1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3571]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 сентябрь,
9-сон
Келишилди:
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2024 йил 23 август
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2024 йил 29 август
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 13 август
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 16 август
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 20 август
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2024 йил 16 август
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2024 йил 16 август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б. Ш. ХИДОЯТОВ
2024 йил 12 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 12 сентябрдаги 9-сон буйруғига ИЛОВА
Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиштартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот алмашинуви иштирокчилари — суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари, Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграциялашган вазирлик ва идоралар;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Ягона тизим деб юритилади) — манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган суғурта бозори маълумотларини ҳисобга олиш ва истеъмолчиларга электрон суғурта хизматларини кўрсатиш имкониятини таъминловчи ягона тизим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
2. Суғурта шартномалари Ягона тизим, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда Ягона интерактив давлат хизматлари портали деб юритилади), суғурталовчи ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.
3. Суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта шартномалари Ягона тизим орқали рўйхатдан ўтказилади ва суғурта полислари ушбу тизим орқали мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Қонунчиликда суғурта полисининг шакли тасдиқланган бўлса, суғурта полиси қонунчиликда белгиланган шаклда расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Суғурта шартномаларини электрон тарзда тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказишни таъминлаш мақсадида ахборот алмашинуви иштирокчиларининг дастурий таъминотлари (ахборот тизимлари) Ягона тизим билан интеграция қилинади ҳамда суғурта шартномаси тўғрисидаги маълумотлар узатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
5. Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатувчи суғурта агенти ўзининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) суғурта қилдирувчилар учун суғурталовчини эркин танлаш имкониятини яратиши ҳамда суғурталовчиларнинг ваколатли давлат органи томонидан эълон қилинган рейтинг кўрсаткичларини акс эттириши шарт.
2-боб. Суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
6. Иш берувчининг ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини электрон шаклда мажбурий суғурта қилишда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
а) суғурта шартномаси Ягона тизим орқали тузилганда:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «my.soliq.uz» электрон тизимида солиқ ҳисоботларини тақдим этишда фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича амалдаги суғурта полисига эга бўлмаган иш берувчилар ва ташувчилар ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда аниқлаб борилади;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3571-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3571-1/0264-сон)
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича амалдаги суғурта полисига эга бўлмаган иш берувчилар ёки ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «my.soliq.uz» электрон тизимидаги шахсий кабинетига мажбурий суғурта шартномаларини тузиш зарурлиги тўғрисидаги ахборот автоматик равишда Ягона тизимга электрон ҳавола қилинган ҳолда юборилади;
(6-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3571-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3571-1/0264-сон)
ушбу электрон ҳавола орқали Ягона тизимга кирилганда, иш берувчилар ёки ташувчилар томонидан Ягона тизимдаги суғурталовчилардан бири танланган ҳолда суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклидаги электрон ариза суғурталовчининг дастурий таъминотига (ахборот тизимларига) юборилади. Бунда, суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) автоматик равишда электрон ариза асосида суғурта шартномаси тузилади;
б) иш берувчилар ёки ташувчилар томонидан суғурталовчининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклидаги электрон ариза киритилганда, суғурта шартномаси суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида автоматик тарзда тузилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
в) иш берувчилар ёки ташувчилар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклидаги электрон ариза киритилганда, суғурталовчининг дастурий таъминотида электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
7. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни электрон шаклда суғурта қилишда:
а) суғурта шартномаси Ягона тизим орқали тузилганда:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида мазкур турдаги амалдаги суғурта полисига (тўлиқ қурилиш даври учун) эга бўлмаган юридик шахслар ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда аниқлаб борилади;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали мазкур турдаги амалдаги суғурта полисига эга бўлмаган юридик шахслар мажбурий суғурта шартномаларини тузиши зарурлиги тўғрисидаги ахборот Ягона тизимга электрон ҳавола қилинган ҳолда юборилади;
ушбу электрон ҳавола орқали Ягона тизимга кирилганда, суғурта қилдирувчи томонидан Ягона тизимдаги суғурталовчилардан бири танланган ҳолда суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклидаги электрон ариза суғурталовчининг дастурий таъминотига (ахборот тизимларига) юборилади. Бунда, суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади;
б) суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурта шартномаси суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида автоматик тарзда тузилади;
в) суғурта қилдирувчи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурталовчининг дастурий таъминотида электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик;
5.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини электрон шаклда суғурта қилишда:
а) суғурта шартномаси Ягона тизим орқали тузилганда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) мазкур турдаги амалдаги суғурта полисига эга бўлмаган юридик шахслар ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда аниқлаб борилади;
(8-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3571-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3571-1/0264-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали мазкур турдаги амалдаги суғурта полисига эга бўлмаган юридик шахслар мажбурий суғурта шартномаларини тузиш зарурлиги тўғрисидаги ахборот Ягона тизимга электрон ҳавола қилинган ҳолда юборилади;
(8-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3571-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3571-1/0264-сон)
ушбу электрон ҳавола орқали Ягона тизимга кирилганда, суғурта қилдирувчи томонидан Ягона тизимдаги суғурталовчилардан бири танланган ҳолда суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклидаги электрон ариза суғурталовчининг дастурий таъминотига (ахборот тизимларига) юборилади. Бунда, суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади;
б) суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурта шартномаси суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида автоматик тарзда тузилади;
в) суғурта қилдирувчи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурталовчининг дастурий таъминотида электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
9. Бошқа суғурта шартномаларини электрон шаклда тузишда:
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурта шартномаси суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) электрон ариза асосида автоматик тарзда тузилади;
суғурта қилдирувчи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномасини тузиш бўйича оммавий оферта шаклида электрон ариза киритилганда, суғурталовчининг дастурий таъминотида электрон ариза асосида суғурта шартномаси автоматик тарзда тузилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
10. Ягона интерактив давлат хизматлари портали, суғурталовчи ёки суғурта агентининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали суғурта шартномалари электрон шаклда тузилганидан сўнг электрон аризада кўрсатилган маълумотлар Ягона тизимга автоматик тарзда юборилади ҳамда суғурта шартномалари Ягона тизимда рўйхатдан ўтказилади.
11. Битта суғурта шартномаси бўйича айни бир объектни бир нечта суғурталовчи томонидан биргаликда суғурта қилиш шартномаларини Ягона тизим орқали рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
суғурта шартномаси суғурталовчининг дастурий таъминотида (ахборот тизимларида) тузилганда, суғурталовчи (вакил) ёки унинг суғурта агенти томонидан суғурталовчилар тасдиқлаган электрон аризага асосан суғурта шартномаси Ягона тизимда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади;
суғурта шартномаси суғурта агентининг дастурий таъминотида (ахборот тизимлари) тузилганда, суғурталовчилар тасдиқлаган электрон аризага асосан суғурталовчининг дастурий таъминоти орқали суғурта шартномаси Ягона тизимда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
12. Қайта суғурта шартномаларини Ягона тизим орқали рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) қайта суғурта қилдирувчи билан қайта суғурталовчи ўртасида тўғридан-тўғри қайта суғурта шартномаси тузилганда, қайта суғурта қилдирувчи томонидан электрон ариза қайта суғурталовчига юборилади ҳамда электрон ариза қайта суғурталовчи томонидан тасдиқланганидан сўнг қайта суғурта шартномаси (жумладан, қайта суғурта қилиш слипи ва бошқалар) Ягона тизим орқали автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади;
б) қайта суғурта брокери иштирокида қайта суғурта шартномаси тузилганда:
қайта суғурта қилдирувчи томонидан электрон ариза қайта суғурта брокерига тасдиқлаш учун юборилади ҳамда электрон ариза қайта суғурта брокери томонидан тасдиқланганидан сўнг қайта суғурта шартномаси (жумладан, қайта суғурта қилиш слипи ва бошқалар) Ягона тизим орқали автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади;
қайта суғурта брокери томонидан электрон ариза қайта суғурталовчига юборилади ҳамда қайта суғурталовчи томонидан электрон ариза тасдиқланганидан сўнг қайта суғурта шартномаси (жумладан, ковернота ва бошқалар) Ягона тизим орқали автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади;
в) қайта суғурта шартномаси норезидент суғурталовчилар билан тузилганда, резидент қайта суғурта қилдирувчи ёки резидент қайта суғурталовчилар томонидан электрон аризани Ягона тизимга юбориш орқали қайта суғурта шартномаси Ягона тизимда рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
13. Қайта суғурта қилдирувчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига Ягона тизим орқали юборади.
Бунда:
қайта суғурта қилдирувчи ёки қайта суғурта брокери қайта суғурталаш бўйича офертани Ягона тизимга киритади;
офертани акцептлаш ёки уни рад этиш қайта суғурталовчилар томонидан Ягона тизимда амалга оширилади.
14. Суғурта (қайта суғурта) шартномасига ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ушбу бобда белгиланган тартибда Ягона тизимда рўйхатдан ўтказилади.
3-боб. Суғурта полисини расмийлаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
15. Суғурта шартномаси Ягона тизимда рўйхатдан ўтказилганидан ва суғурта мукофоти тўланганлиги суғурталовчи томонидан электрон тарзда тасдиқланганидан сўнг суғурта полиси Ягона тизим орқали автоматик тарзда расмийлаштирилади.
Бунда, биргаликда суғурта қилиш шартномаларида суғурта мукофоти тўланганлиги суғурталовчи (биргаликдаги суғурталовчилар номидан вакил) томонидан электрон тарзда тасдиқланади.
Ягона тизим томонидан суғурта полиси расмийлаштирилганлиги тўғрисида суғурта қилдирувчига суғурта полисига электрон ҳавола қилинган ҳолда хабарнома юборилади ҳамда суғурта қилдирувчи хабарномадаги ҳавола орқали суғурта полисини электрон шаклини юклаб олади.
16. Суғурта полисининг ҳақиқийлиги суғурта полисининг махсус коди (QR-код) орқали текширилиши мумкин.
4-боб. Ягона тизим орқали суғурта даъволарини мониторинг қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
17. Суғурталовчилар ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасига келиб тушган суғурта даъволарининг ҳисоби Ягона тизимда юритилади.
18. Суғурталовчи қабул қилинган суғурта даъволарини кейинги иш кунидан кечиктирмай Ягона тизим орқали рўйхатдан ўтказади.
Бунда, ваколатли давлат органининг ахборот тизимлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинадиган суғурта даъволари автоматик тарзда Ягона тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.
19. Суғурталовчи суғурта даъволарини кўриб чиқиш натижаси юзасидан аризачини хабардор қилади ва кейинги иш кунидан кечиктирмай Ягона тизимда ижро ҳолатини белгилаб ижро ҳужжати нусхасини юклайди.
20. Ваколатли давлат органи Ягона тизимда суғурталовчи томонидан кўриб чиқилган (чиқилаётган) суғурта даъволари ижросининг таҳлилини олиб боради.
5-боб. Ягона тизимдан фойдаланиш талаблари ва шартлари ҳамда тизимдан фойдаланишни тўхтатиш
21. Ягона тизимдан фойдаланиш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ягона тизимда рўйхатдан ўтиш, бундан вазирлик ва идоралар мустасно;
ахборот тизимларини Ягона тизимга тўлиқ интеграциясини амалга ошириш;
ахборот тизимларидан узлуксиз ва тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиш, бундан форс-мажор ҳолатлар мустасно;
суғурта шартномаларини электрон тарзда тузиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда суғурта полисларини расмийлаштиришда суғурта фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ва техник топшириқларга риоя этилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Ягона тизимга ҳаққоний маълумотларни киритиш;
шахсий маълумотларни қайта ишлашда ахборот алмашинуви иштирокчилари шахсий маълумотлар ва суғурта сири деб таснифланган маълумотларни уларга ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха олиш, тақдим этиш ва тарқатишдан, шунингдек бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаш.
22. Қуйидаги ҳолларда Ягона тизимдан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тўхтатилади:
Ягона тизимдан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилинмаганда;
суғурта ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
Ягона тизим доирасида маълумот алмашиш тўғрисидаги ёзма битим бекор қилинганда;
электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида хизмат кўрсатиш имкониятидан фойдаланиш чекланганлиги аниқланганда;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.
23. Ягона тизимдан фойдаланишни тўхтатиш ваколатли давлат органининг қарорига асосан амалга оширилади. Бунда, ваколатли давлат органининг қарори қабул қилинишдан олдин Ягона тизим фойдаланувчиларига камчиликларни бартараф этиш мақсадида мажбурий кўрсатма берилиши мумкин.
24. Ваколатли давлат органи томонидан Ягона тизимдан тўлиқ ёки қисман фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақида тўхтатиш сабабларини кўрсатган ҳолда тизим фойдаланувчиларига хабар беради.
25. Ягона тизим фойдаланувчиларининг Ягона тизимдан фойдаланишни тиклаш тўғрисидаги мурожаати икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва Ягона тизимдан фойдаланишини тиклаш ёки тиклашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бунда, Ягона тизим фойдаланувчиларига бу ҳақида бир иш куни ичида хабар берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
26. Ваколатли давлат органининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.12.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
ЯГОНА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ
ersp.e-osgo.uz
Компания логотипи
Серияси: _______
№ ____________-сон
____-сонли суғурта шартномаси бўйича
ЭЛЕКТРОН СУҒУРТА ПОЛИСИ
1.
Суғурта маҳсулотининг номи
2.
Суғурталовчи
3.
Суғурта қилдирувчи
4.
Суғурталанган шахс
5.
Наф олувчи
6.
Суғурта объекти
7.
Суғурта шакли
8.
Суғурта класси
9.
Суғурта таваккалчиликлари
10.
Суғурта қиймати
11.
Суғурта суммаси
12.
Франшиза
13.
Суғурта мукофоти
14.
Тўланган суғурта мукофоти
15.
Суғурта полисининг амал қилиш муддати
дан
гача
16.
Суғурта ҳимоясига олинган ҳудуд
17.
Суғурта қоидалари
илова қилинади
18.
Суғурта ташкилотининг манзили
19.
Алоҳида қайдлар
Суғурта ҳодисаси юз берганда қуйидаги телефон рақам орқали мурожаат қилинг:
+998 (00) 000-00-00
суғурта ташкилотининг телефон рақами
Берилган санаси : 202__ йил «_____» ___________
Берилган вақти : ___:___
Суғурта ҳодисаси рўй берганда, «SugʻurtaService»
ягона мобил иловасидан фойдаланишингиз мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2024 й., 10/24/3571/0915-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3571-1/0264-сон)