Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
ШНҚ 2.08.04-22 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 294]
1. ШНҚ 2.08.04-22 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2004 йил 19 апрелдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.08.04-04 «Маъмурий бинолар» қурилиш меъёрлари ва
қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Фавқулодда вазиятлар вазири A. КУЛДАШЕВ
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-56-сон
буйруғига ИЛОВА
ШНҚ 2.08.04-24 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) республика ижро этувчи ҳокимият (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар), маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, кўп квартирали уйларни бошқариш, суд, прокуратура органлари, лойиҳа-конструкторлик ва илмий муассасаларнинг (махсус лаборатория ва экспериментал ишлаб-чиқариш корпуслари бундан мустасно) маъмурий биноларини лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлиси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари, консулликлари, Давлат хавфсизлиги хизмати, муайян тартибга бўйсунувчи объектлар, божхона, ёпиқ архивлар, телекоммуникация алоқалари операторлари маъмурий бинолари ҳамда кўчма биноларнинг хоналарини лойиҳалашга нисбатан татбиқ этилмайди.
1. Ушбу ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ҚМҚ 2.01.18-19 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари»;
ШНҚ 2.09.02-19 «Ишлаб чиқариш бинолари»;
ГОСТ 31173-2016 Пўлат эшик блоклари. Техник шартлар (расмий манба: Блоки дверные стальные. Технические условия);
ГОСТ Р 57327-2016 Ёнғинга қарши металл эшиклар. Умумий техник талаблар ва синаш усуллари (расмий манба: Двери металлические противопожарные. Общие технические требования и методы испытаний);
ГОСТ Р 53307-2009 Қурилиш конструкциялари. Оловбардошликка синаш усуллари (расмий манба: Конструкции строительные. Противопожарные двери и ворота. Метод испытаний на огнестойкость).
2. Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
маъмурий бино — республика ижро этувчи ҳокимият (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар), маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш суд, прокуратура органлари, лойиҳа-конструкторлик ва илмий муассасаларнинг бинолари;
тамбур-шлюз — бинони ёнувчи газлардан, буғлардан, чанглардан ва бошқа хавфли омиллардан ҳимоя қилувчи, унинг кириш қисмида, зина катаги ёки бошқа хоналарга киришдаги икки эшик орасидаги жой;
техник хоналар — бинонинг муҳандислик жиҳозларига хизмат кўрсатувчи (электр шчит, лифтлар, иссиқлик пункти, насос хонаси) хоналар.
3. Маъмурий биноларнинг сиғими бошқарма ва бўлимлардаги ходимларнинг штат миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши, бунда ҳисоб сиғимига қуйидаги хоналар киритилмаслиги зарур:
хизмат кўрсатиш ходимлари (ошхона ва тиббиёт пункти хизматчилари, ҳайдовчилар);
фойдаланишда фаолият юритувчи ходимлар (фаррошлар, вахтёрлар, кўча тозаловчилар, электромонтёрлар, механиклар).
4. Маъмурий биноларнинг сиғими лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.
5. Маъмурий биноларнинг ер участкаларининг ўлчами ва уларнинг тузилиши, биноларга келиш йўллари ҳамда автотураргоҳлар
ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
6. Маъмурий биноларнинг қаватлари сони бош режага (ёки бош режа лойиҳаси) ва
ШНҚ 2.08.02-23 ҳамда ҚМҚ 2.01.03-19 га мувофиқ белгиланиши керак.
Бунда, маъмурий биноларнинг қаватлари сони 16 қаватдан ошмаслиги лозим.
Қаватлар сонини 16 қаватдан оширишга махсус техник-иқтисодий асослар ва техник шартлар ишлаб чиқиш билан йўл қўйилади.
7. Маъмурий бинолар қаватлари сони ва ҳажмий-режалаштириш таркибини белгилашда
ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар инобатга олинган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун лифтлар ёки махсус кўтаргич мосламаларини лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ ўрнатишга йўл қўйилади.
9. Биноларнинг ҳажмий-режалаштириш ва муҳандислик-техникавий ечимларига қуйидагилар киритилиши керак:
одамларни қутқариш ва бинолардан атрофдаги ҳудудга тез эвакуация қилиш;
ёнғин-қутқарув бўлинмаларини етиб келиши ва ёнғин ўчоғига ўт ўчириш моддасини етказиб бериш;
баландлиги 10 қават ёки ундан ортиқ бўлган биноларда йўловчи лифтларидан бири ёнғин-қутқарув бўлинмаларини етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиши.
11. Бинонинг ертўла қаватидаги хоналар ва йўлаклар атриум билан ёнғин вақтида ҳаво бериладиган тамбур-шлюз орқали боғланиши лозим.
12. Лойиҳалаш ечимларида биноларни техник хизмат, таъмирлаш ва ускуна элементларини алмаштириш имконияти ҳисобга олиниши керак.
Қурилиш кўтарма воситаларини (люлкалар) маҳкамлаш воситалари юқори қаватли бинолар учун лойиҳалаш топшириғида белгиланиши зарур.
13. Ёнғин постлари хоналарини табиий ёритилишини таъминлаган ҳолда бинонинг биринчи ёки ярим ертўла (цоколь қавати)да жойлаштириш керак.
Ёнғин постларини ҳисоб сиғими 200 ходимдан кам бўлган биноларда вестибюль майдонида жойлаштиришга йўл қўйилади.
14. Маъмурий биноларнинг хоналари баландлигини
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
Турар жой объектларидаги маъмурий биноларни ШНҚ 2.08.01-19 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Йўлаклар ва холларнинг соф баландлиги 2,4 m дан кам бўлмаслиги лозим.
15. Маъмурий биноларда қуйидагиларни
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ амалга оширилиши зарур:
эвакуация йўлларини ташкил этишни;
конференция, мажлислар заллари ва аудиторияларнинг жойлашиши.
16. Эвакуация йўллари ва йўлакларнинг эни
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши, бунда йўлакларнинг эни 1,5 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун кириш зонасидаги йўлаклар эни 1,8 m дан кам бўлмаслиги керак.
Йўлаклар энини 1,8 m қилиб лойиҳалаш имкони бўлмаганда, уларнинг энини 1,6 m бўлишига йўл қўйилади.
Ташриф буюрувчилар учун кутиш жойларини жойлаштириш билан вестибюллар ва дам олиш йўлаклари камида 2,4 m кенгликда бўлиши керак.
17. Узунлиги 60 m дан ортиқ бўлган йўлаклар 2-турдаги ёнғинга қарши деворлар ва 3-турдаги ўзи ёпиладиган ёнғинга қарши эшиклар билан ажратилиши керак.
Бунда, улар бир-биридан 60 m дан ортиқ бўлмаган масофада ва йўлакларнинг бошида жойлаштирилиши зарур.
Ёнғинга қарши эшиклар ГОСТ 31173-2016, ГОСТ Р 57327-2016 ҳамда ГОСТ Р 53307-2009 га мувофиқ бўлиши лозим.
18. Йўловчи лифтларидан чиқишлар, лифт холлари орқали, шунингдек вестибюль ёки бошқа вазифаларга мўлжалланган холларни, агар уларнинг майдонига кирган бўлса, лифт холи томонидан лойиҳалаш керак.
Лифт холларига омбор учун мўлжалланган хонадан, ёнувчи моддалар ва материалларни сақлаш учун мўлжалланган хоналардан чиқишни лойиҳалашга йўл қўйилмайди.
19. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ШНҚ 2.04.09-07га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
Заллардан эвакуация чиқиш эшиклари, йўлакларда ва зина катаклари устида чиқиш йўналишини кўрсатувчи чироқли «Чиқиш» кўрсаткичлари ўрнатилиши зарур.
Бунда, кўрсаткичнинг электр таъминоти ишончлилигининг 1-тоифаси бўйича бажарилиши лозим.
20. Умумий йўлакларга олиб борадиган зина катакларнинг эшиклари, лифт холлари ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ўз-ўзидан ёпиладиган мосламалар ва зичлагичларга эга бўлиши, бунда эшикларни калитсиз очишга тўсқинлик қилувчи қулфлар ўрнатилмаслиги керак.
Маъмурий биноларнинг иссиқлик ҳимояси, хоналарнинг ички иқлим параметрлари, табиий ва сунъий ёритилиши, қуёш нуридан ҳимояси, иситилиши, вентиляцияси ва кондициялаштирилиши
ШНҚ 2.01.04-18,
ШНҚ 2.04.05-22 ва ҚМҚ 2.01.18-19 га мувофиқ бўлиши керак.
21. Хоналарнинг табиий ва сунъий ёритилиши, қуёш нуридан ҳимояси ШНҚ 2.05.08-19 га мувофиқ бўлиши лозим.
22. Маъмурий бино хоналарини ярим ертўла (цоколь қавати) ва ертўла қаватларида жойлаштириш
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши керак.
Ертўла қаватларида жойлаштириладиган қуйидаги хоналарни
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади:
вестибюлларни (бевосита ташқарига чиқиш мавжуд бўлганда);
конференц-заллар, гардероб хоналари, санитар тугунларини,
жисмоний соғломлаштириш машғулотлари учун хоналарни;
овқатланиш хоналари, буфетлар, ошхоналарни;
макет тайёрловчи устахоналар, ускуналарни таъмирлаш, технологик шароитлари бўйича айрим лаборатория хоналари ва омборхоналар (ёнувчи суюқликлар ва енгил аланга олувчи модда сақланувчилардан ташқари);
Табиий ёритишсиз лойиҳалаштирилган хоналарни иккинчи ёруғлик билан ёритишга йўл қўйилади.
Ҳавони кондициялаштириш тизими билан жиҳозланган хоналар деразаларини, ёруғлик ўтказувчи қопламали ички ҳовли томонига йўналтиришга йўл қўйилади.
23. Икки томонга, ички ҳовли ва кўчага қаратилган деразаларга эга бўлган ва кўча томондан ёнғин-қутқарув бўлинмалари автонарвон ва автокўтаргичлар ёрдамида чиқиши мумкин бўлган хоналарда автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси бўлмаслигига йўл қўйилади.
24. Маъмурий биноларни лойиҳалашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
назорат қилиш пунктлари ва кириш техника назорати воситалари қўлланилишини;
портлашдан ҳимоя тўсиқ конструкциялари ва махсус тўсиқларни;
деразадаги ҳимоя воситаларини;
махсус хоналарнинг техник жиҳозларини биноларнинг чордоқ ва ертўлаларида қўлланилишини.
25. Махсус хоналарда сақланадиган ахборот ва қимматбаҳо буюмларни махсус тўсувчи конструкциялар ва эшиклар лойиҳалаштириш топшириғида белгиланишига йўл қўйилади.
26. Ертўла, ярим ертўла (цоколь қавати) ва биринчи қават хоналари деразалари ҳамда бошқа қаватлар деразаларига уларга бирлаштириб (тақаб) қурилган бинодан киришда панжаралар ўрнатилиши лозим.
Бунда, ёнғин пайтида одамларни тўсиқсиз эвакуация қилиниши таъминланиши керак.
27. Бино ҳажмий-режалаштириш ечимини танлаш ва бино фасадларини ташқи ойнавандлашни танлаш ҚМҚ 2.01.18-19га мувофиқ бўлиши лозим.
28. Бино фасадларини ойнавандлаш вақтида пиёдалар устига ойна тушиб кетишидан (соябонлар, тўсиқлар ва бошқалар ёрдамида) ҳимояланган бўлиши лозим.
29. Одамларни фавқулодда ҳолатларда 12 h гача вақтинчалик сақланиши учун ертўла хоналардан фойдаланишга йўл қўйилади.
30. Вестибюль ва навбатчилар (қоровуллар) хонасидан ертўлага кириш, ҳудудга кириш ва чиқишни назорат қилиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.
31. Бино ҳудудини тўсиқлар билан ўраш зарурияти (тўсиқ тури, унинг баландлиги) лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.
32. Бино атрофида айланиб ўтиш йўллари бўлиши, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш лойиҳалаштириш топшириғига кўра белгиланишига йўл қўйилади.
33. Маъмурий биноларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва фойдаланишда материал ва энергетик ресурсларни иқтисод қилиш чоралари бўлиши лозим.
Маъмурий биноларни очиқ офислар «Open space» тамойили асосида лойиҳалаш керак.
Бунда, очиқ офисларнинг ташқи деразалари ҳамда уларнинг очилиш жойлари 3 h дан кам бўлмаган оловбардошликда лойиҳаланиши керак.
Маъмурий бинолар жойлашган ҳудуд ва унинг ўзида ижарага бериладиган бўш майдонларга алоҳида коммуникация тизимлари ва кириш-чиқиш йўллари инобатга олиниши керак.
Лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот муассасаларининг маъмурий бинолари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг
1-иловасига мувофиқ олиниши керак.
34. Маъмурий биноларнинг хоналари қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:
а) 1-гуруҳ — ишчи, ахборот ва илмий-техникавий вазифасига оид:
таркибий бўлинмалар ишчи хоналари (ишчи хоналар ёки ишчи заллар), кафедралар, лабораториялар, раҳбар хоналари ва қабулхоналар);
мажлислар заллари, конференц-заллар;
кутубхоналар, архивлар, лойиҳа хоналари.
б) 2-гуруҳ — ёрдамчи вазифаларга оид:
санитар-маиший хоналар (ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, шахсий гигиена хоналари, душхоналар);
хизмат кўрсатиш хоналари (тиббиёт пункти ва соғломлаштириш хоналари, ошхона, буфет);
вестибюль — кириш хоналари (вестибюль, гардероб, рухсатномалар бюроси, ёнғин пости, қоровул хоналари);
бинонинг хўжалик хизмати хоналари (омборлар ва таъмирлаш устахоналари);
бинонинг техник ускуналари хоналари (венткамералар, электрошчитлар).
Махсус лаборатория ва экспериментал ишлаб-чиқаришга мўлжалланган ишлаб-чиқариш хоналари ШНҚ 2.09.02-19 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
35. Хоналарнинг таркиби ва уларнинг майдони, хоналарнинг функционал ўзаро алоқалари ушбу ШНҚга мувофиқ лойиҳалаш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.
36. Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, қўмиталар агентликлар ва инспекциялар) хоналарининг ўлчами ва таркиби қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
| | 2-жадвал |
Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)* |
1. | Раҳбар | 20 — 30 |
2. | Раҳбар ўринбосари | 10 — 20 |
3. | Департамент бошлиғи | 8 — 12 |
4. | Департамент ўринбосари | 8 — 10 |
5. | Бошқарма бошлиғи | 8 — 10 |
6. | Бошқарма бошлиғи ўринбосари | 6 — 8 |
7. | Бўлим бошлиғи | 6 — 8 |
8. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 6 — 8 |
9. | Бошқарув ходимлари | 6 |
10. | Техник ходимлар* | 4 |
11. | Конференц-зал | 150 |
12. | Конференц-залларнинг ёрдамчи хоналари | 12 — 30 |
13. | Техник (илмий) кенгаш мажлислар зали | 60 |
14. | Касаба (жамоат) уюшмалари хонаси | 18 — 30 |
15. | Архивлар | 10 — 70** |
16. | Сервер хонаси | 15 |
17. | Буфет-ошхона, пазандалик дўкони | 30 — 350** |
18. | Санитар тугунлар | 12 — 80** |
19. | Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси | 8 — 15 |
20. | Омборлар | 6 — 30** |
37. Раҳбарлар хоналаридаги қабулхоналар 1 хонага 12 m2, икки хонага 18 m2 дан кам бўлмаслиги, бунда улар 36 m2 дан кўп бўлмаслиги керак.
38. Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 2-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
| | 1-жадвал |
Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)** |
1. | Раҳбар | 30 — 35 |
2. | Раҳбар ўринбосари ва унга тенглаштирилган лавозимлар (маслаҳатчи) | 15 — 25 |
3. | Департамент бошлиғи | 10 — 15 |
4. | Департамент ўринбосари | 10 — 12 |
5. | Бошқарма бошлиғи | 10 — 12 |
6. | Бошқарма бошлиғи ўринбосари | 8 — 10 |
7. | Бўлим бошлиғи | 8 — 10 |
8. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 8 — 10 |
9. | Бошқарув ходимлари | 6 |
10. | Техник ходимлар* | 4 |
11. | Конференц-зал (эстрада заллари билан) | 150 — 200*** |
12. | Конференц-залларнинг ёрдамчи хоналари | 24 — 30 |
13. | Кичик кенгаш зали | 60 |
14. | Касаба (жамоат) уюшмалари хонаси | 20 — 30 |
15. | Архивлар | 12 — 30 |
16. | Кутубхона | 25 — 30 |
17. | Сервер хонаси (АТС билан биргаликда) | 15 |
18. | Ошхона (буфет) | 30 — 350*** |
19. | Санитар тугунлар | 12 — 80*** |
20. | Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси | 8 — 15 |
21. | Омборхоналар | 6 — 30 |
39. Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг бўйсунувидаги ҳудудий бўлинмаларнинг хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 3-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
| | 3-жадвал |
Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)* |
1. | Раҳбар | 10 — 20 |
2. | Раҳбар ўринбосари | 10 — 15 |
3. | Бўлим (шуъба) бошлиғи | 6 — 8 |
4. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 6 — 8 |
5. | Бошқарув ходимлари | 6 |
6. | Техник ходимлар* | 4 |
7. | Конференц-зал | 36 — 80** |
8. | Канцелярия-қабулхона | 12 — 18 |
9. | Архив | 6 — 18 |
10. | Вестибюль | 18 — 70** |
11. | Буфет (ёрдамчи хоналар билан) | 30 — 120** |
12. | Санитар тугунлар | 6 — 30** |
13. | Омбор | 4 — 12 |
40. Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, қўмиталар агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 4-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
| | 4-жадвал |
Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)* |
1. | Раҳбар | 10 — 15 |
2. | Раҳбар ўринбосари | 6 — 8 |
3. | Бўлим (шуъба) бошлиғи | 6 — 8 |
4. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 6 |
5. | Бошқарув ва техник ходимлар* | 4 |
6. | Канцелярия-қабулхона | 4 — 6** |
7. | Архив | 4 — 6** |
8. | Санитар тугунлар | 6 — 8** |
41. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари) хоналарининг ўлчами ва таркиби мазкур ШНҚнинг 5-жадвалига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Ушбу ШНҚнинг
42-бандида келтирилган маъмурий биноларнинг биринчи ҳамда юқори қаватлари, том қисмида умумий овқатланиш, савдо ва сервис объектларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида депутатлар хонаси 12 — 18 m2 қилиб лойиҳаланиши, бунда 150 — 200 ходимли биноларда касаба уюшмаси ва жамоат ташкилотлари хоналарининг майдони 16 — 18 m2, 200 — 300 ходимлар фаолият юритадиган биноларда 24 — 30 m2 бўлишига йўл қўйилади.
42. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қабулхоналарида ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташриф буюрувчиларни кутиш майдони бир келувчига 1,5 — 2 m2 ҳисобида белгиланиши керак.
Эни 2,4 m дан кам бўлмаган йўлакларда кутиш ўрнини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Ташриф буюрувчиларнинг тахминий сони бинонинг вазифаси, ўхшашлигига кўра аниқланади.
| | 5-жадвал |
Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)** |
1. | Ҳоким | 30 — 35 |
2. | Ҳокимнинг биринчи ўринбосари | 15 — 25 |
3. | Ҳоким ўринбосари ва унга тенглаштирилган лавозимлар | 10 — 15 |
4. | Бошқарув ходимлари | 6 |
5. | Техник ходимлар* | 4 |
6. | Конференц-зал (эстрада билан) | 80 — 280 |
7. | Конференц-залда ёрдамчи хоналар (видеопроекция, товуш аппарати, инвентарь, президиум хонаси) | 12 — 24 |
8. | Кенгаш зали | 60 — 80 |
9. | Келувчиларни қабул қилиш ва улар билан музокаралар олиб бориш хонаси | 20 — 40 |
10. | Келувчиларни кутиш холл-хонаси | 30 — 50 |
11. | Жамоат ташкилотлари хонаси | 18 — 30 |
12. | Архив | 18 |
13. | Кутубхона маънавий-маърифий хона | 24 — 40 |
14. | Буфет-ошхона | 30 — 250 |
15. | Санитар тугунлар | 12 — 60 |
16. | Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси | 8 |
17. | Омборлар | 10 — 14 |
18. | Йиғиштириш инвентарлари хонаси | 6 |
43. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг
2-иловасига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
44. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бирга қуйидагиларни битта маъмурий бинода жойлаштириб лойиҳалашга йўл қўйилади:
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларини.
45. Шаҳар ва туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларининг хоналари ўлчами ва таркибига қуйидагилар киритилиши керак:
ходимларни ишчи хоналари ва тантанали рўйхатга олиш хоналари билан 20 — 24 m2;
меҳмонхона-холли ҳамда зал билан 30 — 36 m2.
46. Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг
3-иловасига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
47. Суд биноларидаги суд кенгаши залларининг сони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича судьялар сонига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
48. Суд мажлислари залларининг сони ва майдони қуйидаги 6-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.
| | | | | | 6-жадвал |
Суд мажлис заллари | Майдони, m2 | Залдаги ўринлар сони (жамоат учун) | Заллар сони судьялар сонига кўра, киши |
2 | 3 | 5-6 | 7-8 |
Маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ишни кўриш учун | 40 | 20 | - | 1 | 1 | 1 |
60 | 40 | 1 | 1 | 1 | 1 |
Жиноий ишларни кўриш учун | 40 — 50 | 20 — 30 | - | - | - | 1 |
80 | 40 — 50 | - | - | 1 | 1 |
100 — 110 | 60 — 80 | 1 | 1 | 1 | 1 |
49. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг мажлислари залларининг сони ва майдони қуйидаги 7-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.
| | | 7-жадвал |
Суд мажлислар зали | Майдони m2 | Ўринлар сони (жамоат учун) |
Жиноят ишларини кўриш | 150 | 150 — 180 |
Ишларни биринчи инстанция бўйича кўриш | 30 — 40 80 | 15 — 20 50 — 60 |
Ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриш | 30 80 | 20 60 |
50. Судьялар ишлайдиган хонанинг майдонини ушбу ШНҚнинг 8-жадвалида келтирилган катталикларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.
| | | | | 8-жадвал |
Хонанинг номи | Майдон m2, судьялар сонига кўра, киши |
Туман (шаҳар) судларида | Олий судларда, вилоят судларида |
5 гача | 5 — 7 | 8 ва ундан ортиқ | 30 гача | 30 дан ортиқ |
Суд раисининг хонаси | 20 — 24 | 24 — 30 | 30 — 36 | 36 — 48 | 48 — 60 |
Раиснинг дам олиш хонаси | - | - | - | 18 | 18 |
Суд раисининг қабулхонаси | 18 | 18 — 24 | 24 — 30 | 30 | 30 |
Раис ёрдамчисининг хонаси | 12 — 18 | 12 — 18 | 12 — 18 | 15 — 18 | 15 — 18 |
Судянинг хонаси | 18 | 18 — 20 | 18 — 24 | 18 — 24 | 18 — 24 |
Судя ёрдамчисининг хонаси | 12 | 12 | 12 | 15 | 15 — 18 |
Судянинг қабул хонаси | 18 | 18 — 20 | 18 — 20 | - | - |
51. Судья ёрдамчиларининг хоналари таркиби ва майдони, бухгалтерия, кадрлар бўлими, ҳуқуқий ахборот, суд статистикаси, моддий-техник таъминот, ишларни бошқариш ва суд жараёни ишлари, судланувчи ва конвой хоналари, бино соқчилари учун штат ходимлари сонидан келиб чиқиб, лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши керак.
52. Суд биноларида ашёвий далилларни вақтинчалик сақлаш учун 6 — 8 m2 майдонли хона бўлиши керак.
53. Девонхона ва келувчиларни қабул қилиш хоналарининг майдони 14 — 18 m2 бўлиши керак.
Ташриф буюрувчилар кутиш жойини эни 2,4 m кам бўлмаган холл ва йўлакларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
54. Прокуратура биноси хоналарининг таркиби лойиҳалаштириш топшириғи ҳамда уларнинг аҳоли сонига боғлиқ ҳолда ўлчамлари ушбу ШНҚнинг
4-иловасига мувофиқ олинишига йўл қўйилади.
Бош прокуратуранинг маъмурий биносининг хоналари ўлчами лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.
Прокуратура раҳбарларининг хоналари майдони қуйидагича олиниши керак:
вилоят прокурорининг хонаси — 36 — 40 m2;
шаҳар прокурори, вилоят прокурори ўринбосарининг хонаси — 24 m2;
туман прокурорининг хонаси — 18 — 20 m2;
прокурор ёрдамчиси ёки терговчисининг хонаси — 12 — 15 m2.
Прокуратура биносидаги кенгашлар залининг ўлчами шаҳар прокуратура бинолари учун 50 m2 ва вилоят прокуратура бинолари учун 60 m2 катталикда қабул қилинишига йўл қўйилади.
55. Прокуратура биноларида майдони 36 m2 кам бўлмаган криминалистика лабораторияси ва хоналари ҳамда ашёвий далилларни вақтинчалик сақлаш хоналари 6 — 8 m2 бўлиши лозим.
Прокуратура архивлари майдони туманда 8 m2, шаҳарда 12 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Прокуратура фаолиятини таъминлаш ва қўриқлаш учун хоналар лойиҳалаштириш топшириғи бўйича қабул қилинади.
56. Ҳар хил мақсаддаги маъмурий бинолардаги ишчи хоналар ва таркибий бўлинмалар (бўлимлар) бир нафар ходим учун компьютер ёки махсус чизма столи билан жиҳозланган иш жойига 6 m2 ҳисобидан белгиланиши лозим.
57. Оддий иш столларидан фойдаланилганда бир ишчи жойининг майдони
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ 4 m
2 бўлишига йўл қўйилади.
58. Ишчи залларини жойлаштирилган ва кўчма секцияли ускуналар билан ишчи жойларини ажратиб лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
59. Хоналар чуқурлиги (эни) табиий ёритиш ва шамоллатиш талабларини ҳисобга олиб аниқланиши керак.
60. Катта ўлчамли махсус ускунали ишчи жойларнинг майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланишига йўл қўйилади.
61. Маъмурий бино таркибида жойлашган лабораториялар учун хоналар майдонлари жойлаштириладиган ускуналарга кўра бир ишчи жойга 6 — 12 m2 ҳисоби билан белгиланиши керак.
62. Ишчи хоналарда, хизмат ҳужжатлари учун ўрнатилган шкафлар битта ходим учун 0,1 m2 ҳисобидан олиниши лозим.
63. Ҳайъат, бошқарув, кенгаш учун мажлислар залларининг майдонлари, зал столлар билан жиҳозланганда бир ўрин учун 2 m2 ҳисобида ва зал қатор ўриндиқлар билан жиҳозланганда эса бир ўрин учун 0,8 — 1,0 m2 ҳисобида белгиланиши лозим.
64. Сиғими 250 ходим ва ундан ортиқ маъмурий бинолар учун конференция заллари, эстрадали томоша заллари ва президиум хоналари лойиҳалаштириш топшириғи билан белгиланишига йўл қўйилади.
Конференция заллари ҳамда эстрадали томоша залларини лойиҳалаштириш
ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
65. Илмий-текшириш институтларининг биносидаги конференция заллари, илмий кенгашнинг мажлис заллари сиғими, докторантлар машғулотлари учун аудитория ва лингафон хоналарининг сони ва сиғими лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.
66. Архив хонасининг майдони сақланадиган ҳужжатларининг ҳажмига кўра 1 минг дона сақлаш бирлиги учун 2,5 m2 ҳисобидан бўлиши керак.
Бунда, маъмурий биноларнинг сиғимига кўра архив майдони қуйидагича лойиҳаланишига йўл қўйилади:
50 — 100 ходимга мўлжалланган бинолар учун 10 — 1 m2;
100 дан ортиқ 200 гача ходимга мўлжалланган бинолар 15 — 18 m2;
200 дан ортиқ 400 гача ходимга мўлжалланган бинолар 20 — 25 m2.
Архив хонасида ходимлар учун 5-6 m2 иш ўрни ва ташриф буюрувчиларга эса 3 m2 жойлар инобатга олиниши керак.
67. Илмий текшириш институтлари биноларида илмий-техник ахборот бўлимлари ва илмий архив хоналарининг майдони бир штатдаги ходимга 0,2 m2 ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.
Лойиҳалаш ташкилотларидаги лойиҳа хоналари ва техник архивлар майдони лойиҳа топшириғига асосан белгиланишига йўл қўйилади.
68. Кутубхоналар майдони бинонинг ҳисоб бўйича сиғими, сақланадиган адабиётлар фонди сиғими ва ўқув залининг ўрин жойлари ҳисобидан лойиҳа топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.
69. Кутубхоналарни режалаштириш ечимлари ШНҚ 2.08.02-24га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
70. Бир йилда 30 мингдан ортиқ ҳужжат алмашинадиган ташкилотларда 12 m2 дан кам бўлмаган экспедиция хонаси бўлиши лозим.
Ташриф буюрувчилар билан суҳбатлашиш ва жамоат ташкилотлари учун хоналарнинг майдони 15 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Бир вақтнинг ўзида 3 — 5 нафар ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун хоналар майдони 16 — 18 m2, 7 — 10 ташриф буюрувчига эса 25 — 30 m2 инобатга олиб лойиҳаланиши керак.
71. Нусха кўчириш-кўпайтириш хизмати ва муқовалаб тикиш ишлари хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳар бири 14 m2 дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиниши керак.
72. Офсет усулида босмадан фойдаланадиган бошқарма биноларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
муҳаррирлик безатиш бўлими хоналари — иккита хона 12 m2 дан;
босма қолипларини тайёрловчи ва ясовчи хоналар — иккита хона 12 m2 дан;
босма босиш бўлими хонаси — 18 m2.
73. Вестибюль майдони (гардеробсиз) битта ходим учун 0,17 m2 дан, бироқ 15 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ходимлар сони 220 дан кам бўлмаган биноларда ёнғин постларини вестибюлда жойлаштиришга йўл қўйилади.
74. Вестибюллардаги гардероблар бир гардероб ўрни 0,08 m2 бўлиши, бунда улар конференс-заллар ва суд кенгашида қатнашувчилар ҳам ҳисобга олиниши керак.
75. Ошхоналарнинг сиғими 200 ходимдан ортиқ кишига ҳисобланиб, хизматчиларнинг 20 — 30 фоиз учун мўлжалланиши керак.
Ходимлар сони 200 дан кам бўлган биноларда буфет лойиҳаланиши лозим.
76. Ходимлар сони 50 кишидан кам бўлган биноларда сув иситкич ва ювиш асбоблари билан жиҳозланган хоналар ҳамда овқат истеъмол қилиш хоналарини мўлжаллашга йўл қўйилади.
77. Ходимлар сони 300 кишидан ортиқ бўлганда тиббиёт хизматининг хонаси бўлиши, бунда уларнинг таркиби лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланиши керак.
Тиббиёт хизматининг майдони 12 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Тиббиёт хизматининг иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган бўлиши лозим.
78. Санитар узелларни одамларни доимо турадиган энг узоқ жойдан 75 m дан кўп бўлмаган масофада жойлаштириш керак.
Санитар-техник жиҳозларининг сони қуйидаги ҳисоб бўйича қабул қилиниши лозим:
50 нафар эркакка битта унитаз ва битта писсуар;
25 — 30 нафар аёлга битта унитаз;
аёллар санитар тугунида шахсий гигиена кабинаси 70 нафар аёлга битта хона (бироқ биттасига 15 — 20 аёлдан кам бўлмаслиги).
79. Ҳар бир тамбур-шлюзидаги санитар тугунларда ҳожатхонадаги 3-4 унитаз (писсуар) ҳисобидан, бироқ биттадан кам бўлмаган қўл ювгич жойланиши лозим.
Тамбур-шлюзларда йўлак ва холлар томонидан ўзи ёпилувчи эшиклар бўлиши керак.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун
ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ жиҳозланган санитар тугунлар лойиҳаланиши лозим.
80. Конференция заллар ва суд кенгаши залларидаги санитар тугунлар залнинг сиғимига кўра
ШНҚ 2.07.02-22 га асосан белгиланиши керак.
81. Ходимлар сони 15 кишигача бўлган биноларда битта унитаз ва битта қўл ювгич бўлишига йўл қўйилади.
82. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш залларида эркак ва аёллар санитар тугунлари бўлиши лозим.
83. Суд биноларининг ҳар бир маслаҳатлашиш хоналарида ва ҳибсга олинганлар хоналари учун битта санитар тугун ҳисобга олиниши лозим.
84. Хизмат кўрсатиш ходимларига хоналар ишловчилар сони сменасига 50 кишигача бўлганда бир кишига 0,75 m2 ҳисобидан қабул қилинади ва 0,2 m2 ҳар бир ортиқча киши учун, бироқ 8 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
85. Техник (фойдаланишда) ходимлар штат рўйхати ҳисобининг камида 4 — 6 фоизни ташкил этади.
Қоровул ва навбатчи ходимлар хоналари 8 m2 майдондан кам бўлмаслиги лозим.
86. Таъмирлаш устахоналари, ускуналар, материаллар учун омборлар майдони, омборхоналар технологик талаб бўйича лойиҳалаштириш топшириғида ҳисобга олинишига йўл қўйилади.
87. Ҳожат инвентарлари омборлари ҳар бир қаватда майдони 3 m2 дан кам бўлмаган ҳолда кўзда тутилиши ва қўл ювиш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
88. Ёрдамчи хоналар гуруҳи таркибида симобли лампалар (утилга жўнатгунча) вақтинчалик сақлаш омборлари кўрсатилиши лозим.
89. Маъмурий бинода 300 ва ундан ортиқ ходим бўлганида майдони 6 m2 дан кам бўлмаган қоғоз чиқиндиларини йиғиш хонаси кўзда тутилиши лозим.
90. Техник хоналарнинг таркиби ва майдони лойиҳалаш топшириғига биноан белгиланишига йўл қўйилади.
91. Бино энерготежамкорлиги ва энергия самарадорлиги қуйидагича таъминлаши лозим:
тўсувчи конструкцияларда иссиқлик ўтказишга келтирилган қаршилик, ҳаво ўтказувчанлик ва иссиқликка чидамлилик кўрсаткичлари
ШНҚ 2.01.04-18 да белгилангандан паст бўлмаслиги;
муҳандислик тизимлари ва иситиш, шамоллатиш, ҳавони кондицялаштириш ҳамда иссиқ сув таъминоти ускуналари энергия тежамкор, шунингдек автоматик ва қўлда созлашга эга бўлиши ҳамда
ШНҚ 2.04.05-22,
ШНҚ 2.04.16-23 га мувофиқ.
92. Бино оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларига эришиш ва иситиш ҳамда кондициялаштиришга энергия солиштирма харажатини камайтириш мақсадида қуйидагиларни қўллаш лозим:
бино ҳажмининг бирлигига ташқи тўсувчи конструкцияларнинг энг кичик майдонига эга бўлган энг ихчам ҳажмий-режалаштириш ечими;
бино ва унинг хоналарини совуқ шамол ва қуёш радиацияси оқимлари асосан жанубий етакчи йўналишларини ҳисобга олган ҳолда йўналтирилганлиги;
мос номенклатура қаторига тегишли юқори ФИК (фойдали ишлаш коэффициенти)га эга самарали инженерлик ускунаси;
чиқаётган ҳаво иссиқлиги ва кўлмак сувларни утиллаштириш, тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш (қуёш, шамол).
93. Янги қурилаётган биноларни лойиҳалаштиришда уларнинг энерготежамкорлиги ва сейсмик хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида тўсувчи конструкциялар материалларини танлашни улар хусусий массаларини сезиларли камайтиришни таъминлаш, қишки шароитларда иссиқлик ҳимояси ва ёзги қизиб кетишдан, иссиқлик турғунлиги юқори кўрсаткичларини жамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.03-19 ҳамда
ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ амалга ошириш лозим.
94. Одамлардан ва оргтехника юқори иссиқлик чиқишига эга хоналарни биноларнинг шимолий фасадлари томонида жойлаштириш лозим.
95. Фойдаланишда энг иссиқ ва нам хоналар ички деворлар ёнида жойлаштиришда ташқи тўсувчи конструкцияларга эга бўлмаслиги керак.
96. Ҳажмий-режалаштириш ечимларни ишлаб чиқишда деразаларнинг майдони 40 m2 гача бўлган бурчакдаги хоналарни икки ташқи томонига жойлаштирмаслик лозим.
97. Икки томони очиқ йўллар (йўлаклар) устида жойлашган ҳажмлар (блоклар), асосий ҳажмдан чиқувчи ҳажмлар ёки блоклар, бурчакда жойлашган икки ташқи деворли хоналар, мансарда қаватларидаги хоналар самарали иссиқлик ҳимоясини таъминлаши лозим.
98. Иситилмайдиган верандалар, лоджиялар, бирлаштириб (тақаб) қурилган биноларни иситиладиган хоналардан ташқи эшикли ташқи деворлар билан ажратиш лозим.
99. Иситилмайдиган хона иситиладиган хона устида ёки остида жойлашган бўлса ажратувчи ора ёпмалар
ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ иситилган бўлиши лозим.
100. Биноларни оптимал ойнавандлаш майдони йўналтирилганлик ва ойналаш конструкциялари орқали йўл қўйилган иссиқлик йўқотилишини ҳисобга олиб, табиий ёритиш таъминлаган ҳолда кўзда тутилиши лозим.
101. Ойналашнинг минимал етарли майдони бинонинг шимолий фасадларида таъминланиши лозим.
Ёруғлик ўринларининг майдони умуман лойиҳалаштириш топшириғида белгиланади ва ташқи деворлар умумий майдонининг 25 фоиз оралиғида қабул қилиш керак.
102. Шаффоф тўсиқлар майдонини оширишга биноларнинг жанубий фасадларида қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда йўл қўйилади.
Ғарбий фасадларнинг ойнавандлилиги 40 фоиздан ошмаслиги лозим.
103. Бино юқори шовқинли фонга эга туманда жойлашган бўлса шовқин ва иссиқликдан ҳимоялаш хоссалари бўйича белгиланганга қараганда юқори иссиқлик узатилиш қаршилигига эга самарали дераза конструкцияларидан икки ёки уч қаватли стеклопакетлар, самарали фасад шаффоф тўсиқларидан (ҳаво қатламли, нур акслантирувчи қоплама билан) фойдаланиш лозим.
104. Совуқ ҳаво бостириб киришидан ҳимоя қилиш учун ташқи эшикларга пружинали беркитувчилар ўрнатилиши лозим.
105. Ташриф буюрувчиларнинг катта оқими бўлган биноларда автоматик очилиб-ёпилувчи эшиклар ёки автоматлаштирилмаган тўрт табақали айланма эшиклар бўлиши лозим.
106. Киришлар енгил конструкциялардаги, шу қаторда шаффоф иситилмайдиган тамбурлар билан жиҳозлаш керак.
107. Биноларда сувни тежаб сарфлашни таъминлаш мақсадида, водопровод кранлари ва ричагли ёки босимли ишлайдиган аралаштиргичлар ҳамда икки режимли унитазларни ўрнатиш лозим.
108. Бинолар ва иншоотларда максимал энергетик самарадорликка эришиш учун қуёш энергиясидан фойдаланишга йўл қўйилади.
109. Қуёш энергиясидан фойдаланиш табиий ёритилганликни ошириш ва хоналар инсоляцияси, йилнинг иссиқ даврида табиий шамоллатишни яхшилаш билан бирга қўлланиши керак.
110. Хўжалик-маиший зарурият учун қўшимча қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатишга йўл қўйилади.
Иссиқ сув тайёрлаш учун қуёш қурилмаларини лойиҳалаштириш
ШНҚ 2.04.16-23 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
111. Қўшимча электр таъминотни етказиб бериш учун
ШНҚ 2.04.15-23 талабларига мос фотоэлектрик станциялардан фойдаланишга йўл қўйилади.
112. Янги маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуришда қуйидаги талаблар инобатга олиниши лозим:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши таъминланган бўлиши;
ҳудуддаги дарахт ва буталар ҳамда яшил майдонларга зарар етказмаслик;
ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг ўз вақтида бартараф этиш;
чанглар тарқалишини камайтириш учун намлатиб туриш тизимларидан фойдаланиш;
қуриладиган бино ва иншоотлари унинг объектларнинг ўз ҳамда туташ ҳудудларида «яшил боғ» ва «яшил белбоғ»лар барпо этиш.
ШНҚ 2.08.04-24 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига 1-ИЛОВА
Лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот муассасаларининг маъмурий бинолари хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р | Майдонлар номи | Хона майдони, m2, бино сиғими бўйича, штат ходимларининг сони |
50 | 100 | 200 | 300 | 400 |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
1. | Асосий ишчи хоналар (хоналар, қабулхоналар, ишчи хоналар билан биргаликда) | 350 | 700 | 1300 — 1400 | 2000 — 2100 | 2700 — 2800 |
2. | Конференц-зал | - | - | - | 150 | 200 |
3. | Конференц залнинг ёрдамчи хоналар | - | - | - | 12 — 20 | 20 — 30 |
4. | Кулуар-кўргазма зали | - | - | - | 40 — 50 | 60 |
5. | Техник (илмий) кенгаш мажлислар зали | 40 | 50 | 60 — 80 | 60 | 60 |
6. | Касаба уюшмаси (жамоат) ташкилотлари хонаси | - | - | 18 | 18 — 20 | 24 — 30 |
7. | Ҳужжат архивлари | 10 — 15 | 15 — 30 | 30 — 50 | 30 — 50 | 30 — 70 |
8. | Илмий-техник кутубхона | - | 25 — 35 | 36 — 50 | 50 — 100 | 60 — 120 |
9. | Нусха кўчириш хизмати ва муқовалаш хонаси | 15 | 20 | 30 — 40 | 30 — 40 | 30 — 50 |
10. | Факс хонаси | - | 9 | 12 | 12 | 12 |
11. | Сервер хонаси | - | 15 | 15 | 15 | 15 |
12. | АТС | - | - | - | - | 12 — 15 |
13. | Гардеробли вестибюль | 20 | 30 | 60 | 90 | 120 |
14. | Буфет-ошхона, пазандалик дўкони | - | 30 | 200 | 300 | 350 |
15. | Санитар тугунлар | 12 | 20 | 40 | 60 | 80 |
16. | Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси | 8 | 8 | 8 | 12 | 12 — 15 |
17. | Таъмирлаш устахоналари | - | 15 — 20 | 30 | 36 | 36 |
18. | Омборлар | 6 | 8 — 12 | 20 | 25 | 30 |
19. | Қоғоз чиқиндиларини йиғиш ва жойлаш хоналари | - | - | 6 | 6 | 9 |
20. | Йиғиштириш инвентарлари хонаси | 3 | 5 | 6 | 6 | 6 — 9 |
ШНҚ 2.08.04-24 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига 2-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хоналарининг намунавий таркиби ва майдони
Т/р | Хоналар номи | Майдон, m2, маҳалла аҳолисининг ҳисоб сони бўйича |
3 минг кишидан кам | 3-5 минг киши | 5 минг кишидан ортиқ |
1. | Раҳбар хонаси (оқсоқол, раис) | 14 | 16 | 18 |
2. | Масъул котиб хонаси | 12 | 14 | 14 |
3. | Хотин-қизлар кенгашининг хонаси | - | 14 | 14 |
4. | Педагог тарбиячи хонаси | 12 | 14 | 14 |
5. | Маданият ва маърифат хонаси (кутубхона ўқиш хонаси) | - | 20 | 30 |
6. | Тўгарак хонаси | - | - | 30 |
7. | Универсал зал (мажлис, оммавий тадбирлар) | 60 | 80 | 110 |
8. | Инвентарь омбори | 8 | 10 | 12 |
9. | Санитар тугунлар йиғиштириш инвентарлари билан | 4 | 8 | 10 |
ШНҚ 2.08.04-24 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига 3-ИЛОВА
Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлардаги хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р | Хоналар номи | Хоналар майдони, m2, уй-жой фондига хизмат кўрсатганда, минг m2, умумий майдон / аҳоли. минг. |
600 дан ортиқ 35 — 40 | 400 25 — 30 | 200 12 — 15 | 100 6 — 8 |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Бошқариш хоналари |
1. | Раҳбар хонаси | 20 | 20 | 20 | 14 |
2. | Ўринбосар хонаси | 14 | 14 | 12 | 12 |
3. | Қабулхона — девонхона | 12 | 12 | 12 | 12 |
4. | Кадрлар бўлими | 12 | 10 | - | - |
5. | Режа ишлаб чиқариш бўлими (иқтисодчилар, муҳандислар) | 20 | 18 | 18 | - |
6. | Ҳисобхона ва касса | 25 | 20 | 16 | 16 |
7. | Таъминлаш бўлими | 12 | 12 | 9 | 9 |
8. | Архив | 12 | 12 | 10 | 8 |
9. | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни ташкил этиш хонаси | 20 | 18 | 15 | 12 |
Уй-жой фойдаланиш участкаси хоналари |
10. | Бошлиқ хонаси | 12 | 12 | 12 | 12 |
11. | Муҳандис ва техниклар хоналари | 12+12 | 10+10 | 9+9 | 10 |
12. | Ҳисобхона | 16 | 16 | 14 | 14 |
| Жами: | 52 | 48 | 44 | 36 |
Диспетчерлик пункти |
13. | Оператор (пульт) хонаси | 16 | 16 | 14 | - |
14. | Аппарат хона | 14 | 14 | 12 | - |
15. | ТП назоратчисининг хонаси (ускуналар мавжуд бўлса) | 12 | 10 | 10 | - |
16. | Катта диспетчер хонаси | 12 | 12 | 12 | - |
17. | Усталар хонаси | 15 | 12 | 10 | - |
18. | Омборлар | 30 | 30 | 30 | - |
19. | Гардероб ходимлари хоналари | 20 | 20 | 18 | - |
20. | Душли санитар тугунлар | 12 | 10 | 10 | - |
Хоналарни таъмирлаш бўйича ёрдам хизмати ҳудуди |
21. | Буюртмаларни қабул қилиш хонаси | 16 | 16 | 16 | - |
22. | Инвентарь омбори | 18 | 12 | 8 | - |
Т/р | Хоналар номи | Майдон, m2, уй-жой фонди ҳисоби бўйича (минг m2) ёки аҳолига хизмат кўрсатиш (минг аҳоли) |
30 — 50 минг m2 2,0 — 3,0 минг аҳоли | 60 — 90 минг m2 3,0 дан юқори 5,0 гача минг аҳоли |
1. | Раҳбар хонаси | 12 | 14 |
2. | Ҳисобхона касса билан | 14 | 20 –––– 14+6 |
3. | Иқтисодчи хонаси | 9 | 12 |
4. | Навбатчи техник хонаси | 12 | 14 |
5. | Инвентарь омбори | 10 | 10 |
ШНҚ 2.08.04-24 «Маъмурий бинолар» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига4-ИЛОВА
Прокуратура бинолари хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р | Майдонлар номи | Хоналар майдони, m2, аҳоли ҳисоби сони, минг киши |
20 — 30 | 35 — 45 | 50 — 70 | 75 — 100 |
1. | Прокурорнинг хонаси | 18 | 20 | 20 | 20 |
2. | Қабулхона-котибият | 16 | 18 | 18 | 18 |
3. | Прокурор ёрдамчиларининг хоналари | 14 | 14 | 30 (2х15) | 45 (3х15) |
4. | Терговчиларнинг хоналари | 15 | 30 (2х15) | 45 (3х15) | 60 (4х15) |
5. | Кенгашиш зали | 50 | 50 | 60 | 60 |
6. | Девонхона | 14 | 16 | 18 | 18 |
7. | Фотолаборатория | 10 | 10 | 12 | 14 |
8. | Архив | 9 | 9 | 9 | 12 |
9. | Ашёвий далиллар омбори | 6 | 6 | 12 | 12 |
Умумий хоналар |
1. | Вестибюль ва холлар — фойе | 60 | 80 | 100 | 100 |
2. | Гардероб | 10 | 12 | 18 | 20 |
3. | Навбатчи қўриқчилар хонаси | 10 | 10 | 10 | 10 |
4. | Омборлар | 6 | 8 | 10 | 12 |
5. | Санитар тугунлар | 16 | 18 | 20 | 24 |