010
2310
8.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти ва хизматларининг таннархига киритилиши
2010
2510
9.
Яроқсиз маҳсулотлар ҳисобига йўқотишлар асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти ва хизматлари таннархига киритилиши
2010
2610
10.
Олдин келгуси давр харажатлари сифатида акс эттирилган харажатларнинг тегишли улуши маҳсулот таннархига олиб борилиши
2010
3110-3190
11.
Кирим қилинган тайёр маҳсулотнинг омбордан цехларга қайта ишлаш ва бошқалар учун қайтарилиши
2010
2810
12.
Товарлар қайта ишлашга берилиши
2010
2910-2990
13.
Ишлаб чиқариш учун бевосита цехларга келиб тушадиган моддий қийматликлар ва хизматларнинг олиниши
2010
6010
14.
Қондирилмаган даъволар суммаси асосий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматларининг таннархига киритилиши
2010
4860
15.
Асосий ишлаб чиқаришдаги суғурта харажатлари
2010
6510
16.
Асосий ишлаб чиқариш харажатлари бўйича давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар
2010
6520
17.
Асосий ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи тўлаш бўйича суммалар ҳисобланиши
2010
6710
18.
Ҳисобдор шахслар томонидан амалга оширилган асосий ишлаб чиқариш харажатлари
2010
4220-4290, 6970
19.
Асосий ишлаб чиқариш томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарзлар
2010
6990
20.
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ишлаб чиқариш эҳтиёжларига қилган харажатлари
2010
6110, 6120
21.
Асосий цехларда аниқланган тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчалари кирим қилиниши
2010
9390
22.
Материалларнинг асосий ишлаб чиқаришдан қайтарилиши; ўзида ишлаб чиқарилган материаллар, шунингдек, қайтариладиган чиқиндиларнинг кирим қилиниши
1010-1090
2010
23.
Ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш бўйича жорий харажатларнинг ҳайвонлар таннархига (ўсиш ва ортган вазннинг) киритилиши; ҳайвонлар наслининг акс эттирилиши
1110, 1120
2010
24.
Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши;
2010
6230
б) қийматининг камайтирилиши.
3290
2010
25.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар операциялараро омборларга кирим қилиниши (ярим тайёр маҳсулот ҳолида)
2110
2010
26.
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган тўғриланмайдиган яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилиши
2610
2010
27.
Маҳсулотни ҳақиқий таннарх бўйича ишлаб чиқариш
2810
2010
28.
Асосий цехларда бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматларнинг сотилиши; тугалланган ва буюртмачи томонидан қабул қилинган ишларнинг босқичлари бўйича харажатлар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши
9130
2010
29.
Бошқа чиқиб кетган (текинга бериш ва бошқалар) маҳсулот таннархининг ҳисобдан чиқарилиши
9110
2010
30.
Табиий офатлар, ёнғин ва шу кабилар натижасида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши
9720
2010
31.
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган моддий қийматликларнинг камомади
5910
2010
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар (2100)
121. 2110 «Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида қуйидагилар каби ташкилотнинг ўзида ишлаб чиқарилган (ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклида) ярим тайёр маҳсулотлар акс эттирилиши мумкин:
қора металлургияда қайта ишланувчи чўян, техник резина саноатида хом резина ва елим, кимё саноатининг азотли ўғит комбинатларидаги сульфат кислота, тўқимачилик саноатида йигирилган ип, хом сурп ва бошқалар.
2110 «Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Қайта ишлашга берилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи билан ва сотилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда 2110 «Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
2110 «Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ярим тайёр маҳсулотларнинг сақланиш жойлари ва алоҳида номлари (турлари, навлари, миқдорлари ва шу кабилар) бўйича юритилади.
122. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар омборига кирим қилиниши
2110
2010, 2310
2.
Ярим тайёр маҳсулотларнинг ортиқча қисми кирим қилиниши
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни қайта баҳолаш
а) қийматининг оширилиши;
2110
6230
б) қийматининг камайтирилиши.
3290
2110
5.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун берилиши
2010, 2310
2110
6.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотни тузатишга сарфланиши ҳамда ярим тайёр маҳсулотларнинг яроқсизлиги туфайли йўқотишларнинг акс эттирилиши
2610
2110
7.
Сотиш учун мўлжалланган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг тайёр маҳсулот сифатида акс эттирилиши
2810
2110
8.
Ўзида ишлаб чиқарилиб ярим тайёр маҳсулотлар сотилганда, уларнинг таннархини ҳисобдан чиқариш
9110
2110
9.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни текинга берилиши
9430
2110
10.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг ажратилган бўлинмаларга берилиши
4110
2110
11.
Табиий офатлар натижасида ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар бўйича кўрилган зарарларни ҳисобдан чиқариш
9720
2110
12.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар камомади аниқланиши
5910
2110
Ёрдамчи ишлаб чиқариш (2300)
123. Ташкилотнинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағида амалга оширилади.
124. Мазкур ҳисобварақ қуйидагиларни таъминлайдиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:
а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;
б) транспорт хизматини кўрсатиш;
в) асосий воситаларни таъмирлаш;
г) асбоблар, тўртбурчак муҳрлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материалларини бойитиш;
д) тош, шағал, қум ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш;
е) ёғоч материалларни тайёрлаш ва тахта қилиш;
ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш.
Бундан ташқари ушбу ҳисобварақларда ташкилот бухгалтерия балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин.
125. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебетида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар, шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан билвосита боғлиқ бўлган харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ харажатлар ишлаб чиқариш захиралари, иш ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 2310 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан билвосита боғлиқ бўлган харажатлар 2510 «Умумий ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағидан 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағида ҳисобга олиниши мумкин.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг кредитида ишлаб чиқариш тугалланган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг кредитидан 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2510 «Умумий ишлаб чиқариш харажатлари», 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар», 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи», 9420 «Маъмурий харажатлар» ҳисобварақларига ва бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва моддалари ҳамда маҳсулот турлари бўйича юритилади.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи бўйича ой охиридаги сальдо тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
126. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларида фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши
2310
0211-0299
2.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли номоддий активларга амортизация ҳисобланиши
2310
0510-0590
3.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материаллар сарфланиши
2310
1010-1090
4.
Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши
2310
1110, 1120
5.
Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш
а) қийматининг оширилиши;
2310
6230
б) қийматининг камайтирилиши.
3290
2310
6.
Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобланган улушларда ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисобварақларига ҳисобдан чиқариш
2310
1610
7.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланиши
2310
2110
8.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилиши
2310
2510
9.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотларини тайёрлашдаги яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар уларнинг таннархига киритилиши
2310
2610
10.
Келгуси даврлар харажатларининг улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлар таннархига киритилиши
2310
3110-3190 3210-3290
11.
Асосий цехларнинг маҳсулотлари ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилиши
2310
2810
12.
Мол етказиб берувчилардан ёрдамчи ишлаб чиқаришга моддий қийматликлар ва хизматлар (сув, буғ, энергия ва бошқалар) келиб тушиши
2310
6010, 6990
13.
Қондирилмаган даъволар суммасининг ёрдамчи цехларга тегишли бўлган қисми уларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига ҳисобдан чиқарилиши
2310
4860
14.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги суғурта харажатлари
2310
6510
15.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатларнинг ҳисобланиши
2310
6520
16.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи тўлаш бўйича суммаларнинг ҳисобланиши
2310
6710
17.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган хизматлар бўйича қарзлар
2310
6990
18.
Олинган суммадан ортиқча харажат қилганликлари учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар
2310
6970
19.
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларига кўрсатган хизматлари
2310
6110, 6120
20.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчаси кирим қилиниши
2310
9390
21.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилишда қилинган харажатлар асбоб-ускуналар қийматига қўшилиши
0710-0720
2310
22.
Капитал қўйилмаларда амалга оширилган ёрдамчи цехларнинг харажатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилиши
0810-0890
2310
23.
Олдин ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши
1010-1090
2310
24.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларнинг кирим қилиниши
1040
2310
25.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар таннархига киритилиши
1110, 1120
2310
26.
Материалларни тайёрлаш ва харид қилишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ва харажатлари суммаси
1510
2310
27.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматлари ташкилотнинг ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши
2110
2310
28.
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари
2610
2310
29.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ўтказилиши
2710
2310
30.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларининг (мавсумий тармоқларда) келгуси давр харажатларига олиб борилиши
3190-3290
2310
31.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши
2810
2310
32.
Маҳсулотларни сотиш ва етказиб беришда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилиши
9410
2310
33.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг сотилган маҳсулотлари ва бажарилган ишлари, кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш
9110, 9130
2310
34.
Қуйидагиларни сотиш ва бошқа чиқиб кетишидаги ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобдан чиқарилиши:
асосий воситалар;
9210
2310
номоддий активлар.
9220
2310
35.
Бошқа ташкилотларга инвестиция тариқасида ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари берилиши ва хизматлари кўрсатилиши
9110, 9130
2310
36.
Ажратилган бўлинмаларга ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг харажатлари ҳисобдан чиқарилиши ёки маҳсулотлари берилиши
4110
2310
37.
Табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрилган ёрдамчи цехларнинг зарарлари ҳисобдан чиқарилиши
9720
2310
38.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги аниқланган моддий қийматликларнинг камомади ва йўқотишлари
5910
2310
39.
Қайтариладиган ва кўп марта ишлатиладиган таралар бўйича харажатлар ва йўқотишлар
9430
2310
Умумий ишлаб чиқариш харажатлар (2500)
127. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 «Умумий ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағида амалга оширилади.
128. Мазкур ҳисобварақда умумий ишлаб чиқариш характерига эга бўлган, шу жумладан қуйидагилар бўйича харажатлар акс эттирилади:
а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича;
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича;
в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари;
д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари;
ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи;
з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
129. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда умумий ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Умумий ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
130. Умумий ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Умумий ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситаларнинг эскириши
2510
0220-0299
2.
Умумий ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активларнинг амортизацияси
2510
0510-0590
3.
Умумий ишлаб чиқариш мақсадларига материалларнинг сарфланиши
2510
1010-1090
4.
Умумий ишлаб чиқариш мақсадларига сарфланган материаллар қийматидаги фарқ ҳисобдан чиқарилиши
2510
1610
5.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар умумий ишлаб чиқариш мақсадлари учун (синовлар, тажрибалар ўтказишга) берилиши
2510
2110
6.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш хизматлари умумий ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши
2510
2310
7.
Келгуси давр харажатлари умумий ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши
2510
3110-3190
8.
Ўзида тайёрланган маҳсулотлардан умумий ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган эҳтиёжлар учун фойдаланилиши
2510
2810
9.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо) бўйича мол етказиб берувчиларнинг хизматлари
2510
6010
10.
Олдин тақдим этилган, лекин қондирилмаган даъволар суммасининг умумий ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши
2510
4860
11.
Умумий ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ суғурта харажатлари
2510
6510
12.
Умумий ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатлар
2510
6520
13.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи харажатларининг ҳисобланиши
2510
6710
14.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилган харажатлар
2510
6110, 6120
15.
Олдин ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун берилган материалларнинг ортиқчаси ва қайтарилиши
1010
2510
16.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот таннархига киритилиши
2010
2510
17.
Ёрдамчи цехларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар уларнинг иш ва хизматлари таннархига киритилиши
2310
2510
18.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми яроқсиз маҳсулотларни тузатиш харажатларга қўшилиши
2610
2510
19.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш харажатлари келгуси давр харажатлари таркибида акс эттирилиши
3110-3190
2510
20.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг (бекор туриб қолишлар ва бошқалар) бир қисми жавобгар шахслар зиммасига юкланиши
4730
2510
21.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми (табиий офат, ёнғин ва бошқалар сабабли) зарарларга ҳисобдан чиқарилиши
9430, 9720
2510
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар (2600)
131. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағида амалга оширилади.
2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар, шунингдек, кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади.
2600 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш натижасида юзага келган яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар), шунингдек, яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг алоҳида цехлари, маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади.
132. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар сарфланиши
2610
1010-1090
2.
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши
2610
2010, 2310
3.
Ўзида ишлаб чиқарилган яроқсиз ярим тайёр маҳсулотлар аниқланиши ва ҳисобдан чиқарилиши
2610
2110
4.
Умумий ишлаб чиқариш харажатларининг улуши яроқсиз маҳсулотлар таннархига киритилиши
133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағида амалга оширилади.
Ташкилотнинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида ташкилотнинг асосий фаолияти бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, мазкур ҳисобварақда ташкилотнинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади.
134. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Бунда, харажатлар товар-моддий захиралар, иш ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг кредитида товар моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағи бўйича ой охиридаги сальдо тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
135. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2700) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши
2710
0210-0299
2.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш харажатлари
2710
6710
3.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизацияси
2710
0510-0590
4.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган ва уларнинг истеъмол қилган хизматлари қиймати
2710
2310
5.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларининг сотиш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотлар кирим қилиниши
2810
2710
27.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотларни етказиш ва сотишда кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилиши
9410
2710
28.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг сотган маҳсулотлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархининг ҳисобдан чиқарилиши
9110, 9130
2710
29.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан бошқа ташкилотларга инвестиция тариқасида маҳсулотлар берилиши ва хизматлар кўрсатилиши
9110, 9130
2710
30.
Ажратилган бўлинмаларга хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотлари берилиши ёки харажатлари ҳисобдан чиқарилиши
4110
2710
31.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрган зарарлари ҳисобдан чиқарилиши
9430, 9720
2710
Тайёр маҳсулотлар (2800)
136. Тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;
2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»;
2830 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар».
137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича ҳақиқий харажатлар харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлардан 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида қолади.
138. 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўсимликчилик маҳсулотлари, чорвачилик ва қайта ишланган маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз таннархи бўйича ҳисобга олади. Йил охирида тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ва прогноз таннархи ўртасида аниқланган фарқ маҳсулотлар ҳисобварағига ҳисобот йили охиридаги келтирилган маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли бўлган улушларда ўтказилади. Мазкур ҳисобварақда реализация қилишга мўлжалланган қурилиш объектларининг таннархи ҳам ҳисобга олинади.
Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, қисман ташкилотнинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Харидорлар (буюртмачилар)га жўнатилган тайёр маҳсулотлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши тайёр маҳсулотларнинг сотилиши тартибида 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитидан 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида тайёр маҳсулотларни аналитик ҳисобда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олишда, маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб баҳоси бўйича қийматидан фарқини кўрсатган ҳолда уларни ҳисоб баҳосида (режа таннархи, сотиш баҳоси ва бошқалар) акс эттириш мумкин. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотларнинг бир хилда гуруҳлари бўйича ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг шакллантириладиган ҳисоб баҳоси қийматидан фарқи даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотларни 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг аналитик ҳисобда қабул қилинган баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси ҳисобот даври бошига тайёр маҳсулотлар қолдиғидаги фарқлар ва ҳисобот ойи мобайнида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг бу маҳсулотларнинг ҳисоб баҳосидаги қийматига нисбати сифатида аниқланадиган фоизлар бўйича аниқланади. Сотилган маҳсулотга тўғри келадиган тайёр маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида ва улар ортиқча харажат ёки тежалганликни кўрсатишидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ёзув орқали тегишли ҳисобварақларининг дебетида акс эттирилади.
139. 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида кўргазма, ярмарка, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Бунда, 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебети ва 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Тайёр маҳсулотлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва бошқаларга қўйилган тайёр маҳсулотлар сотилса, 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
140. 2830 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида воситачилик шартномалари бўйича жўнатилган тайёр маҳсулотлар акс эттирилади.
Бошқа ташкилотларга воситачилик шартлари асосида сотиш учун берилган тайёр маҳсулотлар 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидан 2830 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Воситачилик шартлари асосида берилган тайёр маҳсулотларни сотишда 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар», 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар», 2830 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб жавобгар шахслар бўйича, тайёр маҳсулотларнинг турлари (сортлар, партиялар, киплар) бўйича ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
141. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий, ёрдамчи цехлардан, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши
142. Сотишга мўлжалланган товар ва прокат буюмлари сифатида харид қилинган товар-моддий захираларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
2910 «Омбордаги товарлар»;
2920 «Чакана савдодаги товарлар»;
2930 «Кўргазмадаги товарлар»;
2940 «Прокатдаги буюмлар»;
2950 «Товарлар билан банд ва бўш таралар»;
2960 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган товарлар»;
2970 «Йўлдаги товарлар»;
2980 «Савдо устамаси»;
2990 «Бошқа товарлар».
143. Саноат ва бошқа ишлаб чиқариш ташкилотларида товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар буюмлар, материаллар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш учун махсус харид қилинган ҳолларда қўлланилади.
144. Таъминот, тайёрлов, савдо ташкилотларида товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган инвентарлар ҳамда асосий воситалар ёки материалларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олинадиганлардан ташқари сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқарилган таралар ҳисобга олинади.
145. 2910 «Омбордаги товарлар» ҳисобварағида улгуржи ва тақсимот базаларида, омборларда, умумий овқатланиш ташкилотларининг сақлаш жойларида, сабзавотни сақлаш жойларида ва бошқаларда сақланаётган мавжуд товар захираларининг мавжудлиги ва ҳаракати харид қилиш қийматида ҳисобга олинади.
Омборга келиб тушган товарлар ва тараларнинг кирим қилиниши 2910 «Омбордаги товарлар» ҳисобварағининг дебетида товарларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар билан биргаликда акс эттирилади.
Товарлар ва тараларнинг келиб тушишини материаллар билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олиш тартиби бир хил тартибда 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағидан фойдаланилган ҳолда ҳисобда акс эттириш мумкин.
Харидорлар (буюртмачилар)га сотилган товарлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)ларга ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши ёки харидор (буюртмачи)лар томонидан пул маблағларининг тўланиши 2910 «Омбордаги товарлар» ҳисобварағидан 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига сотиш тартибида ҳисобдан чиқарилади.
146. 2920 «Чакана савдодаги товарлар» ҳисобварағида чакана савдо ташкилотлари (магазинлар, палаткалар, киосклар ва бошқалар) ва умумий овқатланиш ташкилотларининг буфетларидаги товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Чакана савдо ташкилотлари ва умумий овқатланиш ташкилотларининг буфетларидаги шиша таралар (шишалар, банкалар ва бошқалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳам ушбу ҳисобварақда ҳисобга олинади. Чакана савдодаги товарларнинг сотилишида ҳам 2910 «Омбордаги товарлар» ҳисобварағидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
147. 2930 «Кўргазмадаги товарлар» ҳисобварағида кўргазмалар, ярмаркалар, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар ҳисобга олинади. Бунда 2930 «Кўргазмадаги товарлар» ҳисобварағининг дебети ва 2910 «Омбордаги товарлар» ёки 2920 «Чакана савдодаги товарлар» ҳисобварақларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Товарлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва бошқаларга қўйилган товарлар сотилса, бухгалтерия ёзувлари 2910 «Омбордаги товарлар» ҳисобварағидаги каби амалга оширилади.
148. 2940 «Прокатдаги буюмлар» ҳисобварағида прокатга (ижарага) бериш учун мўлжалланган буюмларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
149. 2950 «Товарлар билан банд ва бўш таралар» ҳисобварағида товарлар билан банд ва бўш турган тараларнинг (чакана савдо ташкилотларидаги ва умумий овқатланиш ташкилотларининг буфетларидаги шиша таралардан ташқари) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Савдо ташкилотлари товарлар билан банд ва бўш бўлган тараларнинг ҳаракатини уларнинг таркиби ва баҳосидан келиб чиққан ҳолда таралар гуруҳи баҳоси учун ўрнатиладиган ўртача ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишлари мумкин. Бунда, тараларни харид қилиш баҳоси билан ўртача ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағида ёки 9490 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида олиб борилади.
150. 2960 «Воситачилик шартномаси бўйича берилган товарлар» ҳисобварағида бошқа ташкилотларга воситачилик шартномаси бўйича берилган товарлар ҳисобга олинади.
152. Агар чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида товарлар бухгалтерия ҳисобида сотиш баҳосида юритилса, товарларнинг савдо устама (чегирма)лари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш 2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағида амалга оширилади.
Умумий овқатланиш ташкилотларида ушбу ҳисобварақда омборхоналар, буфетлар ва ошхоналардаги мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг савдо устамалари, шунингдек, ошхона ва буфет маҳсулотларига сотиш баҳосида уларнинг қийматига қўйиладиган устама суммалари ҳисобга олинади.
2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағи товарлар кирим қилинганда савдо устамаси суммасига кредитланиб, сотилган ёки табиий йўқолиш, яроқсиз, бузилган, камомад ва бошқаларда натижасида ҳисобдан чиқарилган товарлар бўйича савдо устамаси суммасига дебетланади. Савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми 2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағининг дебетида ва 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Савдо устамаси суммасининг сотилмай қолган товарлар қолдиғига тўғри келадиган қисми инвентаризация далолатномаси асосида ўрнатилган меъёрларга мувофиқ сотилмай қолган товарларга тегишли устамани ҳисоблаш орқали аниқлаштирилади.
Чакана савдо ташкилотларида сотилмаган товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ой бошида товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ва 2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағи дебети бўйича айланма суммасига (бошқа ҳисобдан чиқаришларга) камайтирилган 2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағи кредити бўйича айланмани бир ойда сотилган товарлар суммаси (ҳисоб баҳолари бўйича) ва ой охиридаги товарлар қолдиғига (ҳисоб баҳолари бўйича) нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоиз бўйича аниқланиши мумкин.
153. 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида 2910 — 2950 ҳисобварақларида акс эттирилмайдиган бошқа товарлар ҳисобга олинади.
Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (2900) бўйича аналитик ҳисоб моддий жавобгар шахслар, товарларнинг номлари (нави, гуруҳлари, тойлар) ва товарларнинг сақланиш жойлари бўйича юритилади.
154. Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Товарларни ҳисобдор сумма ҳисобидан сотиб олиш
2910-2990
6970
2.
Мол етказиб берувчилардан товарлар олиниши
2910-2990
6010, 7010
3.
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товарлар ва прокат буюмларининг келиб тушиши
2910-2990
6110, 6120, 7110, 7120
4.
Устав капиталига улуш сифатида келиб тушган товарларнинг кирим қилиниши
2910-2990
4610
5.
Товарларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши;
2910-2990
6230
б) қийматининг камайтирилиши.
3190
2910-2990
6.
Текинга олинган товарларни кирим қилиш
2910-2990
8530
7.
Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товарлар ва таралар
2910-2990
9390
8.
Илгари товар сифатида кирим қилинган моддий қийматликларни материаллар таркибига киритиш ёки товарларни ўз эҳтиёжлари учун олинган материаллар сифатида кирим қилиш
1010
2910-2990
9.
Яроқсиз ҳолга келган прокат буюмларини ҳисобдан чиқариш
9430
2940
10.
Товарларнинг қайта ишлашга берилиши
2010
2910-2990
11.
Инвентаризация натижасида аниқланган камомад, агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса
Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахс айби билан аниқланган камомад
4730
2910-2990
15.
Ажратилган бўлинмаларга товарларнинг берилиши
4110
2910
16.
Товарларга савдо устамаси
2920
2980
17.
Сотилган савдо устамасининг ҳисобдан чиқарилиши
2980
9120
Келгуси давр харажатлари — жорий қисми (3100)
155. Ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи»;
3120 «Олдиндан тўланган хизмат ҳақи»;
3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари».
156. Мазкур ҳисобварақларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши мумкин:
159. 3120 «Олдиндан тўланган хизмат ҳақи» ҳисобварағида ушбу ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда обуна бўйича харажатлар ва бошқаларни акс эттириш мумкин.
160. 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» ҳисобварағида 3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи» ва 3120 «Олдиндан тўланган хизмат ҳақи» ҳисобварақларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган харажатлар ҳисобга олинади.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (3100) бўйича аналитик ҳисоб ҳисобварақлар, харажат моддалари ва объектлари (йўналишлари) бўйича юритилади.
161. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (3100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Келгуси давр харажатларида ҳисобга олинадиган ишларни амалга ошириш учун материаллар, тайёр маҳсулотлар чиқарилди
3190
1010-1090, 2810
2.
Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган ишларни амалга оширишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари
3190
2310
3.
Келгуси даврлар харажатларига тааллуқли бўлган умумий ишлаб чиқариш харажатлари улуши ҳисобдан чиқарилди
3190
2510
4.
Келгуси йилга обуна бўйича харажатлар амалга оширилди
3120
5110
5.
Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган моддий қийматликлар ёки ишлар учун мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга бўлган қарзлар
3190
6010, 7010
6.
Келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган бошқа тўланадиган ҳисобварақлар
162. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи»;
3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар»;
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар».
163. 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағида вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқларга тегишли солиқларнинг ҳисобланиши умумий суммада 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағининг кредитида ва жорий қисми 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
Кечиктирилган солиқларнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебети ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Солиқни кечиктирилган харажатларнинг тегишли суммасига камайтириш юз берадиган давр келганда солиқ суммаси 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебетида ва 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Шунга кўра, 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» ҳисобварағининг дебетидаги сальдо жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтириши лозим бўлган солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
164. 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи облигацияларга дисконт (чегирма)лар бўйича облигацияларни сўндириш муддати давомида харажатларга тақсимланиб бориладиган ташкилотнинг узоқ муддатли кечиктирилган харажатларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу ҳисобварақ фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан қўлланилади. Облигацияларни чегирма билан сотиш 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» ёки 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварақлари дисконт (чегирма)лар суммаси ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетида ва 6830 «Тўланадиган облигациялар» ёки 7830 «Тўланадиган узоқ муддатли облигациялар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар бўйича жорий дисконт (чегирма)лар ҳисобланганда 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» ҳисобварағи дебетланади ва 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи кредитланади.
165. Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган ва келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (3100) ҳисобга олиш назарда тутилмаган харажатлар киради. Масалан, саноатнинг мавсумий тармоқларида ишлаб чиқаришга тайёргарлик, ернинг рекультивацияси ва бошқалар билан боғлиқ харажатлар.
бошқа кечиктирилган харажатлар 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағининг дебетида 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Бу харажатларни жорий харажатларга ўтказиш вақти келганида улар 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағининг кредитидан ушбу харажатларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларининг дебетига ўтказилади.
3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи», 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар», 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган харажатларнинг ҳар бир тури, ҳар бир даври ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича юритилади.
166. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (3200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Вақтинчалик фарқларга тегишли бўлган харажатлар бўйича ҳисобланган солиқларнинг жорий қисми
Дисконт бўйича кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш
3220
0960
6.
Жорий облигация чегирмасини ҳисобдан чиқариш
9610
3220
7.
Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ҳисобланиши
3290
Мажбуриятларни
ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
8.
Бошқа кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш
3290
0990
9.
Кечиктирилган харажатларнинг тегишли қисми жорий харажатлар таркибига киритилиши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
3290
Олинадиган жорий тўловлар (4000)
170. Харидорлар ва буюртмачилар билан товарлар, тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун жорий дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар»;
4020 «Олинган векселлар».
171. 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағида сотилган маҳсулот (товар)лар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади.
172. 4020 «Олинган векселлар» ҳисобварағида олинган векселлар билан таъминланган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзи ҳисобга олинади.
173. Олинадиган ҳисобварақлар (4000) асосий (операцион) фаолият даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000), асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9200) ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9300) билан боғланган ҳолда харидор (буюртмачи)ларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага дебетланади.
Олинадиган ҳисобварақлар (4000) келиб тушган тўловлар, олинган бўнакларни ҳисобга олиш ва бошқалар суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Олинадиган ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир харидор (буюртмачи) бўйича юритилади.
174. Олинадиган ҳисобварақларнинг (4000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Товар, маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдаги харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари суммаси
4010
9010-9030
2.
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдаги харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари суммаси
4010
9210, 9220
3.
Харидорлар ва буюртмачилардан тўловлар келиб тушиши
5010-5530
4010
4.
Харидорлар ва буюртмачиларга сотилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун даъво билдирилиши
4860
4010
5.
Харидорлар ва буюртмачиларга сотилган товарлар, маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларини тақдим этишда олинган бўнакларнинг ҳисобга олиниши
6310
4010
6.
Харидорлар ва буюртмачиларнинг тўланмаган қарзларининг зарарга ҳисобдан чиқарилиши
9430
4010
7.
Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши
175. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун жорий дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган тўловлар».
176. 4110 «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағида ташкилотнинг умумий балансига (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблар) қўшиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Мазкур ҳисобварақда ажратилган мулклар, моддий қийматликларни ўзаро ҳамкорликда чиқариш, бўлинмаларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ҳисоб-китобларни амалга оширишда таъсис шартномаси, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар асосий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
177. 4120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган тўловлар» ҳисобварағида шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг (баланслараро ёки ташкилотлараро ҳисоб-китоблар) дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Мазкур ҳисобварақда товар, маҳсулотлар сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
4110 «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган тўловлар» ва 4120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган тўловлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади.
178. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган жорий тўловларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган бўлинмалардан асосий воситалар ва бошқа активлар келиб тушиши
0110-0190 ва бошқалар
4110
2.
Ажратилган бўлинмаларга мол-мулк (асосий воситалар ва бошқа активлар) берилиши
4110
0110-0190 ва бошқалар
3.
Ажратилган бўлинмалар ходимларига иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ажратилиши
4110
5010, 5110
4.
Ажратилган бўлинмалар томонидан асосий воситалар қайтарилиши
0110-0190
4110
5.
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушиши
179. Ташкилотнинг ходимларга иш ҳақи, операцион ва маъмурий-хўжалик харажатлари учун ҳисобдорлик, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича жорий ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4210 «Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар»;
4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар»;
4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»;
4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар».
180. Ҳисобдорликка берилган суммага ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4200) пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, жумладан 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4200) харажатлар ва харид қилинган қийматликлар ҳисобга олинадиган ҳисобварақлар ёки амалга оширилган харажатларнинг турига қараб бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) ташкилот кассасига қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4200) кредитида ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» ҳисобварақларининг дебетида акс эттирилиши лозим.
181. 4210 «Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар» ҳисобварағида ташкилот ходимларига иш ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги иш ҳақи ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, мазкур ҳисобварақда иш ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар ҳисобга олинади ҳамда улар ой охирида 4210 «Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар» ҳисобварағининг кредитидан 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
182. 4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар» ҳисобварағида ташкилотнинг ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади.
Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини ҳисоблаш асосида берилади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади, валюта бўнак берилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга ўтказилади ва сўмда ҳисобга олинади.
183. 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозларни нақд пулга, шунингдек, корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий захираларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
184. 4290 «Ходимга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағида 4210 — 4230-ҳисобварақларда акс эттирилмаган ташкилот ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4200) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади.
185. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Иш ҳақи ҳисобидан бўнак берилиши
4210
5010
2.
Ходимларга келгусидаги иш ҳақи ҳисобига берилган бўнаклар ушлаб қолиниши
Ҳисобдор шахслар сотиб олинган турли хилдаги пул эквивалентлари учун тўловларни амалга ошириши
5610
4220-4290
9.
Ишлатилмаган пул эквивалентларининг қайтарилиши
5610
4220-4290
10.
Ҳисобдор шахслар капитал қўйилмалар, товарлар, ҳайвонлар, материаллар, асбоб-ускуналарни сотиб олиш, етказиб келиш, тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириши
0710-0890, 1010-1090, 1110-1120, 2910-2990
4220-4290
11.
Ҳисобдор шахслар яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ турли хилдаги харажатларни тўлаши
2610
4220-4290
12.
Ҳисобдор шахслар асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, шунингдек, умумий ишлаб чиқариш харажатларини амалга ошириши
2010, 2310, 2510, 2710
4220-4290
13.
Ҳисобдор шахслар давр харажатларига тегишли бўлган турли хилдаги харажатларни тўлаши
9410-9430
4220-4290
14.
Ҳисобдор шахслар келгуси давр харажатларига тегишли бўлган турли харажатларни тўлаши
3190
4220-4290
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар (4300)
186. Товар-моддий захиралар ва бошқа активларни етказиб бериш, шунингдек, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича жорий ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4310 «Товар-моддий захиралар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»;
4320 «Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»;
4330 «Бошқа берилган бўнаклар».
187. Берилган бўнаклар суммаси, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 «Товар-моддий захиралар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 4320 «Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» ҳисобварақларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва ташкилот ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда, тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади.
188. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилиши
4310
5010
2.
Банкдаги ҳисобварақлардан бўнаклар ўтказилиши
4310-4330
5110-5530
3.
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши
189. Ташкилот томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» ҳисобварағида амалга оширилади.
190. 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» ҳисобварағида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан, харид қилинган товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» ҳисобварағининг кредитида 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4400) дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4400) кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
191. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4400) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси
4410
6010, 6120, 6990
2.
Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнаклар ўтказилди
4410
5110
3.
Моддий ресурслар, товарлар, иш ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС ҳисобга олинди
6410
4410
4.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар
6410
4410
Давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловлар (4500)
192. Ташкилот томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича жорий тўловлари учун тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
193. 4510 «Суғурталар бўйича бўнак тўловлари» ҳисобварағида ташкилот томонидан суғурталар бўйича тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
194. 4520 «Давлат мақсадли жамғармаларига бўнак тўловлари» ҳисобварағида ташкилот томонидан бюджетдан ташқари Пенсия, Йўл ва бошқа давлат мақсадли жамғармаларига тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
Бўнак тўловларини ўтказишда давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4500) дебети, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китобларда 6510 «Суғурталар бўйича бўнак тўловлари», 6520 «Давлат мақсадли жамғармаларига бўнак тўловлари» ҳисобварақларининг дебети ва давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4500) кредитида ёзувлар амалга оширилади.
195. Давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ўтказилди
4510-4520
5110-5530
2.
Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталарга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар
6510-6520
4510-4520
Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича дебиторлик қарзи (4600)
196. Ташкилот таъсисчилари (акциядорлик жамиятининг акциядорлари, ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) шериклари ва бошқалар)нинг ташкилот устав капиталига улушлар бўйича жорий қарзлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағида амалга оширилади.
197. Ташкилотни ташкил қилишда таъсисчилар ёки акцияга обуна бўлган шахсларнинг қарз суммаси 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг дебетида устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (8300) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
Таъсисчиларнинг улуш суммалари пул маблағлари кўринишида ҳақиқатда келиб тушганда, 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича моддий ва бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) келиб тушганда, 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг кредитида асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ўтказмалар амалга оширилади.
Акциялар учун тўлов сифатида ташкилотнинг мулкига натура шаклида берилган мол-мулк таъсисчилар келишуви асосида аниқланган баҳода кирим қилинади.
4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» ҳисобварағининг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
198. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Таъсисчиларнинг улушлари суммаси пул маблағлари кўринишида келиб тушиши
5010-5530
4610
7.
Ташкилотнинг устав капиталига улушлари таъсисчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши
6710
4610
Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи (4700)
199. Ташкилот ходимлари билан иш ҳақи бўйича, ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблардан ташқари барча турдаги жорий ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»;
4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»;
4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;
4790 «Ходимларнинг бошқа қарзлари».
200. 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағида ташкилот ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Кредитга товар сотиб олган шахслар ишлайдиган ташкилотлар товарлар қиймати суммасини савдо ташкилотларига банк кредити ҳисобига қоплаши мумкин. Банк томонидан тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатлари тўланганда 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ва 7810 «Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ташкилот ходимларидан навбатдаги тўловларни ушлаб қолишда 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда дебетланади, кейинчалик ушлаб қолинган сумма банк кредитини тўлаш учун 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағининг кредитидан 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ва 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварақларининг дебетига ўтказилади.
Ўзининг ходимлари томонидан кредитга сотиб олинган товарлар бўйича қарзларини қоплашда банк кредитларидан фойдаланмайдиган ташкилотлар ушбу ходимлар берган топшириқ-мажбуриятларига асосан ходимларнинг иш ҳақи суммасидан навбатдаги тўловларни ушлаб қолганда, 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6900) билан боғланган ҳолда (савдо ташкилотларининг ҳисоб-китоб ҳисобварақлари бўйича) дебетланади. Ушлаб қолинган сумманинг савдо ташкилотларига ўтказиб берилганда, турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6900) пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда дебетланади.
201. 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағида ташкилот ходимларига берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади (масалан, якка тартибда уй-жой қуришга ва бошқаларга).
4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағининг дебетида ходимларга берилган қарз суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар маблағлар ташкилотга берилган кредит ҳисобидан бевосита банк томонидан (бу маблағларни олдиндан ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказмасдан) ходимларга берилса, бунда 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағининг дебетида 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ва 7810 «Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
Қарздор ходимлардан келиб тушган тўловлар суммасига 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи (қабул қилинган тўловлар тартибидан келиб чиққан ҳолда) 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда кредитланади.
Банк кредитларини қоплаш 6810 «Қисқа муддатли кредитлар», 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварақларининг дебетида ва банкка ўтказилган пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
202. 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағида ташкилот ходими томонидан пул маблағлари ва товар-моддий захираларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроқсизлик натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек, бошқа турдаги зарарларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Мазкур ҳисобварақнинг дебетида айбдор шахслардан ундириб олинадиган суммалар товар-моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мазкур ҳисобварақнинг кредитида айбдор шахслардан томонидан тўланган тўловлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва моддий зарарни қоплаш учун иш ҳақидан ушлаб қолинадиган сумма 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
203. Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади.
Бунда, моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан активнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарардан:
а) юқори бўлса, даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан активнинг бозор қийматига;
кредит 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда», 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан активнинг бозор қиймати ва уларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига.
б) паст бўлса, зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан активнинг бозор қийматига;
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан активнинг бозор қиймати ва уларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига;
205. 4790 «Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварағида 4710 — 4730 ҳисобварақларида акс эттирилмаган ташкилот ходимлари билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4700) бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг ҳар бир ходими кесимида юритилади.
206. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4700) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Савдо ташкилотлари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди
4710
5110-5530
2.
Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди
4710
6810, 7810
3.
Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси
5010, 5110
4710
4.
Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
4730
9210, 9220
8.
Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
4730
0610-0690, 5810-5830
9.
Товар-моддий захираларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар
4730
1010-2990
10.
Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади
4730
5010, 5020, 5610
11.
Ходимларга пул эквивалентлари берилди
4790
5610
12.
Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса
9430
4790
Бошқа жорий дебиторлик қарзлар (4800)
207. 4000 — 4700 ҳисобварақларида акс эттириладиган операциялардан бошқа операциялар, жумладан олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар»;
4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар»;
4830 «Олинадиган фоизлар»;
4840 «Олинадиган дивидендлар»;
4850 «Олинадиган роялти»;
4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар»;
4890 «Бошқа дебиторлик қарзлар».
208. 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағида шартномага мувофиқ, молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
209. 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағида шартномага мувофиқ, оператив ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Оператив ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
210. 4830 «Олинадиган фоизлар» ҳисобварағида фоизларни ҳисоблаш ва улар бўйича тўловларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади.
211. 4840 «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
212. 4850 «Олинадиган роялти» ҳисобварағида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.
213. 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:
а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг ҳисобварақлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, арифметик хатолар аниқланганда — мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган ҳисобварақлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий захиралар ёки харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ёзувлар амалга оширилганидан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда;
б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда;
в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда;
г) ташкилотнинг ҳисобварақларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда;
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки иқтисодий суд томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
214. 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу ҳисобварақларга 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг кредити бўйича олиб борилади.
4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.
Мижозлардан келиб тушиши лозим бўлган қуйидаги тўловларнинг ҳисобланиши:
а) фоизлар;
4830
9530
б) дивидендлар;
4840
9520
в) роялти.
4850
9510
6.
Ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига фоизлар ва дивидендлар келиб тушиши
5110-5530
4830, 4840
7.
Бошқа ташкилотлардан роялтининг келиб тушиши
5110-5530
4850
8.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳисобварағида аниқланган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, хатолар бўйича мол етказувчиларга даъво билдирилиши
4860
0710-0720
9.
Капитал қўйилмалар учун олдин тўланган ҳисоблар бўйича ҳажмнинг ошиб кетиши, баҳоларнинг номутаносиблиги ва хатолар юзасидан пудратчиларга даъво билдирилиши
4860
0810-0890
10.
Баҳоларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар бўйича товар-моддий захираларнинг камомади бўйича мол етказиб берувчиларга даъво билдирилиши
4860
1010-2990
11.
Камомадлар, ҳисоб-китоблардаги хатолар ҳамда сифат бўйича даъво билдирилиши (1510-ҳисобварақдан фойдаланилганда)
4860
1510
12.
Ташкилот ҳисобварақларидан нотўғри олинган суммалар бўйича банкка даъво билдирилиши
4860
5110-5530
13.
Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилишда мол етказиб берувчиларга даъволар билдирилиши
4860
6010
14.
Бошқа ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун тан олинган жарима, пеня ва неустойкалар суммаси
4860
9330
15.
Қониқтирилмаган даъво суммаси харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларга олиб борилиши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
4860
16.
Ажратилган бўлинмалар томонидан турли ташкилотларга хизмат кўрсатилиши
4890
6110
17.
Бошқа ташкилотлар ва шахслар ҳисобидан ходимларга тегишли бўлган суммалар
4890
6710
(216-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
Шубҳали қарзлар бўйича резерв (4900)
217. Шубҳали қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 «Шубҳали қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағида амалга оширилади. Ташкилотнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича шубҳали қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига олиб борилади.
Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган ташкилотнинг дебиторлик қарзи шубҳали қарз сифатида тан олинади.
Шубҳали қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида ташкилотнинг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади.
218. Резерв ҳажми ҳар бир шубҳали қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади.
219. Олдин ташкилот томонидан даргумон қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 «Шубҳали қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган ҳисобварақлар)ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 «Шубҳали қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағининг дебетида ва 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
220. 4910 «Шубҳали қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даргумон қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади.
221. Шубҳали қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (4900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил қилинди
9430
4910
2.
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилди
4910
4010, 4020
3.
Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммасининг ишлатилмаган қисмининг улар ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши
4910
9390
Кассадаги пул маблағлари (5000)
222. Ташкилот кассасидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»;
5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари».
Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) ташкилотларда «Ташкилот кассаси» ва «Операцион касса» каби ҳисобварақлар очилиши мумкин.
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5000) дебети бўйича ташкилот кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича ташкилот кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
223. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олиниши (савдо ташкилотларида)
5010, 5020
4830
2.
Маҳсулот, иш ва хизматларнинг нақд пулга сотилиши
5010, 5020
9010-9030
3.
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши
5010, 5020
9210-9220
4.
Банкдаги тегишли ҳисобварақлардан пул маблағлари кассага келиб тушиши (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)
5010, 5020
5110-5530
5.
Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши
5010, 5020
4220-4290
6.
Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади
224. Ташкилотнинг банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»да амалга оширилади.
225. 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»нинг дебетида ҳисоб-китоб ҳисобварағига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»нинг кредитида ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағи дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ёки 6960 «Даъволар бўйича тўловлар» билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича юритилади.
226. Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши
Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши
5110
4610
12.
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши
5110
8410
13.
Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушиши (иш ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун)
5010
5110
14.
Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши
8610, 8620
5110
15.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши
6010
5110
16.
Берилган бўнаклар суммаси
4310-4330
5110
17.
Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши
6300, 7310
5110
18.
Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши
6410
5110
19.
Суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши
6510-6520
5110
20.
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши
6610
5110
21.
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши
6110, 6120
5110
22.
Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши
6810-6840
5110
23.
Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши
6950
5110
24.
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши
6920
5110
25.
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловларнинг тўланиши
6910, 6950
5110
Чет эл валютасидаги пул маблағлари (5200)
227. Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар ҳудудидаги банклар ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари»;
5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари».
228. 5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари» ва 5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ҳисобварақларининг дебетида валюта ҳисобварақларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида аниқланган валюта ҳисобварақнинг дебети ёки кредитига хатолик билан ўтказилган суммалар 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ёки 6960 «Даъволар бўйича тўловлар» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта ҳисобварағи бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Валюта маблағларининг аналитик ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича юритилади.
229. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловлари учун чет эл валютасидаги пул маблағлари келиб тушиши
5210, 5220
4810, 4820
2.
Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан чет эл валютасидаги пул маблағлари келиб тушиши
5210, 5220
4010
3.
Кассадан чет эл валютасидаги пул маблағларининг валюта ҳисобварағига топширилиши
5210, 5220
5020
4.
Ишлатилмаган чек ва аккредитив суммасининг валюта ҳисобварағига ўтказилиши
Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши
5210, 5220
4610
10.
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши
5210, 5220
8410
11.
Инвестицияга чет эл валютасидаги пул маблағларининг қўйилиши
0600, 5800
5210, 5220
12.
Банкдан кассага чет эл валютасидаги пул маблағларининг келиб тушиши
5020
5210, 5220
13.
Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши
8610, 8620
5210, 5220
14.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг тўланиши
6010
5210, 5220
15.
Чет эл валютасида берилган бўнакларнинг суммаси
4310-4330
5210, 5220
16.
Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши
6300, 7310
5210, 5220
17.
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши
6610
5210, 5220
18.
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши
6920
5210, 5220
19.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларнинг қопланиши
6810-6840
5210, 5220
20.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий қисми қопланиши
6950
5210, 5220
21.
Ижарага берувчига тегишли бўлган чет эл валютасидаги тўловларнинг тўланиши
6910, 6950
5210, 5220
Банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағлари (5500)
230. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет мамлакатлардаги аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатларидаги (векселлардан ташқари) пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида, шунингдек, мақсадли молиялаштириш (тушумлар) пул маблағларининг алоҳида сақланадиган қисмининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5510 «Аккредитивлар»;
5520 «Чек дафтарчалари»;
5530 «Бошқа махсус ҳисобварақлар».
231. 5510 «Аккредитивлар» ҳисобварағида аккредитивдаги пул маблағлари ҳисобга олинади. Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш 5510 «Аккредитивлар» ҳисобварағининг дебетида ва 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ҳамда бошқа ҳисобварақларининг кредитида акс эттирилади.
5510 «Аккредитивлар» ҳисобварағи бўйича аккредитивга ҳисобга олинган пул маблағлари уларнинг ишлатилиши бўйича (банк кўчирмаларига асосан) 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар»нинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағлар, банк томонидан улар қайси ҳисобварақдан ўтказилган бўлса, шу ҳисобварақларга қайта тикланганда, 5510 «Аккредитивлар» ҳисобварағининг кредитида 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ва бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
5510 «Аккредитивлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида юритилади.
232. 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағида чек дафтарчаларидаги пул маблағларининг ҳаракати ҳисобга олинади. Чек дафтарчаларини беришда пул маблағларини депонентлаш 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари», 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ва бошқа ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади. Берилган чекларнинг тўлови доирасидаги сумма 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг кредитидан харажат ва қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Чек билан берилган, лекин банк томонидан тўланмаган (тўловга тақдим этилмаган) сумма 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағида қолади ва ушбу 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг қолдиғи банк кўчирмалари билан мос келиши лозим. Банкка қайтарилган чекларнинг (фойдаланилмай қолган) суммаси 5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг кредитида 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 «Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари», 5220 «Чет элдаги валюта ҳисобварақлари» ва бошқа ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кредитор билан ҳисоб-китоб қилиш учун ташкилот ходимларига ҳисобдорликка берилган чек дафтарчаларидаги маблағларнинг ҳаракати устидан назорат тезкор равишда юритилади.
5520 «Чек дафтарчалари» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган чек дафтарчалари бўйича юритилади.
233. 5530 «Бошқа махсус ҳисобварақлар»да банкда махсус сақланадиган мақсадли молиялаштириладиган (тушумлар) маблағлар, шу жумладан, ижтимоий муассасалар, объектлар (болалар боғчаси ва бошқалар)ни сақлаш учун ота-оналардан, ўзга фойдаланувчилар ва бошқа манбалардан келиб тушган пул маблағлари, ташкилотнинг талабига кўра алоҳида ҳисобварақда йиғиладиган ва сарфланадиган капитал қўйилмаларни молиялаштириш маблағлари, давлат идораларининг субсидиялари ва шу кабиларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
Ажратилган бўлинмаларга банкда жорий харажатларни (иш ҳақи, алоҳида хўжалик харажатлари, хизмат сафарлари ва шу кабилар) амалга ошириш учун очилган жорий ҳисобварақларда ушбу кўрсатилган маблағларнинг ҳаракати алоҳида ҳисобварақда акс эттирилади.
5530 «Бошқа махсус ҳисобварақлар» бўйича аналитик ҳисоб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элдаги бошқа махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
234. Банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Аккредитивларга пул маблағлари ўтказилиши
5510
5110-5220
2.
Қондирилган даъволар суммасининг махсус ҳисобвараққа келиб тушиши
5510-5530
4860
3.
Депозит иштирокчиси сифатида акция обуначиларидан бўнак суммасининг олиниши
Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради.
5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» ҳисобварағи кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5700) аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади.
239. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5700) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Кассадаги нақд пуллар банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказиш учун инкассаторга топширилиши
5710
5010, 5020
2.
Келиб тушган пул ўтказмалари бўйича харидорларнинг қарзлари қопланиши
5710
4010
3.
Банкка ҳали келиб тушмаган пул маблағларини ўтказиш орқали бўнак олиш
5710
6300, 7310
4.
Турли дебиторлардан пул ўтказмаларини олиш
5710
4890
5.
Ажратилган бўлинмалардан пул ўтказмаларини олиш
5710
4110
6.
Йўлдаги пул маблағлари кассага келиб тушиши
5010-5020
5710
7.
Йўлдаги пул маблағлари банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағига келиб тушиши
5110
5710
Қисқа муддатли инвестициялар (5800)
240. Ташкилотнинг бошқа ташкилотлар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари, давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа ташкилотларга берилган қарзлар ва бошқаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5810 «Қимматли қоғозлар»;
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»;
5890 «Бошқа жорий инвестициялар».
241. 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида акцияларга, давлат қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағига сотиб олиш қийматида кирим қилинади.
Ташкилотда акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ҳамда агар қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) орқали амалга оширилса, моддий ва бошқа қийматликларнинг сотилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан фарқ қилса, ушбу фарқнинг ҳисобдан чиқарилиши ёки қўшимча ҳисобланишида 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал қийматига мувофиқ бўлиши лозим. Сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланадиган вақтгача бўлган даврда 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг дебетида (қўшимча ҳисоблаш) ёки кредитида (ҳисобдан чиқариш), 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ёки 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ва 5810 «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
242. 5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг бошқа ташкилотларга қисқа муддатга пул маблағлари ва бошқа шаклда берган қарзларининг ҳаракати ҳисобга олинади.
Берилган қарзлар 5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қарзларнинг қайтарилиши пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ва 5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
243. 5890 «Бошқа жорий инвестициялар» ҳисобварағида банк ва бошқа омонатларга сўмдаги ва чет эл валютасидаги инвестицияларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
Омонатларга пул маблағларининг ўтказилиши 5890 «Бошқа жорий инвестициялар» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Банк томонидан омонатлар суммаси қайтарилганда ҳисобда тескари ёзув амалга оширилади.
Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5800) бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар бўйича юритилади.
244. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Маҳсулотлар, товарлар, иш, хизматларни бериш йўли билан қимматли қоғозларнинг харид қилиниши
5810
9010-9030
2.
Асосий воситалар ва бошқа активларни бериш йўли билан қимматли қоғозларнинг харид қилиниши
5810
9210, 9220
3.
Узоқ муддатли инвестицияларнинг таркибий ўзгариши (реструктуризация) амалга оширилиши
5810
0610
4.
Қимматли қоғозлар нақд пулга харид қилиниши
5810
5010
5.
Банкдаги ҳисобварақдан тўлаш орқали қимматли қоғозларнинг харид қилиниши
Бошқа ташкилотлардан қисқа муддатли қарзларнинг қайтарилиши
5110
5830
Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ҳамда бошқа жорий активлар (5900)
245. Қийматликларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва инвентаризация қилиш жараёнларида аниқланган камомад, талон-тарож ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотиш суммалари, шунингдек, ушбу бобнинг юқорида келтирилган ҳисобварақларида ҳисобга олинмаган, бироқ ташкилот мулки ҳисобланган бошқа жорий активларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»;
5920 «Бошқа жорий активлар».
246. Товар-моддий захиралар, асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади ва йўқотишлари 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағининг дебети ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши ҳамда турли чиқиб кетишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотнинг активлари камомад бўлган, қасддан йўқ қилинган ёки бузилган тақдирда зарарнинг миқдори зарар аниқланган кунда ушбу ҳудудда амалда бўлган бозор қиймати бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бунда, бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар-хом ашё биржаларидан ёзма шаклда олинган айнан бир хил ёки аналог активнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар;
Марказий банкнинг камомад аниқланган санадаги ва тегишли мол-мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) активнинг чет эл валютасидаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
ваколатли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ёки оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотлар;
оммавий сотиладиган айнан бир хил ёки аналог активнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи.
247. 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағининг кредитида қуйидаги:
а) қийматликларнинг табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқ камомадлари, қийматликларнинг бузилиши, йўқолиши ва ўғирланишининг аниқ айбдорлари аниқланганда — 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар», 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварақларининг дебети;
б) қийматликларнинг табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқ бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар, аниқ айбдор шахси аниқланмаганда ва даъво тасдиқланмаганлиги натижасида суднинг эътирози — 9430 «Бошқа операцион харажатлар» дебетига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
248. 5920 «Бошқа жорий активлар» ҳисобварағининг дебетида ушбу бобнинг юқорида келтирилган ҳисобварақларида ҳисобга олиниши мўлжалланмаган жорий активлар акс эттирилади. 5920 «Бошқа жорий активлар» ҳисобварағининг кредитида бошқа жорий активларнинг сарфланиши акс эттирилади.
5920 «Бошқа жорий активлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
249. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ҳамда бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (5900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Товар-моддий захираларнинг йўқолиши ва бузилишидан камомадлар
5910
1010-2990
2.
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг йўқолиши ва бузилишидан йўқотишлар
5910
9210, 9220
3.
Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган суммалар
4860, 4730
5910
4.
Ундирилмаган суммалар ҳисобдан чиқарилди, шунингдек, камомадлар зарарга олиб борилди
9430
5910
5.
Пул ўтказиш йўли билан бошқа жорий активлар сотиб олинди
5920
5110
6.
Ҳисобдор шахслар орқали бошқа жорий активлар сотиб олинди
5920
4220-4290 6970
7.
Бошқа жорий активларнинг сарфланиши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
5920
2-боб. Мажбуриятлар
1-§. Жорий мажбуриятлар
250. Ушбу параграфнинг ҳисобварақлари ташкилотнинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
251. Ушбу параграфдаги ҳисобварақларда чет эл валютасидаги мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (рўйхат рақами 3587, 2024 йил 19 декабрь) мувофиқ ҳисобга олинади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар бўйича жорий мажбуриятлар (6000)
252. Товар-моддий захиралар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар»;
6020 «Берилган векселлар».
253. Пудратчи қурилиш ва монтаж, илмий-тадқиқот ва шу каби ташкилотлар бош пудратчи (бош ташкилот) ҳисобланса, улар ўз субпудратчиларига бўлган мажбуриятларини ушбу ҳисобварақда акс эттиради.
254. 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи ҳақиқатда келиб тушган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек, баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.
255. 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
256. 6020 «Берилган векселлар» ҳисобварағининг кредитида сотиб олинган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 6020 «Берилган векселлар» ва 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
6020 «Берилган векселлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
257. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақларнинг (6000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушиши
0710, 0720
6010
2.
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган ҳисобварақлар тўловга қабул қилиниши
0810-0890
6010
3.
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушиши
1010-1090
6010
4.
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва бўрдоқига ҳайвонлар келиб тушиши
1110, 1120
6010
5.
Мол етказиб берувчилардан турли товар-моддий захиралар келиб тушиши (1510-ҳисобварағи қўлланилганда)
Ташкилот томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилиниши
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
6010
8.
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматларининг қабул қилиниши
2610
6010
9.
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилиниши
3190
6010
10.
Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушиши
2910-2990
6010
11.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилиниши
9410
6010
12.
Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилиниши
9720
6010
13.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги ҳисобварақлардан тўланиши
6010
5110-5530
14.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг ҳисобварақларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши
Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексель берилиши
6010
6020
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар бўйича жорий мажбуриятлар (6100)
258. Ташкилотнинг ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар»;
6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар».
259. 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар» ҳисобварағида ташкилотнинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (хўжалик ичидаги ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар» ҳисобварағининг кредитида турли хилдаги операциялар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
260. 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар» ҳисобварағида шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ташкилотлар орасидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар» ҳисобварағининг кредитида турли хилдаги операциялар бўйича шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар» ва 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шуъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
261. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисобварақларнинг (6100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар олиниши
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990
6110, 6120
2.
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар олиниши операциясини 1510-ҳисобварағини қўллаган ҳолда ҳисобга олиниши
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлари қабул қилиниши
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
6110, 6120
5.
Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотларнинг қабул қилиниши
6240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»;
6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятлари»;
6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар».
263. 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича ташкилотнинг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағи кредитланади ва 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи дебетланади.
6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
264. 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича ташкилотнинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу ҳисобварақ фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 «Тўланадиган облигациялар» (қисқа муддатли) ёки 7830 «Тўланадиган узоқ муддатли облигациялар» ҳисобварақларининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағи кредитланади ва 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи дебетланади.
6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
265. 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши; журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағининг дебетидан 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» ва 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварақларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
266. 6240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6400), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 11-боби.
6240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва йиғимлар тури бўйича алоҳида юритилади.
267. 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятлари» ҳисобварағида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи узоқ муддатли мажбуриятлари» ҳисобварағидан 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятлари» ҳисобварағига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятлари» ҳисобварағи 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағи билан боғланади.
268. 6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида ташкилотнинг 6210 — 6250 — ҳисобварақларида кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
269. Кечиктирилган жорий мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда дисконт суммаси ҳисобга олиниши
0600, 5800
6210, 5110-5530
2.
Жорий облигациялар дисконти ҳисобдан чиқарилиши
6210
9530
3.
Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилиши
7210
6210
4.
Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот суммаси ҳисобга олиниши
Кечиктирилган мукофотларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилиши
7220
6220
7.
Келгусида жўнатиладиган товар-моддий захиралар, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун пул маблағлари келиб тушиши
5110-5530
6230
8.
Кечиктирилган даромадларнинг тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилиши билан даромадга қўшилиши
6230
9010, 9020, 9030
9.
Ижара бўйича кечиктирилган даромад суммаси тегишли даврда даромадга қўшилиши
6230
9350, 9550
10.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврида бюджетга тўлаш учун ҳисобдан чиқарилиши
7240
6240
11.
Вақтинчалик фарқлар бўйича фойда солиғи бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар жорий қисмига ўтказилиши
7250
6250
Олинган бўнаклар (6300)
270. Олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми»;
6320 «Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар»;
6390 «Бошқа олинган бўнаклар».
271. Ташкилот харидор ва буюртмачиларга маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак товар-моддий захираларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.
Бундай бўнаклар пул маблағини олган ташкилот учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: ташкилот томонидан газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар, шунингдек, товар-моддий захираларни етказиб бериш учун олдиндан олинган тўловлар.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6300) кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда, шунингдек, харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6300) дебети ва олинадиган ҳисобварақлар (4000) кредитига олиб борилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
272. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Бўнаклар олиниши
5010-5530
6310-6390
2.
Маҳсулотлар, товарларни етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, асосий воситалар ва бошқа активларни сотишда илгари олинган бўнакларнинг ҳисобга олиниши
6310-6390
4010
3.
Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши
6310-6390
5010-5530
4.
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа ташкилотларнинг қарзлари ҳисобидан қайтарилиши
6310-6390
6810-6840, 7810-7840
5.
Даъво билдириш муддати давомида фойдаланилмаган бўнак суммалари ҳисобдан чиқарилиши
6310-6390
9390
Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (6400)
273. Бюджетга тўловлар бўйича ташкилотнинг жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағида амалга оширилади.
274. 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағининг кредитида бюджетга тўланиши керак бўлган мажбурият суммаси олинадиган ҳисобварақлар, давр харажатлари, солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши, иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Якуний ҳисоб-китобда, солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетга илгари ўтказилган бўнак тўловлари 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебетида бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4400) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга ҳақиқатда ўтказилган суммалар 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир солиқ турлари бўйича алоҳида юритилади.
275. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6400) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Давр харажатларига тааллуқли хар хил ажратмалар, солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетга қарзлар
9430
6410
2.
Тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишда, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шунингдек, асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш ва турли чиқаришда ҚҚС ва акциз суммаси ҳисобланиши
4010
6410
3.
Бюджетдан маблағлар қайтарилиши ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши (якуний ҳисоб-китоблар ва бошқалар)
5110, 5210, 5530, 4410
6410
4.
Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан даромад солиғи суммаси ушлаб қолиниши
Моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши
6410
4410
9.
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бюджетга қарзлар тўланиши
6410
6810-6840, 7810-7840
Суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича жорий қарзлар (6500)
276. Ташкилот мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, ташкилот ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар, шунингдек, учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6510 «Суғурта бўйича тўловлар»;
6520 « Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар».
277. 6510 «Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобварағи ташкилотнинг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
278. 6520 «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағи ташкилотнинг давлат мақсадли жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
279. Суғурта тўловлари ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6500) кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6500) дебетда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Суғурта ва давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек, ташкилот тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир давлат мақсадли жамғармалари бўйича алоҳида юритилади.
280. Суғурта ва давлат мақсадли жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Капитал қўйилмалар билан боғлиқ суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари
0810-0890
6510
2.
Суғурта бўйича ҳисобланган тўловлар ташкилот харажатларига ўтказилиши
Ташкилот ходими ҳисобидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар қилиниши
6710
6520
5.
Ташкилот ходими ҳисобидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар қилиниши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
6520
6.
Давлат мақсадли жамғармаларига ҳисобланган суммалар ўтказиб берилиши
6520
5110-5530
Таъсисчиларга бўлган жорий қарзлар (6600)
281. Ташкилотнинг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари, шунингдек, таъсисчиларга таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар улар киритган улушлар бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6610 «Тўланадиган дивидендлар»;
6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»;
6630 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари».
Ташкилот раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилинганидан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади.
282. 6610 «Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағи ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда кредитланади.
283. 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ҳисобварағининг кредитида ташкилотнинг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 «Пай ва улушлар», 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий», 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий» ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Таъсисчи таъсисчилар таркибидан чиқарилганда асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш таъсисчи (иштирокчи)лар йиғилишининг қарорига асосан ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ қуйидагича акс эттирилади:
дебет 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улуши бўйича ташкилотнинг қарзи суммасига;
дебет бошқа жорий дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4800) — берилаётган асосий воситалар қиймати билан чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича ташкилотнинг қарзи суммаси ўртасидаги фарқ сифатида чиқиб кетаётган иштирокчилар томонидан қопланиши лозим бўлган суммага;
кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улуши бўйича ташкилотнинг қарзини ҳисоб-китоб қилиш учун бериладиган асосий воситалар қиймати суммасига.
Бунда, берилаётган асосий воситалар қиймати чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзлари суммасидан ошиб кетса, фарқ чиқиб кетаётган иштирокчилар томонидан қопланади.
284. 6630 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» ҳисобварағида таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар улар киритган улушлар бўйича ташкилотнинг таъсисчилар олдидаги мажбуриятлари активларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
285. 6610 «Тўланадиган дивидендлар», 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз», «6630 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзнинг ҳисобланиши
8330, 8610, 8620
6620
5.
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзнинг тўланиши
6620
5010-5530
6.
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар таъсисчилардан улушларнинг келиб тушиши
активларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари
6630
7.
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин олдин олинган қўшимча улушлар суммаларининг ҳисобга олиниши
6630
4610
Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар (6700)
286. Ташкилотнинг ходимларга иш ҳақи тўлаш (иш ҳақининг барча турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»;
6720 «Депонентланган иш ҳақи».
287. 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг кредитида иш ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебетида ҳисобланган иш ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
288. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу суммалар иш ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади ва 4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағининг дебетида ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
289. 6720 «Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварағида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ва 6720 «Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
290. Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6700) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши
0810-0890
6710
2.
Товар-моддий захираларни тайёрлаш ва сотиб олиш операциялари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши
1010-1120, 2910-2990
6710
3.
Товар-моддий захираларни тайёрлаш ва сотиб олиш операциялари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши (1510-ҳисобварақ қўлланилганда)
1510
6710
4.
Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумий ишлаб чиқариш цехлари, яроқсиз маҳсулотни тўғрилаш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ишчиларига иш ҳақи суммалари ҳисобланиши
2010, 2310, 2510, 2610, 2710
6710
5.
Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа операцияларда банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши
9410-9430
6710
6.
Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун иш ҳақи ҳисобланиши (мавсумий тармоқларда ва бошқалар)
3190
6710
7.
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган иш ҳақи
9210
6710
8.
Ортиқча тўланган суммалар (иш ҳақи ва бошқалар) кассага қайтарилиши
5010
6710
9.
Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланиши
291. Ташкилот томонидан сўмда ва чет эл валютасида олинган қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6810 «Қисқа муддатли кредитлар»;
6820 «Қисқа муддатли қарзлар»;
6830 «Тўланадиган облигациялар»;
6840 «Тўланадиган векселлар».
292. 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағида ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олган қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.
Олинган қисқа муддатли кредитларнинг суммалари 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.
Қайтарилган қисқа муддатли кредитлар суммаси 6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6810 «Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.
293. 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилардан (банкдан ташқари) 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ва 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.
Олинган қарзларни қайтариш 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.
294. 6830 «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварағида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига ташкилотга жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.
6830 «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
Ташкилотда берилган векселларни ҳисобга олиш операциялари 6840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.
Вексель бўйича операциялар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг ташкилот томонидан қайтарилиши 6840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексель ушловчилар ва ҳар бир вексель бўйича алоҳида юритилади.
296. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар олиниши
5110-5530
6810-6820
2.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобига товар-моддий захираларнинг харид қилиниши
1010-2910
6810-6820
3.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзи тўланиши
6010
6810-6820
4.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қайтарилиши
6810-6820
5110-5530
5.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар ажратилган бўлинмалар ҳисобидан қайтарилиши
6810-6820
6110
6.
Берилган вексель ва облигациялар эвазига қисқа муддатли қарз олиниши
5110-5530
6830-6840
7.
Берилган вексель ва облигациялар қопланиши
6830-6840
5110-5530
Бошқа жорий кредиторлик қарзлар (6900)
297. Бошқа кредиторлар билан операциялар бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6910 «Тўланадиган оператив ижара»;
6920 «Ҳисобланган фоизлар»;
6930 «Роялти бўйича қарзлар»;
6940 «Кафолатлар бўйича қарзлар»;
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми»;
6960 «Даъволар бўйича тўловлар»;
6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар»;
6990 «Бошқа мажбуриятлар».
298. 6910 «Тўланадиган оператив ижара» ҳисобварағида ташкилотнинг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Ҳисобланган ижара суммаси 6910 «Тўланадиган оператив ижара» ҳисобварағининг кредитида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади.
6910 «Тўланадиган оператив ижара» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир оператив ижара шартномаси бўйича алоҳида юритилади.
299. 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағида кредиторлар томонидан берилган қарзлар ва кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағининг кредитида, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади.
6920 «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
300. 6930 «Роялти бўйича қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг бошқа ташкилотлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича ташкилотнинг мажбуриятлари ҳисобга олинади. Роялти бўйича ҳисобланган қарзлар 6930 «Роялти бўйича қарзлар» ҳисобварағининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6930 «Роялти бўйича қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
301. 6940 «Кафолатлар бўйича қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг сотилган маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харидорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар ташкилот маҳсулотини сотиш вақтида харидорга кафолатли муддат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Ташкилот ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси қанчага тўғри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бир бирлигига тўғри келадиган ўртача хизмат қийматини ҳисоблаб чиқиши ва ушбу суммани 6940 «Кафолатлар бўйича қарзлар» ҳисобварағининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттириши мумкин.
6940 «Кафолатлар бўйича қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб кафолат билан сотилган хар бир маҳсулот, иш ва хизматларнинг турлари бўйича алоҳида юритилади.
302. 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварағида 12 ой давомида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг жорий қисми акс эттирилади. Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварағи тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради. Шунингдек, ушбу ҳисобварақда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам акс эттирилади.
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мажбуриятларнинг турлари, қайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги узоқ муддатли мажбуриятларни ажратган ҳолда алоҳида юритилади.
303. 6960 «Даъволар бўйича тўловлар» ҳисобварағи харидорлар, буюртмачилар ва бошқа ташкилотлар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек, тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича ташкилотнинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чиқиб, 6960 «Даъволар бўйича тўловлар» ҳисобварағининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
304. 6960 «Даъволар бўйича тўловлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади.
305. 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» ҳисобварағи ташкилот ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
306. Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, ташкилотнинг ҳисобдор шахс олдидаги қарзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» ҳисобварағининг кредитида кўрсатилади.
6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳисобдор шахсларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади.
307. 6990 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағи нотижорат операциялар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий ташкилотлар ва бошқалар) олдидаги суд органларининг ижроия ҳужжатлари ёки қарорлари асосида ташкилот ишчиларининг иш ҳақидан турли ташкилот ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича ташкилотнинг жорий мажбуриятлари акс эттирилади.
308. 6990 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
309. Бошқа кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми бўйича тўлов амалга оширилиши
6950
5110-5530
12.
Тан олинган даъволар (хатолар, йўлдаги камомад, маҳсулот сифатининг мувофиқ келмаслиги ва бошқалар) бўйича қарзлар ҳисобланиши
9430
6960
13.
Товар-моддий захиралардаги арифметик хатолардан келиб чиққан даъволар бўйича қарзлар (ҳисоб-китоб ҳужжатларидагидан ҳақиқатда кам етказиб берилганда) ҳисобланиши
1010-2990
6960
14.
Шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик учун жарималар, пенялар, неустойкалар суммалари бўйича қарзлар (тан олинган ёки арбитраж томонидан эътироф этилган ҳажмда) ҳисобланиши
9430
6960
15.
Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга тааллуқли харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланиши
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
6970
16.
Яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ бўлган турли харажатлар (қайтариб олиб келиш ва бошқа) тўлови учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланиши
2610
6970
17.
Сотиб олинган товарлар учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланиши
2910-2990
6970
18.
Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган (транспорт ва бошқа) харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланиши
9410
6970
19.
Табиий офатларнинг олдини олиш ёки бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларнинг тўлови учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланиши
9720
6970
20.
Капитал қўйилмаларда турли ташкилотлар хизматлар кўрсатди
0810-0890
6990
21.
Турли ташкилот ва шахслардан турли товар-моддий захираларни сотиб олинди ва ҳар хил хизматлар қабул қилиниши
1510
6990
22.
Турли ташкилотлар асосий, ёрдамчи, умумий ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатиш хўжаликларига хизматлар кўрсатишди
2010, 2310, 2510, 2710
6990
23.
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар бўйича истеъмолчиларга бўлган қарз
2610
6990
24.
Бошқа шахслардан товарлар келиб тушди
2910-2990
6990
25.
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда кўрсатган хизматлари учун бошқа ташкилотларга бўлган қарз
9210
6990
26.
Бошқа шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди
5610
6990
27.
Бошқа шахслардан ўтказмалар келиб тушди
5710
6990
28.
Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди
0610, 5810
6990
29.
Турли ташкилотларнинг ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича кўрсатган хизматлари ҳисобланди
2710
6990
30.
Сотиб олинган акцияларни сақлаганлиги учун депозитарийга бўлган қарз ҳисобланди
9690
6990
(309-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
2-§. Узоқ муддатли мажбуриятлар
310. Ушбу параграфнинг ҳисобварақлари ташкилотнинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
311. Ушбу параграфдаги ҳисобварақларда чет эл валютасидаги мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (рўйхат рақами 3587, 2024 йил 19 декабрь) мувофиқ ҳисобга олинади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли тўловлар (7000)
312. Ташкилотнинг мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қабул қилинган товар-моддий захиралар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, юк ташиш бўйича олинган хизматлар учун вужудга келган узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли тўловлар»;
7020 « Берилган узоқ муддатли векселлар».
313. 7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли тўловлар» ҳисобварағининг кредитида ҳақиқатда келиб тушган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қиймати ушбу қийматликлар ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кўрсатилади. Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчилар ва пудратчилар бўйича алоҳида юритилади.
314. 7020 «Берилган узоқ муддатливекселлар» ҳисобварағининг кредитида сотиб олинган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади ва улар қопланиш давригача бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
7020 «Берилган узоқ муддатли векселлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
316. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли ҳисобварақларнинг (7000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ташкилотга ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушиши
0710, 0720
7010
2.
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган ҳисобварақлар тўловга қабул қилиниши
0810-0890
7010
3.
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушиши
1010-1090
7010
4.
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар келиб тушиши
1110, 1120
7010
5.
Мол етказиб берувчилардан турли товар-моддий захиралар келиб тушиши (1510-ҳисобварақ қўлланилганда)
Ташкилот томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилиниши
2010, 2310, 2510, 2710, 9420-9430
7010
8.
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари
2610
7010
9.
Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган мол етказиб берувчилардан олинган иш ва хизматлар
3190
7010
10.
Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушиши
2910-2990
7010
11.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотиш жараёнида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг кўрсатган иш ва хизматлари
9410
7010
12.
Табиий офатларни тугатишда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари
9720
7010
13.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзлари узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ҳисобдан чиқарилиши
Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар (7100)
317. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
7110 «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарзлар»;
7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар».
318. 7110 «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг умумий балансга қўшиладиган филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар (хўжалик ичидаги ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
7110 Ташкилотнинг турли хилдаги операциялар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредитида товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
319. 7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари (баланслараро ёки ташкилотлар орасидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредитида турли хилдаги операциялар бўйича шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7110 «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарзлар», 7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шуъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
320. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (7100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар қабул қилиниши
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990
7110, 7120
2.
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар олиниши операциясини 1510-ҳисобварағини қўллаган ҳолда ҳисобга олиниши
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар ҳисобга олиниши
2010, 2310, 2510, 2710, 9420-9430
7110, 7120
5.
Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар қабул қилиниши
322. 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича ташкилотнинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу ҳисобварақ фақат облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи ва тўланган сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи дебетланади ва 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи кредитланади.
7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
323. 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича ташкилотнинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу ҳисобварақ фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи ва 7830 «Тўланадиган узоқ муддатли облигациялар» ҳисобварағи пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи дебетланади ва 6220 «Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи кредитланади.
7220 «Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
324. 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ ташкилот мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағининг кредитида келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг суммаси акс эттирилади.
7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
325. 7240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳукумат идораларининг қарори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқ бўйича бюджет олдидаги узоқ муддатли қарзлар акс эттирилади. 7240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағининг кредитида узоқ муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (6400), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
7240 «Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади.
Фойда солиғи бўйича харажатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича харажатлар ташкилот томонидан даромадни олиш давомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва Ташкилотнинг Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-шакл) акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқ сифатида юритилади ва 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи узоқ муддатли мажбуриятлари» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятларининг тегишли жорий қисми 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи узоқ муддатли мажбуриятлари» ҳисобварағининг дебетидан 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятлари» ҳисобварағининг кредитига ўтказилади.
Харидорлардан ва буюртмачилардан олинган бўнаклар-узоқ муддатли қисми (7300)
329. Маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун олинган бўнаклар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварағида амалга оширилади.
маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича олинган бўнаклар
Ташкилот харидор ва буюртмачиларга маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак товар-моддий захираларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.
Бундай бўнаклар пул маблағини олган ташкилот учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: ташкилот томонидан газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар, шунингдек, товар-моддий захираларни етказиб бериш учун олдиндан олинган тўловлар.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — узоқ муддатли қисми» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — узоқ муддатли қисми» ҳисобварағининг дебети, 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — узоқ муддатли қисми» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
330. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (7300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Олдин олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа ташкилотларнинг қарзи ҳисобига қайтарилиши
7310
6110-6190, 7110-7190
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар (7800)
331. Ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олган узоқ муддатли (12 ойдан узоқ муддатга) кредит ва қарзларининг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
Узоқ муддатли банк кредитини жорий қисмга ўтказишда, тегишли суммага 7810 «Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағи дебетланади ва 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» ҳисобварағи кредитланади бунда узоқ муддатли банк кредитининг бошланғич қиймати камайтирилади.
Узоқ муддатли кредитларнинг аналитик ҳисоби уларга берилган кредитларнинг турлари ва муддатлари, банклар бўйича алоҳида юритилади.
333. 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағида ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилардан (банкдан ташқари) 12 ойдан узоқ муддатга олган қарзлари ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) келиб тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарз берувчи ва қарзларни тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
334. 7830 «Тўланадиган узоқ муддатли облигациялар» ҳисобварағида тўлов муддати 12 ойдан кўп бўлган облигацияларни сотиш ҳисобига ташкилотга жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.
7840 «Тўланадиган узоқ муддатли векселлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексель эгалари ва ҳар бир вексель бўйича алоҳида юритилади.
336. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (7800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар олиниши
5110-5530
7810-7820
2.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобига олинган товар-моддий захиралар қабул қилиниши
1010-2910
7810-7820
3.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар берилиши
4310-4330, 4410, 4510-4520
7810-7820
4.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарз тўланиши
6010
7810-7820
5.
Берилган вексель ва облигациялар эвазига узоқ муддатли қарз олиниши
5110-5530
7830-7840
6.
Узоқ муддатли кредитлар, қарзлар, облигациялар ва векселларни жорий қисмга ўтказилиши
7810-7840
6950
Бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлар (7900)
337. Ташкилотнинг турли жисмоний ва юридик шахслар олдидаги молиявий ижара, нотижорат операциялар (ўқув юртлари, илмий ташкилотлар ва бошқалар), транспорт ташкилотларининг кўрсатган хизматлари бўйича, суд идораларининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларга асосан турли ташкилотлар ва алоҳида шахслар манфаати учун ташкилот ишчиларининг иш ҳақидан ушланган суммалар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
7910 «Тўланадиган молиявий ижара»;
7920 «Кредиторларга бўлган бошқа узоқ муддатли қарзлар».
338. 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» ҳисобварағида ижарага олинган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ташкилотга келиб тушган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи олдидаги қарзлар 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.
339. Ташкилотнинг турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлари 7920 «Кредиторларга бўлган бошқа узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредитида товар-моддий захиралар ва харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7920 «Кредиторларга бўлган бошқа узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
340. Кредиторларга бўлган бошқа узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (7900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ижара шартлари асосида молиявий ижарага келиб тушган асосий воситалар учун ижарага берувчи олдидаги қарз
0310
7910
2.
Молиявий ижара бўйича тўловларни жорий қисмга ўтказилиши
7910
6950
3.
Турли ташкилотлар ва шахслардан товар-моддий захиралар сотиб олиниши
1010-2990
7920
4.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни сотиб олишда ва капитал қўйилмаларда турли ташкилотларнинг кўрсатган хизмати
0710-0720, 0810-0890
7920
5.
Турли ташкилотлар умумий ишлаб чиқариш ва маъмурий йўналишдаги асосий, ёрдамчи цехларга хизмат кўрсатувчи хўжаликлар бўйича яроқсиз маҳсулотни тузатиш бўйича хизматлар кўрсатиши
2010, 2310, 2510,
2610, 2710, 9420
7920
6.
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишида кўрсатган хизматлари учун турли ташкилотлар олдидаги қарз
9210, 9220
7920
7.
Турли ташкилот ва шахслардан пул эквивалентлари келиб тушиши
5610
7920
8.
Бошқа шахслардан пул ўтказмалари келиб тушиши
5710
7920
9.
Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиниши
0610, 5810
7920
10.
Ижтимоий соҳа объектларини сақлаш учун турли ташкилотларнинг кўрсатган хизматлари
9430
7920
3-боб. Хусусий капитал
341. Ушбу бобнинг ҳисобварақлари ташкилотнинг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
342. Хусусий капитал ташкилотнинг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир. Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Устав капитали (8300)
343. Ташкилот устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
8310 «Оддий акциялар»;
8320 «Имтиёзли акциялар»;
8330 «Пай ва улушлар».
344. Устав капитали таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) ташкилот мулкига қўйган маблағлари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Устав капитали рўйхатдан ўтказилган ҳажмда ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати йиғиндиси миқдорида акс эттирилади. Устав капиталининг ҳажми рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларидаги суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Ташкилот устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Акциядорларга ташкилот устав капиталидаги улушининг қайтарилиши устав капитали миқдорини камайтирмайди ва бу операция айнан акциядорлик жамиятининг сотиб олинган хусусий акциялари каби 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар — имтиёзли» ҳисобварақларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
345. 8310 «Оддий акциялар» ҳисобварағи оддий акцияларни ўзида мужассамлаштирган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унинг устав капитали эмиссия рисоласида рўйхатга олинган суммада 8310 «Оддий акциялар» ҳисобварағининг кредити ва 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Ташкилотнинг акциядорлик капитали ҳисобда рўйхатдан ўтган, лекин эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли эълон қилинган (чиқаришга рухсат берилган), чиқарилган (акциядорлар томонидан обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий акцияларнинг ҳар бир эмиссияси бўйича алоҳида аналитик ҳисоб юритиш талаб этилади.
Акциядорлик жамиятлари муомалага қўшимча акциялар чиқариш ёки муомаладаги акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан ўз устав капиталини ошириши мумкин. Акциядорлик жамиятлари устав капитали миқдори акциялар номинал қийматининг пасайиши, ташкилотлар томонидан акцияларнинг бир қисми акция эгаларидан сотиб олиниши натижасида камайиши мумкин.
Акциялар ликвидлилигини ошириш мақсадида уларни майдалашни амалга ошириш, яъни, уларнинг номинал қийматини мутаносиб равишда камайтириб умумий миқдорини кўпайтириш усули қўлланилади. Акцияларни майдалаш натижалари акциядорлар капиталининг ҳажмига таъсир кўрсатмай, фақатгина янги муомаладаги акцияларнинг номинал қиймати ва миқдорини кўпайтириши сабабли ушбу операциялар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилмайди. Ушбу операцияларни 8310 «Оддий акциялар» ҳисобварағига очилган аналитик ҳисоб регистрларида қайд қилиш зарур.
346. 8320 «Имтиёзли акциялар» ҳисобварағи имтиёзли акция кўринишида чиқарилган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Акциялар 8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли акциялар» ҳисобварақларида номинал қийматлари бўйича ҳисобга олинади.
8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли акциялар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг таъсисчилари ва капиталнинг шаклланиш босқичи бўйича маълумотларнинг шаклланишини таъминлаши лозим.
347. 8330 «Пай ва улушлар» ҳисобварағи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига асосан қатнашувчиларнинг улушларини ўзида мужассамлаштирган устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Давлат иштирокидаги корхоналар давлат томонидан ажратилган асосий ва айланма маблағлардан ташкил қилинган устав капиталини белгиланган тартибда шакллантиради.
(347-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
Ташкилот рўйхатдан ўтгандан кейин унинг устав капитали таъсисчиларнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган пай ва улушларидан ташкил топади ва 8330 «Пай ва улушлар» ҳисобварағининг кредитида ҳамда 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
8330 «Пай ва улушлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ташкилотнинг ҳар бир таъсисчиси бўйича алоҳида юритилади.
348. Устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (8300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Акциядорлардан сотиб олинган ва бекор қилинган хусусий акциялар устав капиталининг камайтирилишига ҳисобдан чиқарилиши:
а) номинал қийматдан юқори баҳода сотиб олиш:
номинал қийматига;
8310, 8320, 8410,
8610, 8620
номинал қийматидан ошган суммага;
9690
8610, 8620
б) номинал қийматидан паст нархда сотиб олиш:
сотиб олиш қийматига;
8310, 8320
8610, 8620
номинал қийматидан паст суммага.
8310, 8320
9590
Қўшилган капитал (8400)
349. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
8410 «Эмиссия даромади»;
8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи».
350. 8410 «Эмиссия даромади» ҳисобварағи акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 «Эмиссия даромади» ҳисобварағи кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу ҳисобварақ дебетланади.
8410 «Эмиссия даромади» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади.
351. 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» ҳисобварағи устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларини ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Устав капиталини шакллантириш учун берилган чет эл валютаси маблағларини тан олиш устав капиталига улушларни киритиш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (бундан буён матнда Марказий банкнинг курси деб юритилади) бўйича амалга оширилади. Чет эл валютаси маблағларини ва бошқа мулкларни тан олиш қиймати рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда Марказий банкнинг курсларининг ўртасида таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағида акс эттирилади. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада Марказий банк курсларининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган салбий курс фарқи 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағи дебетида устав капиталини шакллантиришда олдин вужудга келган ижобий курс фарқи суммалари доирасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришда ижобий курс фарқи суммасидан ошган салбий курс фарқи суммаси 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Курс фарқларининг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради.
8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
352. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (8400) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Бирламчи эмиссия акцияларнинг номинал ва эмиссия қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қўшимча тўланган капитал маблағлари келиб тушиши
5010-5530
8410
2.
Қўшилган капитал маблағлари хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни қоплашга ишлатилиши
8410
8610, 8620
3.
Устав капиталининг шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ҳисобга олиниши
Мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
8420
Резерв капитали (8500)
353. Ташкилот таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали (фонди), мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган резервлар, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520 «Резерв капитали (фонди)»;
8530 «Текинга олинган мулк».
354. 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
355. Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг дебетида 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
356. 8520 «Резерв капитали (фонди) « ҳисобварағи ташкилот томонидан таъсис ҳужжатлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Резерв капитали (фонди) маблағлари ташкилот зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.
Резерв капитали (фонди)нинг шаклланиши 8520 «Резерв капитали (фонди)» ҳисобварағининг кредитида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) « ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
357. 8530 «Текинга олинган мулклар» ҳисобварағи ташкилот томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун фойдаланилади.
Текинга олинган мулклар 8530 «Текинга олинган мулклар» ҳисобварағининг кредитида ташкилот мулкларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
359. Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий»;
8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар — имтиёзли».
360. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (8600) устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақларга (8300) нисбатан контр-пассив ҳисобварақ ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади.
Эмитент томонидан сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар — имтиёзли» ҳисобварақларининг дебетида ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайтадан сотилганда ўртадаги фарқ суммаси 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобварағига кредитланади. Агарда сотиб олинган хусусий акция сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотилса, ўртадаги фарқ суммаси 9690 «Молиявий фаолият бўйича харажатлар» ҳисобварағининг дебетида кўрсатилади.
Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқ 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Агар бекор қилинган сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, фарқ 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
361. Бошқа ташкилотлар (масъулияти чекланган жамиятлар, шерикчилик ва бошқалар) сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (8600)дан ташкилот томонидан ўрнатилган тартибда бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.
362. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (8600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинган акциялар (пайлар)ни бекор қилиш:
номинал қийматига;
8310,8320
8610, 8620
номинал қийматидан юқори фарқига.
9690
8610, 8620
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (8700)
363. Ташкилотнинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
366. Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
8810 «Грантлар»;
8820 «Субсидиялар»;
8830 «Аъзолик бадаллари»;
8840 «Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар».
367. Ушбу мақсадли тушумларни ташкилотнинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;
368. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун ҳукумат, нодавлат, хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан текин, гуманитар ёрдам сифатида бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади.
369. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 «Грантлар» ҳисобварағининг кредитида 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзи» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5110 — 5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), товар-моддий захираларни ва бошқа активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзи» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик операциялари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
370. 8820 «Субсидиялар» ҳисобварағи ажратилган субсидиялар, яъни, иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун ташкилотларга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
371. 8830 «Аъзолик бадаллари» ҳисобварағида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.
Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 «Аъзолик бадаллари» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
372. 8840 «Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.
373. 8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағининг кредитида бошқа мақсадларга мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида юритилади.
374. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (8800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Ажратилган грант ва субсидиялар ҳақида хабарнома олиниши
Аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар келиб тушиши
5010-5530
8830
6.
Солиққа тортишдан озод қилиш натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобга олиниши
6410
8840
7.
Солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзли даврнинг тугаши натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобдан чиқарилиши
8840
8530
8.
Бошқа мақсадли тушумлар келиб тушиши
5010-5530
8890
Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари (8900)
375. Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағида амалга оширилади.
Резервларни ҳисоблаш операциялари 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб, 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланилиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғриланади (корректура).
8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.
376. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (8900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Келгуси харажатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилиниши
Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
8910
2.
Ташкилотнинг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олиниши
377. Ушбу бобнинг ҳисобварақлари ҳисобот давридаги ташкилот фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
378. Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган ҳисобварақлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадлар (9000)
379. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек, сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»;
9020 «Товарларни сотишдан даромадлар»;
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»;
товарлар (маҳсулотлар) учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси тўланадиган ҳисобварақлар билан.
Бунда, олдин ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, олинадиган ҳисобварақларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларининг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларининг кредитида акс эттирилади.
382. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағи шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек, сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва бошқалар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақ асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000) гуруҳига контр-пассив ҳисобварақ ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва ташкилотни бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
383. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага
4010, 4020
9010, 9020, 9030
2.
Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш
5010, 5020
9010, 9020, 9030
3.
Ташкилот ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилиши
4790
9010, 9020, 9030
4.
Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланиши
6610
9010, 9020, 9030
5.
Воситачилик операциялари бўйича воситачилик мукофотлари суммаси
4010
9010
6.
Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилиши
4120
9010, 9020, 9030
7.
Кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилиши
388. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда тўпланади.
389. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда, ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 «Даврий ҳисобда товар-моддий захираларни сотиб олиш/харид қилиш» ҳисобварағида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат товар-моддий захираларни инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 «Даврий ҳисобда товар-моддий захиралар бўйича тузатишлар» ҳисобварағи ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида товар-моддий захираларнинг мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик ҳисобварақдир. Мазкур ҳисобварақнинг дебети бўйича товар-моддий захираларнинг камайиши, кредити бўйича товар-моддий захираларнинг ўсиши товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000 — 2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9150 «Даврий ҳисобда товар-моддий захиралар бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг қолдиғи 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағига ўтказилиши орқали ёпилади.
390. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи
9110
2810 — 2830
2.
Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи
9110
1110, 1120
3.
Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи
9110
2110
4.
Сотилган товарларнинг таннархи
9120
2910-2990
5.
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи
9130
2010, 2310, 2710
6.
Товар-моддий захираларни сотиб олиш (даврий ҳисобга олиш усулида)
9140
6010
7.
Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича товар-моддий захиралар ҳисобварақлари бўйича сальдоларга тузатишлар қилинди:
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (9200)
391. Ташкилотга тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, айирбошлаш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, нодавлат нотижорат ташкилот мулкини шакллантиришда мулкий бадал сифатида бериш, молиявий ижара, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш, иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш ҳолларда) тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши».
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши:
давлат иштирокидаги корхоналарда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъсисчиси (иштирокчи) билан келишган ҳолда;
(391-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
бошқа ташкилотларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёки таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
(391-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
(391-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
392. 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, асосий воситаларнинг қайта баҳолаш натижалари суммаси (сальдо), шунингдек, чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.
Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитида олинадиган ҳисобварақлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Жорий ҳисобот даврида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебети ҳамда 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда суммаси 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети ҳамда 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Асосий воситалар объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» (жорий қисми) ёки 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (узоқ муддатли қисми) ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситалар объектларининг камомади ёки йўқотиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредити бўйича 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебетига 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда олиб борилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентарь объектлари бўйича алоҳида юритилади.
393. 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебетида чиқиб кетаётган активларнинг баланс қиймати, шунингдек, шу билан боғлиқ амалга оширилган харажатлар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун ташкилотга тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитига, шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар (0500) билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебети ҳамда 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда суммаси 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети ҳамда 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
394. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9200) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Тугатиш, сотиш, айирбошлаш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижара, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича бериш, камомад ёки йўқолишининг аниқланиши, иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш натижасида чиқиб кетаётган асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш
9210
0110-0190
2.
Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскиришнинг ҳисобдан чиқарилиши
0210-0290
9210
3.
Асосий воситаларнинг берилаётган объектининг қолдиқ қиймати бўйича қўшимча тўловсиз айирбошлаб олинган асосий воситалар объектининг кирим қилиниши
0100
9210
4.
Пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини қўшимча тўлаб айирбошлаб олинган асосий воситалар объектининг кирим қилиниши
0100
6990
9210
(қолдиқ қийматига)
5.
Пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини олган ҳолда айирбошлаб олинган асосий воситалар объектини кирим қилиниши
0100
4890
9210
(қолдиқ қийматига)
6.
Таъсис шартномасига ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатларга асосан асосий воситаларни бошқа ташкилотларнинг устав капиталига улуш сифатида белгиланган қиймат бўйича берилиши
0600
9210
7.
Чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг қайта баҳолаш натижалари суммасини (сальдо) ҳисобдан чиқарилиши
8510
9210
8.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилиши
9210
2310
9.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланиши
9210
6710
10.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан ижтимоий суғурта ажратмалари амалга оширилиши
9210
6520
11.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун бошқа ташкилотларга бўлган қарз
9210
6990
12.
Асосий воситалар объектларини молиявий ижарага бериш натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилиши
9210
6230, 7230
13.
Мавжуд асосий воситалар объектлари молиявий ижарасининг тўлиқ муддати давомида олинадиган ижара тўловлари суммаси (ижарага берувчида)
0920
9210
14.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан қолган материалларнинг кирим қилиниши
1010-1090
9210
15.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум (нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича)
5110
9210
16.
Асосий воситаларнинг сотилган (реализация) қиймати
4010
9210
17.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасига
9210
6410
18.
Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи
4120
9210
19.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларнинг молиявий натижаларини аниқлаш:
а) фойда;
б) зарар.
9210
9430
9310
9210
20.
Чиқиб кетаётган узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар (шу жумладан, инвентаризация жараёнида аниқланган камомадидан кўрилган зарар суммасига)
9220
(5910)
0600,
5800
(9220)
21.
Харидорларнинг уларга сотилган номоддий ва бошқа активлар учун қарзи
4010
9220
22.
Номоддий ва бошқа активлар шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилиши
Ўстиришда ва боқувда бўлган ҳайвонларнинг четга чиқарилиши
9220
1110, 1120
26.
Қимматли қоғозларни сотиш
9220
0610, 5810
27.
Бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларнинг молиявий натижасини аниқлаш:
а) фойда;
9220
9320
б) зарар.
9430
9220
(394-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (9300)
395. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»;
9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»;
9380 «Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам»;
9390 «Бошқа операцион даромадлар».
396. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағининг кредитида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
397. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағининг кредитида 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
398. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек, етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ёки олинадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
399. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 «Ўтган йиллар фойдалари» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ёки тегишли олинадиган ҳисобварақларининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
400. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотлар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида ва 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
(400-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
401. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
402. 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» ҳисобварағида хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулот ишлаб чиқариши, ишлар бажариши ва хизматлар кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлари ҳисобга олинади.
403. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 «Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» ҳисобварағининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
404. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағининг кредитида пул маблағлари ёки олинадиган тўловларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
405. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда
9210
9310
2.
Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда
9220
9320
3.
Шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун бошқа ташкилотларга тақдим этилган жарима, пеня ва устамалар суммаси
Оператив ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари суммаси
4820
9350
6.
Даъво муддати ўтиши билан кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқарилиши
6010
9360
7.
Кредиторлик қарзлар ва бошқаларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар
6910-6990
9360
8.
Инвентаризация натижасида аниқланган камомадлар бўйича баҳолардаги фарқлар моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилиши
4730
9370
9.
Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам
5110-5530
9380
10.
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги, умумий ишлаб чиқариш омборларидаги материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчалари кирим қилиниши
Харидорлар ва буюртмачилардан олинган талаб қилинмаган бўнак суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши
6310-6390
9390
17.
Ҳисобот даврининг охирида асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
9310-9390
9910
Давр харажатлар (9400)
406. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек, келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9410 «Сотиш харажатлари»;
9420 «Маъмурий харажатлар»;
9430 «Бошқа операцион харажатлар».
407. 9410 «Сотиш харажатлари» ҳисобварағида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни, маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилади.
408. Ҳисобот даврининг охирида 9410 «Сотиш харажатлари» ҳисобварағи 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.
409. 9420 «Маъмурий харажатлар» ҳисобварағида ташкилотни бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг иш ҳақи харажатлари, умумий бошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 «Маъмурий харажатлар» ҳисобварағи 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.
410. 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитарий хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа операцион фаолият жараёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади.
411. Ҳисобот даврининг охирида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.
412. Давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9400) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Маҳсулотларни жўнатиш бўйича транспорт харажатлари
9410
6990
2.
Четдан реклама ва маркетинг хизматлари
9410
6010
3.
Савдо жараёнида ишлатилаётган асосий воситаларнинг эскириши
9410
0210-0299
4.
Савдо жараёнида ишлатилаётган номоддий активларнинг эскириши
9410
0510-0590
5.
Бошқарув ходимларининг иш ҳақи харажатлари
9420
6710
6.
Бошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларнинг эскириши
9420
0210-0299
7.
Бошқарув биносининг ижара тўлови
9420
6910
8.
Бошқарув эҳтиёжлари учун материаллар сарфланиши
9420
1010-1090
9.
Транспорт ташкилотларининг хизмати
9420
6010
10.
Хизмат сафарлари ва вакиллик харажатлари
9420
4220, 4230
11.
Юридик шахснинг юқори ташкилоти ва бирлашмаларини сақлашга ажратмалар
9420
6120
12.
Банк ва аудиторлик хизматлари учун тўловлар
9430
6990
13.
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан зарарлар
9430
9210, 9220
14.
Айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмаган ҳолдаги камомадлар ва йўқотишлар
9430
5910
15.
Шубҳали қарзлар бўйича захира ҳисобланиши
9430
4910
16.
Солиқ идоралари қарорига кўра жарима ҳисобланиши
9430
6410
17.
Ташкилот балансида бўлган олий ўқув юртларини сақлаш учун ажратмалар
9430
6110
18.
Ташкилот ходимлари учун дам олиш уйлари ва санаторийларга йўлланмалар тўланиши
9430
5110-5530
19.
Бекор қилинган буюртмалар бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилиши
9430
2010
20.
Ўтган йиллар операцияларидан кўрилган зарарлар
9430
Олинадиган ҳисобварақлар
21.
Хўжалик шартномаларини бузганлик учун жарималар
9430
6960
22.
Маҳаллий транспортдан фойдаланиш учун йўл ҳужжатлари тўланиши
9430
5110-5530
23.
Товар-моддий захираларнинг сотилиши бўйича баҳонинг камайиш натижалари ҳисобдан чиқарилиши
9430
3190
24.
Қуйидаги ишларда фойдаланилган асосий воситаларнинг эскириши ва номоддий активларнинг амортизацияси:
а) янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
9430
0210-0299,
б) серияли ёки оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришга хизмат кўрсатишда
413. Молиявий фаолият бўйича даромадлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар»;
9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»;
9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар»;
9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар»;
9550 «Молиявий ижарадан даромадлар»;
9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар»;
9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари».
414. Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4850 «Олинадиган роялти» ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
415. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа ташкилотлар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, ташкилотга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4840 «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
416. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4830 «Олинадиган фоизлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
417. 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағида баланснинг монетар моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан, бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағига ўтказилади.
418. Мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4830 «Олинадиган фоизлар», 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар», пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва бошқа тегишли ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотлар жорий ҳисобот даврида ҳисобланган даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида ва 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
(418-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3593-1, 24.09.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)
419. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
420. 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобварағида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс эттирилади.
421. Молиявий фаолият бўйича даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9500) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Роялти бўйича олинадиган суммалар
4850
9510
2.
Бошқа ташкилотларда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, ташкилотга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар
4840
9520
3.
Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар
4830
9530
4.
Баланснинг монетар моддаларини қайта ҳисоблашдан ижобий курс фарқлари
Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси
4830
9550
6.
Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш (қийматининг оширилиши)
5810
9560
7.
Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
9510-9590
9910
Молиявий фаолият бўйича харажатлар (9600)
422. Молиявий фаолият бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар»;
9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар»;
9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»;
9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар».
423. Банклар, мол етказиб берувчиларнинг кредитлари ва қарзлар, молиявий ижара бўйича фоизлар ва бошқа фоиз тўлови харажатлари 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» ҳисобварағининг дебетида 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
424. 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағида салбий курс фарқи ва баланснинг монетар моддаларига доир операциялар бўйича зарарлар акс эттирилади. Чет эл валютаси операциялари бўйича салбий курс фарқлари, шу жумладан, бухгалтерия балансини тузиш санасига чет эл валютасидаги қарзларни қайта ҳисоблашдан фарқ 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, олинадиган ҳисобварақлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
425. Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар» ҳисобварағининг дебетида мажбуриятлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
426. 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» ҳисобварағида молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар акс эттирилади.
427. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9600) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланиши
9610
6920
2.
Асосий воситаларнинг молиявий ижара шартномаси бўйича фоизлар ҳисобланиши
9610
6920
3.
Баланснинг монетар моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс тафовутлари
9620
хорижий валютадаги пул маблағларининг ҳисобварақлари, хорижий валютада олиш учун ҳисобварақлар, хорижий валютадаги мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари ва бошқалар
4.
Қимматли қоғозларга инвестицияларни қайта баҳолаш (қийматининг камайтирилиши) натижасида кўрилган зарарлар ва бошқалар
9690
5810-5890
5.
Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
Солиқ мажбуриятларинитўлаш учун фойданинг ишлатилиши (9800)
432. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар фойдаланилади:
9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар»;
9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқ мажбуриятлари бўйича харажатлар».
433. Йил давомида фойдадан солиқ ва бошқа солиқ мажбуриятлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар», 9820 «Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқ мажбуриятлари бўйича харажатлар» ҳисобварағининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар», 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқ мажбуриятлари бўйича харажатлар» ҳисобварағи 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.
Солиқлар ва бошқа солиқ мажбуриятларини тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб солиқ мажбуриятлари турлари бўйича юритилади.
434. Солиқлар ва бошқа солиқ мажбуриятларини тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9800) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Фойдадан бюджетга тўловлар бўйича йил давомида ҳисобланган суммалар
9810, 9820
6410
2.
Ҳисобот даврининг охирида солиқлар ва бошқа солиқ мажбуриятларини тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
9910
9810, 9820
Якуний молиявий натижа (9900)
435. 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи ҳисобот йилида ташкилот фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадларни ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағининг дебетида ташкилотнинг харажат (зарар)лари, кредитида эса фойдалари акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.
Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу ҳисобварақ бўйича сальдо суммаси ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 «Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)» ҳисобварағи 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади.
436. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (9900) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
Солиқлар ва бошқа солиқ мажбуриятларини тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ёпилиши
9910
9810-9820
10.
Ҳисобот йилининг соф фойдаси
9910
8710
11.
Ҳисобот йилининг соф зарари
8710
9910
5-боб. Балансдан ташқари ҳисобварақлар
437. Ушбу бобнинг ҳисобварақлари ташкилотга тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек, алоҳида хўжалик операциялари устидан назорат қилиш учун фойдаланилади.
Мазкур ҳисобварақларда қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади.
Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)
438. 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағи ташкилот томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ижарага олинган асосий воситалар 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади. Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.
Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий захиралар (002)
439. 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий захиралар» ҳисобварағи масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий захираларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Товар-моддий захиралар 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий захиралар» ҳисобварағида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади. Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ташкилотлар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)
440. 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағи ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан тўлов амалга оширилмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Воситачилик шартномаси бўйича қабул қилинган товарлар (004)
441. 004 «Воситачилик шартномаси бўйича қабул қилинган товарлар» ҳисобварағи шартномага мувофиқ воситачилик шартномаси бўйича қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақдан комиссионер ташкилотлар фойдаланади.
Воситачилик шартномаси бўйича қабул қилинган товарлар 004 «Воситачилик шартномаси бўйича қабул қилинган товарлар» ҳисобварағида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва ташкилот — комитентлар бўйича юритилади.
Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)
442. 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» ҳисобварағи пудратчи ташкилотлар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақдан пудратчи ташкилотлар фойдаланади.
Ускуналар 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» ҳисобварағида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.
Қатъий ҳисобдаги бланкалар (006)
443. 006 «Қатъий ҳисобдаги бланкалар» ҳисобварағи сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобдаги бланкалар — патта дафтарчалари, гувоҳнома бланклари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Қатъий ҳисобдаги бланкаларга киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби ташкилот томонидан ўрнатилади.
444. 007 «Тўловга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» ҳисобварағи қарздорларнинг тўловга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олиниши лозим.
Олдин зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 «Тўловга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарз» ҳисобварағи кредитланади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.
Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган (008)
445. 008 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган» ҳисобварағи мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган» ҳисобварағида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган (009)
446. 009 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган» ҳисобварағи мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган» ҳисобварағида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.
Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар (010)
447. 010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» ҳисобварағи молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» ҳисобварағидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.
Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)
448. 011 «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» ҳисобварағи ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади.
011 «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» ҳисобварағидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
449. 012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар» ҳисобварағида мазкур ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базага киритиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган харажатлар акс эттирилади.
Мазкур ҳисобварақдаги аналитик ҳисоб солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар, уларнинг миқдори ва улар чегириладиган муддат тўғрисидаги ахборотни таъминлаши лозим.
Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича) (013)
450. 013 «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
013 «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағида ҳисобга олинган имтиёзлар бўйича ҳисобланган сумма «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.
Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган давр тугаши билан мазкур ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин ташкилотда 5 йил давомида сақланиши лозим.
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (014)
451. 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағи фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида акс эттирилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади.
Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси бўйича олинган мол-мулк (015)
452. 015 «Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси бўйича олинган мол-мулк» ҳисобварағи биргаликдаги фаолият ишончли вакилида оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган ва биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган, мол-мулкнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган ҳар бир мулк объекти бўйича юритилади.
Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар (016)
453. 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» ҳисобварағи ташкилот томонидан вақтинча фойдаланишга олинган номоддий активлар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади.
Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ операциялар ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган, ташкилотга номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан ташкилотга товар белгисидан муайян муддат мобайнида, маълум ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқи, маҳсулотлар ишлаб чиқариш автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг берилиши) лицензия шартномалари, муаллифлик шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилган бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш бўйича операциялар 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.
Фойдаланиш ҳуқуқида олинган номоддий активлар 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» ҳисобварағида шартномада қабул қилинган баҳода ҳисобга олинади.
Фойдаланиш ҳуқуқида олинган номоддий активлар қайтарилганда 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари ҳисобварағи кредитланади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ҳуқуқ эгалари ва фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активларнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 28 октябрдаги 122-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-1, 2003 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 28 апрелдаги 46-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-2, 2009 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 22-сон, 261-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги 47-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-3, 2017 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 22-сон, 435-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 октябрдаги 146-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»нинг 2-иловаси 211-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-4, 2017 йил 10 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1181-4/0239-сон).